Лаборатория иши №1 Аналитик кимё лабораториясида ишлаш техника хавфсизлик коидалари



Download 0,87 Mb.
bet31/71
Sana15.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#802328
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71
Bog'liq
Аналитик кимё лаб машғулот

2. Калай (II) хлорид билан ўтказиладиган реакция.
Симоб (II) тузлари эритмаси SnCl2 таъсир эттирилса, аввал ок чўкма Hg2Cl2 хосил бўлади, у эса мўл микдордаги реактив таъсирида аста – секин кул тусига киради, яъни [Hg2]2+ металл симобгача кайтарилади.
Реакциянинг бориши куйидаги тенгламалар билан ифодаланиши мумкин:
2HgCl2 + SnCl2 = Hg2Cl2↓ + SnCl4
Hg2Cl2↓ + SnCl2 = 2Hg↓ + SnCl4
3. Симоб катионини симоб металигача кайтариш.
Мис метали симоб ионларини унинг тузлари эритмаларидан сикиб чикаради:
Hg2+ + Cu↓ = Hg↓ + Cu2+
Кучланиш каторида симобдан чапда жойлашган кўпчилик металлар хам худди шунга ўхшаш таъсир кўрсатади.
III. Кадмий катионининг хусусий реакциялари.
1. Ўювчи ишкорлар NaOH ва КОН кислоталарда эрийдиган ок чўкма Сd(OH)2 ни хосил килади.
2. NH4OH билан борадиган реакция.
Аммиак NH4OH Сd2+ иони билан ўзаро таъсирлашиб, Cd(OH)2 чўкмани хосил килади; бу чўкма мўл реактивда эриб, аммиакли комплексни хосил килади:
Cd2+ + 2OH- =Cd(OH)2
Cd(OH)2↓ + 4NH4OH = [Cd(NH3)4]2+ + 2OH- + 4H2O
[Cd(NH3)4]2+ комплекс [Cu(NH3)4]2+ дан рангсизлиги билан фарк килади. Бу комплексларнинг хосил бўлишидан анализ давомида Cu2+ ва Cd2+ ионларини Bi3+ ионларидан ажратиб олишда фойдаланилади; Bi3+ ионлар NH4OH таъсирида ортикча микдордаги аммиакда эримайдиган асосли туз чўкмасини хосил киладилар.
3. Калий цианид билан борадиган реакциялар.
Калий цианид Cd2+ иони билан ўзаро таъсирлашиб, дастлаб ок аморф чўкма Cd(CN)2 ни хосил килади, бу чўкма дархол ортикча микдордаги реактивда эриб, [Cd(CN)4]2- комплекс ионини беради.
Cd2+ + 2CN- = Cd(CN)2
Cd(CN)2↓ + 2CN- = [Cd(CN)4]2-
Кадмий цианид комплекси кисман Cd2+ ва CN- ионларга диссоциланади (Кбекарор = 7,8 * 1018). Бунда эритмадаги Cd2+ ионларининг концентрацияси H2S таъсирида хосил бўладиган CdS нинг эрувчанлик кўпайтмасини ошириб, унинг чўкмага тушириш учун етарли.
Мис комплекси кадмий цианид комплексига караганда жуда баркарор (Кбекарор =5*10-31) бўлиб, H2S таъсирида парчаланмайди. Бу эса анализ вактида Cd2+ ионларини Cu2+ ионларидан ажратмасдан туриб топишга имкон беради. Шунинг учун мис ва кадмийнинг аммиакли комплекслари аралашмасига [Cu(NH3)4]2+ ионининг кўк ранги йўколгунча KCN эритмасидан кўшилади, ранг йўколгандан кейин яна шу реактивдан 2 – 3 томчи кўшилади, [Cu(NH3)4]2+ комплекс анча баркарор бўлган [Cu(СN)4]2- комплексга айланади. Агар KCN кўшилгандан кейин эритмага H2S юборилса, эритмада Cd2+ ионлар бўлгани учун характерли сарик чўкма CdS хосил бўлади.
Реакция килиб кўрилаётганда KCN нинг кучли захар эканлигини эсда тутиш керак. У билан ишлаётганда жуда эхтиёт бўлиш зарур. KCN ни кислотали эритмаларга таъсир эттирмаслик керак, чунки бунда учувчан ва жуда кучли захар бўлган цианид кислота HCN хосил бўлади. Цианидлар билан тажриба килингандан кейин колган эритмаларни мўрили шкаф остидаги раковинага (ёки шиша идишга) кўйиб кўйиш керак.

Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   27   28   29   30   31   32   33   34   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish