Мактабгача тарбия ёшидаги болаларни тарбиялашда Мактабгача таълим ташкилоти ва оила ҳамкорлигининг мазмуни, шакл ва методлари
МАГИСТРЛИК ДИССЕРТАТЦИЯСИ АННОТАТЦИЯСИ
Мавзунинг асосланиши ва унинг долзарблиги: Ҳаётимизнинг барча сохалари сингари таълим тизимини хам модернизастиялаш бугунги куннинг энг долзарб вазифаларидан бири бўлиб келмоқда. Инноватсион таълим мухитини яратиш, уни жаҳон андозаларига тўла мослигини таъминлаш ёшларимизни бугунги тез ўзгарувчан ижтимоий ҳаётга муваффақиятли ижтимоийлаштиришнинг муҳим омилидир. Замонавий фан ютуқлари ва ижтимоий тажриба асосида таълим-тарбия жараёнини такомиллаштиришни назарда тутади. Бунинг учун, аввало, барча таълим муассасаларидаги ўқув жараёнини назарий, илмий жихатдан асосланган ҳолда замонавий методик воситалар билан таъминлаш лозим. Ёш авлодга таълим-тарбия беришнинг мақсади, вазифалари, мазмунини янгилаш таълим тизими олдида турган долзарб муаммолардан бири ҳисобланади. Барчамиз бугун чуқур англаб олдик фақатгина замонавий асосда таълим-тарбия олган, жаҳоннинг ривожланган мамлакатларидаги тенгдошлари билан бемалол рақобатлаша оладиган, жисмоний ва маънавий жиҳатдан баркамол ёшлар биз бошлаган ишларни муносиб давом эттириши ва юқори босқичга кўтаришга қодир бўлади.
Демак, ҳозирги даврда олий таълимда сифат ва самарадорликни ошириш, бўлажак мутахассисларнинг касбий компетентлик даражасини ошириш, педагог кадрларни инноватсион фаолиятга тайёрлаш, олий таълим муассасаларидаги ўқув жараёнига инноватсион таълим ва ахборот-коммуникатсион технологияларни қўллаш, илғор хорижий тажрибаларни тадбиқ этиш олий таълим тизимини модернизатсиялашнинг устувор вазифаларидан бири ҳисобланади.
Бугунги кунда жамиятимиз олдида турган энг муҳим вазифалардан яна бири - бу маънавий жиҳатдан баркамол инсонни тарбиялаш ҳисобланади. Миллий истилол ғояси, мафкураси халимизнинг азалий анъаналарига, удумларига, тилига, динига, рухиятига асосланиб, ёш авлод қалбига ва онгига, келажакка ишонч, меҳр - оқибат, инсоф, сабр - тоқат, адолат, маърифат туйғуларини сингдириши лозим.
Президентимиз Ш.М.Мирзиёев таъкидлаганларидек: “Бугунги кунда мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самараси авваламбор юксак маънавиятли, мустақил фикрлайдиган, Ватанимиз тақдири ва истиқболи учун масъулиятни ўз зиммасига олишга қодир ёш кадрлар сафини кенгайтиришга бевосита боғлиқ. энг асосийси, уларнинг қалбида бой тарихимиз, маданий меросимиз билан фахрланиш туйғуси камол топади. Биз барчамиз – фуқаролар ҳам, жамият ҳам, давлат ҳам Ватанимиз равнақи учун, мамлакатимизда тинчлик-барқарорликни мустакамлаш учун, тарихий, маънавий ва маданий меросимизни сақлаш, бойитиш ва келгуси авлодларга безавол етказиш учун бирдек масъулмиз1.
Ўзга миллатларнинг маънавий қадриятлари қанчалик таъсир кўрсатмасин, катталарга, ота-онага ҳурмат, камтарлик, ҳалоллик, иймон меҳнатсеварлик, меҳмондўстлик сингари миллий маънавий хислатларимиз барқарордир. Чунки бу маънавий хислатлар онг-онгимизга сингиб кетган. Халқимизнинг ахлоқ, андиша, шармуҳаё, ҳалоллик ва покизалик, инсон қадр-қиммати тўғрисидаги маънавий қадриятларига зид бўлган европача анъаналар ёшлар маънавиятига салбий таъсир ўтказмоқда.
Do'stlaringiz bilan baham: |