Ўлмасой опамнинг азиз хотирасига бағишлайман



Download 393,59 Kb.
Pdf ko'rish
bet1/10
Sana17.04.2022
Hajmi393,59 Kb.
#559113
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
Isajon Sulton Onaizor-конвертирован



Ўлмасой опамнинг азиз хотирасига бағишлайман 
Муқаддима 
Баҳор тоғларнинг устларидан то нигоҳ етмас олислардаги 
яйловларгача ястаниб кетган бепоён кенгликларни саноқсиз рангу 
тус, шаклу қиёфадаги анвойи гул-чечаклар билан безайди, 
шамоллар қатида исларини, гулчангларини ва уруғларини кўтариб 
учиб, бошқа ерларга сочади, турли-туман қушлар у ризқлардан 
чўқиб, сайраб учишади. Гуркираб ўсган буталар бағрида қурту 
қушлар турлича сасланишади, чигирткалар сакрайди, чумолилар 
емиш илинжида ҳар ёққа тарқалишади.
Ҳаволарни алмаштирадиган ва табиатни жўштирадиган икки унсур 
бор бу ерда: шамол ва сув. Шамол куртакларни очади, 
гулкосаларни тўкади, ерни уйғотади. Сув тупроқ бағрида яшириниб 
ётган уруғларгача сингиб боради. Шу икковлон тупроқни 
илҳомлантиради, гўё қулоқ эшитмас, ақл бовар қилмас бир садо ила 
ҳар нарса бирданига ҳаракатга келади.
Бу ерларда шамоллар сурон солиб эсадилар: кунботардан 
кунчиқарга, кунчиқардан кунботарга…
Шамол забтида толлар, тутлар, тераклар чайқалади, қамишлар 
шовуллайди, буғдойзорлар шивирлайди, қовға попилтириқлари 
момақаймоқ укпарлари билан ҳар ён қўшилиб учади, ёввойи ўтлар 
атри экинлар ва дарахт гуллари иси билан қўшилиб ҳузурли, ғалати 
бўй ҳосил қилади.
Биринчи қисм
 
Қишлоқ томорқалари аро олинган сарғиш гувалак девор устига 
қуёш чиқмасидан ниначилар қўниб олишган. Улар турли-туман. 
Масалан, кичкина сариқ ниначи заиф бўлади, тез чарчаб қолади. 
Қизғиш тусли яна бир тури ҳам бор. Энг каттасини, кўк ранглисини 
от ниначи деймиз, у сира толиқмайди. Бошқалари тонгги 
шудрингда намланган қанотини гувалак ёки ердаги кесак устида 
қуритиб ўтиради, каттаси эса қаноти нам бўлсаям учаверади.


Томорқа адоғида баланд тераклар бўй чўзган. Остларида ўтлар 
гуркираб ўсган, печаклар оппоқ гуллаб,терак танасига чирмашиб, 
ҳатто учигача чиқиб кетган.
Раъно деган кўзлари чақнаб-чақнаб турадиган бир қизча мана шу 
ҳовлида дунёга келган.
У – шиддати, ғайрати ичига сиғмас қизалоқ. Ўзидан катта 
челакларни кўтариб, даранглатиб юриб қолади. Югуриб тинмайди, 
гулдор кўйлакларни яхши кўради, аммо ўйинга берилганидан кир 
қилиб қўяди, “кир бўпти-ку” дейишса, “вой ўлай” деб эгилиб 
этагини кўтариб қарайди.
Дарахтлар бениҳоя баҳайбат ва ажойиб, шохларидаги қушчалар 
Раънога анқайиб қарашади. Улкан соялар аро шунақанги тез 
чопадики! Наъматак буталари оппоқ гуллайди. Шафтоли пушти, 
ўрик оқиш, гилос қизғиш гул очади. Момақалдироқ гумбирлаб, 
жала қуйганида барининг гули тўкилиб, сувларда чайқалиб туради, 
шунда Раъно яланг оёқчалари билан сувларни сочиб ўйнайди.
Қўшни бир қизалоқ ҳам бор, исмиХосият. Хоси деб чақиради Раъно 
уни.
— Хоси, ўйнайсанми?
— Йўқ, онам иш буюрган.
— У ишни битириб қўйиб, кейин ўйнасак-чи?
— Майли.
Хосиятнинг онаси озғин, баланд бўйли, доим гули ўчган қўйлак 
кийиб юрадиган аёл.
Биргалашиб ичи қорайиб кетган ўчоқнинг кулини тозалашади. 
Кейин ариқда энкайиб, қоса-товоқ ювишади. Коса-товоқлар 
сополдан. Уйда оппоқ чинни идишлар ҳам бор, Хосиятнинг онаси 
уларни ҳеч кимга ишонмайди. Кундалик ишлатиладиган идиш-
товоқларни кўпинча тандирдан ё ўчоқдан кул олиб, ишқаб-ишқаб 
ювишади. Гоҳо ўтларни юлиб, шу билан ҳам тозалашади.


Икковининг ҳам оёқчалари ингичка, товонлари қорайиб-қорайиб 
кетган, иккалови ҳам кўзлари чақнаб-чақнаб турадиган ёқимтой 
қизалоқлар.
Юмушлардан бўшаганларида биргалашиб ўйнашади. 
Кичкиналикларида қум ўйнашарди. Кейинроқ чўпга бир бўлак 
матони ип билан ўраб-чирмаб, аёл шаклини бериб, “меҳмон-
меҳмон” ўйнайдиган бўлишди. Бу ўйиннинг хусусияти шундаки, 
гоҳ унисиникига, гоҳ бунисиникига “меҳмон” келиб қолади. 
Қизалоқлар меҳмонни кутиб олишиб, тўшак солиб ўтирғизишиб 
ҳол-аҳвол сўрашишади, кейин бир чеккага қозон-ўчоқ осиб, овқат 
пиширишиб, дастурхонга таом ҳам тортишади. Кейин 
қизалоқлардан бирини ё онаси чақириб қолади, ё ўзи:
— Вой ўлай, гаплашиб ўтираверганимни қаранг, ишларим қолиб 
кетяпти-ку, борақолай, – дея уйига “жўнайди”.
Ажаб, беш-олти яшар бу қизгиналарнинг “болалари” ҳам бор, 
уларни ўзларича койиб-уришишади:
— Бола бўлмай қол, мунча мени куйдирасан? Буюрган ишларимни 
қилмабсан-ку?
— Хоси, болаларинг нечта?
— Тўртта. Сеники-чи?
— Меникиям тўртта. Йўқ, бешта экан!
Қишлоқ қизгиналарининг ўйинларидан яна нималарни айтса 
бўлади? Баҳорда биринчи бўлиб тол оч-яшил тусда куртак ёзади. 
Тол пўстлоғи мўрт, енгил бураб туриб, ичидаги оқиш чивиғини 
чиқазиб ташлаб, попукли қисмини сочларига қўшиб ўриб олишади, 
буни толпопук дейдилар. Яшил толпопуклар чиройли кўринади-да. 
Ўғил болалар эса тол новдасидан сурнай ясаб, чийиллатиб чалиб 
юришади.
Ўйнаганларида қўшиқлар ҳам айтадилар:


Чумоли чумоли-я,
Майда чумоли-я,
Чумолини уяси,
Дошқозонни куяси,
Алли қиз, балли қиз,
Чиқақолсин Раъно қиз…
Қўшиқ айтар эканлар, майса пояларида ўрмалаб юрган чумолилар 
анграйиб қарашаётгандай туюлади, бундан Раънонинг кулгиси 
қистайди.
Бундай қўшиқлар кўп, Раъно ҳам анчагинасини ёд билади. Кеч кира 
бошлаганида дарвозахона олдидан болаларнинг жўр бўлиб айтган 
чорловлари эшитилади:
Ҳалинчаг-о ҳалинчак,
Уйдан чиқмаган келинчак!..
Ўйнай-ўйнай чарчашгач, бу қўшиқнинг терси айтилади:
Ҳалинчаг-о ҳалинчак,
Уйдан кирмаган келинчак!..
Потирлаб ҳамма уй-уйига тарқалиб кетади…
Шом тушганида кўкда юлдузлар жимирлай бошлайди. Узум 
токлари орасидан жуда ёруғ ой самога кўтарилади. Ишком 
остидаги сўрида овқатланиб ўтиришса, тўсатдан ғўнғиллаб дарахт 
қўнғизи ёки бузоқбоши учиб келиб қолади. Раъно бузоқбошидан 
қўрқади. Қўнғиз эса ягона шохини кўз-кўзлаб, дастурхонни 
тирмалайди. Ой янада ҳаволаб, кеча қоронғисида шитирлаётган 
тераклар учига етганида айвонга қаторасига жой солинади, боши 
ёстиққа тегиши билан донг қотиб, болаликнинг мусаффо уйқусига 
чўмади.
Туш ҳам кўрадими? Ҳа, лекин у тушлар эсда қолмаган.


Эсида қолгани – айвоннинг ораси очиқ тахталари, тепадаги 
вассажуфтлар ва ўша ердан мўралаб турадиган қалдирғоч болалари.
Ҳар ҳолда у жуда одобли ва ақлли қиз бўлиб ўсмоқда эди.
Ҳушёр нигоҳи билан теваракни кузатар эди.
Кишиларнинг бари оппоқ яхтак кийиб, белларини яшил ёки кўк 
ранг белбоғ билан боғлаб, маҳси-этик кийиб юришади, 
белбоғларида пичоқлари осиғлиқ туради. У жуда ўткир, айб иш 
қилса, катталар ўша пичоқ билан шўхроқ ўғил болаларнинг 
қулоғини кесиб олишлари мумкин. Қизларнинг қулоғини 
кесишмайди, қизалоқларни фақат хотинлар чимчилаб-койишади.
Дунё жўшиб ётади-да. Баҳорда ҳар нарса жунбишга келиб, теварак 
бирпасда турли-туман гул-чечакка бурканиб кетади. Ариқчадаги 
сув ҳам шўх-шодон оқа бошлайди: ранги бўтана тус олиб, у бўтана 
аро майда шохчалар, ўтларнинг барглари ва гуллари оқиб келади.
Гоҳ-гоҳ уйга бегона кишилар ҳам келишиб, илжайишиб “Ҳой 
қизча, отингиз нима?” деб сўрашади. Раъно уларга исмини айтгиси 
келмайди.“Бор-э” деб чопиб кетиб қолса ҳам биров уни койиб-
уришмайди, кулиб қўяқолишади.

Download 393,59 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish