Мирзо улуғбек номидаги самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти «геодезия, картография ва кадастр»



Download 1,65 Mb.
bet1/2
Sana30.04.2022
Hajmi1,65 Mb.
#597032
  1   2
Bog'liq
2 5328038382457064551


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ



«ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР» КАФЕДРАСИ


ОЛИЙ ГЕОДЕЗИЯ” фанидан


МАСШАБИ 1 : 100 000 БЎЛГАН ТОПОГРАФИК КАРТАДА II ВА III СИНФ ТРИАНГУЛЯЦИЯ ШАХОБЧАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ” мавзусидаги курс иши (лойиҳаси) ни бажариш бўйича

У СЛУБИЙ КЎРСАТМА

САМАРҚАНД -2014

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ


МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ


«ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР» КАФЕДРАСИ





Институтнинг илмий-услубий
кенгашида кўриб чиқилди ва
чоп этишга рухсат берилди.
Рўйхатга олинди: №_________
Баённнома №__________
“____” ____________ 2014 йил

ТАСДИҚЛАЙМАН”
Институтнинг илмий-услубий кенгаш раиси
т. ф. н., доцент А.Т. Қулдашев
_______________________
“____”____________ 2014 йил



ОЛИЙ ГЕОДЕЗИЯ” фанидан


МАСШАБИ 1 : 100 000 БЎЛГАН ТОПОГРАФИК КАРТАДА II ВА III СИНФ ТРИАНГУЛЯЦИЯ ШАХОБЧАЛАРИНИ ЛОЙИҲАЛАШ” мавзусидаги курс иши (лойиҳаси) ни бажариш бўйича

УСЛУБИЙ КЎРСАТМА

5311500 – “Геодезия, картография ва кадастр” (геодезия) бакалавриат таълим йўналишлари учун мўлжалланган




САМАРҚАНД- 2014
УДК 528.341
Мазкур услубий кўрсатма – Ўзбекистон Республикасида амалдаги таълим ва давлат соҳа стандартлари, “Олий геодезия” фанининг ўқув ва ишчи ўқув дастурлари ҳамда геодезия, картография ва кадастр соха меъёрлари-қоидалари талаблари асосида тайёрланди.
Ишланмада курс иши (лойиха) ишлари ҳамда бугунги куннинг геодезия амалиётида замонавий геодезик асбоблар хамда янги усуллар билан қурилаётган ва барпо этилаётган давлат геодезик таянч тармоқларига оид лойиҳавий ечимларини келтириб чиқаришга алоҳида эътибор берилган.
Услубий кўрсатма 5311500 - “Геодезия, картография ва кадастр” бакалавриат таълим йўналишлари талабалари ҳамда давлат геодезик таянч тармоқларини амалиётида қураётган ва барпо этаётган соҳа мутахассисларига мўлжалланган.

Тузувчилар:

Геодезия, картография ва кадастр” кафедраси катта ўқитувчи Ислом Мардонович Пирназаров






Геодезия, картография ва кадастр” кафедраси катта ўқитувчи Шухрат Шерманович Тухтамишев




Геодезия, картография ва кадастр” кафедраси ассистенти Олим Абдиғофирович Уроқов



Тақризчилар

Геодезия, картография ва кадастр” кафедраси доценти, техника фанлари номзоди Дониёр Очилович Жўрақулов






Самарқанд аэрогеодезия” давлат унитар корхонаcи бош муҳандис Бекмурод Турақулович Эгамов

«ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР» кафедраси мажлисида(2014 йил 28февралдаги 8-сонли баённомасида) ва «МУХАНДИСЛИК КОММУНИКАЦИЯЛАРИ ҚУРИЛИШИ» факультетининг илмий-услубий кенгаш йиғилишида (2014 йил 13 майдаги 9-сонли баённомасида) кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Чиқиш белгилари: СамДАҚИ. Шакли А 4. Буюртма №..... Адади ..... Ҳажми.......
КИРИШ
Геодезия ва картография ва кадастр сохасида сўнгги йиллар мобайнида топографик-геодезик ишларини жадал ривожланиши долзарб бўлган кўплаб янги ёндашувлар келиб чикди, техника ва технологиялар ихтиро қилинди хамда ривожлантирилди. Шу жумладан давлат геодезик таянч тармоқларининг яратилишини ва қайта таъминлашини янги технологиялари ишлаб чиқарилди.
Буларнинг ичида спутникли навигацион системалар (GPS) фаолияти йўлга кўйилиши кўплаб қулайликлар туғдирди ва давлат геодезик тармоқларини барпо қилиш ишларини бажаришдаги муаммоларни хал қилишда ўзининг бекиёс имкониятларини намоён қилди.
Спутникли навигацион системаларнинг мақсад ва вазифаси шундан иборатки, спутникли навигацион системалар хақида кенг тушунча берган холда, улардан бизнинг мамлакатимизда қулланиб келинаётган анъанавий топографик-геодезик ишлардаги усуллар (триангуляция, трилатерация, ва полигонометрия) ўрнида фойдаланиши хақида батафсил маълумот берилди.
Айни вақтда давлат геодезик таянч тармоқларни барпо қилиш ишларни анаъанавий усулда бажаришдан воз кечилиб, бу ишларни замонавий технологиялардан фойдаланилган холда бажариш мамлакатамизда изчил равишда йулга қуйилмокда ва бу жараённи амалга оширишда бир қатор ютуқларга эришилмокда.
Ушбу услубий кўрсатмада янгилик сифатида давлат геодезик планли таянч тармоқларни замонавий GPS технологияларидан фойдаланилган холда барпо этиш таклиф қилади. Давлат геодезик планли таянч тармоқларни анъанавий усулда барпо этиш бир мунча ноқулайлик ва муаммолар туғдириши маълум. Планли геодезик тармоқни GPS технологияларидан фойдаланиб барпо этиш эса анъанавий усулдан фарқли улароқ тезкор бажарилиши, аниқлиги ва иқтисодий самарадорлигининг юқорилиги билан эътиборлидир.


I.-БОБ УМУМИЙ ҚОИДАЛАР
I.1. Курс ишини мақсади ва вазифалари
Ушбу курс иши (лойиха) ни бажариш талабаларни назарий билимларини амалий мустахкамлаштириш учун мўлжалланган.
Бунда талаба олий геодезия фанидан қуйидаги билимлари ўрганади:
а) Давлат таянч геодезик тўрларни қуриш схемасини;
б) рекогноцировка ва триангуляция пунктларини ўрнатиш ва қуриш;
в) геодезик тўрларда лойиҳалаштирилган элементларни математик қайта ҳисоблаш аниқлигини.
Курс иши математик тенглаштириш ва график қисмдан иборат:
Талабаларга лойиҳалаш учун топшириқ ва 1:100 000 масштабдаги топографик хариталар берилади. Ушбу харитада 2- синф триангуляция тўрини лойиҳалаштирадилар. 2- синф триангуляция учбурчак тўрлари орасидаги масофа кўрсатмаларга мувофиқ 7-20км.,гача бўлиши мумкин.
Ўқув жараёнидан келиб чиққан ҳолда, триангуляция учбурчаклари тури томонларини 5- 8 км. гача қисқартирилиши мумкин.
Унда талаба харитада тахминан 30-35 та пунктларни лойихалаштириши мумкин, - 1 пункт 40км2 гача зичлик билан лойиҳалаштириши мумкин бўлади.
I.2. Геодезик планли таянч тармоқларини барпо қилишда триангуляция усули
Триангуляция усулида жойда бир-бирига туташиб кетадиган учбурчаклар қатори ясалиб, уларнинг ҳамма бурчаклари ва базис дейиладиган b1 ва bn томонлари ўлчанади (шакл-1). Базис томони узунлиги b1 ва ўлчанган бурчаклар орқали учбурчакларнинг қолган ҳамма томонлари узунликлари ҳисобланади ва ўлчанган томон bn узунлиги бўйича текширилади. AB=b1 томон дирекцион бўрчаги a0 ва А нуқтанинг ХА, УА координаталаридан фойдаланиб, барча нуқталарнинг координаталари ҳисобланади.


Шакл 1
Ҳар бир учбурчакнинг ички бурчакларини ўлчаш учун уларнинг учлари бир биридан кўриниши лозим. Шунинг учун учбурчак учлари сифатида баланд нуқталар танланади, акс ҳолда учбурчак учларига сигналлар ёки пирамидалар ўрнатилади. Барпо этилган учбурчаклар мумкин қадар тенг томонли бўлиши керак. Учбурчак учлари (пунктлар) узоқ вақт сақланиши учун жойда мустаҳкам сақланадиган доимий белгилар билан белгиланади. Бу белгилар марказ деб аталади. Учбурчакларнинг томон узунликлари синуслар теоремасидан фойдаланиб ҳисобланади.
I.3. Триангуляция тўри лойиҳасини тузиш схемаси, синфикацияси
ва асосий техник талаблар
Лойиҳа 1: 100 000 масштабдаги топографик картада тузилади. Шунинг билан биргаликда, картада триангуляция пунктлари мавжуд эмас деб қаралади. Талаба топшириқни олгандан кейин геодезик тўрни яратиш жойини рельефини ўрганишга киришади. Релъефдан оқилона фойдаланиб пунктлар учун қулай жойлар танланади, белгилар баландликларини максимал пасайтириш иқдисодий тежамли бўлишга олиб келади.
Лойиҳа тузиш жойни топографик-геодезик ўрганилганлиги бўйича материаллар йиғишдан бошланади. Бунга ушбу ҳудудда олдин мавжуд бўлган триангуляция пунктларининг планли ва баландлик координаталар каталоги, ҳудуднинг барча масштабларда мавжуд топографик хариталари ва аэрофотосъёмкалари киради. Олдин бажарилган ишлар ўрганилгандан сўнг лойиҳа тузилаётган жой дала шароитида ўрганилади, бунда хақиқатдан ҳам пунктлар ва уларнинг марказлари сақланиб қолганлиги аниқланади.
Лойиҳалаш бевосита топографик картада бажарилади. Пунктлар ўрни учун жойнинг баланд ерлари танланади, чунки пунктдан барча йўналишлардаги ёки иложи борича кўп йўналишлардаги пунктлар кўриниши керак. Координаталарда келиб чиқиши мумкин бўлган хатоликларни камайтириш учун лойиҳаланган тўрда ўткир бурчаклар бўлмаслиги мақсадга мувофиқ. Триангуляция синфи ва релъефга боғлиқ ҳолда томон узунликлари лойиҳаланади. 2- синф триангуляциясини лойиҳалашда визир чизиғининг ердан баландлиги 5 - 6 метр бўлиши кераклиги эътиборга олиниши лозим. Рефракция таъсирини камайтириш мақсадида йўналишлар катта дарёлар, кўллар, сув омборлари, тепалик ва тоғ ёнбағирлари бўйлаб, ҳамда шаҳарлар ва заводлар устиларидан ўтмаслиги зарур. Иложи бўлмаган тақдирда дарёлар, тепалик ва тоғ ёнбағирларини тўғри бурчак остида кесиб ўтиш керак.
Лойиҳаланган триангуляция тўри бутун харита трапециясини бир текисда қоплаши ва узлуксиз (диагонал йўналишларсиз) бўлиши керак.
Лойиҳани тузишда қуйидагиларни ҳисобга олиш керак:
а) триангуляция пунктларини имкон қадар баландликларда жойлаштириш;
б) учбурчакларни бурчаклари 20 0 дан 120 0 гача, томонлари эса 5 -8 км. гача булиши;
в) рефракция таъсирини камайтириш мақсадида дарё бўйлаб, кўл йўналишларидан, заводлар ва шаҳар устидан ўтказилмайди;
г) лойиҳалаётган тўрнинг қарама қарши қисмларида иккита берилган томонлар белгиланади.
Триангуляцияда томонлар узунлиги светодалъномерлар ёрдамида ўлчанади. Астраномик кўзатишлардан икки йўналишда Лаплас азимути аниқланади.
Триангуляция усулларида барпо этиладиган давлат планли геодезик тўри аниқлик жиҳатидан тўрт синфга (босқичга) бўлинади.
Полигон учларида (ҳар бир 10 11 учбурчакдан иборат бўлган звено учларида) базис (чиқиш томон) ўлчанади ва базис учларининг координаталари астрономик усулда аниқланади. Учбурчаклар қатори бўйича астрономик-гравиметрик нивелирлаш ўтказилади. 1-синф геодезик планли тўрга астрономик-геодезик тўр дейилади. Кейинги пайтларда масофа ўлчаш жуда аниқ бажарилаётганлиги (масофа ўлчаш асбоблари такомиллашиб, ўлчаш ишлари учун катта сарф харажат ва вақт талаб этмаётганлиги) сабабли 1 синф триангуляция ўрнига ўрмон зоналари ва шаҳарларда 1-синф полигонометрия йўллари ўтказилмоқда.
1-синф триангуляция қатори ва полигони 2-синф триангуляция тўри билан тўлдирилади. Юқори синф триангуляция тўрини зичлаштириш мақсадида улар 3 ва 4 синф триангуляция тўрлари билан тўлдирилади. 3 ва 4 синф триангуляция тўри 1 ва 2 синф триангуляция томонларига таянади. Шуни таъкидлаш зарурки (1-синфдан ташқари) 2, 3, 4 синф триангуляция тўри ўзидан паст ёки ўзига тенг триангуляция пунктига таянган ҳолда мустақил тўр ҳосил қилмайди.
I.4. Триангуляция тўри аниқлигини ҳисоблаш.
Геодезик тўрни триангуляция усулида барпо этишда фақат базис (таянч томон) узунлиги ва барча бурчаклар ўлчанади, тригонометрия формулаларидан фойдаланиб триангуляция қатори ва тўрларининг томон узунликлари ҳисоблаб топилади. Геодезист, триангуляция томон узунликлари базис томондан узоқлигига қараб қандай аниқликда топилади, азимут қандай аниқликда узатилади, томон узунликларини, азимутларни ва координаталарни узатишда хатоликлар қандай тўпланиб боради деган саволга жавоб бера олиши керак. Бу геодезистга триангуляция лойиҳасини тузишда триангуляция аниқлигининг олд ҳисобини бажариши, бурчакларни ўлчаш усули, приёмлар сонини, базис томонлари ва Лаплас пунктларининг сонини аниқлаш имконини беради.
1- жадвал



Асосий талаблар

Синфлар

2

3

1.

Учбурчак томонининг ўртача узунлиги, км.

720

58

2.

Учбурчакда бўлиши мумкин бўлган энг кичик бурчак

300

200

3.

Ҳар бир бурчакни ўлчашдаги ўрта квадратик хато

1”

1.5”

4.

Ҳар бир учбурчакнинг бурчакларини боғланмасли чекли хатоси


4”


6”

5.

Базис (чиқиш) томонини ўлчаш аниқлиги

1:300000

1:200000

6.

Звено охиридаги Лаплас пункти (астрономик координаталари) аниқлиги

mқ 3
mқ 0.45”
mAқ 0.5”


аниқланмайди

7.

Энг бўш томон нисбий хатоси

1:150000

1:120 000

8.

Қўшни пунктларни ўзаро ҳолатини аниқлаш хатолиги, м.

0.06

0.06

1-жадвалда давлат планли триангуляция тўрига таълуқли баъзи бир маълумотлар берилган. Жойнинг шароитига ва иқтисодий томондан афзаллигига қараб планли геодезик тўр триангуляцияни 2, 3, 4 синфлари шаклида барпо этилиши, яъни 1-синфни тўлдирилиши мумкин. Триангуляция йўллари ўзидан юқори синфдаги триангуляция пунктларига таяниши мумкин.
Синфи жиҳатидан ўзига тенг ёки кичик бўлган пунктларга таянган ҳолда мустақил йўл ҳосил қилинмайди.
I.5. Триангуляция белги баландлигини ҳисоблаш
Триангуляцияни лойиҳалашда ва жой рекогносцировкасида пунктлар орасида ўзаро кўринишни таъминлаш имконияти бўлмайди. Бундай ҳолда триангуляция пунктига ўрнатиладиган белги баландлиги ҳисоблаб топилади. Белги баландлигини аналитик усулда ҳисоблаб топишда В.Н. Шишкин формуласидан фойдаланилади


Н
(3.1)
1
= h1 + a + f1
Н2 = h2 + a + f2
Бунда, Н1 ва Н2 –ўзаро кўриш имкониятини берадиган белги баландлиги;
h1 ва h2 - йўналиш боши ва охирида жойлашган пунктлар асосидан, шу йўналишдаги тўсиқ учигача бўлган нисбий баландлик;
а - визир чизиғини тўсиқдан юқори бўлиши керак бўлган баландлиги;
f1 ва f2 – пунктдан тўсиқгача бўлган масофа учун ҳисобланган Ер эгрилиги ва рефракция учун тузатмалар.
2-шаклда h/1 ва h/2 – белгилар асосига нисбатан тўсиқ ер сатҳларни нисбий баландликлари. АСВ - ернинг физикавий сатҳи, А ва В - мўлжалланган пунктлар жойи, С - тўсиқни ўрни, С1 – тўсиқнинг энг баланд нуқтаси, S1 ва S2 –С тўсиқдан А ва В пунктларгача бўлган масофалар, h/1 ва h/2 – катталиклар топографик харитадан аниқланади.
Агарда тўсиқда ўрмон ёки бошқа бирон бир предметлар бўлса, у ҳолда уларни ердан баландлиги аниқланиб h/1 ва h/2 қийматларига қўшилади.

Шакл 2
f1 ва f2 – катталиклари махсус жадвалдан олинади (метр ўлчамида) ёки қуйидаги тақрибий формуладан фойдаланиб ҳисобланади:
f = 0,0674S2, (3.2)
f – метр, S – километр бирлигида.
Агарда тўсиқ икки пункт ўртасида жойлашмаган ҳолда бўлса (шакл 2) (3.1) формуладан фойдаланиб ҳисобланган баландликга тузатиш киритилади. Бунинг учун тўсиқдан ўзоқда жойлашган белги баландлиги пасайтирилиб, яқин белги баландлиги кўтарилади. Ҳисоблаш қуйидаги формула билан амалга оширилади.

(3.3)



бундан, , - белгиларнинг тузатилган баландликлари.
Масала. А ва В пунктлар учун белгилар баланлигини ва тузатмаларини аниқланг.
Картадан асосий А ва В пунктларнинг баландлиги ва тўсиқ учи баландлиги аниқланади (шакл 3)
НА = 309,0 м; Нв = 305,0 м; Нс1 + 310,0+10,0=320,0 м;
S1 + 1,9 км; S2 6,0 км;
Кўрсатма бўйича а= 2м тенг.
Унда h1= Нс1 – Н а = 320,0 – 309,0 = +11,0 м.
h2= Нс1 – Н в = 320,0 – 305,0 = +15,0 м.

Шакл 3


А пунктининг белги баландлиги:
Н 1= h1 + а + v1 = 11,0 + 2,0 +0,2 = 13,2 м.
В пунктининг белги баландлиги :
Н 2= h2 + а + v2 = 15,0 + 2,0 +2,4 = 19,4 м.
Белгилар баландлигини йиғиндиси:
13,2+19,4 =32,6м.
Тўсиқ А ва В пунктлар ўртасидан узоқда жойлашган, шунинг учун (3.3) формулага асосан ҳисобланган белги баландликлари қийматларига тузатмалар киритамиз.
Н2 - Н/2=10,0м деб қабул қиламиз, яъни В пунктнинг ҳисобланган қийматини белги баландлиги 10,0 м га пасайтирамиз, унда А пунктнинг белги баландлиги ҳисобланган қийматини кичикроқ қийматга оширамиз:

Шунингдек Н/1 =16,4м, Н/2 = 9,4 м.
Тузатмалар киритилгандан кейинги белги баландликлари йиғиндиси:
16,4 +9,4 = 25,8 м
Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, иккала белги ҳам 32,6м эмас балки 25,8 м умумий баландликда қурилгани иқтисодий самарадорликни оширади.
Белги баландлиги ҳисоби ва тузатмаларини жадвалда қуйидаги шаклда (жадвал-2) жойлаштириш мумкин:
2-жадвал.

Пункт
лар
номи

Денгиз
сатҳидан баланд
лиги
(м)

Тўсиқгача
масофа
(км)

h
(м)

V
(м)

Белги баландликла
ри
(м)

Тузатма
дан кейинги
белги баланд
ликлари
(м)

График усул билан аниқлан
ган белги баландликлари
(м)

А (Дахбед)

С1
В (Челак)

309,0

320,0
305,0


1,9

6,0


+11,0

+150


+0,2

+2,4

13,2


19,4

16,4


9,4

16,0


10,0




Йиғиндиси













32,6

25,8







I.6. Белгилар баландликларини график усулда аниқлаш
Бунинг учун топографик харитадан пунктлар ва тўсиқ баландликлари шакл-3а, S1 ва S2 масофалар аниқланиб, АВ тўғри чизиқда С нуқтадан S1C1A1 ва S2C1B1 масофалар танланган масштабда қўйилади. f1 ва f2 лар (3.2) формуладан фойдаланиб ҳисобланади.
А1 ва В1 нуқтадан пастга, горизонтал масштабга нисбатан йирик масштабда қўйилади, натижада А2 ва В2 нуқталар ҳосил қилинади. Сўнгра А, В пунктлар ва тўсиқнинг бирон бир шартли горизонтга нисбатан Z1, Z2 ва Z3 нисбий баландликлари ҳисоблаб топилади, АВ чизиқ бўйича тўлиқ бўлмаган профил чизилади. Тўлиқ бўлмаган профилни ҳосил қилиш учун А2, В2 ва С1, нуқталардан вертикал бўйича Z1АА1 Z2ВВ2 ва Z3СС1 қийматлар қўйилади, ҳосил бўлган А, В ва С нуқталар Ер эгрилиги ва рефракция таъсирини ҳисобга олган ҳолда жойнинг тўлиқ бўлмаган профили ҳосил қилади.



Шакл 3 а
С нуқтадан вертикал бўйича масофада жойлашган нуқтага чизғични қўйиб, уни нуқта атрофида буриб бизларни, қаноатлантирадиган белгилар баландликлари ва ларга тўғри келадиган М1 ва М2 нуқталарни танлаймиз. Уларнинг баландликлари чизмадан ўлчаб олинади. Маълумки, визирлаш цилиндри ва ўлчаш асбоби марказлари устма-уст тушмайди. Буни белги баландлигини ҳисоблашда инобатга олиш керак. Бурчак ўлчаш ерда туриб бажарилса, асбоб баландлигини тахминан 1,4 м деб олиб, пунктдаги белги баландлиги ҳисобланади.
Белгилар баландлигини пунктлар орасидаги жойнинг оддийлашган профилини қуриш йўли билан аниқлаш мумкин. Одатда, график йўл билан аналитик ҳисобланган баландликлар назорат қилинади.
Профил миллиметрли қоғозда тузилади. А1 В1 тўғри чизиқ ўтказилади ва тахминан ўртада С1 нуқта белгиланади ҳамда уни тўсиқ учи қилиб қабул қилинади шакл-4. Кейин (1:100 000) карта масштабида А ва В томонларга С1 нуқтадан тўғри чизиқ бўйлаб S1 ва S2 масофалар қўйилади ва С1 тўсиқлар А ва В пунктларгача А1 В1 нуқталар аниқланади. А1 ва В1 нуқталардан вертикал бўйича h1 + V1, h2 + V2 қийматлар қўйиб чиқилади ва А ва В белги асослари нуқталари топилади. Агар hi+ Vi, манфий қийматга эга, яъни уни вертикал бўйича юқорига қўйилади. Вертикал бўйича 1:1000 (ёки йирикроқ) масштаб олиш қулай.
Оддий линейка тусиқ учига қуйилади - С1 нуқта ва уни атрофидан айлантирилади, шу тарзда А ва В пунктлар учун минимал белги баландликларини энг қулайи танланади.
Масала: h1 + V1 +4,1 м; h2 + V2 +7,9 м;
S1=2,0 км; S2=4,0 км.

Шакл 4
вертикал масштаб 1:160.
Шакл-4 асосида Н1 = 4,9 м., Н2 = 6,0 м.га эга бўламиз.


II.БОБ ТРИАНГУЛЯЦИЯ АНИҚЛИГИНИ ҲИСОБИ.
II.1. Шакл шартлари учун, триангуляция озод қатори элементлари аниқлигини ҳисоби.
Иккита томон орасидаги тўлиқ тўрдан триангуляция қатори ажратилади (1-иловага қаранг) ва бу қаторни озод қатор деб таҳмин қиламиз, яъни, фақат битта берилган яъни базис томонга эга.
Ажратилган триангуляция қатори тўлиқ тўрдан алоҳида чизиб олинади (2-иловага қаранг). Азимутни узатиш чизиғи белгиланади (азимут, одатда, боғловчи томонлар бўйича узатилади) ва транспортир ёрдамида қатор боғловчи бурчаклари градусгача аниқликда ўлчанади. Боғловчи бурчак ва R қийматлари жадвали тузилади. R-учбурчакларнинг геометрик боғлаш хатолиги, учбурчакларни бурчакларини боғлаш аргументлари бўйича махсус жадвалдан танланади.(Справочник геодезиста 1 китобининг 345 бет, ва Дурнев А.И. Высшая геодезия, 90 бет қаранг)
3-жадвал

Учбурчаклар
қатори рақами

Қаторни боғловчи бурчаклар

R (6-чи логарифли қиймати бирлигида)

А

В

1
2
3
4
5
6

640
480
470
870
530
890

740
820
760
450
740
410

2,0
4,4
5,5
4,8
3,4
5,6










n R =25, 7




Қатор элементлари аниқлиқ ҳисоби учун берилган маълумотлар қўйидагилардан иборатдир.
1. Берилган томон ўрта квадратик нисбий хатолиги (ном бериш керак, масалан, бизнинг берилган тўр мисолимизда А-В Дахбет-Челак томонларидир):

2. Дахбет-Челак томон азимутининг ўрта квадратик хатолиги:

3. Бурчак ўлчаш ўрта квадратик хатолиги:

Кейин триангуляция қатори элементлари ҳисобига киришилади:
а) Қатор томонларини боғловчи логарифимли ўрта квадратик хатолиги қуйидаги формула бўйича аниқланади.
(4)
бу ерда

6-чи Логарифим белги бирлигида.
- берилган томон логорифими ўрта квадратик хатолиги.
- ўлчанган бурчак ўрта квадратик хатолиги.
- учбурчаклар геометрик боғланишлари хатоликлари йиғиндиси
(3-жадвалдан олинади).

Боғловчи томонлар Жума-Чархин учун (4) га асосан

б) Боғловчи томонлар ўрта квадратик нисбий хатолиги:
(5)
Жума-Чархин боғловчи томонлар учун

в) Боғловчи томонлар азимути ўрта квадратик хатолиги:
(6)
бу ерда: - берилган томон азимутининг ўрта квадратик хатолиги.
n- қатордаги учбурчаклар сони.
m- ўлчанган томон ўрта квадратик хатолиги.
Жума-Чархин боғловчи томонлари учун:

Бўйлама ва кўндаланг силжишлар ўрта квадратик хатоликлари ва берилган пунктга нисбатан охирги пункт ҳолатини аниқлаш учун қатор диагонали танланади. Одатда, берилан пунктдан охирги пунктга координаталар оралиқ томонлар бўйича узатилади, шунинг учун диагонал сифатида қаторнинг оралиқ томонларининг чап ёки ўнг йиғиндиси белгиланади.
г) Қаторни диагонали бўйлама силжиш ўрта квадратик хатолиги:
(7)
д) Қаторни диагонали кўндаланг силжиши ўрта квадратик хатолиги:
учбурчаклар сони жуфт бўлганида
(8)
учбурчаклар сони тоқ бўлганида
(9)
е) Берилган пунктга нисбатан охирги пункт жойлашуви ўрта квадратик хатолиги (умумий силжиш):
(10)
(7), (8) ва (9) формулаларда қўйидаги белгилашлар киритилган:
L – қатор диагоналининг узунлиги.
- берилган томоннинг нисбий ўрта квадратик хатолиги.
m// – ўлчанган бурчакнинг ўрта квадратик хатолиги.
mQ// - берилган томон азимутининг ўрта квадратик хатолиги.
к - диагоналга кирувчи, оралиқ томонлар сони.
(7) формуладаги 3 К олдидаги мусбат ишора, агар қатор жуфт сонли учбурчаклардан ташкил топган ҳолларда қабул қилинади, манфий ишора-уларнинг сони тоқ бўлганда қабул қилинади.
Бизнинг тўр учун қуйидагига эгамиз: диагонал сифатида Дахбет-Челак оралиқ томонлари йиғиндисини оралик томонлар сонини танлаймиз, шунингдек, диагоналга кирувчи К=3 га ва диагонал узунлиги L=21000м га тенг.
унда, (7) формула бўйича қуйидагига эга бўламиз

(8) формула бўйича

(10) формула бўйича

II.2. Азимут ва базис, шакл шартлари учун тенглаштирилган, озод бўлмаган триангуляция қатори элементлари аниқлигини ҳисоби.
Ҳисоб аниқлиги учун танланган триангуляция қаторидан фойдаланилади, у иккита берилган томон орасида жойлашган деб қаралади. Қатор боғловчи томонларнинг энг заиф жойи белгиланади (бизнинг мисолимизда Лойиш-Мани томони, у қатор ўртасида жойлашган).
а) энг заиф томон логорифимининг ўрта квадратик хатолиги .
(11)
бу ерда: mlgb-берилган томон логорифимининг ўрта квадратик хатолиги.
N- берилган томонлар қатор орасидаги учбурчаклар умумий сони.
n -аниқланадиган томонларга учбурчаклар сони.
m// - ўлчанган бурчакнинг ўрта квадратик хатолиги.
Энг заиф томон ўрта квадратик хатолигини назорат қилиш учун, иккала базисдан фойдаланиш мумкин ва улардан ўрта вазнли қийматини формула бўйича қабул қилинади:
(12)
бу ерда (13)
б) Баҳоланадиган томоннинг нисбий ўрта квадратик хатолиги (5) формула бўйича аниқланади.
Бизнинг триангуляция қаторимиз учун қуйидагига эгамиз:
N=6 ; n=3;
унда, (11) формулага асосан

Назорат учун қуйидаги ҳисоблашни бажарамиз. Дахбет-Челак базисидан
(4 формула) бўйича:


Дахбет-Челак базисидан:

Ўртача вазни қиймати:

Назорат натижасида биз иккинчи марта энг заиф томонни логорифимини ўрта квадратик хатолик қийматини ҳосил қилдик (1.8 ва 1.9.6 қиймат лог. бирлигида), ва бу биз томонимиздан ҳисоблашларимизни туғрлигини тасдиқлайди.
Баҳоланаётган томоннинг нисбий ўрта квадратик хатолиги (5) асосан қуйидагича
бўлади.
в) энг заиф томон азимутнинг ўрта квадратик хатолиги:
(13)
бу ерда m” 0-берилган томон азимутининг ўрта квадратик хатолиги. Қолган белгилар (11) формуладагидек хисобланади. Бизнинг тўримиздаги энг заиф томон Лойиш-Мани учун қуйидагича:

г) Бўйлама силжиш ўрта квадратик хатолиги:
(14)
д) Кўндаланг силжиш ўрта квадратик хатолиги:
(15)
е) Берилганга нисбатан охирги пункт жойлашувининг ўрта квадратик хатолиги – умумий силжиш (10) формула бўйича аниқланади.
(14) ва (15) формулалардаги белгилашлар (7), (8) ва (9) формулалардагидек бўлади.
Бизнинг триангуляция томонимиз учун: (14) формула бўйича

(15) формула бўйича

(10) формула бўйича

4 ва 5 параграфлар тугаллангандан кейин озод ва озод бўлмаган триангуляция қаторлари элементлари аниқлиги таққослаш таҳлили берилади (4-жадвалга қаранг)


4-жадвал

Триангуляция қаторлари элементлари аниқлиги таснифи

Озод қатор

Озод бўлмаган қатор

Боғловчи томонларнинг нисбий ўрта квадратик хатолиги.

1:140000

1:241000

Боғловчи томонлар азимутининг ўрта квадратик хатолиги.

1,56”

0,85”

Бўйлама силжиш

0,115м

0,055м

Кўндаланг силжиш

0,108м

0,064м

Умумий силжиш

0,122м

0,084

Таққослаш таҳлилидан (4-жадвал) кўринадики, агар триангуляция қатори икки томонидан берилган томонлар ва Ланпас азимути билан таъминланган бўлса (яъни, қатор озод эмас), унда қатордаги элементлар аниқлиги ошади.

II.3. Қутблар, горизонтлар, азимутлар ва базислар, шакллар шартлари учун тенглаштирилган озод бўлмаган тўлиқ триангуляция тўрлари элементлари аниқлиги ҳисоби.
Ушбу ҳолатда, тўлиқ триангуляция тўрида битта берилган томон бор деб қараймиз. Берилган томон сифатида, озод бўлмаган триангуляция қаторларида элементлар аниқлиги ҳисобларида қатнашган томонлар қабул қилинади. Берилган томон ўртача квадратик хатолиги ўзгармас деб қабул қиламиз, улчанган ўртача квадратик хатоликни m =+/- 1,0// га тенг қабул қилинади.
Аниқлик ҳисоби қуйидаги кетма-кетликда бажарилади:
а) Энг заиф томон логарифимини ўрта квадратик хатолиги заиф томон учун озод бўлмаган триангуляция қаторида текширилганини қабул қилиш керак:
(36)
б) Бахоланаётган томонинг нисбий ўрта квадратик хатолиги (5) (формула буйича аниқланади).
в) Энг заиф томон азимутининг ўрта квадратик хатолиги.
(37)
г) Буйлама ва кўндаланг силжишлар ўрта квадратик хатолиги:
(38)
(39)
д) Энг заиф пункт жойлашувининг ўрта квадратик хатолиги:
(40)
(36)-(40) формулаларда қуйидаги белгилар қабул қилинган:
N-триангуляция қаторида берилган томонлар орасидаги учбурчаклар сони.
n- берилган ва баҳоланадиган (энг заиф) томонлар орасидаги учбурчаклар сони.
L- триангуляция тўри қаторида ажратилган диагонал.
- диагонал азимути ўрта квадратик хатолиги.
- (жадвалдан олинади) берилган томондан баҳоланадиган томонгача бўлган учбурчаклар сони бўйича танланади, (яъни, қатор ўртасигача).
Бизнинг тўримиз учун: N=6; n=3; V= 21000 м га эгамиз.
Шунингдек:
Лойиш-Мани томонининг энг заиф логорифим ўрта квадратик хатолиги:

Ушбу томони нисбий хатолиги:

Ушбу томон азимутининг ўрта квадратик хатолиги:

Диагонал азимутининг ўрта квадратик хатолиги:

Бўйлама ва кўндаланг силжишлар ўрта квадратик хатолиги:

Энг заиф пунктнинг жойлашуви ўрта квадратик хатолиги:

II.4. Озод ва озод бўлмаган триангуляция тўрлари элементлари аниқлигини таққослаш тахлилини берамиз.
5-жадвал



Тўлиқ тўр элементлари аниқлигини
таснифи

Озод тўр

Озод бўлмаган тўр.

1.

Заиф томони нисбий ўрта квадратик хатолиги

1:290000

1:356000

2.

Ушбу томон азимутининг ўрта квадратик хатолиги

0,75”

0,55”

3.

Бўйлама силжиш

0,051м

0,045м

4.

Кўндаланг силжиш

0,051м

0,045м

5.

Умумий силжиш

0,072м

0,063м

Таққослаш таҳлилидан (5–жадвал) кўринадики, агар тўрда “ортиқча” берилган томонлар ва Лаплас азимутлари бўлса (яъни, агар тўр озод бўлмаса), унда тўрдаги аниқлик элементлари ошади.
II.5. Геодезик белгилар
Керакли бўлган бурчак ва масофа ўлчашларни бажариш учун триангуляция ва зичлаштириш пунктлари маркази устида ташқи геодезик белги ўрнатилади. Пунктдан барча йўналишлар бўйича визир чизиғини тўсиқдан юқори бўлиши керак бўлган баландликда ва бурчак ўлчашни таъминлаш учун бурчак ўлчаш асбоби ўрнатиладиган баландликга қараб ташқи геодезик белгининг тури танланади. Геодезик белги тўрларига пирамидалар, оддий ва мураккаб сигналлар киради.
Агар геодезик пункт жойлашган ердан барча йўналишдаги пунктларни тўсиқдан йўл қўйиладиган баландликдаги визирлаш билан кўзатиш имконияти бўлса, барча синфдаги пунктларга пирамидалар ўрнатилади. пирамидалар оддий (5 шакл), штативли (6 шакл), вехали (нишон таёқли) бўлади.
Оддий пирамидалар тўрт ва уч қиррали бўлиб, баландлиги 5 метрдан 10 метргача бўлади. Тўрт қиррали пирамида (5 шакл) ўлчамлари қуйидагича ҳисобланади:
; ; ; ;
; ; ;





шакл 5 шакл 6


Шакл 8
Шакл 7





Шакл 9
Одатда пирамида узунлиги 13 метргача бўлган ва кўкрак баландлигида йўғонлиги 18 - 20 см, юқоридаги кесими 10 см бўлган ходалардан қурилади. Пирамида юқорисига визирлаш цилиндри ўрнатилади. Пирамидалар металл труба ёки бурчакли металлдан қурилиши мумкин, унда унинг оёқлари грунтга бетон билан маҳкамланади.
Агар кўзатиш учун асбобни 2 - 4 м га кўтариш керак бўлса, у ҳолда штативли (5-шакл) пирамида қурилади.
Пункт жойлашган қояли ерларда тошлардан тур қурилади (7-шакл). Тўр қурилган пунктларда пирамида қурилмаслиги мумкин, визирлаш цилиндри тўр тепасига цементланган трубага ўрнатилади.
Агарда визир нишонини юқори кўтариш керак бўлса, у ҳолда пунктда (8 шакл) нишонли пирамида қурилади.
Бурчак ўлчашда асбобни 10 метр ва ундан юқорига кўтариш керак бўлганда пунктларда оддий (8 шакл) ёки мураккаб (9-шакл) сигнал қурилади. Геодезик белгиларни юқорисига визирлаш цилиндри (9-шакл) қўйилади. Визирлаш цилиндри ёғочдан ясалган икки доира орасига радиал маҳкамланган ёғоч тахтачалардан ясалади. Кўзатишда қуёш нурини акс этиши халақит бермаслиги учун визирлаш цилиндри ялтирамайдиган бўёқ билан бўялади.
II.6. Пунктлар марказлари
Геодезик таянч пунктларининг ўрни, жойнинг физик – географик шароити, пункт аҳамияти ва улардан фойдаланиш муддатига қараб махсус марказ белги билан маҳкамланади. Ҳар бир пунктга иккитадан марказ маҳкамланади, юқоридаги марказ бузилганда пастдаги марказ пункт жойини сақланиб қолишини таъминлайди. Марказлар бетон блокларидан ёки металл трубалардан тайёрланади. Бетонга чўяндан ясалган марка жойлаштирилади ёки трубага пайвандланади.
Марка (10 шакл) чўян дискадан иборат бўлиб унинг устки қисмида ярим сфера шаклидаги бўртиб турган қисми бўлиб, ўртасида диаметри 2мм келадиган тешикча бўлади, мана шу тешикча пункт маркази ҳисобланади ва


унга нисбатан масофа, бурчак ўлчаш ишлари олиб борилади, айнан шу тешикчанинг координатаси ҳисоблаб топилади ва пункт координатаси бўлади.
Ер музлаш қатлами 1,5 м дан ошмайдиган ва тупроқни қазиб олиш имконияти бўлган ерларда 11-шаклда келтирилган марказлар ўрнатилади.
Қурилиш материаллари олиб бориш қийин бўлган ерларда геодезик тўр пунктлари 7 шаклда кўрсатилган бетон ёки темир якорли металл трубага пайвандланган марказлар ўрнатилади.
II.7. Геодезик ўлчаш асбобларини танлаш
Аниқ ва юқори аниқликда бурчак ўлчаш геодезик асбоблар (теодолит, нивелир, светодалъномер ва замонавий электронли тахеометрлар) бурчак, масофа ва нисбий баландлик ўлчаш усуллари ва асбобларини қўллаш бўйича назарий ва амалий маълумотлар берилади.
III-БОБ Давлат суний йўлдошли геодезик тўрини барпо қилишда
GPS навигатцион системалардан фойдаланиш.

Суний йўлдошли Навигацион системалари GPS (параллел номи NAVSTAR -NAVigation Satellite Timing And Ranging) ва ГЛОНАСС (Глобальная Навигационная Спутниковая Система) навигацион ва геодезик ишларни бажаришда қулланилади, шу билан бирга система фойдаланувчиларни аниқ вақт билан таъминлайди.
GPS ни ишлаб чиқариш 70-йилларда бошланган. Суний йўлдошларни биринчи босқичини юбориш 1973 йилда амалга оширилган, 1983 йилда система фуқаролар фойдаланиши учун рухсат берилган. GPS 3 та системачалардан (сегментлардан) иборат: космик аппаратлар (КА), ер усти назорати ва бошқариш (НКУ), фойдаланувчилар аппаратураси (АП).
КА суний йўлдошларни орбитага олиб чиқиш воситасидир. Ҳар бир суний йўлдошда куёш батареялари ўрнатилган, орбиталарни корректирлаш двигателлари, радиосигналларни қабул қилиш ва узатиш аппаратуралари, суний йўлдош бортига компьютер ўрнатилган.
КА Подсистемаси 24 та йулдошдан ташкил топган (улардан 3 таси-захирада), 60° га ёйилган 4 тадан 6 та орбитал текисликда жойлашган. Экваторга текисликларнинг қиялиги 55° га тенг. Орбитада суний йўлдошларнинг ўртача баландлиги 20180 км, мурожаат оралиғи 11 с 58 мин, орбитала бўйлаб силжиш тезлиги 3,9 км/с атрофида.
Ҳар бир суний йўлдошда тебраниш частотаси 10,23 МГц бўлган генераторлар мавжуд. Бу тебраниш тўлқиннинг узунлиги 19,0 см ва фокус оралиғи f 2=1227.60 МГц (L2) ташкил қилади.
GPS қабул қилувчи қурилмалар конструкцияси ва программа таъминотидан қатъий назар иккита типга бўлинган:
1 - частотали, фақат L1 частотаси улчамларини бажарувчи (С/А - коди, Р - код, частота фазаси) ва 2 - частотали L1 ва L2 бўйича ўлчовларни бажарувчи
(Р - код, частота фазаси).
Илк ГЛОНАСС суний йўлдошлари 1932 йилда фазога чиқарилган. 1993 йилнинг сентябрида система тўлиқ кўринишда эксплуатация қилишга рухсат берилган, 1995 йилда эса улар фукаролар фойдаланиши учун очилган.
ГЛОНАСС космик аппаратларининг подсистемалари 24 та суний йўлдошдан иборат (улардан 3 таси захирада), 8 тадан 3 та текисликда жойлашган ва 120º бўйича ёйилган. Орбита текисликларининг қиялиги экваторга нисбатан 64,8° га баробар. Суний йўлдошларнинг ўртача баландлиги 19150 км ва мурожаат даври 11 соат 16 мин. Суний йўлдошларнинг қурилмалари худди GPS кабилар, фақат суний йўлдошлар акслантирувчи асбоблар билан ер кўзатув станциялари эса лазерли далъномерлар билан таъминланган.
ГЛОНАСС асосий частота 5,11 МГц га баробар. L1 ва L2 частоталар ҳар бир суний йўлдош учун индивидуал аҳамиятга эга. Улар аниқ 9/7 боғлиқликда жойлашган, тўлқинларнинг узунлиги 18,7 ва 24,1 см га яқин. ГЛОНАСС да ҳамма суний йўлдошлар бир хил кодга эга: юқори (ВТ) ва стандард (СТ) аниқликда. СНС ГЛОНАСС аппаратура фойдаланувчилари АП GPS га яқин. Иккита системадан фойдаланишнинг асосий ютуғи кўзатилаётган системаларнинг сонининг ошиши ва бундан келиб чиқиб улчамларни аниқ ўлчашга ёрдам беради, уларнинг ишончлилиги, кўзатишларнинг камайиши.
GPS ва ГЛОНАСС тўғри бурчак геосентрик система координатасининг Гринвич фазосида ишлайдилар, координатанинг бошланиши ер массасининг марказида жойлашган. Z - ўқи ер полюсига қаратилган, 1900 - 1905 йилларда жойлашиши бўйича халқаро бирлик сифатида қабул қилинган. X -ўқи экватор ва Гринвич меридиани текислигининг устидан кесишган, У - ўқи координата системасининг унг томони бўйича экватор текислигини тўлдиради. GPS ва ГЛОНАСС система координаталари бир - биридан фарқ қилади: GPS, WGS - 84 (World Geodetic System, 84) система координатасида ишлайди, ГЛОНАСС, ПЗ - 90 (Параметры Земли, 1990) система координатасида ишлайди. Бу системалар иккита ҳар хил эллипсоидларда яратилган. Эллипсоид параметрлари қуйидаги 6 - жадвалда берилган
6-жадвал

Координаталар системаси

Ярим ўқ,м

Кесишишлар

WGS-84

6 378 137

1:298,257223563

ПЗ-90

6 378 136

1:298,257839303

III.1. Геодезик таянч тармоқ пунктларининг координаталарини
аниқлаш усуллари.

CHC системасида ер усти пунктларини координаталарини фазовий кертик (засечка) чизиқ усулида аниқланади, бу ерда қабул қилувчидан суний йўлдошгача (псевдоузоқлик деб қабул қилинади) узоқликнинг хатолар аксини улчайди. Псевдоузоқликлар далъномер кодлар ва частоталарни сақловчи фазалар ўлчовлари бўйича аниқланади (частоталарнинг доплеровский силжиши, доплеровский эффект): қабул килувчи суний йўлдошнинг электромагнит тўлқинларини қабул қилади, уларни қабул қилувчи қурилмада ишланмалар билан солиштиради ва суний йўлдошнинг узоқлигини аниқлайди. Ўлчашдаги хатолар асоси қуйидагилар: эфермерид хатолари, суний йўлдошларнинг соати ва қабул қилувчи мослама хатолари ва уларнинг синхрон эмаслиги, атмосфера таъсири (ионосфера ва тропосфера), сигналларнинг (бирор бир юзадан келаётган сигналнинг акси) кўп йулликлари (multipath), қабул қилувчи қурилманинг ўзининг шовқини ва бошқалар. Координата хатоларининг камайишини олдини олиш учун бир неча (3-4) суний йўлдошларнинг ўлчовларидан фойдаланилади. Фуқаролар фойдаланиши учун бундай координаталарнинг нисбий аниқлиги 25-100 метрга тенг (навигацион режим). СНС дан геодезик фойдаланишда координаталарнинг нисбий аниқлаш усули ишлатилади.


III.2. Давлатнинг янги координаталари ва баландлик
системаларини структураси

Хозирги вақтда геодезик амалиёт ишларида СК - 95 янги система координата системаси киритилмоқда, 1995 йилларда собиқ СССР худудларида жойлашган геодезик пунктларнинг координаталарининг қайта математик ишлов бериш натижасида олинган. Бу тенгликка 3 та мустақил ва бир - бирига боғлиқ бўлган геодезик қурилмалар киради: космик геодезик тармоқ, доплеровский геодезик тармоқ ва астрономо - геодезик тармоқ (АГТ). Хаммаси бўлиб 164 минг пунктлар тенглаштирилган. Давлат геодезик тармоқнинг (ДГТ) пунктлар координаталари иккита координата системаларида аниқланган - умумий (ПЗ - 90) ва референцли (СК - 95). Иккала системалар ўртасида боғлиқлик ўрнатилган ва ўзаро бир - бирига ўтиш параметрлари аниқланган.
Ер координа системалари ПЗ - 90 юзаси учун қуйидаги геометрик параметрли ер эллипсоид қабул қилинган: Катта ярим ўқ - 6378136 м Қисқартирилган - 1: 298,257839303 ПЗ - 90 ер эллипсоидининг маркази ер массасининг марказига нисбатан аниқланган. Эллипсоиднинг айланиш марказ йуналиши халқаро бирлик бошланишига паралел йуналишга бўлиб, халқаро Ер айланиши хизмати томонидан қабул қилинган ва бошланғич мередианнинг текислик сирти астрономик меридианнинг бошланғич сиртига параллел. Ер эллипсоидининг геометрик параметрлари даражали эллипсоид айланиш параметрларига баробар қилиб қабул килинган ва уларнинг юзалари бир - бирига тўғри тушади. Бунда эса эллипсоиднинг айланиши ернинг нормал сирти қабул килинган, масса эса бурчак остидаги айланиш тезлиги ернинг айланиш тезлигининг масаси бурчак тезлигига баробар.
СК - 95 референцли система юза учун Красовский эллипсоиди қуйидаги параметрлар билан қабўл килинган:
Катта ярим шар - 6 378 245 м
Қисқартирилгани - 1: 298,3
Эллипсоид ер сиртига мўлжалланган бўлиб СК - 95 фазовий система координатасининг уқлари йўналиши бўйича қабул қилинган. СК – 95 референц система координатаси шундай жойлаштирилганки, унинг ўқлари уммумжахон система ПЗ-90 координаталарининг ўқига параллел.
ПЗ – 90 координата системасидан СК - 95 га ўтиш қўйидаги формула орқали бажарилади.
Х 1995 = Хоз - ∆Хо
У 1995 = Yоз - ∆Уо
Z l995 = Zоз - ∆Zo
бу ерда ∆Хо, ∆Уо, ∆Zo - чизиқли ориентирлаш элементи, СК - 95 координата системасининг бошланғич системаси ПЗ - 90 ер координата системасига берилган. Улар ∆Хо = +25,90 м, ∆Уо = - 130,94 м, ∆Zo = - 81,76 м параметрларини ташкил қилади.
СК-95 дан СК -42 га ўтиш элементлари қуйидаги тартибда белгиланган:
Х = +1,8 Wх=-0,02”
У = -9,0 Wу=+0,38” m=-0,15x10-6
Z = + 6,8 Wz=+0,85”
СК - 95 дан СК - 42 га ўтиш ўртача квадратик хато тармоқ бўйича 3,5 м га тенг, Ясси тўғрибурчакли координата пунктларининг ўртача ўзгартириш, бу Узбекистон Республикасида - 6,5 м. ташкил қилади.
Бундай системани қуриш - Ўзбекистон Республикасининг худудини янги давлат координаталар системасининг барпо қилишга олиб келади, ва у СНС, GPS ва ГЛОНАСС системаларини ишлатишда ва космик геодезия усулларининг қўлланишига асосланган. Қуришда ДГТ нинг янги системаси тавсия этилади, улар қуйидагилардан иборат:
1) фундаментал астрономик - геодезик тармоқ
2) юқори аниқликдаги - геодезик тармоқ
3) 1-синфли суний йўлдошли - геодезик тармоқ
4) геодезик тармоқларнинг йиғими
Фундаментал астрономик - геодезик тармоқ (ФАГТ) Ўзбекистон Республикасининг худудини координата таъминнотига мўлжалланган. ФАГТ кейинчалик ДГТ пунктларининг координаталарини аниқлилигини ошириш учун асосий рол ўйнайди.
ФАГТ система координаталарининг ер геомарказини амалга оширади, ҳар доим ишлаб турадиган ва даврий аниқланадиган пунктлардан иборат.
Юқори аниқликдаги геодезик тармоқ (ЮАГТ) бутун Ўзбекистон Республикасининг ер геомарказ координата системасини тарқатишга мўлжалланган, ўзаро геомарказ ва давлат референц координата системасининг аниқ параметрларини аниқлайди. ЮАГТ ва ФАГТ суний йўлдошли геодезик тармоқларнинг таянч асоси хисобланади.
1 - синфли суний йўлдошли геодезик тармоқ, топографик геодезик ишлаб чиқаришда суний йўлдош технологияларининг оператив имконияти ва аниқлигини ошириш учун мўлжалланган. Улар суний йўлдошли улчамларнинг нормал шароитида ишлаши учун керак. СЙГТ - 1 суний йўлдошли технологияларнинг кейинги ҳамма тармоқларини бирлаштиришда асосий бошланғич танч тармоқ вазифасида хизмат қилади.
СЙГТ- 1 ривожланиб мавжуд АГТ пунктларининг СЙГТ - 1 га қўшилиши ёки уларнинг АГТ пунктларига боғлиқлигини таъминлайди. Шу билан бирга АГТ пункта СЙГТ-1 пунктининг оралиғидаги масофа 70-100 км узоқ бўлмаслиги керак, шундай қилиб АГТ катта фрагментдан иборат бўлмаган 4-6 учбурчакларга алохида бўлинади ва мохияти бўйича ДГТ га айланади.
ДГТ нинг барча пунктлари учун 1977 йилдаги Болтиқ баландлик системасига боғланиш бўлиши керак.
III.3. Геодезия тўрини барпо қилишда планли ва баландлик
геодезик асослар.

Координаталарни аниқлашда нисбий усулни қўллаш милллиметрли аниқликда диапазонли пунктлар орасидаги векторни ўлчашга ёрдам беради. Шунинг учун режавий - баландлик асосларини аниқлиги талаб этилади. ДГТ ва махсус тармоқларни ривожлантириш учун ўрта квадратик хатоларнинг ўртача жойлашуви 5 мм + 2 х 10-7 Dmm дан юқори бўлмаган ҳар бир режавий координата ва геодезик баландликлар учун 7 мм + 3 х 10-7 Dmm. Бу талабларни келажакда яратиладиган СЙГТ - 1 қондиради. СЙГТ - 1 қўрганча мавжуд АГТ ишлатилиши рухсат этилган.
100 км бўлган майдонда 3 тадан кам бўлмаган тармоқ пунктлари бўлиши керак. Чиқиш пунктлари объектларнинг чегаралари бўйлаб бир текисда тарқалиши лозим. Уларнинг орасидаги масофа 60 км дан узоқ бўлмаслиги керак. Объектнинг чегараси энг максимал узоқлиги 40 км дан ошмаслиги керак. Қўшимча пунктлар иш объекти ичида жойлашиши мумкин. Объектнинг катта майдонида эса пунктлар микдори пропорционал равишда кенгайтирилади. Чўзилган формадаги тармоқларда бошланғич пунктлар бошида, ўртасида ёки охирида жойлашиши керак. Уларнинг орасидаги масофа 60 км дан ошмаслиги керак. Суний йўлдошларнинг ўлчов натижасида геодезик пунктларнинг баландлиги аниқланади. Геодезик баландликлардан нормал баландликларга ўтиш учун эллипс устидаги квазигеоиднинг (геоиде) баландлигини билиш керак, чунки у геоиднинг сирти тўлқинсимон бўлганлиги сабабли мунтазам катталик деб хисобланмайди. Эллипс устидаги геоиднинг баландлигини суний йўлдошли улчамларни бажариш йули билан олиш мумкин. 100 км даги майдонда реперларнинг сони баландликларга нисбатан 4 тадан ошмаслиги керак ва улар объект ичида бир хил текисликда ўрнатилиши керак.
Геоид тўлқини жуда фарқ қиладиган тоғли худудларда реперлар микдори 1,5-2 мартага кўпайтириш керак бўлади. Чўзилган формага эга бўлган объектларда баландлик тармоғининг реперлари орасидаги масофа 5 км дан ошмаслиги керак, агар объект кенглиги
5 км дан ошмаса. Ката масофали кенгликларда нивелирлашнинг қўшимча реперлари бўлиши керак ва объектнинг ҳар томонларига жойлаштирилиши лозим.

III.4. Суний йўлдошли тўрни қуриш схемаси
Суний йўлдошли технологиялар ёрдамида геодезик турларни қуришда ва реконструкция қилишда координаталарни аниқлашда геометрик формалар тури таъсир этмайди. Анъанавий қурилмаларда (триангуляция, трилатарация, политонометрия) геометрик элементларни (чизиқлар узунлиги ва бурчаклар) аниқлашда суний йўлдош ўлчовлариниг математик тенглаштиришда ўрнатилган ва қўйилган талаб қоидаларига риоя қилиш шарт. Математик тенглаштиришда анъанавий геодезик усуллардан ва дастурлардан фойдаланиб хисоб китоб қилинади.
Суний йўлдошли технологияларни ишлатишда қуйидаги иккита асосий тўр қуриш схемаси тавсия этилади:
• ёпик геометрик фигура (полигонлар)
• радиан
Ёпик геометрик фигураларни қуришда пунтлар орасидаги векторларни аниқлашдан иборат, улар ёпик геометрик фигуралар хосил қилиши керак (полигонлар).
Геодезик тармоқнинг тахминий схемаси
1) ёпиқ геометрик фигуралар (полигонлар)

Суний йўлдошли ўлчов ишларини бажаришда қуйидаги усуллар қўлланилади:

  • статик (Static)

  • тез статик (Fast Static, Rapid Static)

  • псевдокнематик (псевдостатик, реоккўпация)

  • кинематик

Статик усулда узоқ вақт давомида иккита ва кўп қузғалмас қабул қилувчи қурилмалар орасида ўлчов олиб борилади.
Тез статик усулда улчов ишлари бир мунча қисқартирлган бўлади кўзатиш вақти 5-10 мин ташкил қилади ва икки частотали сифатли ўлчовлардан фойдаланилади. Усулда фақат икки частотали қабул қилувчи қурилмалар ишлатилиши шарт.
Псевдокнематик усул бир вақтнинг ўзида кўзатув қузғалмас (референц) ва мобиль қабул қилувчи қурилмалар орасида ўтказилади. Бу усулни бажаришда
1 пунктда инициализация бажарилиши керак бўлади ва мобиль қабул қилувчи қурилмаларни кузатганда 4-5 суний йўлдошлар билан алоқа қилиши керак. Алоқа йуқолганда инициализация қайта такрорланади. Бу усул икки куринишга эга: Stop & Go ("Тухта - Юр" ) кинематикаси ва кинематика реал режимдаги вақт ("Real - Time Kinematic - RTK").

Stop & Go кинематикаси 1 мин давомида ўлчов ишларини олиб боради ва мобиль қабул қилувчи қурилмаларнинг антеналари аниқловчи пунктларида фиксация қилинади.
RTK дала ишларини бажариш технологиясида Stop & Go кинематикага ухшаш, лекин у ишлов технологияси билан фарқ қилади референц қабул қилувчи қурилмадан алоқа ускунаси орқали мобилга ўлчов натижаларини тўғрилаб етказиб беришга асосланган (радиомодем).
Мобиль қабул қилувчи қурилма ва референц мобиль қабул қилувчи қурилмаларнинг биргаликдаги ўлчов ишлари натижасида пунктларни координаталари аниқланади. Усул бошқаларига нисбатан ўлчов ишларини тез бажаради.
Замонавий геодезик суний йўлдошли қабул қилувчи қурилмаларнинг аниқ курсаткичлари қабул қилувчи қурилманинг тури ва ўлчов усулига боғлиқ. Аниқлик стандарт курсаткичлар 2-жадвалда берилган.

7-жадвал

Усул

Пунктлар орасидаги
ўртача масофа км

Давомийлиги

Абс. ва отн. масофа ўлчов бирлиги

Илова

Статистик

20 гача

1 соатлар чамаси

5мм + 1x10 -6 Dmm 1:100000- 1:5000000

Икки частотали қабул қилувчи қурлма учун

Тез статистик

10 гача

5-10 мин

5-10мм + 1x1 0 -6 Dmm 1:100000- 1:1000000

Икки частотали қабул қилувчи қурлма учун

Псевдоки-нематик

10 гача

20 мин (2 марта 10 мин)

10мм + 1x10 -6Dmm 1:50000-„,1:500000

бир частотали қабул қилувчи қурлма

Stop & Go

5 гача

2 мин

10-20ММ + 1x10-6Dmm 1:100000-1:1000000




RTK

5-10гача радиомодемг
а боғлиқ)


1 мин

10-20мм

Алоқа ускунаси бўлганда (радиомодем)

Геодезик баландликларнинг аниқлиги қоида бўйича векторларнинг аниқлигидан 1,5 марта паст бўдади.
Суний йўлдош ўлчовларининг аниқлиги нормал шароитда кўзатувлар орқали эришилади, улар қуйидаги талабларга жавоб бериши керак:

  • кўзатилаётган суний йўлдошларнинг минимал микдори - 4 – 5 та;

  • бутун ўлчов давомида DOP миқдори (Dilution Of Precision) 4 дан юқори бўлмаслиги;

  • горизонтда кўзатув суний йўлдошларининг минимал баландлик бурчаги - 15° дан кам бўлмаслиги;

  • сигнални қабул қилишда тусувчи ёки сигнални синишига таъсир қилувчи омиллар булмаслиги;

  • ўлчов даврида суний йўлдош сигналларини қабўл қилишда узилишларни булмаслигини таъминлаш;

  • атмосферанинг нормал таъсири.

Бир вақтнинг ўзида бир неча суний йўлдошларнинг ишлатилиши ўлчов хажмини ва бу улчов ишларини аниқлигини оширишга ёрдам беради. DOP ахамияти ўлчов вақтида ўрнатилган антенанинг жойи ва суний йўлдошларнинг ўзаро геометрик жойлашувини хисобга олади. Кам курсаткич ўлчовда яхши шароит бўлганлигини кўрсатади.
Циклларнинг ўтказиб юбориши - тўлқин узунлигини ўлчашда суний йўлдошларнинг вақтинча тўлқинни ўтказиб юбориши ёки йуқотиши натижасидир. Суний йўлдошли ўлчовларнинг циклни ўтказиб юборилганларни аниқлаб ва уларни тўғрилаш мумкин. 15° кам бўлган горизонт устидан суний йўлдош сигналлари тропосферанинг таъсири остида нотўғри информацияни беради.
Турни қўриш схемасини танлаш, қабул қилувчи қурилма конструксияси, типига ва қурилманинг ўлчовларга ишлов бериш дастур таъминотига боғлиқ.

IV. ХУЛОСА
IV.1. Курс ишини бажариш ва расмийлаштиришда умумий мулохозалар
а) Курс ишини бажаришдан олдин ушбу ўслубий курсатма билан диққат билан танишиб чиқиш талаб қилинади, керак бўлган ўқув қўлланмаларини танлаб олиб қуйидаги саволларга жавоб излаш зарур.
1. Триангуляция лойихасини тузиш.
2. Триангуляция пунктларини рекогноцировка қилиш.
3. Белгиларни баландлигини аниқлаш.
4. Триангуляция аниқлигини хисоби.
Керак бўлган ўқув қўлланмаларини диққат билан ўқиб чиққандан кейин талаба топографик картада жойнинг релъефини ўрганади ва геодезик пунктларни ўрнатиш жойини мўлжаллайди.
Кейинги ишларни осонлаштириш учун ишчи чизмаларни калькага чизиб олиш талаб қилинади.
Бунинг учун топографик карта улчамидаги калька картани устига қуйиб лойихалаштирилган пунктларни чизиб оладилар. Хар бир пунктга жойнинг географик атамаларидан фойдаланиб ном бериб чиқилади. Ишчи чизмада хар бир йуналиш буйича энг баланд тусиқларни нисбий баландлигини кўрсатадилар.
Ишчи чизмани қора туш билан чизиш тавсия этилади, компютер графикасида чизиш мумкин.
б) Кейин талаба аналитик ва график усулларда белги баландлигини аниқлайдилар. Зарур бўлган 4 та бошланғич пунктларни энг баланд тусиқга нисбатан хисоблаб чиқадилар.
Белги баландлигини аниқлик хатосини билиш учун график усул билан уша пунктларни баландлигини аниқлайдилар.
График усули белгиларни баландлигини аниқлаш миллиметрли қоғозга бажарилади. Профил тузиш орқали қолган пунктларни баландлигини аниқлайдилар.
Тусиқ баландлигини хисобга олган холда, пунктларни қуриш баландлиги қуйидаги турдаги белгилар билан лойихалаштирилади:
1. Қарама қарши пунктлар бир бирига ердан куриниш бўлса у холда пирамида қурилади.
2. Агар белги баландлиги 10 метрдан паст бўлса одддий сигналлар қурилади.
3. Агар белги баландлиги 10 метрдан баланд бўлса, мураккаб сигналлар қурилади.
в) Лойиха картадан калкага ўтказилади, триангуляция пунктлари қуйидаги шартли белгилар билан расмийлаштирилади:
- пирамида (учбурчак томонлари 5мм)
- оддий сигналлар(туртбурчак томонлари 5мм)
- мураккаб сигналлар(туртбурчак томонлари 5мм)
Карта рамқалари ва трапеция туш билан чизилади. Белгининг ўнг томонида пунктнинг номи ва нисбий баландлиги ёзилади. Берилган томонлар иккита қизил чизиқ билан белгиланади.
Триангуляция қатори учун алохида калка тузилади.
г) Бундан кейин талаба триангуляция аниқлик хисобини хисоблайдилар ва триангуляйия лойихасини матнлараини расмийлаштирадилар.
Расмийлаштиришда қуйидагиларга этибор бериш керак:
1. Триангуляци аниқлик хисоби кўрсатмага мувофиқ бўлиши.
2. Матн қисмида хеч қандай туғирлашлар булмаслиги зарур, тушунарли ва аниқ ёзиш талаб қилинади.
3. Хисоб-китоб ишларида олдин формулани келтириш ва ундан кейин хисоб ишларни қийматини қуйиш.
4. Бажарилган ишларни услубий курсатма билан таққослаш.
5. Триангуляция лойихасини тузиш иши хақида қисқача умумий маълумот бериб ўтиш.
График қисмида талаба қуйдагиларни тақдим этиши талаб қилинади:
- топографик карта ва лойиха ишчи плани;
- триангуляция лойихаси (илова-1);
- триангуляция қатор схемаси (илова-2;
- график усулида белги баландлигини аниқлаш (миллиметровкада)
АДАБИЁТЛАР.
1. Тошпулатов С. А., Авчиев Ш. К. “Сферик геодезия”./Тошкент,2002-73бет.
2. Тошпулатов С. “Олий геодезия”./ ТАҚИ Тошкент, 2005- 120 бет.
3. Suyunov A.S.” Oliy geodeziya”./ Sam DAQI bosma sexi,
Samarqand, 2006 - 131бет.
4. Суюнов А.С., Ташпулатов С.А. “Олий геодезия”./ Ўқув қўлланма, Сам ДАҚИ, Самарқанд, 2006-102 бет.
5. Джураев Д. “Геодезия”./ Тошкент, Ўзбекистон, 2006 - 206 бет.
6. Тошпулатов С.А., Авчиев Ш.К., Кавалев Н.В. «Олий геодезия»./ Тошкент, 2001-150 бет
7. Суюнов А.С. «Олий геодезия»./ Ўқув қўлланма, Сам ДАҚИ,
Самарқанд, 2006 -145 бет
8. Закатов П.С. «Курс высший геодезии»./ Москва, Недра. 1976 -165 стр.
9. Ассур. В. А. Кутузов. М. Н. Муравин М.М.. «Высшая геодезия»./
Москва, Недра, 1979-231 стр.

10. «Справочник геодезиста»./ (Книга -1,2) Москва, Недра, 1985. -324 стр
11. Яковлев Н.В. «Высшая геодезия»./ Москва, Недра, 1989 -326 стр
12. Дурнев А.И. «Высшая геодезия»./ Москва, «Недра», 1987 -201 стр
Қўшимча адабиётлар
1. Маслов А.В., Гордеев А.В. “Высшая геодезия”./ Москва, Недра,
1992- 79 стр
2. Руководящий технический материал по применению «геодезических спутниковых приемников при создании и реконструкции сетей сгущения»./ ГККИНП – 01 – 014 – 98г.
3. Руководящий технический материал по построению “Государственной спутниковой геодезической сети 1-го класса с применнем спутниковых навигационных систем”./ ГККИНП, Ташкент – 1999-85 стр.
4. РТМ по применению спутниковых «геодезических приемников для создания и реконструкции сетей сгущения»./ – Ташкент, Узгеодезкадастр, 1999-78стр.
5. Болдин В. А., Зубинский В. И. и др. «Глобальная спутниковая радионавигационная система»./ ГЛОНАСС – Москва, ИПРЖР, 1998-163 стр
6. www.geodezi.ru интернетдан олинган маълумотлар:


Илова№1
2-синф триангуляция
ЛОЙИХАСИ
К-42-68


1: 100 0000



Лойиха рахбари: Лойихани тузди:
_________________ Талаба________________


Илова№2
2-синф триангуляция
СХЕМАСИ


1: 100 0000



ТУЗУВЧИ:
Талаба____________


Илова№3
2-синф триангуляция
ИШЧИ СХЕМАСИ
К-42-68

Масштаб 1: 100 0000






ТУЗУВЧИ:
Талаба____________
Илова№4
ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
ОЛИЙ ВА ЎРТА МАХСУС ТАЪЛИМ ВАЗИРЛИГИ
МИРЗО УЛУҒБЕК НОМИДАГИ
САМАРҚАНД ДАВЛАТ АРХИТЕКТУРА-ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ

«ГЕОДЕЗИЯ, КАРТОГРАФИЯ ВА КАДАСТР» КАФЕДРАСИ






Download 1,65 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish