Семантик афазия. Семантик афазия бош миянинг нутқ бўйича доминант чап катта яримшарларнинг тепа ва энса қисмларининг зарарланиши натижасида келиб чиқади. Бош мия чап катта яримшарлари тепа-энса қисмларининг зарарланишида нутқ маъноси сақланади, сўзнинг товуш таркибини излаш кузатилмайди, нутқ-эшитув хотирасининг пасайиши ва фонематик эшитувнинг бузилиши ҳодисаси кузатилмайди.
Семантик афазияда керакли сўзни излащда ёки предметни ихтиёрий номлашда ўзига хос амнестик қийинчиликлар кузатилади. Бунда, лексик парадигмаларни топишдаги қийинчиликда, беморлар иш предметнинг функцияси ва сифатини ифодалашга синтагматик воситалар билан ёндашадилар, яъни бир сўзни бошқаси билан алмаштирмайдилар (вербал парафазиялар), балки сўзни яхлит фраза билан алмаштириб гапирадилар: "Анови бор-ку, ёзадиган нарса. . . " бор-ку, кесадиган нарса" ва шу кабилар. Бундан ташқари афазиянинг бундай шакли учун мураккаб импрессив аграмматизм характерлидир.
Семантик афазияда импрессив аграмматизм ва амнестик қийинчиликлар, яққол ифодаланган фазовий-конструктив апракция билан кўпгина умумийликка эга, чунончи, афазиянинг бу шаклида мураккаб парадигма, синоним-парадигмалар учун характерли бўлган фазовий семантик координатларда мўлжал олиш, бирламчи бузилган белги ҳисобланади. Масалан, отанинг акаси-амаки (амаки сўзининг бошқача варианти эркак хисобланади, ўзаро қариндошчилик муносабатларидаги мураккаб семантик соҳада мавжуд, отанинг маълум бир қариндоши эмас).
Тушунишнинг бузилиши. Кўмакчи ва флексийлар билан ифодаланган, сўзнинг мураккаб маъно ва грамматик муносабатларни тушунишнинг бузилганлиги, импрессив афамматизм номини олган. Семантик афазияда "Ходисаларни етказувчи" оддий ибораларни тушуниш сақланади. Беморлар алоҳида кўмакчиларнинг аҳамиятини яхши тушунадилар, қаламни қошиқ остига ёки қошиқни пичоқни ўнг томонига бемалол қўя оладилар, бироқ кўрсатма бўйича учга предметни жойлашда қийналадилар: "Санчқидан ўнг ва қаламдан чап тарафга қайчини қўй”. Геометрик фигураларни жойлаштириш уларга янада қийинчилик туғдиради. Доира остига ва квадрат устига кесик чизиқ чизиш сингари мантилий-грамматик вазифаларни ечолмайдилар ва таққословчи сўз бирикмаларида мўлжал ололмайдилар: "Аҳмад Азиздан баланд, Нодирдан паст. Улардан қайси бири энг баланд? Ким энг паст?” шунга ўхшаш қийинчиликлар равиш билан келувчи таққословчи сўз бирикмаларини ҳам тушунишда юзага келади; узоқроқ-яқинроқўнгда-чапда ва ҳ.к.
Семантик афазияда флектив сўз бирикмаларини таҳлил қилиш қўпол бузилади: "Тароқни ручка билан кўрсат, ручкани қалам билан кўрсат". Бу вазифаларни бажаришда бемор предметларни қўлига олади, лекин мақсадли ҳаракатни охиригача бажара олмайди. Бундай қийинчиликлар ҳаракатни йўналганлигини аниқлашда гапни тушуниш ҳолатида ҳам кузатилади: Нодирни Акбар урди (Ким урушқоқ?). Кўрсатилган икки гапдан ўхшаш гапни ажратиб кўрсатишда ҳам қийинчиликлар мавжуд: қуёш ер билан ёришади: Ер қуёш билан ёришади ёки Ер қуёшни ёритади: қуёш Ерни ёритади.
Семантик афазияда "муносабат алоқасини" етказувчи мантиқий- грамматик сўз бирикмаларини ҳал қилишда бирмунча қийинчиликлар тутилади: "отанинг акаси" — "аканинг отаси”. Буларни маълум мазмун категорияларини солиштириб ҳал қилиш мумкин: амаки-ака-ота.
Сабаб-оқибат, вақт ва фазовий муносабатларни, сифатдош ва равишдош гапларни ифодаловчи мураккаб синтактик конструкцияларни тушуниш беморларга қийинчилик турдиради. Чунончи, қуйидаги гапларни тушуниш улар учун мураккаб: "Мен опам билан гаплашиб бўлгач, ошхонага йўналдим”, "Ҳаммаёқҳўллиги сабабли ёмғир ёғяпти" каби гапларда мантиқсизликни англамайдилар.
Семантик афазияда метафоралар, мақоллар, маталлар, қочиримли сўзларни тушуниш йўқолади, улардаги кўчма маъно тушунилмайди. Чунончи, "тош юрак", "темир қўл” каби метафоралар, "кирадиган эшигингни қаттиқ ёпма" каби мақоллар турли, аниқ маънода тушунилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |