Ўлмасой опамнинг азиз хотирасига бағишлайман



Download 393,59 Kb.
Pdf ko'rish
bet3/10
Sana17.04.2022
Hajmi393,59 Kb.
#559113
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Isajon Sulton Onaizor-конвертирован

Чимчиловчи Ғалати Махлуқ
 


Бу ерларда шамоллар сурон солиб эсадилар: кунботардан 
кунчиқарга, кунчиқардан кунботарга…
Уйларнинг омонат томларини кўчириб, хас-хашакларни учириб
тик қадли теракларни чўрт узиб юборадиган мана шу қувватли 
шамоллар қатида девлар учиб келишарди.
Улар энанинг ёки онанинг эртакларидан пайдо бўлган хаёлий 
махлуқлар эдилар.
Баъзиларини эса Раънонинг ўзи ўйлаб-яратиб олган эди.
Шулардан бири – ғоят узун бўйли, баҳайбат, бутун вужуди ялтираб, 
кўзларининг соққаси тинмай айланиб турадиган Чимчиловчи 
Ғалати Махлуқ бўлиб, ҳамма ухлаган, ой ҳаволаган маҳалда 
томорқалар орасидан сездирмай чиқиб келар, мабодо ҳеч ким 
сезмаса, ўйиб-чимчилаб олиши мумкин эди. Пайдо бўлар маконию 
ғойиб бўлар жойи ҳам ноаниқ, қилар иши фақат Раънони 
кўрқитишдангина иборат бу махлуқ қайда яшашинию нима еб-
ичишини ҳам билиб бўлмасди. Айвонда ётганида, ой ёғдуси нурли 
чанг сингари теваракни энлаб, сокинликка чўмдирган маҳалда 
дарахтлару жухоризорлар орасидан чиқиб келаверарди. У махлуқни 
фақатгина Раъно биларди, холос, бировга айтса кулгига қолишини 
ўйлаб индамасди. Аслида у Раънонинг тасаввуридагина бор эди
бироқ, қай тарздадир пайдо бўлиб, тепасига келиб ўйиб-чимчилаб 
олишидан қўрқарди-да.Ўйлаб қараса, шу маҳалгача бирор сўз 
айтмабди, қилар иши қизчада ваҳима уйғотиш бўлибди, холос.
Айёр Малла Тулки
 
Шунақа қўрқинчли жонзотлардан яна бири Айёр Малла Тулки 
бўлиб, у экинзорлар ва дарахтлар орасида пайт пойлаб яшириниб 
ётар, ёш болалар уйда ёлғиз қолган маҳалида тепасига келиб 
қитиқлар, кулдира-кулдира ўлдирар эди. Униям яшаш жойи ва 
нималар қилиб юриши номаълум эди, Бепоён томорқазорлар аро 
баъзан ёлғиз юрганида, қўралар ва жингуллар орасидан ўша тулки 
чиқиб келишидан қўрқиб юрди.


Бир куни баланд ўсган, барглари сарғая бошлаган жухорилар 
орасидаги йўлакдан бораётса, поялар қаттиқ шитирлаб, бир нима 
отилиб чиқиб келганида қўрққанидан жойида серрайиб қотиб 
қолди. Жажжи юракчаси қинидан чиққудай дук-дук урар, юзлари 
музлаб кетгандай эди. Қараса, шу атрофда санқиб юрадиган дайди 
мушук экан. Мушук ҳам рўпарасидаги қизчага анграйиб қараб 
тураверди.
— Бо-ор, йўқол! – деди Раъно ва йиғлаб юборди. Ердан кесак олиб 
отган эди, мушук ура қочди.

Download 393,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish