2. Юридик шахсларнинг метрологик хизмати Юридик шасхларнинг метрологик хизмати - ўлчашлар бирлилигини таьминлаш бўйича ишларни бажарувчи ва ушбу корхонада (ташкилотда) метрологик текширув ва назоратни амалга оширувчи метрологик хизмат.
Юридик шахсларнинг метрологик хизмати ўлчашлар бирлилигини таъминлаш бўйича ишларни бажариш ва метрологик текширувни ўтказиш зарур бўлган ҳолларда ташкил этилади.
Бунда бош, таянч метрологик хизматлар тадбиркорлик субъектларида ўз фаолиятининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда давлат ва хўжалик бошқарув идоралари томонидан ташкил этилади.
Юридик шахсларнинг метрологик хизматларининг хуқуқлари ва мажбуриятлари давлат метрологик хизмати идоралари билан келишилган низомларда белгиланади.
Юридик шахсларнинг метрологик хизмати Намунаний низоми Ўз РҲ 51-011-93 "Ўз ЎДТ. Ўзбекистон Республикасида юридик шахснинг метрологик хизмати тўғрисида намунавий низом" да келтирилган.
2. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва калибрлашнинг моҳияти. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ишларини ташкил этиш ва ўтказиш тартиби O'zDST 8.003:2005 «Ўлчаш воситаларини қиёслаш. Асосий қоидалар» стандарти билан белгиланган. Ўлчаш воситаларини қиёслаш - Ўлчаш воситаларини белгиланган техникавий талабларга мослигини аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида давлат метрологик хизмати идораси ёки бошқа ваколатли ташкилотлар томонидан бажариладиган амаллар мажмуи.
Ишлаб чиқарилган, таъмирланган, импорт буйича олиб келинган O'zDST 8.002 га биноан давлат метрологик текшируви ва назорати доирасида қўлланадиган ЎВ эксплуатация жараёнида мажбурий даврий қиёслашдан ўтиши керак.
Ўқитиш мақсадида қўлланиладиган ЎВлар ва индикатор сифатида ишлатиладиган (катталикларни ўзгаришларини кузатиш учун қўлланиладиган техник воситалар) қиёсланмайди.
Қиёсланган ўлчаш воситаси, агар унинг белгиланган метрологик ҳамда маълум техник талабларга мувофиқлиги тасдиқланса, қиёслашлар оралиқ давомида қўллаш учун яроқли деб ҳисобланади.
ЎВ қиёслашни O'zDST 8.006 га мувофиқ шундай ишларни бажаришга хақли аккредитлаштирилган юридик шахслар ёки уларнинг бўлинмалари ўтказади.
ЎВ қиёслаш зарур малакага эга бўлган, ЎВ ни муайян хилларини қиёслаш хуқуқига аттестатланган мутахассислар (қиёсловчилар) томонидан бажарилади.
Қиёслашнинг ижобий натижалари амалдаги стандартлар талабига мувофиқ расмийлаштирилади ва O'zDST 8.008 буйича қиёслаш тамғасини босиб ва (ёки) O'zDST 8.003:2005 нинг А иловасига мувофиқ қиёсланганлиги тўғрисидаги сертификат билан тасдиқланади. Тамға ЎВга ёки махкамлаш пломбасига ва ЎВ дан фойдаланиш ҳужжатларига босилади.
Қиёсланиши керак бўлган ўлчаш воситалари гуруҳлари рўйхати "Ўзстандарт" агентлиги томонидан тасдиқланади.
Ўлчаш воситаларини қиёслаш ҳуқуқи юридик шахсларнинг аккредитация қилинган метрология хизматлари томонидан амалга оширилади.
Ўлчаш воситаларини қиёслаш натижалари ("Метрология тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 17-моддаси) халқаро миқёсда тан олинган бошқа давлатлар шартномалар ва битимларида кўрсатилан ҳолатда олиб борилади.
ЎВ ни қиёслаш ўтказилади:
- стационар қиёслаш лабораторияларида;
- кўчма қиёслаш лабораторияларида;
- ЎВ жойлашган жойларда, қиёсловчиларни жўнатиш йўли билан;
- ЎВ эгалари (ишлаб чиқарувчилар ёки импортчилар)нинг текшириш –қиёслаш пунктларида.
Қиёсловчи шахсларни жўнатиш тартиби, кўчма қиёслаш лабораторияларни ишлатиш, текшириш-қиёслаш пунктлари ишларини ташкил қилиш шартнома асосида белгиланади.
Ўзбекистон Республикаси ўлчаш воситаларини калибрлаш тизими (кейинчалик - Ўз КТ) ни ташкиллаштириш, тузилиши, вазифалари бўйича асосий низомлар, бу тизимга кирган субъектларнинг хуқуқлари ва мажбуриятлари Ўз РСТ 8.018-97 да белгиланган. Бу стандартнинг қоидалари Ўз КТ да аккредитланган юридик шахсларнинг метрологик хизматларига, Ўз КТга кирган аккредитлаш ва бошқа идоралар ва ташкилотларга нисбатан жорий этилади.
ЎВни калибрлаш – ўлчаш воситаларининг ҳақиқий метрологиктавсилотлари (характеристкалари) ни аниқлаш ва тасдиқлаш мақсадида, белгиланган шароитларда бажариладиган амаллар мажмуи.
Калибрлаш тизими – Давлат метрологик текшируви ва назорати қўлланилмайдиган соҳада ўлчашлар бирлилигини таъминлашга йўналтирилган фаолият ва калибрлаш ишларини бажарувчи ва калибрлаш ишларини ташкиллаштириш ва ўтказишга ўрнатилган талаблар асосида ҳаракат қилувчи субъектлар мажмуи.
Калибрлаш тўғрисидаги сертификат – ўлчаш воситаларининг калибрланганлигини ва унинг натижаларини тасдиқловчи ҳужжат. Бу ҳужжат калибрлашни бажарган ташкилот томонидан берилади.
Калибрлаш белгиси – калибрлаш натижаларини ижобий эканлигини тасдиқлаш мақсадида ўлчаш воситасига ва (ёки) уларнинг эксплуатацион хужжатларига босиладиган тамға.
Ўз КТ Ўзбекистон Республикасида ўлчашлар бирлилигини таъминлаш умумий тузилмасининг таркибий қисми бўлиб, давлат метрологик текшируви ва назоратидан ташқари соҳада метрологик ишларни ташкиллаштириш ва ўтказишда ўлчашлар бирлилигини таъминлаш давлат тизимида ўрнатилган меъёрлар ва қоидаларга риоя қилинишини кўзда тутади.
Ўз КТ қуйидаги тамойилларга асосланган ҳолда тузилади:
- тизимга ихтиёрий равишда кириш калибрлаш ишларини бажаришда талабларни мажбурий бажариш;
- давлат эталонларидан ва бошланғич ўлчаш воситаларидан бирликларнинг ўлчамларини калибрланувчи ўлчаш воситаларига мажбурий бериш.
Калибрлаш тизимидаги фаолиятнинг асосий вазифалари:
- аккредитловчи идораларни рўйхатга олиш;
- метрологик хизматларни калибрлаш ишларини бажариш ҳуқуқига аккредитлаш;
- ўлчаш воситаларини калибрлаш;
- Ўз КТнинг асосий тамойилларини ва қоидаларини ўрнатиш;
- Ўз КТнинг фаолиятини ташкилий, методик ва ахборот билан таъминлаш;
- Аккредитланган метрологик хизматлар томонидан калибрлаш ишларини бажаришда талабларга риоя қилинаётганлигини инспекцион текшириш.
Метрология бўйича Миллий идора (Ўзстандарт Агентлиги), СМСИТИ, ҳудудий ССМ, юридик шахсларнинг аккредитланган метрологик хизматлари, ўз вазифаларининг ушбу хужжатнинг талабларига мувофиқ бажарувчи Ўз КТ нинг ташкилий асосини ташкил этади. Уз КТ тузилмаси қуйидагилардан ташкил топган:
- Уз КТнинг Марказий идораси;
- Ўз КТнинг Кенгаши;
- Уз КТнинг аккредитлаш идоралари;
- Калибрлаш ишларини бажаришга аккредитланган юридик шахсларни метрологик хизматлари.
Юридик шахсларнинг аккредитланган метрологик хизматлари:
- ЎВни, шу жумладан ташқи ташкилотлар учун ҳам калибрлаш ишларини бажаради;
- Калибрлаш ишларини ўтказиш учун талаб этилган шароитларни, калибрлаш воситаларининг ва ёрдамчи жиҳозларнинг яхши ҳолатда бўлишини таъминлайди.
- Калибрлаш ишларини ўтказиш учун зарур техник, методик ва меъёрий ҳужжатлар жамғармасини шакллантиради ва ривожлантиради.
- Меъёрий ҳужжатланинг ўлчашлар бирлилигини таъминлаш ва калибрлаш фаолияти доирасидаги талабларининг бажарилишини таъминлайди;
- Кадрлар тайёрлаш ва кадрлар малакасини ошириш ишларини бажаради;
- Калибрлаш фаолиятини такомиллаштириш ва ривожлантириш бўйича таклифларни ишлаб чиқади.
Метрологик хизмат қуйидагиларга масъул бўлади:
- корхоналарда калибрланиши лозим бўлган УВнинг холатига;
- бажариладиган калибрлаш ишларининг сифатига;
- корхонага қарашли калибрлаш воситаларининг холатига;
- калибрлаш интервалларининг тўғри ўрнатилганлигига.
Ўзбекистон Республикасининг калибрлаш тизими ўз белгисига эга.
Бу белгининг шакли ва ўлчамларини метрология бўйича миллий идоратасдиқлайди.
Ўз КТнинг белгиси блокларга, штампларга, шунингдек Ўз КТнинг бошқа ҳужжатлари ва объектларига тамғалаб босилади. Ўз КТ нинг белгисини тамғалаш (қўлланиш) жойи ва тартибини Ўз КТнинг марказий идораси белгилайди.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш: ўлчаш қурилмаси ёки ўлчаш тизимида бажариш натижасида олинган қийматларнинг ёки ўлчаш ёки стандарт намунада кўрсатилган қийматлар ва эталонлар томонидан ишлаб чиқилган мос келадиган қийматлар ўртасидаги муносабатни ўрнатиш учун берилган шароитларда бажарилган ҳаракатлар мажмуи.
Ўлчаш воситаларини калибрлаш метрологик назоратнинг ажралмас қисми ҳисобланади, аммо мувофиқликни баҳолаш фаолиятига татбиқ этилмайди .
Қуйидагиларга қўлланилади:
а) юридик метрология соҳасидан ташқарида қўлланиладиган ЎВ;
б) ҳуқуқий метрология соҳасида фойдаланиладиган ЎВ, ўз ичига қуйидагиларни олади:
- ЎВ, шу жумладан стандарт шароитларда қўлланиладиган ЎВ, ушбу фойдаланиш шароитида ҳақиқий метрологик хусусиятларни аниқлашни талаб қилади;
- метрологик хусусиятларига кўра фойдаланишга яроқсиз деб тан олишга имкон берадиган белгилар мавжуд бўлмаган ЎВ.