Ишнинг бориши: Тозаланиши лозим бўлган модда озгина сув билан ҳайдов колбасига унинг 1/3 хажми қадар қуйилади. Ҳайдов колбаси икки бўғизли буғ ҳосил қилувчи колбага уланади. Сув қайнаганда буғ ҳайдов колбасига йуналади. Сув буғи бу ерда кам конденсланиши учун ҳайдов колбаси қиздирилиб турилади. Ҳайдаш дистиллатдан олинган озгина (1 – 2мл) намуна совитилганда тиниқ ва бир хил бўлгунча давом эттирилади. Ҳайдашни тўхтатиш учун аввал буғ ҳосил қилувчи идишни қиздириш тухтатилиб, унга ташқарисидан хаво киритиш имконияти яратилади. Сўнгра қабул идишида йигилган дистиллат ажратгич воронкада сувдан ажратилади. Сув намидан қутилиш учун ҳайдалаётган бирикма тобланган кальций хлорид билан қуритилади ва яна зарур бўлса хайдалади.
Анилинни сув буғи билан ҳайдаш.
Асбоб ва реактивлар: анилин, хлороформ, ош тузи, кальций хлорид, буғяратар қурилма, колба, ажратгич воронка, йиғгич идишлар.
30 мл анилин ва 3 мл сув аралашмасини юмалоқ тубли ҳайдов колбасига қуйинг. Колбадаги аралашма қайнаш даражасигача қиздирилгандан сўнг унга буғ юборинг ва ҳайдов колбасини қиздиришни тўхтатинг. Табиийки, тажриба бошида буғ ҳосил қилувчи идишда сув қайнаб турган бўлади. 1 – 1.5 соат давомида ҳайдаш тугайди. Бу ҳолни хайдалаётган дистиллатнинг тиниқлигидан билиш мумкин. Анилинни сувдан ажратиш учун дистиллатга 25г майда ош тузи қўшилади. Туз тўла эриб кетгач аралашмадан анилинни 50 мл хлором билан уч марта экстракция қилиб олинг. Хлороформали экстракни бир неча бўлак тобланган кальций хлорид бўлина қуритинг. Хлороформни ҳайдаб ажратиб олинг. Қолган анилинни уз қайнаш температурасида (180-1840С) ҳайданг. Анилиннинг унуми назарийга нисбатан 90% ни ташкил қилади.
Чигит мағзидан мойни экстракция қилиш.
Асбоб ва реактивлар: 15—20 дона чигит мағзи, бензин, фильтр қоғоз, ажратгич воронка, чинни косача, 12- расмдагидек асбоб йиғинг.
Назарий малумот:Моддаларни бир фазадан бошқа фазага эритувчилар ёрдамида ўтказиш жараёнига экстракция деб айтилади. Бу жараён моддаларнинг бир – бирида аралашмайдиган икки хил суюқликдаги эрувчанлигининг ҳар хил бўлишига асосланган. Икки турдаги экстракция мавжуд; қаттиқ моддалар экстракцияси ва суюқликлар экстракцияси.
Агар қаттиқ модда эритувчи билан қайтар совитгичли колбада қиздирилса ва кейин эритма иссиқ ҳолда фильтрланса ёки декантация қилинса, керакли модда эритувчига ўтади. Аммо бир марта экстракция қилиш билан моддани тўлиқ ажратиб бўлмайди.
Моддани тўла ажратиб олиш учун экстракция бир неча марта такрорланиши керак. Бунинг учун Сокслет аппарати 12-расм деб аталадиган узлуксиз ишлайдиган махсус экстракторлардан фойдаланиш крак. Асбоб кенг оғизли, узун бўйли тубус, юмалоқ колба ва кенг пробиркадан иборат. Колбага учдан икки қисмигача глицерин (сульфат кислота, силикон мой) қуйинг. Бундай суюқликлар қуйилган асбобларни 250°С дан юқори температурада қиздириш мумкин эмас.
Do'stlaringiz bilan baham: |