Логопедия фанининг мақсади, вазифалари. Нутқ органларининг тузилиши. Нутқнинг ҳосил бўлиш механизми



Download 403,3 Kb.
bet54/99
Sana22.02.2022
Hajmi403,3 Kb.
#95691
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   99
Bog'liq
logopedija-kt-maruza-matni

Мотор алалия белгилари
Мотор алалия нутқий ва нутқий бўлмаган белгилар мажмуини ташкил этувчи мураккаб синдром ҳисобланади. Мотор алалияда нутқий нуқсон таркибида нутқий бузилишлар етакчи ўрин эгаллайди.
Нутқий белги. Мотор алалияда нутқ бузилишлари системали характерда бўлиб, унинг барча таркибий қисмлари учун хос: фонетик-фонематик ва лексик-грамматик.
Устунлик қилувчи белгилари бўйича болаларни фонетико-фонематик ривожланмаганлик устунлик қилувчи гуруҳга (улар камчилик) ва лексик-грамматик ривожланмаганлик устун бўлувчи гуруҳларга бўлиш мумкин. Тахминларга кўра, биринчи гуруҳ доминант яримшар пўстлоғининг марказий мотор соҳаларидаги пастки бўлимларнинг дастлабки жароҳатланишларига асосланади. Бу ерда артикуляцион ҳаракатларни бажаришда ёки умумий мускулатурада (бошқа ҳаракатларни бажаришда) келиб чиқувчи мушаклар, пайлардан гуруҳ мия пўстлоғи мотор соҳасининг олдинги бўлимлари жароҳатланишига асосланади.
Алалияли болаларда талаффуз тизими ривожланиши сифат ва миқдори жиҳатидан ўзига хослиги билан характерланади. Бу барча болаларда у ёки бу даражада ва нутқий ривожланишнинг ҳар бир босқичида намоён бўлади.
Нейрофизиологик жиҳатдан ёндашилган ишларда артикуляцион бузилишлари бош миянинг маълум бир пўстлоқ зоналарининг шаклланмаганлиги билан боғлаб кўрсатилади (Р.А.Белов-Давид, А.Н.Траугатт).
Психолого-педагогик жиҳатдан ёндашилган ишларда (Р.Е. Левина, В.К. Орфинская, А. К. Маркова, Е.Г. Коритсская, В.А. Минашииа, Е. Ф. Соботович, Усанова ва ҳ.к.) алалияли болаларда нутқнинг фонематик бузилишлари лексик ва грамматик ривожланиш хусусиятлари билан ўзаро боғлиқ деб баён этилади. Нутқнинг фонетик ривожланиши луғат бойлигининг ривожланиш даражасига боғлиқ.
Бир қатор ҳолларда товушлар луғат ривожланиши таъсири остида спонтан ҳосил бўлади, бироқ уларни сўз таркибида қўллаш маълум миқдордаги қийинчиликлар билан боғлиқ. Алоҳидатовушларни улар томонидан тўғри талаффузи шароитида ҳам бола томонидан сўзнинг товуш таркибини кўчириб ёзишдаги кўп сонли хатолар бунга гувохлик беради.
Айрим ҳолларда луғатнинг кенгайиши янги товушларни ҳосил бўлишига олиб келса, айрим ҳолларда эса аввал алоҳида артикуляциялар вужудга келади, сўнг улар сўзларда мустаҳкамланади. Нутқнинг алоҳида таркибий қисмларини бир бутун ҳолатга келтириш имкониятларида қийинчиликлар кузатилади.
Алалияда мураккаб ҳаракат дифференцияровкалари қийинчилик билан ўзлаштирилади, динамик артикуляцион стереотик шаклланмайди — товушларни тўғри ёки нотўғри такрорлаганда товушларнинг бирикиши қийинлашади. А.Р. Луриянинг таъкидлашича, алалияда ўтган артикуляция денервациясида қийинчиликлар ва бир артикуляциядан иккинчисига силлиқўтишда қийинчиликлар аниқланган. Бу товуш ва бўғинлар ўрнини ўзгариб қолишга, сўз тузилишининг соддалашиши ва бузилишига олиб келади.
Алалияли болаларда нутқ аппаратининг нозик ҳаракат координациялари шаклланмайди. Нутқҳаракат анализаторининг аномитик-синтетик бузилишлари турли кўринишларга эга: орал апракция, кетма-кетликнинг бузилиши ва ҳоказо. Бунда керакли артикуляция ҳолатини излаш, маълум бир артикуляция ҳаракатини бажара олмаслик, кетма-кетликни эгаллашда қийинчиликлар кузатилади. Бу ҳолларда нутқий артикуляция бузилишларини белгиловчи ҳаракат бузилишлари етакчи ўрин эгаллайди. Шунингдек, кинетик ва кинестетик апракциялар оқибатида нутқнинг фонетик ва фонематик томонларида камчиликлар кузатилади. Нутқ аппаратидан бош мия пўстлоғига борувчи кинестетик импульслар билан боғлиқ артикуляция ҳаракатлари нормал шароитда товуш тамили ва тавсифи жараёнида муҳим ўрин эгаллаб, сўзнинг товуш таркибини аниқлаш, керакли товуш кетма-кетлигини сақлашга ёрдам беради. Алалияда эса бола сўзнинг керакли товуш кетма-кетлигини аниқлашга қийналади, бир сўзни иккинчи бир сўз билан алмаштира олмайди. Бу эса парафазиянинг кўпайишига, асосий сабаб жараёнларининг ҳаракатчанлигининг бузилишларидан далолат беруви камчиликлар, яъни персеверация ваҳ.к. қўзғалиш ва тормозланиш ўчоғларидаги камчиликларга олиб келади. Бунинг натижасида эса, болада эшитиш ва нутқни тушуниш етарлиги сақланган ҳолда, нутқни мустақил ривожланишига тўсқинлик қилув­чи артикуляция мускулатурасининг парез ва лаб параличлари кузатилмаганда, нутқ мустақил равишда ривожланмайди, узоқ вақтгача у айрим товушлар талаффузи билан чекланади.
Мия пўстлоғи ривожланмаганлиги даражаси қанчалик юқори бўлса, нутқ функцияларининг шаклланмаганлиги шунчалик чуқур ва қўпол бўлади. Артикуляцион праксис бузилишлари ва нутқий ҳаракатларнинг орасида бевосита алоқа мавжудлиги кузатилган, бинобарин бир томондан нутқнинг фонетик тизими, икки томондан нутқни тушуниш, идрок қилиш.
Алалияда майда артикуляцион ҳаракатларнинг бузилиши, нутқҳаракат анализатори мия томони тонусининг пасайишига олиб келади, бунинг натижасида заиф ва нозик кинестетик импульсларни идрок қилиш қийинлашади ва ҳатто бутунлай чекланади. Пўстлоқ томонидан фақат бирмунча йирик кинестезиялар қабул қилинади ва таҳлил қилинади. Бунинг натижасида, мотор алалияда, гоҳида ўзига қаратилган нутқни етарли идрок қилолмаслик, грамматик шакллар ва кенг ёзилган матнни тушунишни секинлашуви ва қийинлашуви кузатилади. Н.Н. Трауготт маълумотига кўра, мотор алалияли 70% болалар ўзига қаратилган нутқни тўла тушунадилар, 20% болаларда тушуниш бир оз пасайган ва 10% болалар ёмон тушунадилар, бироқбундай ҳолларда болаларнинг ўз нутқи ҳар доим тушунишига қараганда ёмонроқ бўлади.
Кўпинча, товушларни аниқ идрок қилолмаганидан болалар, фразаларнинг фақат алоҳида элементларини илиб оладилар ва уларни ягона мазмун тузилишга боғлай олмайдилар. Тушунишнинг бундай чегараланганлиги асосий нуқсоннинг иккиламчи кўриниши ҳисобланади.
Хаддан ташқари камбағал фаол нутқга эга бўла туриб, болалар етарлича пассив луғатга эга бўлишлари мумкин. Бир қарашда нутқни тушуниш ҳолати шубҳа туғдирмаслиги мумкин, аммо нутқнинг мураккаб вариантларини тушунишда барибир айрим қийинчиликлар бўлади. Тушунишнинг турли даражалари аниқланган: грамматик шаклларни бутунлай тушунмаганликдан, ягона грамматик конструкцияларни тушунишдаги алоҳида қийинчиликларгача.
Фонематик тасаввурларнинг диффузлиги, товушни идрок қилиш ва қайта такрорлашнинг ноаниқлиги, сўзнингтовуш ва бўғин таркибида заиф мўлжал олиши ҳолатлари, болаларда, сўз ва ибораларнинг структурали шаклланмаганлиги, грамматик воситаларни қўллашда етарлича вариативликнинг камлиги асосида кузатилади.
Алалияда сўз ва баёнларнинг фонематик амалга ошуви бузилади, нутқни лингвистик безаш шаклланмайди - товуш-бўғин ва морфем қурилиш. Нутқнинг ритмик келиб чиқишининг бузилиши нутқ оқимининг секинлашувида, сўзларни бўғинлаб талаффуз қилганда бўғин ва сўзлар орасидаги паузаларда намоён бўлади. Нутқҳар бир мисрадаги урғули бўғинни аниққилиб шеър ўқиш ёки фрагментар (ҳар хил нутқий бўлакларни турлича узунликдаги интерваллар билан бўлиш) характерда бўлади. Сўз ва иборалар ритмик структурасининг шаклланмаганлиги нутқ темпи, ритми, мусиқийлиги бузилиши билан биргаликда кузатилади. Болалар ритмни илиб ололмайдилар ва таклиф қилинган ритмик суратни чапак чалиш, тақиллатиш билан амалга ошириб беролмайдилар.
Сўзларни акс эттиришда бола сўз ўрнига шунга яқин келуви ноаниқ товушлар комплексини ифодалайди, бир сўзнинг бир нечта бузилган вариантларини қўллайди: "фрал", "вирал", "фарал" — феврал. Луғат бойлигининг кўпайишига қараб, сўз структурасини эгаллашдаги қийинчиликлар бирмунча сезиларли бўлиб қолади. Бундай бузилишлар миқдори бирданига ўсиб кетади. Нутқий оқимда нотўғри айтилган сўзлар кўп бўлади.
Мотор алалияли болаларда луғат бойлиги секин, нутқий амалиётда нотўғри фойдаланилган ҳолда ривожланади.
Лексик-семантик воситаларнинг камбағаллиги, ўхшашлиги, яқинлиги, бир-бирига зидлиги бўйича турли хил алмаштиришларга олиб келади (пиёла-идиш). Кўпинча предметларнинг ташқи белгилари бўйича алмаштиришлар кузатилса, камроқ функцияларига асосланганлар кузатилади (ички белгилар). Сўзларни аҳамияти бўйича алмаштириш бола нутқи ривожланишининг бирмунча юқори даражасини характерлайди. В.К. Воробёванинг кўрсатишича, аҳамиятнинг диффузлиги ва алмаштириш кўпинча отларга нисбатан феълларни қўллашда кузатилади. Болалар синоним, антоним, умумлаштирувчи сўзлардан фойдалана олмайдилар. Уларда сифат, равиш захиралари бир хилда ва жуда тор. Нутқ ривожланишининг барча босқичларида луғатни фаоллаштириш қийинчилиги, болаларнинг луғат захирасидан сўзларни тўғри танлай олмаслиги ва тўғри қўллай олмаслиги аниқланади.
Бундай болаларнинг луғат бойлиги кундалик-турмуш мавзулари билан чекланиб, бола сўзни маъносини тушунтириб бера олмайди, сўз ҳосил қилиш воситаларидан фойдалана олмайди.
Нутқ узоқ вақтгача камбағаллигича қолади, она тилига хос бўлмаган иборалар билан ҳайратга солади. Н. Н. Трауготт фикрича, бола ўз нутқий имкониятларини ўстиради: унинг фикрларини тўплаши кичик ёшдаги болалар фикрининг тўпланишига мос келади, чунончи фикрларнинг ўзи уларнинг мазмуни, бирмунча юқори ривожланиш босқичида бўлади.
Нутқнинг фамматик қурилишидаги бузилишларнинг ўзига хос хусусиятлари Н.Н. Трауготт, Р.Е. Левина, Б. М. Гриншпун,С.Н. Шаховская, Е.Ф. Соботович, В.А. Ковшикова ва бошқа муаллифларнинг ишларида тўла ёритилгандир.
Болалар от ва феълни нутқда мувофиқлаштиришда қийналадилар, қўшимча ва боғловчилардан фойдаланмайдилар, уларнинг нутқида турдош ва сон қўшимчаларининг аниқлиги йқў ваҳ.к. Мазмун фарқловчи олд қўшимчаларни нотўғри қўллайдилар. Турланганда сўз охирининг ўзгаришдан махрум ўзак сўзлар устунлик қилади, баён қилишнинг морфологик тўлдирилмаганлиги кузатилади. Алалияли болаларда фамматик воситаларни қўллашда вариативлик етишмайди; деярли барча фамматик шаклларни фарқлаш ва қўллаш мураккаблашгандир. Болалар тил ҳодисаларини кузатолмайдилар, таҳлил қилолмайдилар, умумлаштиролмайдилар, нутқий материал устидан фикрлаш операциясини амалга ошира олмайдилар, нутқий белгинитушунибтўғриқўллай олмайдилар. Уларот,феълларнингсонли шаклларини эгаллашда қийналадилар, шаклсиз ва флекцийсиз, ўзгармайдиган сўзлардан фойдаланадилар ("китоб, лола" ва илтимос жести). Бундай аморф иборалар, аниқ фамматик бирикмаларсиз (флекция, боғловчи ва бошқа воситаларни талаб қилувчи) фақат маълум вазиятлардагина тушунарли бўлади.
Алалияли болаларда гап шаклланиши жараёни, ривожланишнинг барча босқичларида бир қатор хусусиятларни намоён қилади.
Аграмматизмнинг турли кўринишлари кузатилади (экспрессив аграмматизм — шахсий нутқнинг грамматик қурилишининг бузили­ши, импрессив — грамматик конструкцияларни тушунишдаги қийинчиликлар)структурали аграмматизм, семантик аграмматизм ва гапда сўзларни нотўғри боғлаш билан боғлиқ афамматизм.
Структурали афамматизм деганда, сўз тартибининг бузилиши, гапда сўзларнинг миқдори ва кетма-кетлигининг бузилиши тушунилади. Аграмматизмнинг бу кўриниши, нисбатан оғир нутқий шаклланмаганликда кўпроқ кузатилади. Бола имо-ишора билан бирга бир, иккита сўзлар билан жавоб беради. Лексик-фамматик, фонетик воситаларнинг етишмаслигидан болада мулоқотнинг мимика-имо-ишора шаклининг ривожланиши кузатилади. Фикрни ифодалаш учун у кўпинча отнинг номинал шаклини тўғри ёки бузилган келишикларда ифодалайди. Алалияда грамматик қурилиш секин ва нотекис ривожланади, шакл ўзгартириш ва шакл ҳосил қилишда камчиликлар кузатилади, грамматик мезонлар ўзлаштирилмайди, синтактик конструкциялар соддалиги билан фарққилади.
Сўзларнинг лексик-грамматик вариативлиги ва грамматик конструкцияларни қўллашда уйғунликнинг етишмаслиги, камлиги характерли ҳисобланади. Семантик эквивалентлар тўплами ва қулай фамматик воситаларнинг йўқлиги, мазмун ўрнини босишга, бир қатор сўзлар ва фамматик моделлар ичидан танлашнинг (берилган контекст учун муҳим) чегараланганлигига олиб келади.
Алалияда гап тузилишининг шаклланмаганлиги, ички нутқий операцияларнинг этилмаганлиги оқибатидир. Ички операциялар - сўзларни танлаш ва баён қилиш режасини тузиш. Бундан ташқари, болани алоҳида сўзларни амалга ошириш ва уларни бириктириш жараёнининг ўзи ҳам қийнаб қўяди. Нутқий операцияларнинг шаклланмаганлиги (ғоя, дастурлаш, нутқий материални танлаш ва таркибга ажратиш) шунда намоён бўладики, фаол фикрни лексик ва фамматик тўғри ташкил қила олмайди. Гапни лексик-семантик ва лексик-фамматик амалга ошириш нотўғри кечади, бунда предметли алоқаларнингтўла эмаслиги кўринади (боланинг теварак-атрофдан идрок этган предметлари). Бу семантик афамматизм сифатида баҳоланади: сўз аҳамиятининг диффуз кенгайиши, ассоциатив характердаги алмаштиришлар ва ҳ.к.
Нутқий белгилар тизимини эгаллаш имкониятининг чегараланганлигидан мотор алалияда нутқнинг номинатив ва предикатив функциялари азият чекади, яхлит коммуникатив фаолият бузилади, шунингдек, нутқни бошқарувчи ва билиш (когнитив) функцияси бузилади. Алалияда нутқ тўла алоқа востаси ва якка ривожланиш воситаси бўла олмайди.
Алалияда нутқнинг барча томонлари ва функцияларинингсистемали ривожланмаганлиги кузатилади. Иборалар тузиш ва грамматик кўрилишни ўзлаштиришда қийинчиликлар аниқланган.
Алалияда тақлид қилиш фаолнятинингетарли ривожланмаганлиги, барча ихтиёрий нутқ шаклларинингтўлиқ эмаслиги кузатилади.
Баён қилиш жараёнида барча операцияларнинг етилмаганлигига қараб, тадқиқотчилар нутқий фаолият механизмида узатиш ва қайтиш алоқалари тизимининг бузилишини кўрсатиб ўтдилар, шунингдек, ички программалаштиришнинг бузилиши ва баён қилишни ташки амалга оширишнинг бузилиши ҳам таъкидланади.
Боғланган нутқда гапларни бирлаштиришда болалар маълум қийинчиликларга учрайдилар, уларда контекст тузиш ўқуви шаклланмаганлиги аниқланган. Нутқ пойма-пой, тушунарсиз, вақт ва сабаб-оқибат алоқалари етишмайди.
Алалияли болалар мулоқотнинг диалогик шаклини етарлича эгаллаганларида кам боғланган мустақил нутқни контекст эгаллашга қийналадилар.
Нутқнинг диалогик шаклига нисбатан монологик нутқт ташаббускор ҳисобланади, у боладан тил воситалари ва фикрларни тўғри танлаш учун муҳим бўлган ақлий фаолиятнинг маълум даражада шаклланганлигини талаб қилади.
Боғланган нутқни эгаллаш учун боланинг ички нутқи етарли ривожланган бўлиши сўзларни танлаш, уларни маълум тизимда аниқлаш, нутқий мулоқот режасини тузиш талаб этади.
Контекст нутқ боладан нафақат ички, балки ташқи нутқни (баённи шакллантириш мотивациядан бошланади, сўнг мотив фаоллик захираси сифатида фикр билан мустаҳкамланади, ички нутқ орқали ташқи баён амалга оширилади) ривожланишини ҳам талаб этади. Алалияда контекст нутқнинг шаклланиши бузилган бўлади.
Алалияли болаларда нутқни шакллантиришнинг бошланғич босқичларида боғланган шаклда мулоқотга эҳтиёжнинг йўқлиги кузатилади. Бу эса умумий бузилишлар ва нутқий фаоллик билан боғлиқ бутун бошланғич босқич шаклланмайди. Нутқнинг йўқлиги ҳисобига паралингвистик воситалардан имо-ишора, мимика, пантомимика, интонация фойланилади. Болалар кетма-кет келадиган расмлар мазмуни билан мантиқий таништиришда қийинчиликларга дуч келадилар: айримлари расмларни тўғри кетма-кетликда тахлай олмасалар, айримлари тўғри кетма-кетликдаги расмларни тўғри баён эта олмайдилар.
Контекст нутқнинг шаклланмаганлиги ички режани ташқи нутқда нотўғри амалга оширилиши билан боғлиқ. Баён қилишнинг фрагментарлиги, майдалашганлиги кузатилади, бундан ташқари бир текисдаги кетма-кетлик бузилади, вазиятнинг бир ёки бир нечта мантиқий қаторларининг тушиб қолиши, фикрлар тарқоқлиги кузатилади.
Кетма-кетлик асосида хикоя тузишдаги қийинчиликлар сабаби эмоционал омил бўлиши ҳам мумкин. Бола биринчи ўринга ўз ўтмиш амалиётида дуч келган ёрқин ҳолатни қўйиши мумкин. Д. Р. Лурия бу ҳолатни бирламчи нутқ бузилиши эмас, балки умумий фаол фаолиятни дастурлашнинг бузилишлари деб баҳолайди.
Предметларнинг фазовий муносабатини ифодаловчи мураккабмантиқий-грамматик конструкцияларни эгаллаш болага катта қийинчиликларнитуғдиради.Ҳикоянинг тартибсизлиги, ифодалиликнинг камбағаллиги, алоқа воситаларининг соддалиги ва бир турлилиги кузатилади. Болалар мавзуни ечиб бериш учун муҳим бўлган далилларни танлашни билмайдилар, керакли сўзларни топа олмайдилар, иккиламчи тафсилотларда туриб қоладилар, асосий мазмунни унутадилар.
Нутқий имкониятларнинг ривожланиши, монологик баён қилишнинг сабаб-оқибат муносабатларини эгаллаш натижасида мустақил нутқ бирмунча тўғриланади, луғат ўсади ва мураккаблашади, сўз ва гапларнинг товуш-бўғин тузилиши яхшиланади, турли алоқа кўринишларини қўллаш билан бирмунча мураккаблашган гаплар пайдо бўлади.
Бу ҳолда, алалияли болаларда нутқнинг ривожланмаганлиги мулоқот мотивациясининг шаклланмаганлиги билан, фаолиятнинг турли компонентлари фаоллигининг бузилиши билан уйғунлашади.
Нутқий ривожланмаганликнинг турли кўринишлари кузатилади: нутқнинг умуман йўқлигидан то нутқнинг қисман бузилишларигача.
Ривожланишнинг бирмунча юқори босқичларида, мулоқот вазиятининг мураккаблашувида ёзма нутқга махсус танланган вазифаларни бажаришдаги ҳар томонлама очиб берувчи мукаммал нутқда қийинчиликлар учрайди. Боғланган нутқнинг мустаҳкам малакасининг етишмаслиги болада фикрни қисқача, лунда қилиб ифодалаш усули, нутқий кўринишларнинг камбағаллиги ёки аксинча сернутқлилик, тавтолгия билан ниқобланади.
Мотор алалия келиб чиқишга кўра бир хил эмас. Айрим ҳолларда тил воситаларини, яъни фонематик, лексик ва грамматик таркибий қисмларини танлаш операциясининг шаклланмаганлиги кузатилса, айрим ҳолларда мослаштириш операциясининг шаклланмаганлиги кузатилади.
Нутқий ривожланмаганлик кўринишларида аниқланган далилий фарқлар айрим муаллифлар томонидан айнан бир бузилишнинг тур­ли намоён бўлиши даражаси сифатида кўрилади. Улар алалияни нутқий ривожланмаганлик, даражалари бўйича дифференцирлайдилар ва болага ўзининг ривожланиш жараёнида бир қатор босқичлардан ўтади ва буларнинг ҳар бири учун ўз бузилиш сурати характерлидир, деб ҳисоблайдилар.



Download 403,3 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   50   51   52   53   54   55   56   57   ...   99




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish