3. Қиёслаш сифати ва унинг мезони. Қиёслаш оралиқ интерваллари ва ўлчашларни қиёслаш
Фойдаланишдаги ва сақлашдаги ўлчаш воситалари (ЎВ) ни текшириш маълум вақт оралиғи – теширишлар ўртасидаги интервал ўтказиб амалга оширилади. Текширишлар орасидаги интервални ўрнатишда иккита бир-бирига қарама-қарши талабларни эътиборга олиш лозим. Бир томондан қаралса, равшанки, текшириш қанчалик кўп ўтказилса, ЎВ нинг метрологик ишончлилиги шунчалик юқори бўлади, бундан текширишлар орасидаги интервални қисқартириш мақсадга мувофиқлиги келиб чиқади. Бироқ, ЎВ ни текшириш, текширишни ўтказишнинг ўзига ва текшириш учун ЎВ ларини ишлаб чиқариш сферасидан олиб чиқиб, уларни бошқалари билан алмашлаш фондини ташкил этиш катта иқтисодий харажатларни талаб этади. Шуни эътиборга олган ҳолда, текширишлар орасидаги интервал имкони борича максималга оширилади. Шунинг учун ҳам текширишлар орасидаги оптимал интервални танлашда техник-иқтисодий қиймат муҳим аҳамиятга эга.
2.Ўлчаш воситаларига текширишнинг даврийлиги
Текширишлар орасидаги интервалнинг оптимал қийматини танлаш масаласи ўта қийин масала бўлиб, ҳозиргача ечимини топмаган ҳисобланади. Бу интервални танлашга таъсир этувчи омилларнинг хилма-хиллиги билан тушунтирилади. ЎВ ининг хатолиги фойдаланиш жараёнида ўзгармасдан қолмайди ва айрим ҳолларда уларнинг қиймати берилган аниқлик синфидаги ЎВ учун рухсат этилганидан ҳам ошиб кетиши мумкин. Шундан келиб чиққан ҳолда баъзи мамалакатлар (Канада, АҚШ) да миллий метрология хизмати лабораториялари текшириш натижаларининг ҳақиқийлик муддатини кўрсатмайди, бундан кўриниб турибдики, текшириш вақтида аниқланган хатоликнинг қиймати (тўғрилашлар) фақатгина текшириш моментидагина ҳақиқий бўлиб, вақт ўтиши билан ўзгариши мумкин. Истеъмолчининг ўзи хатолик қачон рухсат этилган чегарадан ошиб кетиши мумкинлиги ҳақида қарор қабул қилиши керак. Бунинг учун, маълумки, хатоликнинг ўзгариш жараёнини моделига эга бўлиш лозим.
Турли муаллифлар томонидан текширишлар орасидаги интервални аниқлашнинг бир қанча усуллари таклиф этилган. Уларнинг барчаси, ЎВ хатолиги жорий қийматининг ўзгариши вақт бўйича ўзгарувчи бўлган математик кутилма ва дисперсияли тасодифий ностационар жараённинг мавжудлиги туфайли юз беради деган фикрдан келиб чиқади. Бундай жараённинг параметрлари нафақат ЎВ нинг турига, балки фойдаланиш шароити ва унинг жадаллигига ҳам боғлиқ. Текширишлар орасидаги интервалнинг қиймати ишдан чиқишларнинг рухсат этилган эҳтимоллиги (метрологик яроқлилик коэффициенти)га ҳам боғлиқ. Ушбу тўртта асосий омил теширишлар орасидаги интервални ҳисоблашнинг асосини ташкил этиши мумкин.
Бир қанча ЎВ лари учун бу омиллар бир хил. Масалан, барча намунавий ЎВ температуравий намлик ўзгармас бўлган ва силкиниш, титраш, агрессив муҳит ва шу кабилар бўлмаган лабораториявий шароитларда ишлатилади. Бундай ЎВ ни ишлатишнинг жадаллиги ҳам тахминан бир хил бўлиб, фақатгина ЎВ нинг турига боғлиқ. Ишдан чиқишларнинг рухсат этилган эҳтимоллиги текшириш схемаси орқали ўрнатилган ишончлилик эҳтимллигининг функцияси ҳисобланади. Шунинг учун ҳам намунавий ЎВ учун текширишлар орасидаги интервал, ушбу воситалар давлат ёки идоравий метрология хизматларидан ишлатилишига боғлиқ бўлмаган ҳолда мамлакат масштабида ягона қилиб белгиланади. Электр катталикларнинг намунавий ўлчаш воситаларига текширишнинг қуйидаги даврийлиги ўрнатилган:
- ўлчаш трансформаторлари — 5 йилда бир марта;
- сиғим, индуктивлик, ўзаро индуктивлик, йўқотиш бурчагининг ўлчовлари, қаршилик, индуктивлик ва ўзгарувчан ток сиғимини ўлчагичлар – 2 йилда бир марта;
- электр катталикларнинг қолган барча намунавий ЎВ – бир йилда бир марта.
Ишчи ЎВ лар учун бундай унификацияни бутун мамлакат масштабида амалга ошириб бўлмайди, чунки бир хил турдаги ишчи ЎВ турли корхоналарда турли шароитларда, турли жадаллик билан ишлатилиши мумкин. Шунинг учун ҳам ГОСТ 8.513-84 да қуйидаги таъриф келтирилган: “даврий текширувлар орасидаги интервал қуйидаги тартибда ўрнатилади: мажбурий давлат текширувидаги ЎВ лари учун – давлат метрология хизмати органи томонидан; идоравий текширувдаги ЎВ лари учун корхона раҳбари томонидан”, шунингдек ЎВ ларини текширишнинг оптимал даврийлигини ўрнатиш идоравий метрология хизматининг асосий мажбуриятларидан бири ҳисобланади.
Юқорида кўрсатилганидек, текширишлар орасидаги интервални белгилашнинг дастлабки шарти асбобнинг тури, ишлатилиш (фойдаланиш) шароити, фойдаланиш жадаллиги, метрологик яроқлилигининг рухсат этилган коэффициенти ҳисобланади. Метрологик яроқлилигининг рухсат этилган коэффициенти деганда қиёслашда яроқли деб топилган ўлчаш воситалари сонини қиёсланган барча ўлчаш воситаларининг сонига нисбати тушунилади. Барча ЎВ лар кўрсатилган параметрларининг тавсифланишига кўра гуруҳларга бўлинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |