Ортоноген чўкинди жинсларга Оҳактош, бур, трепел, опока, диатомит кабилар киради. Оргоноген Оҳактош денгиз умурткасиз хайвонлари, Оҳакли сув утлари ва Оҳактошнинг аралашишидан пайдо булган. Оргоноген Оҳактошнинг бир тури бур хисобланади. Бур ок рангли, юмшок жинс булиб, бўёқ, замазка учун пигмент, Оҳак ва цемент каби богловчилар ишлаб чикаришда ишлатилади.
Чиганокли Оҳактош зичлиги 0,8-1,8 г/см3, енгил арраланувчан, текстураси чиройли жинс булгани учун қурилишда ички, ташки девор ва полларни коплашда ишлатилади. Унинг чикиндилари бетон учун тулдирувчи сифатида фойдаланилади.
Диатомит, трепел ва опокалар асосан диатомитли сув утлари кобиклари, тошга айланган микроорганизмлардан, аморф кремнеземдан иборат уваланадиган тог жинсларидир. Улар иссиклик изоляцияси материаллари олишда, цемент учун минерал актив кушимча сифатида ишлатилади.
2. Чукинди жинслар магматик ва бошка жинсларнинг нураши, кимёвий узгариши ва усимликлар чириши натижасида хосил булган. Улар таркиби ва хосил булишига кура механик, кимёвий ва оргоноген турларга булинади.
Механик чукиндиларга гилтупрок, кум, шагал сингари сочилувчан жинслар, конгломератлар, брекчиялар ва кумтош сингари цементланган жинслар киради. Бу чукиндилар сув, шамол, муз кучкилари ёрдамида бир жойдан иккинчи жойга кучиши мумкин.
Кимёвий чукиндилар (гипс, доломит, магнезит ва бошкалар) тог жинсларининг кимёвий узгариши натижасида хосил булиб, сув воситасида эритма холда кучган булади.
3. Метаморфик тог жинслар
Метаморфик жинслар тог жинсларини ернинг чукур катламларида юкори босим ва харорат остида узгаришидан хосил булган. Метаморфик жинслар структураси-текстураси хосил булишида босимнинг йуналиши катта ахамиятга эгадир. Метаморфизм жараёнига тог жинслари таркибидаги сув ва карбон кислоталари катта таъсир курсатади.
Метаморфик жинсларни хосил килувчи минералларга магматик жинсларда учрайдиган дала шпатлари, кварц, слюда, роговая обманка, чукинди жинсларга хос булган калцит, доломит минераллари, махсус метаморфик жинслар киради.
Метаморфик тог жинслардан қурилишда куп ишлатиладиган турлари гнейслар, гилли сланецлар, мармарлар ва кварцитлардир.
Гнейслар сланецсимон (катламли) тузилишга эга булиб, гранитларнинг метаморфизмга учрашидан хосил булган. Гнейслар таркибига кварц, биотит, роговая обманка, дала шпатлари каби минераллар киради. Улар гранит каби юкори мустахкамликка эга, лекин музлаганда катламланиб бузилади. Гнейслар пойдеворлар, йул копламалари барпо этишда ишлатилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |