5) антигенлик (эндотоксинни хосил бўлишида ва асосий саматик антиген)
6) бактериянинг шакли ва ўлчамини доимо бир хилда бўлишини таъминлайди;
7) ташқий муҳит билан бактерия ўртасидаги шароитни (коммуникация) таминлайди;
Биз юқорида айтганимиздек кўпчилик грам мусбат прокариотлар ўзларини ҳужайра
деворини кимёвий таркиби билан ҳам бир – бирларидан фарқ қилади ва бу фарқлар
уларнинг бўялишига таъсир кўрсатади. Микробиология амалиётида бу бактерияларни
кислотага чидамли бактериялар деб аталади. Бу бактериялар Грам усулида бўялмайди.
Грам мусбат бактерия бўла туриб, Грам усулида бўялмаслигига асосий сабаб, уларнинг
ҳужайра структурасининг кимёвий таркиби ҳисобланади.
Кислотага чидамлилик бактерияларнинг ҳужайра девори ва цитоплазмасида ёғ ва ёғ
кислоталарини кўп бўлишидир. Ёғлар ҳужайранинг умумий массасига нисбатан 40%
гача бўлиши мумкин. Липидларни (ёғларни) уч хил фракцияси аниқланган;
фосфолипидлар (эфирда эрувчи), ёғсимон
(эфир ва ацетонда эрувчи) ва мумсимон (эфир ва хлороформда эрувчи). Липидлар
таркибида жуда кўп кислотага чидамли ёғ кислоталари учрайди буларга стеарин,
фтиоид ва микол кислоталари киради. Ҳужайра таркибида липидларни юқори бўлиши,
бу бактерияларни кислотага, спиртларга ва ташқи муҳит омилларига чидамли қилиб
қўяди. Шунинг учун бу бактериялар бўёқлар билан қийин бўялади. Уларни бўяш учун
махсус интенсив Циль-Нильсен усули қўлланилади. Циль-Нильсен усулида кислотага
чидамли бактериялар карболли фуксиннинг юқори концентрацияли эритмаси билан ва
қиздириб бўялади. Карбол кислотанинг эритмаси ҳужайра деворини юмшатади, шу
билан унинг тинкториал хусусиятини оширади, бўёқнинг юқори концентрацияси ва
бўяш жараёнида қиздириш орқали бўёқ билан бактериал ҳужайранинг ўзаро таъсир
реакцияси кучаяди ва яхши бўялади, натижада сульфат кислота билан таъсир этилса,
кислотага чидамсиз бактериялар рангсизланади ва метилен кўки билан ҳаво рангга
бўялади. Кислотага чидамли бактериялар эса, фуксин билан қизил рангга бўялганича
қолади.
Цитоплазматик мембрана –ҳужайра деворининг тагида жойлашган бўлиб қуйидаги
хусусиятларни ўзида наъмаён қилади:
- танлаб ўтказувчанлик хусусиятига эга;
- озиқли муҳитларни ўтказиш ва ташиб ўтказишда қатнашади;
- экзотоксинларни ташқий муҳитга чиқаради;
- ҳужайранинг энергетик жараёнида қатнашади;
- бактерияни осмотик барьери хисобланади;
ЦМ бошқа мембраналарга ўхшаб икки қават фосфолипидлардан (25-40%) ва
оқсиллардан иборат бўлади.
Функцияси бўйича мембрана оқсиллари бўлинади:
1) структура;
2) пермиаза-транспорт системаси оқсиллари;
3) энзимли – ферментлар.
Мембранани ёғли қавати доимий бўлмайди. Унинг миқдори бактерия культурасининг
ёшига, ўстиш шароитига боғлиқ бўлади. Ҳар бир бактериялар ўзининг ЦМ нинг ёғ
таркиби билан бир бирларидан фарқ қилади.
Бактерияларнинг қўшимча органеллалари.
Ворсинки, киприкчалар (пили, фимбрия) – ҳужайра деворининг юзасида учровчи оқсил
ўсимталардир. Уларнинг функцияси турли кўринишда бўлади. Табийи шароитда икки
хил киприкчалар учрайди:
1
Do'stlaringiz bilan baham: