Ўлчаш воситаларини қиёслаш, калибровка қилиш усуллари


Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва унинг турлари



Download 191,97 Kb.
bet2/24
Sana26.03.2022
Hajmi191,97 Kb.
#511320
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24
Bog'liq
Ўлчаш воситаларини қиёслаш маъруза

2. Ўлчаш воситаларини қиёслаш ва унинг турлари
Хиллари тасдиқланган барча янги ўлчаш воситалари қўлланиш доирасидан ва ўрнатиш жойидан қатъий назар дастлабки қиёслашдан ўтказилади. "Ўзстандарт" агентлигининг қарори бўйича ўлчаш воситаларини чиқарилган туридан танлаб олиб дастлабки қиёслашдан ўтказишга йўл қўйилади. Метрологик аттестатлаш процедурасидан ўтган ўлчаш воситалари дастлабки қиёслашдан ўтказилмайди. Таъмирлаш ёки созлашга йўлиқтирилган ўлчаш воситаларини дастлабки қиёслашини ўтказишга йўл қўйилади.
Махсус қурилмалардан фойдаланиш заруриятига, қиёсланадиган ўлчаш воситаларини тўпининг ўлчамига, ташиш имкониятларига, қиёслаш учун зарур асбоб-ускуналар сонига боғлиқ равишда дастлабки қиёслаш давлат метрологик хизмати идораси белгилаган жойда ўтказилади.
Ўлчаш воситаларини дастлабки қиёслашга тайёрловчи, импорт қилувчи ёки экспорт қилувчи (чет элдан келтириладиган ўлчаш воситалари учун), эгаси ёки истеъмолчи ёки уларнинг мухтор вакили тақдим қилади.
Гигиеник сертификатига (фойдаланилганда озиқ-овқат маҳсулотларига тегиб турадиган ўлчаш воситалари учун), махсус талабларга мувофиқлик сертификатига (махсус вазифадаги воситалар учун) ва хавфсизлик талабларига мувофиқлик сертификатига (мажбурий сертификатланиши лозим бўлган ўлчаш воситалари учун) эга бўлган ўлчаш воситалари дастлабки қиёслашга тақдим қилинади.
Дастлабки қиёслаш Ўз РСТ 8.003 га мувофиқ ўтказилади. Кейинги қиёслаш хиллари тасдиқланган ёки метрологик аттестатлашдан ўтказилган ҳамма ўлчаш воситалари учун ўтказилади.
Махсус қурилмалардан фойдаланиш заруриятига, қиёсланадиган ўлчаш воситалари тўпининг ўлчамига, ташиш имкониятларига, қиёслаш учун зарур асбоб-ускуналар сонига ва ш.ў. боғлиқ равишда, асосланган ҳолларда кейинги қиёслаш давлат метрологик хизмати идораси белгилаган жойда ўтказилади.
Кейинги қиёслашлар Ўз РҲ 51-029 талабларига мувофиқ бўлган усулиятлар бўйича ўтказилади. Кейинги қиёслашлар даврий, навбатдан ташқари ёки инспекцион қиёслаш кўринишида ўтказилади.
Кейинги қиёслашлар ўлчаш воситаси ҳужжатида белгиланган ўзгармас ёки ўзгарувчан оралиқда (қиёслашлараро оралиқ) ўтказилади.
Метрологик тавсифлари уларни конструктив ёки бошқа афзалликлари кучига кўра вақт бўйича барқарор қоладиган (масалан, шиша ўлчов идиши) ўлчаш воситалари учун даврий қиёслашни ўтказмасликка йўл қўйилади.
Агарда ўлчаш воситасининг ишонч тамғаси ноҳақиқий бўлиб қолган бўлса ёки ўлчаш воситаси таъмирлангандан сўнг истеъмолчининг талаби бўйича навбатдан ташқари қиёслаш ўтказилади.
Инспекцион қиёслаш давлат метрологик хизмати идорасининг қарори бўйича давлат метрологик назоратини O'z DSt 8.002 га мувофиқ амалга оширилганда, ёҳуд бошқа асосланган ҳолларда "Ўзстандарт" агентлигининг қарори бўйича ўтказилади.
Қиёслашдан ўтган ўлчаш воситаларига ишонч тамғасининг изи туширилади ва (ёки) қиёслаш тўғрисида гувоҳнома расмийлаштирилади.
ЎВ фойдаланиш ҳужжатида назарда тутилган жойига тамға изини қўйишга рухсат берилади.
Қиёслашдан ўтa oлмаган ўлчаш воситаларига яроқсизлик тамғасининг изи туширилади ва (ёки) ўлчаш воситасини фойдаланишга яроқсизлиги тўғрисида хабарнома берилади.

Download 191,97 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   24




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish