Қўлёзма ҳуқуқида удк



Download 168,77 Kb.
bet8/18
Sana25.02.2022
Hajmi168,77 Kb.
#260862
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18
Мактабгача катта ёш.
1. Мактабгача катта ёшдаги бола боғчада.
2. Болаларнинг соғлом, бақувват, қувноқ қилиб ўстирамиз.
Бу ёшда боланинг бўйи жадаллик билан ўсади, оғирлиги ортади. Умуртқа поғонаси таъсиротига ғоят сезгир бўлади, шунинг учун бола умуртқасини мунтазам назорат қилиб туриш керак. Агар бола оёғи оғриётганига шикоят қилса, дарҳол олдини олиш лозим. Айниқса, болаларнинг ортиқча толиқиши фаолияти зерикларни бўлишининг олдини олиш керак.
Болалар ҳаракат режими тўғри ташкил этилса, ҳаракат эҳтиёжи қондирилади. ҳаракат малакаси яхши шаклланиши учун машқлар такрорланиб туриши керак. Мустаҳкамлаш учун ҳаракатли ўйин – эстафеталар уюштирилади.
Чорак давомида 1 марта боғ, кўл, дарё бўйига сайр уюштирилади, 2 – 2,5 соат давом этади. Спорт байрамлари 1 йилда 2 марта ўтказилади.
Бу ёшдаги болалар соғлом ҳаёт тарзи билан таништирилиши керак. Ўйин муҳити болалар ўзлари севган машғулот билан хоҳлаган вақтларида шуғулланадиган қилиб яратилади. Жиҳозлашда болаларнинг алоҳида ва гуруҳларга уюшиб ўйнашлари эътиборга олинади. Жиҳозлар ичида билиш фаолиятини ўстирадиган, қизлар ва ўғил болалар қизиқишларига мос, малакасини ҳосил қилишга қаратилган материаллар алоҳида ўрин тутади.
2.1. Гигиеник малакалар ҳосил қилиш.
Тушунчалар. Соғлиқ соғлом турмуш тарзи ҳақида тушунчалар аҳлоқ қоидалари билан таништириш. Гигиена қоидалари, муолажа, стол олдида, жамоат жойларида ўзини тутиш қоидалари ҳақида тушунчалар. Шу мавзуда мақол, масал, шеърлар билиш.
Амалий малакалар.
Маданий – гигиеник жараёнларни бажаришда мустақиллик, кичикларга гигиеник муолажаларни қандай бажаришни кўрсатиш, зарур ҳолда ёрдамлашиш. Жароҳат олганларга биринчи ёрдам кўрсата олиш, спорт байрамларида иштирок этиш.
2.2. ҳаракат маданиятини ўргатиш.
ҳаётининг 6 – йили.
Бу ёшда болалар ҳаракат тажрибаси ортиб боради. ҳаракат ва билиш қобилиятлари ўсади.
Болаларни ҳаракатлар аниқлиги уларнинг намунага мослигини тушунишга ўргатилади.
Болалар билан ўйин – машғулотларда тарбиячи қуйидагиларга эътибор беради:
- барча ҳаракат турларининг тушунган ҳолда фаол бажарилиши;
- ўзи ва ўртоқларининг ҳаракатларини таҳлил қилиш, назорат қилиш, баҳолаш;
- спорт ўйинлари, машқларида дастлабки тушунча малакаларини шакллантириш;
- тенгдошлари ва кичкинтойлар билан ҳаракатли ўйинлар, машқлар ўтказиш;
- ҳаракат фаолиятида ижодкорликка рағбатлантириш;
- чаққонлик, умумий саботлиликни тарбиялаш.
Боланинг малакалари.
1. Тартиб машқлари: 1 қатор туриш, 2 ва 3 звенога қайта сафланиш;
2. Умумривожлантирувчи машқлар:
- турли нарсалар билан машқларбажариш йўллари;
- тана қисмларининг ҳаракат йўналишлари, кетма – кетлиги.
3. Асосий ҳаракатлар:
- тезликка югуришда силтанадиган оёқни олдинга узатиш;
- ўртача ва секин темпда югуриш;
- узунликка ва баландликка югуриб келиб сакраш, арқон билан сакраш;
- «тўп мактаби», нишонга ва олисга отиш;
- тирмашиб чиқиш.
4. ҳаракатли ва спорт ўйинлари:
- ўйин қоидалари;
- бошловчи танлаш усуллари.
5. Спорт машқлари:
Жисмоний машқлар мазмуни.
Мустақил қайта сафланишлар. Бир қатордан 2тага, 2та доирага кўндаланг бўйича, «илон изи» бўлиб қайта сафланиш, бурилишлар.
Дастлабки ҳолат. Туриб, ўтириб, энгашиб, бурилиб.
Қўл ҳолатлари ва ҳаракатлари. Бир вақтнинг ўзида, алмашиб бир томонга, турли томонга, силташ, узатиш, ёзиш, букиш.
Бош ҳолатлари ва ҳаракатлари: пастга, тепага, ёнга буриш, энгашиш.
Гавданинг ҳолатлари ва ҳаракатлари. Бурилишлар, эгилишлар, айланишлар.
Оёқлар ҳолати, ҳаракатлари. Бурилишлар, эгилишлар, айланишлар.
Оёқлар ҳолати, ҳаракатлари. Ўтириб туриш (40тагача) таянчга таяниб, олдинга – орқага силташ, қўлларни узатиб, энгашиш, турган жойда сакраш, халтача, гантеллар, тўплар билан машқ.
Юриш, мувозанат машқлари. Ярим ўтириб, товондан – оёқ учига ўтиб, қўшимча топшириқ билан кўзни юмиб, нарсалардан ошиб ўтиб, гимнастика скамейкаси устида, арқон бўлаб, хода устида, тўнка устида, орқага томон юриши.
Югуриш. Оёқ учида, тиззаларни баланд кўтариб, нарсалар оралаб, ошиб ўтиб, аста – секин югуриш.
Сакраш. Турган жойда: оёқлар чалиштирилган кенг қўйилган: бир оёқ олдида, иккинчи орқада, оёқ алмашиб (4-5м) 2 оёқлаб 5-6 нарсадан ошиб сакраш (баландлиги 15-20см), нарсаларга сакраб чиқиш, (баландлиги 20см.гача). Кўтарилган қўлдан 15 – 20 см. баланддаги нарсага сакраш, турган жойдан узунликка сакраш, баландликка сакраш, чуқурга сакраш.
Ирғитиш, илиб олиш, отиш. Тўпни бир ва икка қўллаб предметлар орасидан думалатиш. Тепага эрга отиб, илиш, - 2 қўллаб 10 тагача, 1 қўллаб 4-6 тагача, бир – бирига ошириш, илиб олиш горизонтал ва вертикал нишонга отиш, узоққа отиш (5-9м.)
Емаклаш, тирмашиб чиқиш. Бош билан тўпни итариб, скамейка устида тўрт оёқлаб эмаклаш, қўллар ёрдамида тортилиш, ғўла устида қўл, оёқлар ёрдамида ҳаракатланиш, эмаклаб ўтиш тагидан ўтиш, арқон нарвонга чиқиш.
Минимал натижалар.
30 м.га югуриш 7,9 – 7,5 сек.
Турган жойда узунликка сакраш 80 – 90 см.
Югуриб келиб узунликка сакраш 130 – 150 см.
Баландликка сакраш 40 см.
Баландга сакраш 25 см.
Чуқурликка сакраш 40 см.
Предметни ирғитиш:
200 гр. 3,5 – 4 м.
80 гр. 7,5 м.
Тўпни ирғитиш 2,5 м.
Югуриш, сакраш, эмаклаш, тирмашиб чиқиш, ирғитишга доир ўйинлар. Эстафета ўйинлар. Городки, баскетбол, бадминтон, футбол ўйинлар.
ҳаракат малакалари. Юриш ва югуриш вақтида оралиқ масофани сақлаш, машқларни аниқ бажариш, қоматни тўғри тутиб, мувозанатни сақлаб тез юриш, тўп билан турли машқлар бажариш. Мустақил равишда таниш ҳаракатли ўйинни ўйнаш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Бола мураккаб машқларни бажаришда дадил эмас. Ўз ва ўртоқларининг ҳатоларини кўрмайди. ҳаракатлар сифатига эътибор бермайди. Жисмоний машқларга қизиқиш суст.
Ўрта. Машқларни тўғри бажарсада, доим ҳам зарур куч сарфлавермайди. ҳаракатдаги ҳатоларни пайқаб, тўғрилайди. Бошловчиликни уддалайди. Лекин ўйинларни мустақил ташкил этмайди.
Юқори. Машқларни дадил, аниқ, ифодали қилиб бажаради. ҳаракатларини назорат қилади, баҳолайди. Таниш ўйинларни мустақил ташкил этади.
ҳаётининг эттинчи йили.
Бу ёшдаги болалар ҳаракатлари, мувофиқлашгани, билан ажралиб туради. Фазода мўлжал қилиш яхшиланади, ҳаракат гўзаллигини хис қила бошлайдилар.
Бу гуруҳда қуйидаги вазифаларни амалга ошириш имкони туғилади.
- барча машқларни бажаришда аниқлик, ифодалилик, шахдамлик;
- ҳаракатларни таҳлил қилиш малакасини мустаҳкамлаш;
- мустақил равишда ўйин – машқларни уюштириш, малакасини мустаҳкамлаш;
- ҳаракатларни бажаришда ижодкорлик, ташаббусни ривожлантириш;
- спорт ўйин машқларида қоидалар ва малакаларни мустаҳкамлаш;
- ҳаракат чаққонлигини тарбиялаш.
Боланинг малакалари:
1. Тартиб машқлари, қайта сафланиш усуллари.
2. Умумривожлантирувчи машқлар:
- бир хил ва ҳар хил номдаги машқлар;
- ҳаракат темпи ва ритмини мусиқа жўрлигига мослаш;
- жуфт бўлиб, гуруҳларга ажралиб машқлар бажариш.
3. Асосий ҳаракатлар:
- югуришда қўл ҳаракати;
- сакрашда – гавдани йиғиш, мувозанат сақлаш;
- ирғитишда – гавда ҳаракатлари;
- тирмашиб чиқишда - ҳаракат ритми.
4. ҳаракатли ва спорт ўйинлари:
- ўйин ҳаракатлари;
- ўз ҳаракатларини назорат қилиш;
- тўпни узатиш, олиб юриш.
5. Спорт машқлари.
Асосий ҳаракатлар.
Юришни машқ қилиш. Турли сафланиб юриш, қўлларни ҳаракатлантириб, орқага кўз юмиб юриш.
Югуриш машқлари. Энгил тез югуриш, орқага, тўсиқ ошиб, арқон тўп билан тахта, ғўла устида, сакраш, юриш билан алмаштириб югуриш.
Сакраш машқлари. Турган жойда 2 оёқлаб, айланиб сакраш, чизиқдан арқондан халтача, тўп билан олдинга орқага, ёнга сакраш, халқани айлантириб, айланаётган арқон остидан сакраш.
Отиш, ирғитиш, илиб олиш машқлари тўпни юқорига отиб, эрга уриб, 2 қўллаб илиб олиш, бир – бирига пастдан бош ортидан тўрдан ошириб, горизонтал, вертикал ҳаракатдаги нишонга ирғитиш. Узоққа отиш.
Емаклаш, тирмашиб чиқиш машқлари. Гимнастика скамейкаси устида тўрт оёқлаб эмаклаш, гимнастика скамейкаси остидан ўтиш, гимнастика деворига чиқиб, тушиш, арқон зинага чиқиш.
Мувозанат сақлаш машқлари. Гимнастика скамейкаси устида ёнламасига халтача билан тўсиқлар ошиб юриш.
Сафланиш, қайта сафланиш. биттадан жуфт бўлиб, бир неча қаторга, доирага сафланиш, қайта сафланиш, бурчакда бурилиш.
Қўл, оёқ, гавда ҳолатлари, ҳаракатларини бажариш.
Минимал натижалар.
30 м.га югуриш 7,2 сек.
Турган жойда узунликка сакраш 100 см.
Югуриб келиб узунликка сакраш 180 см.
Югуриб келиб баландликка сакраш 50 см.
Турган жойдан баландга сакраш 45 см.
Предметни ирғитиш:
250 гр. 6,0 м.
80 гр. 8,5 м.
Тўпни ирғитиш 3,0 м.

ҳаракат малакалари.


ҳаракат пайтида сафланиш ва қайта сафланиш машқларни аниқ бажариш, ҳаракатли ўйинларуюштириш, мувозанат сақлаш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Машқларни бажаришда ҳатолар қилади. ҳаракатларини назорат қилмайди, баҳолашга қийналади. Қоидаларга риоя қилмайди. Ўрта. Машқларни тўғри бажаради, баҳолай олади, тиришқоқ, ҳаракатли ўйинлар уюштира олади.
Юқори. Машқларни аниқ тўғри дадил бажаради, назорат, баҳолашни уддалайди. Ўйинларни уюштира олади.
3. Бола ўйинда ривожланади, оламни билади,
мулоқот қилади.
Тарбиячининг мақсади ҳар бир боланинг ўйин тажрибасини бойитишдан иборат бўлади. Вазифаси – ўйин фаолияти учун шароит яратиш.
Ўйинлар ўз мазмунига кўра бўлғуси таълим фаолиятини ифодалайди.
3.1. Ижодий ўйинлар.
Мазмуни. Воқеабанд ўйинларда турли сюжетларни ифодалаш. Мустақил равишда сюжет ўйлаб топиш тақлидий ўйинлар уюштириш, турли материаллардан фойдаланиш.
Ўйин ва нутқ малакалари. Тарбиячи ёрдамида ва мустақил равишда ўйинга бирика олиш, ўз ролини тушуниб бажариш, театрлашган ўйинларда, ўйин қаҳрамонлари номидан гапириш, ижро этиш.
Турли материаллар билан ўйин. Сув, муз, қор, ёруғлик, магнит, шиша, пўкак, қоғоз билан ўйин.
3.2. Дидактик ўйин.
Мазмуни. Нарсаларнинг бир неча белгиларига кўра таққослаш ўйинлари. Бўлакдан бутун ҳосил қилиш, схема, модел, режа ва шартли белги асосида ўйинлар, нутқ ўйинлари, халқ ўйинлари, ривожлантирувчи ўйинлар.
Ўйин малакалари. Ўйиндаги вазифани тўғри идрок этиш, мазмуни қоидалари тўғри тушунтириб бериш, уларга риоя қилиш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Ўйинлар бир хил, ролли ўйинларда фаол эмас, нутқ фаоллиги суст. Қоидаларни бажармайди.
Ўрта. Ўйинда бажонидил иштирок этади. Ролига керакли ўйинчоқ ва нарсаларни тўғри танлайди, баҳсларни одилона ҳал этади.
Юқори. Ўйинга қизиқиши баланд кўп ўйинларни билади, қоидаларга риоя қилади.

4. Бола ижтимоий муносабатлар оламига киради.


4.1. Бола ва катталар.
Тушунчалар. Катталар. Одамнинг ўсиши, унинг жинси, меҳнати, одамлар турли миллатли бўлишади, улар тинчликни исташади, оила ҳақида билимлар, яқинларга нисбатан муносабат.
Билим малакалари. Суратда, расмда, хайкалда турли ёшдаги жинсдаги кишиларни фарқлаш. Эрдаги ўтмиши, ҳаёти, келажак турмушига қизиқиш. Халқ маданияти, оғзаки ижодиётига қизиқиш.
Кишиларнинг хис-туйғу, кечинмаларига қизиқиш.
Амалий малака, аҳлоқ, мулоқот. Турли ёшдаги кишиларга тўғри муносабатда бўла олиш, катталар топшириғини тиришқоқлик билан бажариш, қийинчиликларни мустақил энгиш, яқинларига жонкуярлик, меҳрибонлик кўрсатиш, суратлари, ўйинларида, ҳикояларида билим-малакаларини акс эттириш.
4.2. Бола ва тенгдошлари.
Тушунчалар. Болалар. Турли ёш жинсдаги болалр уларнинг ташқи кўринишидаги хусусиятлари, кичкинтойларга иззат кўрсатиш катталарни ҳурмат қилиш. Бошқа миллат болалари ҳаёти билан қизиқиш.
Хиссий ҳолатлари. Имо-ишора, хатти-ҳаракат нутқда ифодаланган хиссий ҳолатни идрок этиш, мулоқотда уларни ҳисобга олиш.
Муносабатлар. Аҳлоқ маданияти қоидалари ҳақида тушунчалар, мактаб ҳақида тушунчалар.
Билиш малакалари. Турли миллат ёшдаги болалар ҳаётига қизиқиш уларни сурат, расмда фарқлаш. Тенгдошларининг хиссий ҳолатларига қизиқиш, мулоқотда ҳисобга олиш. Асар қаҳрамонлари тенгдошларининг хатти - ҳаракатларига муносабат билдириш.
Амалий малакалар, аҳлоқ, мулоқот кичкинтойларга, тенгдошларига нисбатан эътиборли бўлиш, уларнинг аҳволини билиб мулоқотда ҳисобга олиш, тарбиячи ёрдамиа ва мустақил равишда биргаликда фаолиятга уюшиш, қабул қилинган қоидаларга риоя қилиш, масъулиятни хис қилиш, тиришқоқлик, меҳрибонликни тарбиялаш. Тарбиячи билан бирга бошқа мамлакат болалари қандай яхаши ҳақида суҳбатлашиш.
4.3. Боланинг ўзига муносабати.
Тушунча ва билиш малакалари.
Ўз исми, шарифи, жинси, ёши, туғилган куни, жойи, телефони, оила ъзоларини билиш, ота-онасининг иш жойини билиш, танаси ҳақида маълумотлар, соғлигини мустаҳкамлашнинг аҳамияти, олов, электр билан ўйнашмаслик, 1 – ёрдам кўрсатиш, кўча қоидаларини билиш. Болалиги, келажаги ҳақида гаплашиш, ижодкорлик, синаб кўриш жараёнларига қизиқиш, мустақил ўқиш, ёзишга ҳаракат қилиш. Яшайдиган жойи ҳақида тушунчалар.
Амалий малака, аҳлоқ, мулоқот. Мустақилликка интилиш, ўз – ўзини назорат қилиш, хатти - ҳаракатларидаги ҳатоларни билиб, бартараф этиш, ўзига ёқадиган машғулотларни танлай олиш, ўзи ҳақида гапириб бера олиш, атрофдагиларга, жониворларга меҳрибон бўлиш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Аҳлоқи турғун эмас, қоидаларни билса-да, мустақил равишда риоя қилмайди. Атрофдагиларнинг хиссий ҳолатларига биноан муносабат қилишга қийналади. Боғланган нутқи орқада. Мактабга муносабати аниқ эмас.
Ўрта. Аҳлоқи, мулоқоти бир мунча ижобий йўналган тартибқоидаларни билади, риоя қилади, хатти - ҳаракатларига берилган баҳога эътибор қилади, ўз – ўзини назорат қила олади. Ўқишга қизиқиш намоён қилади.
Юқори. Ахлоқи, мулоқоти ижобий йўналган. Тартиб қоидаларни билади, риоя қилади, мулоқотга бажонидил киришади, нутқи фаол ўзи таклифлар киритиб, умумий режа тузиб, тенгдошларини уюштира олади. Уларни таққослаш, тавсифловчи ҳикоя тузиш, гуруҳларга ажратиш.
Нарсалар оламига муносабат. Нарсаларнинг хоссалари, ишлатилишини билишга ҳаракат қилиш, улардан фойдалана олиш, асраб – авайлаш, тежаш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Мустақил фаолият учун нарсаларни танлашда қийинчилик сезади. Хоссаларини аниқлашда ёрдамга муҳтож; тавсифловчи ҳикояси тўлиқ эмас.
Ўрта. Фаолиятига зарур нарсаларни беҳато танлаб олади. Хоссаларига кўра тўғри ажратади, тавсифли ҳикояси бирмунча тўлиқ.
Юқори. Фаолияти учун нарсаларни танлашда ҳато қилмайди. ҳикояси ифодали, тўлиқ, умумлаштиришлари мустақил. Бошқалар хиссий холатини тушуниб, шунга кўра мулоқот қилади, ўқишга қизиқади.

5. Бола нарсалар оламини билиб олади,


меҳнат фаолиятига қизиқади.
Тарбиячининг вазифаси – атрофдаги нарсаларнинг нимага кераклигини билиш, тўғри ишлата олишга ўргатиш. Моддий маданитга доир нарсаларни асраб – авайлашга ўргатиш. Катталар меҳнат фаолиятининг моҳиятини тушуниб этиш.
5.1. Нарсалар олами.
Тушунчалар. Нарсалар ҳақида аниқ тасаввурга эга бўлиш. Уларнинг умумий белгиларини билиш, нимадан тайёрланганлигини билиш.
Билиш ва нутқ малакалари. Нарсаларнинг хоссаларини билиш учун текшириш усулларини қўллаш.
5.2. Катталар меҳнати.
Тушунчалари. Кишилар ҳаётида катталар меҳнатининг аҳамиятини билиш, касбларнинг хилма – хиллигини билиш, замонавий техниканинг аҳамиятини билиш, турли касб кишилари меҳнатининг ўзаро боғлиқлигини тушуниш. Ота-онасининг иш жойи, иш мазмуни, меҳнатининг аҳамиятини билиш, касбларнинг хилма – хиллигини билиш, замонавий техниканинг аҳамиятини билиш, турли касб кишилари меҳнатининг ўзаро боғлиқлигини тушуниш. Ота – онасининг иш жойи, иш мазмуни, меҳнатининг аҳамиятини билиш.
Билиш, нутқ, ўйин ва меҳнат малакалари. Меҳнат жараёнини идрок этиш, меҳнатини тушуниш, меҳнат натижаси, меҳнат жараёни ўртасида боғлиқликни ўрнатиш. Ўз фикрларини ҳимоя қилиш, меҳнат жараёни ҳақида тушунчаларини шахсий фаолиятига тадбиқ қила олиш.
Меҳнатга муносабат.
Ўз меҳнат билан турли нарсалар яратувчиларга нисбатан ҳурмат, миннатдорлик хиссини тарбиялаш, катталар меҳнат фаолиятида қатнашишга интилишни тарбиялаш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Меҳнат жараёни ҳақида тушунчалари аниқ эмас. Баъзи номини билсада, моҳиятини очиб бераолмайди. Ота-оналар қаерда ишлашини тушунтира олмайди.
Ўрта. Турли касблар ҳақида тушунчага эга, меҳнат турлари ўртасидаги боғлиқликни тушунтириб бера олади. Техникадан фойдаланишнинг моҳиятини, ота-онасининг иш жойини билади.
Юқори. ҳар бир меҳнат турининг моҳиятини асослаб бераолади.

5.3. Болалар меҳнат фаолиятида ўз ўрнини билиш.


Тарбиячининг вазифаси – болага кундалик меҳнат фаолиятида ўз ўрнини билишга ёрдамлашиш. Ўз қобилиятларини англашга кўмаклашиш.
Тушунчалар. Меҳнат фаолияти турларининг йўналганлиги, мазмуни, жамоа бўлиб, меҳнат қилиш, усуллар навбатининг вазифаларини билиш.
Билиш, нутқ, меҳнат ва ўйин малакалари. Меҳнат турлари алоҳида меҳнат жараёнларини билиш, боғлиқликни тушуниш.
Ишини режалаштириш, тенгдошлари ўртасида вазифаларни ўзаро мустақиллик, хўжалик меҳнатида ёрдамлашиш қўл меҳнати малакаларига эга бўлиш, меҳнат маданиятини эгаллаш, турли материал, анжомлар билан ишлаш малакасини эгаллаш, катталар назорати остида маиший техникадан файдаланиш.
Меҳнатга муносабат. Меҳнатсеварлик туйғуларини намоён қилиш, ўз меҳнати аҳамиятини тушуниш.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Ўз-ўзини хизматга қизиқиши паст, ташқи кўринишини мустақил назорат қилмайди.
Ўрта. Мустақил равишда ўзига хизмат қила олади, меҳнат маданияти шаклланган.
Юқори. Мустақил, ташаббускор, ташкилотчи малакаларидан унумли фойдалана олади.

6. Бола табиат оламини кашф этади.


ҳаётининг 6 – йили.
Тарбиячининг вазифалари – болаларнинг табиат ҳақидаги тушунчаларини кенгайтириш, чуқурлаштириш, тегишли билим – малакалар ҳосил қилиш, экологик онгни шакллантириш фаолиятда қадриятларга риоя қилишга ўргатиш.
Тушунчалар ўсимлик ва ҳайвонлар табиатдаги тирик олам вакилларданлиги, уларнинг ташқи белгилари, хоссалари, мослашуви, эҳтиёжлари. Одамларнинг ҳайвон – ўсимликларни парваришлашга диор меҳнати, ҳайвон – ўсимликларнинг яшаш муҳити, табиатни асраш ва унга зарар этказишда инсоннинг роли.
ҳаётининг 7 – йили.
Тушунчалар.
ҳайвон, ўсимликларнинг турли-туманлиги, уларнинг турли муҳитда яшаши, эҳтиёжларни қондириш усуллари парваришлар, кўпайтириш, одам ҳақида тушунчалар: унинг хусусиятлари, талаблари,соғлиги мослашуви, табиат омилларидан фойдаланиши, мавсумий белгилар, унга мослашув.
Билиш ва нутқ малакалари кузатув йўли билан табиатни билиш, уни режалаш, хулосалар қилиш, кичик «кашфиётлар» яратиш. Кузатувларидан олган натижаларини гапириб бериш.
Амалий малакалари.
Ўсимликларни суғориш, тупроғини юмшатиш, баргларини артишдан гулнинг хусусиятларини ҳисобга олиш, уруғдан, пиёздан, илдиздан, кўсакдан кўпайтириш. Аквариум сувини алмаштириш, қушларни парваришлаш.
Табиатга муносабат. Қизиқувчан бўлиш, тирик жонзотларга инсоний ёндашув, уларга яхши шароит яратиш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст.ўсимлик, ҳайвонлар номи, хоссалари эҳтиёжларини билади. Умумий белгиларини ажратишда қийналади. Меҳнат жараёнини мустақил бажаришга қийналади.
Ўрта. Кўп ўсимлик, ҳайвонлар номини билади, объектларни фарқлашни уддалайди. Меҳнат жараёнини мустақил бажаради.
Юқори. Жонзотлар, уларнинг яшаш муҳити, эҳтиёжларига доир белгиларни, боғлиқликни тушунади. Кузатувдан фойдаланади, табиатга авайлаб ёндошади, меҳнат малакалари этарли, зарур пайтда ёрдам беради.

7. Болалар нутқини ўстирамиз.


Бу ёшдаги бола нутқини ўстиришнинг бош йўналишлари.

  • нутқнинг мазмунлиги, боғланганлиги;

  • нутқ ижодкорлиги, ифодалилигини ўстириш;

  • нутқ фаолиятига доир индивидул қобилиятларни ўстириш;

  • ўқишга тайёрлаш, ўқиш.

Боғланган нутқни ривожлантиришда асосий вазифа монологик нутқни ўстириш ҳисобланади.
Луғатни ривожлантириш.
Бу ёшда луғатни бойиши боланинг ижтимоий ҳаётга инсонга, ташқи оламга қизиқишга боғлиқ бўлади.
Грамматик тўғри шаклланган нутққа эришиш учун тарбиячи болаларни мунтазам машқ қилдириб бориши керак. Йил охирида бола турли типдаги гапларни туза олиши, фикрини равон ифодалай олиши зарур.
Нутқнинг товуш томонини ўзлаштириш. Бу ёшда эътибор берилиши лозим бўлган бўлимлардан, болалар эгаллаган талаффуз малакалари кундалик ҳаёт давомида мустаҳкамланади.
Саводга ўргатиш. Сўзларнинг товуш томонини таҳлил қилиш малакасини мустаҳкамлаш болаларга ҳарфларни ўргатиш ва ўқишга ўргатишга асос бўлади.
Нутқ ривожлануви даражалари.
Паст. Боғлиқликларни ўргатишга қийналгани учун бола қайта ҳикоя қилишга хатоларга йўл қўяди. Мустақил бўлмай, ўртоқларининг ҳикоясини қайтаради. Сўз таҳлилида ҳато қилади. Бўғин ва бир бўғинли сўзларни ўқийди.
Ўрта. ҳикоясида узилишлар бўлади. Мантиқий хатоларга йўл қўяди, ўзи тўғирлай олади, нутқи тоза, тўғри айрим товушлар талаффузига қийналади. Бўғинлаб секин ўқийди.
Юқори. Нутқ малакалари яхши ривожланган, эртаклар, ҳикоялар ўйлаб топишда ташаббускор, мустақил, ўртоқларининг ҳикояларини такрорламайди. Луғат бойлиги катта, нутқи тоза, тўғри, ифодали. Товуш таҳлилида қийналмайди, қисқа матнларни қўшиб ўқийди.

8. Бола бадиий адабиёт, тасвирий санъат ва мусиқа оламида.


8.1. Бола ва китоб
мустақил фикр юритиш арафасида турган болаларда китобга меҳрни ўстириб қизиқишни ошириш – тарбиячининг бу даврдаги асосий вазифаларидандир.
Билиш ва нутқ малакалари асарни тинглаш пайтида матндаги боғлиқликни англаш (воқеалар мантиқи, низолар, сабаб, оқибатлари, қаҳрамонлар хати -ҳаракати….).
Асар тили, бадиий ифода ва воситаси, юмор, поезияни хис қилиш.
Ўқилган асарга муносабати унча ёрқин намоён бўлмайди. Шундай бўлсада китобдан олган таассуротлари боланинг маънавий оламини бойитади, у инсонлар ички оламини билишга қизиқади.
Бадиий тажрибаларидан ижодий нутқ фаолиятларида фойдаланилади.
Дастурни ўзлаштириш даражалари.
Паст. Бола асар тинглашдан кўра бошқа машғулотларни хуш кўради. Асарга нисбатан муносабатини ёрқин намоён қилмайди. Мунозара ва драмалаштириш ўйинларида фаол эмас.
Ўрта. Мазмунан осон, қисқа бадиий асарни идрок этади, қаҳрамонларнинг хатти-ҳаракатларига эътибор беради, уларнинг ички кечинмаларига эътибор қилмайди.
Юқори. Доимо китоб билан мулоқотга интилади. Айрим мавзуларни танлаб, эшитади. Қаҳрамонлар хатти - ҳаракатларини тўғри тушунади.
8.2. Тасвирий санъат ва болалар бадиий фаолияти.
Тасвирий санъат.
Тушунча, малака, билим, муносабатлар.
Безак санъати.
Амалий безак санъати.
Халқ амалий санъати асарлари ҳақида тушунча. Турлари, воситаларини билиш, фарқлаш.
Амалий безак санъати. Ишлатилишини билиш, керакли ўйинларда тўғри қўллаш.
Графика. У ҳақида, турлари ҳақида тушунча, тасвир воситасини билиш, мустақил қўллай олиш.
Ранг тасвир. Турлари, тасвирлаш воситалари ҳақидаги тушунчаларни мустаҳкамлаш. Натюрморт, пейзаж, портрет турларини билиш, фарқлай олиш.
Хайкалтарошлик. Маҳоратли, безак, ҳажмли ва бўртма усулларини билиш. Ишлатилиши, нимадан ясалиши, тасвир воситасини билиш.
Архитектура уни санъат сифатида тасаввур қилиш, турларини фарқлаш. Бинолар, майдонлар, кўприклар қурилиши, хусусиятлари, фойдаси мустаҳкамлиги, гўзаллигини билиш.
Бадиий фаолият.
Тушунча, малака, билим, муносабат. Мустақиллик, ташаббускорлик, амалий малакалари ривожланади. Тасвирлаш воситаларини эгаллайди.
Дастурни эгаллаш даражаси.
Паст. Бола теварак – атрофдаги гўзалликни хис қилади, уни англайди. Тасвирий санъатнинг воситалари, тури, жанрларини фарқлайди. Тасвирий санъат соҳаси ходимлари иши мазмунини тушунади. Катталар ёрдамида эгаллаган малакаларини амалда қўллайди.
Ўрта. Бола тасвирий санъат оламига қизиқади, мулоқотдан севинади, санъат турларини фарқлай олади. Санъат асарларини мустақил кузатади, таассуротларини ўртоқлашади. Эгаллаган малакаларидан ўринли фодаланади.
Юқори. Санъат асарларини кузатишга қизиқади, мулоқотдан завқланади. Тасвирий санъат турлари, хусусиятларини кўра олади. Санъат соҳиблари исми шарифини билади. Тасвирий санъат асарларини кузатишдан олган таассуротларини ўртоқлашадилар.

Тасвирий санъат бўйича тавсия этилган асарлар рўйхати.


(Иловада берилади).
8.3. Бола ва мусиқа.
Мусиқа тарбияси бўйича педагогнинг вазифалари. Болаларда фақат мусиқа асаригагина эмас, мусиқа санъатига ҳам қизиқиш уйғотиш, халқ, мумтоз, замонавий, вокал, мусиқавий асарларни фарқлашга ўргатиш. Болаларнинг куйлаш, рақс тушиш ижодкорлигини ўстириш.
Тушунчалари, малакалари, муносабати, фаолияти. Мусиқа асари мазмуни, тили, динамикасини, тушуниш, мусиқа асарини яратувчилар ҳақида билиш, турли мусиқа асбоблари билан таништириш. Халқ мумтоз замонавий мусиқа турлари ҳақида тушунчага эга блиш, уларни фарқлашга ўргатиш.
Дастурни ўзлаштириш даражалари.
Паст. Бола мусиқавий асарни охиригача тинглай олмайди, юзаки идрок этади. Мусиқага қизиқиши паст. Нутқининг ифодалилиги этарли эмас.
Ўрта. Айрим композиторларни билади, уларнинг мусиқа маданиятидаги ўрнини тушунади. Мусиқа асарини диққат билан тинглайди, идрок этади. Мустақил равишда ижро этади. Овози тиниқ эмас, ҳаракатлари ноаниқ. Мусиқа асбобини чалишда хатоларга йўл қўяди.
Юқори. Халқнинг мумтоз ва замонавий мусиқасини фарқлай олади. Фаолиятда мустақилликка интилади. Мусиқа асбобларида ижроси бир мунча аниқ.
9. Математикага дастлабки қадам.
Катта гуруҳ.
Хоссалар. ҳажмли нарсаларнинг уч ўлчамлиги, оғирлиги, чушурлиги. Геометрик шакллардан доира, овал, учбурчак, тўғри, тўртбурчак, квадрат, трапестия, шар, куб, стилиндр, уларнинг белгилари, учлари, бурчаклари, томонлари.
Билиш ва нутқ малакалари. Геометрик шаклларни мустақил таққослаш, хулоса қилиш, нутқида тегишли сўзларни ишлатиш.
Муносабатлар. 5-10та предметни ўлчами, оғирлиги, баҳосига кўра боғлиқлиги. Рақамлар ўртасидаги муносабатлар фазовий муносабатлар вақт тушунчаси.
Билиш ва нутқ малакаси кўз чамалаб ўлчаш, санаш, таққослаш, бўлиш амалини бажариш.
Рақамлар ва кўплик. Тартиб ва саноқ сон, катталик, оғирлик, вақтни ўлчаш 0-9 рақамлари, миқдорий муносабатлар. Тангалар.
Билиш ва нутқ малакаси. Бутунни бўлакларга бўлиш, санаш таққослаш, тенглаштириш. Тангалар билан амаллар. Вақтни ўлчаш нутқида тегишли сўзларни ишлатиш.
Миқдор ва катталикнинг сақланиши, қайта қўйиш ўрнини алмаштириш оқибатида предмет миқдорининг ва ўлчамининг ўзгармаслиги.
Билиш ва нутқ малакаси. Миқдор катталикни санаш, ўлчаш таққослаш билан текшириб, тенг нотенгликни ўрнатиш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. Геометрик шаклларни туркумга ажратиш, миқдорий муносабатни ўрнатишни билади. Таққослаш, текшириш усулларини қўллашда мустақил эмас тегишли сўз ибораларни нутқида ишлата олмайди.
Ўрта. Нарсаларнинг 1-2 хоссасига кўра турларга ажратади, санайди, ўлчайди, таққослайди. Тарбиячи ёрдамида мантиқий хулосалар қилади.
Юқори. Мустақил равишда гуруҳларга ажратади, мантиқий боғлиқликларни идрок этади, ўлчайди, текширади, оддий масалаларни эчади.
Тайёрлов гуруҳи.
Хоссалар.
Нарсаларнинг катталиги, шакли, жойлашуви уларнинг фазовий белгиси эканлиги геометрик шаклларнинг хоссалари чизиқ, бўлак томонлар, ички ташқи қисмлари. Ўқ чизиғи бир шаклдан бошқасини ҳосил қилиш.
Билиш ва нутқ малакаси. Кўз чамалаб шакл, катталикни идрок этиш, чизғич стиркул, шаблон, трафаретдан фойдаланишни билиш. Нутқида тегишли сўзларни қўллаш.
Муносабатлар. Катталикнинг ўлчаниши нисбийлиги нарсаларнинг миқдори ўлчами, майдони ҳажми, оғирлиги чуқурлигига кўра гуруҳларга ажратиш.
Бугунни 2,3,4,5,6 ва ундан кўп бўлакка бўлиш, фазовий муносабатларни қоғоз варағида тасвирлаш, вақт тушунчаларини билиш.
Нутқ ва билиш малакалари. Предметларнинг хоссаларини аниқлашни билиш, нутқида тегишли сўз ибораларни ишлатиш.
Сон ва рақам.
Тушунчалар. Тўғри ва тескари санаш миқдорий муносабатлар. Соннинг 2 кичик сондан иборатлиги рақамлар, тангалар, соат рақамлари.
Қўшиш ва айириш.
Билиш ва нутқ малакалари. 1 дан 10 тагача (20-30) ҳар бир сондан олдинги кейингисини айтиш. Таққослаш усуллари ва натижаларини асослай олиш.
Миқдорнинг ва катталикни сақланиши.
Тушунчалар. Соннинг жойлашуви турлари бўлсада, миқдори, ўзгармаслигини билиш. Нарсалар ўлчами уларнинг ўлчаниш усули турли бўлсада ўзгармаслигини билиш.
Билиш ва нутқ малакаси. Эгаллаган тушунча малакаларидан ўринли фойдаланишни нутқ билан ифодалаш.
Дастурни ўзлаштириш даражаси.
Паст. 2-3 та хоссасига кўра предметни ажратади. Санайди, таққослайди, ўлчайди. Ўз фаолиятини нутқ билан ифодалашга қийналади.
Ўрта. Предметларнинг хоссаларини ажратади, мустақил гуруҳларга ажратади, топшириқларни мустақил тартиб билан бажаради.
Юқори. Предметлар хоссаларини идрок этиб, гуруҳларга мустақил ажратади. Нутқида фаолиятини қийналмай ифодалайди. Ўйинларда ўз малакаларидан ўринли фойдаланади.

Download 168,77 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   4   5   6   7   8   9   10   11   ...   18




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish