2.2.Тадқиқот ўтказилаётган объектнинг қисқача характеристикаси.
Чорвоқ сув омбори — Чирчиқ дарёсининг бошланиш қисмида қурилган (1963-1970) гидротехника иншооти. Қишлоқ хўжалигини бир меъёрда сув билан таъминлаш, тошқинларнинг олдини олиш ва гидротехника мақсадларида барпо етилган. Дарё сувини мавсумий тартибга солади. Сув омбори Чатқол ва Угом тоглари орасига қурилган. Тош тупроқли тўғони узунлиги 768 м, баландлиги 168 м, юқори қисмининг ени 12 м. Тўғонда Чорвоқ ГЭСни сув билан таъминлаш учун узунлиги 800 м ва диаметри 11 м бўлган 2 та туннел бор. Чорвоқ сув омборининнг тўла сиғими 2006 млн. м3, шундан фойдали сув ҳажми 1580 млн. м3, сув юзаси сатҳи 40,1 км², ени айрим жойларда 10 км, узунлиги 19 км, максимал чуқурлиги 131 м, ўртача чуқурлиги 55 м. Сув омборига Писком, Кўксув, Чатқол дарёлари қуйилади.
Сув оқими кўпайиб, хатарли даражага йетганда сувни чиқариб юборадиган шахтали (1200 м³/сек) ва 2 та поғонали (450 м³/сек ва 500 мъ/сек) сув ташлагичлар билан жиҳозланган.
2.3. Геодезик ўлчаш натижаларининг аниқлигига қўйиладиган техник талаблар
Геодезик ўлчаш ишлари аниқлиги бўйича уч даражали нивелирлашга бўлинади. Икки маротаба бажариладиган нивелирлаш ишларининг натижалари 1 - даражали нивелирлаш учун 1 мм дан, 2 – даражали нивелирлаш учун 2мм дан ва 3 - даражали нивелирлаш учун 5мм дан ошмаслиги керак.
Биринчи даражали нивелирлаш тоғ жинслари устида қурилган иншоотларни текширишда, иккинчи даражали нивелирлаш эса баъзи бир сабабларга кўра сиқилган замин устида қурилган иншоотларни текширишда ва учинчи даражали нивелирлаш эса кўтармалар, чўкиндилар устига қурилган иншоотларни текширишда қўлланилади.
Агар иншоотнинг чўкиши, бутун кузатишлар давомида 50-100 мм деб олинса, биргина ўлчаш аниқлиги соз грунт замин устида барпо этилган пойдеворнинг чўкишини аниқлаш учун 10мм, қумли тупроқ учун 0,5 мм, агар чўкиш 150-250мм деб қабул қилинса, бу рақамлар мос равишда 2-3 мм ни ва 1,0 мм ни, ниҳоят 300мм деб олинганда, 4 ва 2мм ни ташкил этади. Чўкиш даражаси маълум аниқликда ўлчанади. Берилган аниқликни таъминлаш мақсадида олдиндан ҳомаки ҳисоб бажарилади.
а). Адилак пуфакчаси четларини бирлаштиришнинг ўрта квадратик хатоси
бу ерда d – нивелирдан рейкагача бўлган масофа.
б). Биссектирлашнинг ўрта квадратик хатоси
в). Ясси параллелли пластинка барабанидан ҳисоб олишнинг ўрта квадратик хатоси
бу ерда mc – барабан бўлинмаси бир бўлагининг қиймати;
n – биссекторнинг силжитиш даражасига тенг бўлган барабан бўлакларининг сони.
Шундай қилиб, рейкадан олинган саноқнинг ўрта квадратик хатоси
Нисбий баландлик рейкадан олинган икки саноқнинг фарқига тенг. шунинг учун
Ҳар бир станцияда аниқланган нисбий баландлик тўғри ва тескари йўналишларда бажарилган нивелирлаш натижасида ҳисобланади. Шу сабабли
бўлади.
Нивелирлашда йўл қўйиладиган хато чеки
Нивелирлаш йўли n станциядан иборат бўлса, нисбий баландликлар йиғиндисининг чекли хатоси
·
Нивелирлаш йўлининг ўртаси энг катта хато билан нивелирланган бўлади. Шунинг учун
Бундан станциялар сонини ҳисоблаб топиш мумкин
Do'stlaringiz bilan baham: |