Тадқиқот объекти: Мактабгача ёшдаги болаларни оилада ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбиялаш жараёни.
Тадқиқот предмети: Мактабгача ёшдаги болаларни оилада ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбиялаш жараёни, мазмуни, педагогик шарт-шароитлари, шакл, метод ва воситалари.
Ишнинг мақсади: Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялашда, оила ва тарбия ташкилоти хамкорлигининг мазмуни, шакл ва воситаларини ёритиш
Тадқиқот ишининг вазифалари.
- Мактабгача тарбия ташкилотларида болаларни ақлий, ахлоқий тарбиялаш жараёни моҳиятини ёритиш;
- Бола камолотида оила тарбиясининг аҳамиятини кўрсатиш.
- Оила ва мактабгача тарбия ташкилотлари ҳамкорлигининг шакл, усул ва воситаларини аниқлаш;
Тадқиқотнинг методологик асоси: Ўзбекистон Республикасининг Конститустияси, “Таълим тўғрисида”ги Қонуни, “Кадрлар тайёрлаш миллий дастури”, мавзуга оид Олий Мажлис қонун ва қарорлари, Вазирлар Махкамасининг қарор, фармойиш ва давлат дастурлари, халқ педагогикаси ва шарқ мутафаккирлари қарашлари, илмий-педагогик, ижтимоий-психологик, тарихий-фалсафий манбалар.
Тадқиқотнинг илмий янгилиги:
1. Мактабгача ёшдаги болаларни оилада ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбиялашдаги имкониятлари назарий ва амалиётдаги мавжуд ҳолат асосида таҳлил қилинади;
2. Мактабгача ёшдаги болаларни оилада ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбиялашнинг зарурий педагогик-психологик ташхиси амалга оширилади;
3. Мактабгача ёшдаги болаларни оилада ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбиялашнинг педагогик аспектлари, мазмуни, замонавий шакл ва методлари аниқланади;
4. Мактабгача ёшдаги болаларни оилада ва мактабгача таълим ташкилотларида тарбиялашнинг модели ва методик йўриқномаси ишлаб чиқилади.
Тадқиқотнинг назарий ва амалий аҳамияти: Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш йўналишининг ўзига хосликларини, яхлит (мақсад, тамойил, вазифалар), мазмунли (функсиялар, фаолиятнинг асосий йўналишлари), оператцион-ҳаракатли (педагогик имкониятлар, босқичлар, шакллар, иш методлари), соғлом турмуш тарзини шакллантиришнинг моделини ишлаб чиқиш ташкил этади.
Мактабгача ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш ва амалиётда кенг жорий этишда диссертатсия материаллари бой назарий амалий манба бўлиб хизмат қилади. Тадқиқот натижалари асосида ишлаб чиқилган илмий педагогик хулосалар методик тавсиялар, мактабгача таълим ёшдаги болаларни оилада соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларининг яхлит тизимини амалиётга кенг жорий этиш имконини беради. Шунингдек, муаммонинг амалий йўналишини кучайтиришга, мактабгача таълим ДТ ўқув дастурларини такомиллаштиришга хизмат қилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |