ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ҚУРИЛИШ ВАЗИРЛИГИ
ТОШКЕНТ АРХИТЕКТУРА ҚУРИЛИШ ИНСТИТУТИ
“АРХИТЕКТУРА ТАРИХИ ВА НАЗАРИЯСИ” КАФЕДРАСИ
“АРХИТЕКТУРАВИЙ ЛОЙИҲАЛАШ” ФАНИДАН
“КЎРГАЗМА ЗАЛИ” ни
лойихалаш мавзусига услубий курсатма
ТОШКЕНТ 2021
Ушбу услубий курсатма 5341700 –“Архитектура ёдгорликлари реконструкцияси ва реставрацияси” таълим йўналишидаги талабаларнинг “Архитектуравий лойиҳалаш” фанидан курс лойиҳаси бажариш учун қўлланилади.
Тузувчи: доцент в.б. А.А. Турдиев
Тақризчилар: арх. ф. д., проф. О.М. Салимов
арх. ф.н. Ш.Х. Юнусов
Ушбу услубий курсатма “Архитектура тарихи ва назарияси” кафедрасининг 2021 йил “___”_______даги “____” –сонли йиғилишида кўриб чиқилган ва маъқулланган.
Умумий маълумот ва коидалар
Халқ меъморчилиги ҳам инсон тафаккурининг маҳсулидир. У улкамизнинг жуда иссик иклим ва тезда узгарувчан континентал шароитлари турлича булганлиги ортида шаклланган, нсоннинг моддий маданиятини ўзида мужассам этган. Халқ меъморчилиги, инсоннинг ўзини ташқи муҳитдаги урни, жамоат ва турар жой биноларини яратиш ортида ўзига қулай шароит яратиш йўлидаги изланишлар натижасида юзага келган. Бу бинолар яратилиши, функционал вазифасига, режавий, композицион ва конструктив тузилиши билан фаркланиб инсон ҳаётининг бир қисмини ўз ичига оладиган микродунё хисобланади. Шу микродунёнинг қулай, шинам ва гўзаллиги Республикамизнинг маънавий маданий ва иқтисодий ҳаётининг кўзгусидир. Хоразм, Коракалпок, Сурхандарё, Кашкадарё, Бухоро, Самарканд, Фаргона водийси ва Тошкент вохалари шахарларида кадимда бунёд этилган Маданий меросимиз булган тарихий жамоат бинолари карвонсаройлар, масжид, мадраса ва хонакохлар ва шу билан бирга анъанавий турар жойлари типологияси, меъморий ечими, узига хос ва мослиги, шакл шамойили, ички интерьер ишланиши ва безаклари билан бир биридан фарк килган.
Ҳозирги даврга келиб замонавий ривожланишда Маданий меросимиз булган кадимий шахарларни мухитини ва биноларини саклаган холда янги концепциялар асосида лойихалар ишлаб чикилиб, замонавий инфраструктуралар ташкил этилмокда. Шахарларимиздаги аҳолининг демографик таркибини узгариши асосида шахарлар ичида “янги шахарлар”, янги мавзелар ва микрайонлар лойихалаштирилиб уларда куплаб жамоат ва турар жой бинолари бунёд этилмокда. Уларнинг гўзаллиги, ихчам бўлиши ҳозир ҳам келажакда ҳам архитекторлар ва қурувчилар учун муҳим вазифа бўлиб қолади.
Жамоат бинолари жумладан кўргазмалар соҳасининг ўзи кўп сонли турларни ўз ичига олади: ҳалқаро, миллий, савдо-саноат, миллий, техник, қишлоқ хўжалик, бадий ва бошқа экспопозициялар, ”дизайн-кўргазмалар” ва байрам кўргазмалари, кўчма ва турғун (стационар), вақтинчалик ва доимий – булар типологик хилма-хилликнинг тўлиқ бўлмаган рўйхатидир.
Кўргазма павильонларини ечимини замонавий ва миллий меъморчилик анъаналарига асосланган холда ишлаб чикиш лойиҳалаш-архитектуравий-бадий, ҳажмий-фазовий ва функционал – экспозицион бирликни яратиш каби мураккаб комплекс вазифадир. Кўргазма повильонларини лойиҳалашда асосийси – бу ўзига хос иншоотларнинг ифодали архитектуравий-конструктив тузилмаси билан муҳим типологик ички жараёнлар бирлигидир.
Ихтиёрий йирик жамоат биноси каби, кўргазма павильонини лойиҳалашда, унга фаол таъсир кўрсатувчи асосий, омиллар очилиши, бахоланиши ва ҳисобга олиниши зарур, бу омиллар: шахарсозлик шароитлари ва типологик функцианал-режавий, конструктив-техник, архитектуравий-бадий, иқтисодий ва эксплуатацион талаблардир.
Do'stlaringiz bilan baham: |