III-Боб. Мўриларни юқори қисмини горизонтал силжишини ўлчаш учун триангуляция схемасини лойихалаш ва аниқлигини бахолаш
3.1 Триангуляция лойиҳасини тузиш
3.2 Триангуляция лойиҳасини аниклигини бахолаш........................................
3.3 Мўри кувурларини оғишини аниқлаш.........................................................
Умумий хулоса.....................................................................................................
Фойдаланилган адабиётлар...............................................................................
КИРИШ
Иншоотларнинг чўкишини ва силжишини геодезик усулда аниқлаш
Иншоотлар деформацияси уларнинг пойдеворига ва иншоотнинг ўзига турли хил табиий ва техноген факторлар таъсир этиши натижасида юзага келади. Асосан иншоот ва бинолар деформацияси улар пойдеворидаги тупроқ қатламининг харакатига боғлиқ. Бу харакатлар тик ва горизонтал ҳолатда юзага келиши мумкин.
Пойдеворларнинг тик деформацияси қуйидагиларга бўлинади:
Чўкиш-деформациялар, пойдевор тагидаги тупроқнинг ташқи таъсир ва алоҳида ҳолатларида тупроқнинг ўз оғирлиги таъсирида зичланиши натижасида юзага келади ва бунда тупроқ структураси тубдан ўзгармайди;
Сиқилиш деформациялари, тупроқнинг зичланиши натижасида юзага келувчи ва ташқи таъсир сабабли тупроқ структураси тубдан ўзгаришига олиб келади масалан, тупроқнинг намланиши, музлаган тупроқнинг эриши ва ҳоказолар;
Бўртиш деформациялари, тупроқ қатламига турли химиявий моддалар таъсирида ёки унинг намлиги, ҳарорати ўзгариши натижасида тупроқ ҳажмининг ўзгариши;
Ўтириш деформациялари, ер ости қазилма бойликларини қазиб олиш, гидрогеологик шароитнинг ўзгариши натижасида юзага келади.
Пойдевор чўкишининг математик характеристикаси-пойдеворнинг бошланғич ва чўкиш содир бўлгандан кейинги текисликлари оралиғидаги тик кесма билан ифодаланади.
Агарда бу кесмалар иншоот пойдеворининг барча бурчакларида тенг бўлса бундай чўкиш бир текисда чўкиш дейилади, агарда кесмалар тенг бўлмаса нотекис чўкиш ҳисобланади. Шундай қилиб бир текисда чўкиш иншоотнинг барча қисмига бўлган ташқи муҳит таъсири бир хилда бўлган, ҳамда пойдевор тагидаги тоғ жинсларининг бир хилда сиқилиши натижасида юзага келиши мумкин. Бу ҳолат амалда кам учрайди.
Нотекис чўкишлар иншоот қисмларига турли хил таъсир кўрсатилиши ва тупроқнинг турлича сиқилиши натижасида юзага келади ва бу ҳолат бино ва иншоотларни оғишига, эгилиши ва бошқа хил ўзгаришларига олиб келади. Бу ўзгаришлар сезиларли даражада бўлганда бино пойдеворлари ва деворларида ёрилишлар пайдо бўлиши мумкин.
Иншоотнинг ўз оғирлиги натижасида содир бўладиган чўкишлар тупроқ қатламининг сиқилиб бориши натижасида маълум вақтдан кейин тўхтайди.
Do'stlaringiz bilan baham: |