Лаборатория иши №1 Аналитик кимё лабораториясида ишлаш техника хавфсизлик коидалари



Download 0,87 Mb.
bet1/71
Sana15.07.2022
Hajmi0,87 Mb.
#802328
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71
Bog'liq
Аналитик кимё лаб машғулот


Ш.Н. НАЗАРОВ З.АМИНОВ

ANALITIK KIMYO
FANIDAN LABORATORIYA MASHG’ULOTLARI

Лаборатория иши № 1
Аналитик кимё лабораториясида ишлаш техника хавфсизлик коидалари
Лаборатория дарси маърузада ўтилган мавзуларни тўлиқ ва чуқур ўрганишда жуда катта аҳамиятга эга ўқув дарсларининг энг актив турларидан бири бўлиб, талабанинг мустақил ўқув ишларни ташкил қилишга ва йўналтиришга имкон беради. Лаборатория ишлари доимо маъруза ўтилгандан кейин бажарилиши керак, шундагина унинг фойдаси тўлиқ булади. Талаба ўтилган мавзу бўйича тажрибалар ўтказиб у ёки бу қоиданинг тўғрилигига экспримент орқали ишонч ҳосил қилиб, аналитик кимё бўйича эшитган маърузалардан олган билимларини мустаҳкамлаб боради. Ҳар бир лаборатория ишини бажаришдан олдин шу мавзуга оид назорат иши ўтказилади ёки ҳар бир талабани доскага чақириб сўралади .
Лаборатория дарси вақтида қуйидаги қоидаларга амал қилиш керак:
1. Барча хавфсизлик чораларига аниқ амал қилиш («Хавфсизлик техникаси қоидалари»)
2. Тажрибалардаги ҳар бир ишнинг тартиб ва кетма–кетлигига, реакцияга киришувчи моддаларни миқдор ва концентрацияларига, қулланмада қандай кўрсатилган бўлса шундай аниқликда риоя қилинг (агар ишлатиладиган реактивлар миқдори кўрсатилмаган бўлса, иложи борича кам олиб ишлатиш керак ).
3. Тажрибанинг бориши ва унинг ўзига хос жойларини диққат билан кузатиб, аниқлаб боринг.
4. Ишнинг охирида ишлатилган асбобни йиғиштириб, кимёвий идишларни ювиб, иш жойини артиб тозалаб навбатчига ёки ўқитувчига кўрсатинг.
5. Дарснинг охирида кузатиш натижалари ва қилинган ҳисоблаш натижалари ёзилган дафтарингизни ўқитувчига имзо қўйиш учун кўрсатинг.
Амалий машғулот ўтказиш техникаси ва унинг аҳамияти.
Аналитик кимё курси бўйича амалий машғулотларни бажаришда талабалар, дастлаб реактив ва асбоблардан фойдаланиш қоидалари ҳамда тажрибаларни аниқ бажариш техникаси билан таништирилади.
Амалий машғулотларни назарий тушунчалар билан биргаликда олиб борилгандагина талабаларнинг ўзлаштириши унумли ва самарали бўлади.
Талабаларни лабораторияда амалий машғулот бажарадиган асосий жойи иш столидир. Иш столи доимо тоза бўлиши керак. Лаборатория машғулотларини фақатгина қунт ва аниқлик билан бажарилгандагина кутилган натижаларга эга бўлиш мумкин. Ишга эътиборсизлик билан қараш эса бажариладиган иш натижаларининг хато чиқишига сабаб бўлади. Тажрибани тўғри бажариш учун эритма ва реактивларни кўрсатилган миқдорда олиш лозим. Дисстилланган сув, газ ва электр энергиясини тежаб сарфлаш керак. Тартиб ва озодаликни иш жойидагина эмас, балки лабораторияда ҳам сақлаш лозим.
Ҳар бир амалий машғ­­улотни бажаришдан олдин, талабалар олдинги иш юзасидан ҳисобот тузиб ўқитувчига кўрсатадилар. Сўнг навбатдаги лаборатория ишини бажаришга рухсат этилади.
Янги ишни бошлашдан аввал ўқитувчи талабалардан шу ишнинг мазмунини қанчалик даражада билиб олганликларини текшириб кўриши лозим. Талабалар назарий тушунчаларни ўзлаштириб, тажриба техникасини тушиниб олганликларига ишонч ҳосил қилганидан кейингина навбатдаги ишни бажариш учун рухсат этилади.
Талабалар тайёрлаган асбоблар схемалари тўғрилигини ўқитувчи ёки катта лобарант текшириб кўриб ишни бажаришга рухсат беради.
Хавфсизлик техникаси коидалари.
Кимё лабораториясида ишлатиладиган моддаларнинг кўпчилиги озми –кўпми соғликка зарарлидир. Шунинг учун лабораторияда ишлаш вақтида қуйидаги хавфсизлик техникаси қоидаларига риоя қилиш шарт.

  1. Лабораторияда фақат халат ёки махсус кийим кийган ҳолда иш бажаришга рухсат этилади.

  2. Концентрланган кислоталар, хлор, водород сульфид ва бошқа моддалар билан ўтказиладиган тажрибаларни мўрили шкафда бажариш лозим.

  3. Кучли кислоталар, айниқса концентрланган сульфат кислотани суюлтиришда сувни кислотага эмас, балки кислотани сувга томчилатиб оҳиста қуйиш керак.

  4. Кислота, ишқор ва аммиакнинг концентрланган эритмалари ҳамда осон буғланувчи суюкликларни пипеткага оғиз билан сўриб тортиб олиш ярамайди. Бунинг учун резина сўргичдан фойдаланиш керак.

  5. Осон ўт оладиган суюқликларни очиқ алангада қиздириш ёки унга яқин келтириш ярамайди. Бундай моддалар билан қилинадиган тажрибаларни алангадан узоқроқда, имкони бўлса, мўрили шкафда ўтказинг.

  6. Электр асбобларининг контактларига эътибор беринг, улар яхши изоляцияланган бўлиши керак.

  7. Хлор, бром, водород сульфид ва углерод (II) – оксид билан заҳарланганда, аввало заҳарланган кишини очиқ ҳавога олиб чиқиш, сўнгра тегишли ёрдам кўрсатиш керак.

  8. Кўзга ёки танага бирор кимёвий реактив сачраса, зарарланган жойни аввал сув билан яхшилаб ювиб, сўнгра врачга мурожаат қилиш лозим.

  9. Лабораториядан кетаётганингизда газ горелкалари ва водопровод жўмраклари берклигини ҳамда электр асбобларининг ўчирилганлигини албатта текшириб кўринг.

  10. Лаборатория иши тугагач, қўлни яхшилаб ювиш керак.

Биринчи ёрдам кўрсатиш чоралари.



  1. Агар терига (қўл, бет, ва бошқа жойларга) концентрланган кислота (нитрат, сульфат, хлорид ва сирка кислота) сачрача, дарҳол ўша жароҳатланган тана қисми кучли сув оқими билан 3-4 минут давомида ювилади, сўнгра шикастланган жойга калий перманганатнинг 3% ли эритмаси шимдирилган пахта қўйилади. Агар кучли шикастланиш холатлари рўй берса, бемор тезда шифокорга мурожат қилиши лозим.

  2. Агар терига ишқор тўкилган бўлса, ўша жой авал сув билан (тери силлиқлигини йўқотгунча) ювилиши керак. Сўнгра зарарланган жойга калий перманганатнинг 3% ли эритмаси шимдирилган пахта қўйиб боғланиши лозим.

  3. Агар кўзга кислота ёки ишқор сачраса , кўзни яхшилаб сув билан ювиш, сўнгра тезда шифокорга мурожат қилиш керак.

  4. Агар терини иссиқ нарсалар (масалан иссиқ шиша ёки иссиқ металл) тегиб куйдирса, шу жой калий перманганатнинг 3% ли эритмаси билан ювилиб, унга махсус суртма мой суртиш керак.

  5. Фосфор таъсирида куйган жойга мис (II) сульфатнинг 2% ли эритмаси шимдирилган пахта қўйиб боғланиши керак.

  6. Хлор, бром, водород сульфид, углерод (II)оксиди ва бошқа кимёвий бирикмалар билан заҳарланганда тезда очиқ ҳавога чиқиш, шифокорга мурожаат қилиш керак.


Download 0,87 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   71




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish