Ўзбекистон Республикасининг «Метрология тўғрисида»ги Қонуни (11-модда) томонидан хўжалик юритувчи субъектларнинг Метрологик хизматлари ўлчаш бирлилигини таъминлаш ва метрологик назоратни амалга ошириш бўйича ишларни бажариш учун зарур бўлган ҳолларда ташкил этилиши белгилаб қўйилган.

Ҳозирги вақтда тизимда ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибрлаш, таъмирлаш ва метрологик шаҳодатлаш ҳуқуқ ўқига эга бўлган ўчта аккредитланган Метрологик хизматлари ишлаб тўғрибди: Ўзбекистон алоқа ва ахборотлаштириш агентлиги фан-техника ва маркетинг тадқиқотлари маркази қошидаги Асос метрология хизмати, Радиоалоқа, радиоэшиттириш ва телевидение маркази ҳамда «Ўзбектелеком» АҚ «Шаҳарлараро алоқа корхонаси» филиалидаги метрология хизматлари.
Ҳозирги вақтда, метрологик хизматлари йўқ бўлган (ўлчаш воситаларининг тўплами кам бўлганлиги сабабли), алоқа ва ахборотлаштириш соҳасининг хўжалик юритувчи субъектларида ўлчаш воситалари ҳолати, тегишли ҳужжатларда белгиланган вазифа ва мажбуриятлари учун жавобгарлар тайинланган.

Барча метрологик хизматларга ва ўлчаш воситалари ҳолати учун жавобгар шахсларга асосий талаблар - бу ўлчаш воситаларини, қиёслаш ва таъмирлаш ишларини ўз вақтида ўтказиш.
Хўжалик юритувчи субъектларнинг метрологик хизматларига қиёслаш лабораториялари билан бир қаторда давлат метрология назорати ва текширувига тегишли бўлган соҳадан ташқаридаги ўлчов воситалари учун калибрлаш лабораторияларини тўзиш мақсадга мувофиқдир. Алоқа ва ахборотлаштириш соҳасида ўлчаш воситаларини калибрлашнинг ташқилий ва техник асосларини жорий қилиш ўлчаш воситалари ҳолатини назорат қилишни осонлаштиришга имкон беради.