маьруза.
Жамоат бинолари, уларнинг классификацияси ва қўйиладиган талаблар
РЕЖА : - Жамоат биноларининг классификацияси.
- Махсус (бир функцияли) ҳамда универсиаль ( кўп функцияли) жамоат бинолари.
- Жамоат биноларига қўйиладиган талаблар.
Таянч сўзлар ва иборалар: жамоат бинолари, функционал жараёнлар, функционал талаблар, махсус (бир функцияли) бинолар, универсиаль ( кўп функцияли) бинолар, намунавий (типовой) лойиҳалар, алохида (индивидуал) лойиҳалар, умумшаҳар миқёсида, туман миқёсида ва митти туманлар миқёсида хизмат кўрсатувчи бинолар, каркассиз, тўла бўлмаган каркасли ва тўлиқ каркасли конструктив схемалар, асосий хоналар, ёрдамчи хоналар, хизмат кўрсатувчи хоналар, коммуникацион хоналар.
Жамоат биноларида маьлум бир микдорда функционал жараёнлар бажарилиб, жамиятда яшовчи шахслар ушбу биноларда вақтинчалик бўлишлари ҳамда ўзлариниг моддий ва маьнавий манфаатларини маьлум миқдорда қондиришлари учун мўлжалланади. Жамоат биноларини турар жой биноларидан ажратиб турувчи асосий томони шундаки жамоат биноларига жамиятда яшовчи шахсларнинг бир вактнинг ўзида оммавий тарзда келиб кетишларидир.
Жамоат биноларини қуйидаги белгиларига қараб классификацияланади:
- функционал мўлжалланишига караб ;
- қурилишига караб;
- шаҳар миқёсида тутган ўрнига қараб ;
- қаватлар сонига қараб ;
- конструктив ечимларига қараб ;
Жамоат биноларини функционал мўлжалланишига қараб қуйида келтириладиган турларга ажратиш мумкин.
- маьмурий муассасалар бинолари (бошқарув ва назорат органлари учун мўлжалланган бинолар, банклар, архивлар ва х.к. турдаги бинолар);
- ўқув-тарбия муассасалари бинолари (болалар боғчалари, яслилар, мактаблар, мактаб-интернатлар, лицей ва коллежлар, ОУЮлари, махсус мактаблар ва х.к. турдаги бинолар);
- илмий муассасалар бинолари (илмий текшириш институтлари, лойиҳалаш институтлари ва х.к. турдаги бинолар);
- умумий овқатланиш муассасалари бинолари (ошхоналар, буфетлар, бар ва ресторанлар ва х.к. турдаги бинолар);
- савдо муассасалари бинолари ( дўконлар, супермаркетлар, универмаглар ва х.к. турдаги бинолар )
- коммунал ва хизмат кўрсатиш муассасалари бинолари ( модалар уйи , гўзаллик салонлари, маиший хизмат уйлари, хаммомлар бинолари ва х.к. турдаги бинолар);
- даволаш-профилактика муассасалари бинолари (табобатхоналар, касалхоналар, клиникалар, санаториялар ва х.к. турдаги бинолар);
- спорт-соғломлаштириш муассасалари бинолари (очиқ ва ёпиқ спорт заллари, чўмилиш ҳавзалари, очиқ стадионлар ва х.к. турдаги бинолар);
- транспорт ва алоқа муассасалари бинолари (автошохбекатлар, метро станциялари, почта, телефон-телеграф, алоқа уйлари ва х.к. турдаги бинолар);
- маданий-маиший муассасалар бинолари (кинотетрлар, концерт заллари, музейлар ва х.к. турдаги бинолар);
-Жамоат бинолари қурилишига қараб аҳоли яшаш пунктларида намунавий (типовой) лойиҳалар асосида кўплаб қуриладиган биноларга ва алоҳида (индивидуал) лойиҳалар асосида қуриладиган (уникальные) биноларга бўлинади. Аҳоли яшаш пунктларида намунавий (типовой) лойиҳалар асосида кўплаб куриладиган бинолар турларига (М: боғчалар, мактаблар, маиший хизмат уйлари, касалхоналар, кинотеатрлар ва х.к. турдаги биноларни), алоҳида (индивидуал) лойиҳалар асосида қуриладиган (уникальные) бинолар турларига эса аҳоли яшаш пункти ёки шаҳар учун хос бўлган ва бошқа аҳоли яшаш пункти ёки шаҳарларда такрорланиб қурилмаган биноларни киритиш мумкин (М: Жиззах шахри учун вилоят хокимлиги биноси, мусиқали драма театри биноси ва х.к.).
-Жамоат бинолари шаҳар миқёсида тутган ўрнига караб умумшаҳар миқёсида, туман миқёсида ва митти туманлар миқёсида хизмат кўрсатувчи турларга бўлинади.
-Лойиҳаланиши ва қурилишида қаватлар сонига қараб бир қаватли, кам қаватли ва кўп қаватли турларга бўлинади.
-Конструктив ечимларига қараб каркассиз, тўла бўлмаган каркасли ва тўлиқ каркасли конструктив схемаларга эга бўлган биноларга бўлинади.
Барча турдаги жамоат биноларини ҳажмий тархий лойиҳалашда функционал талаблар асосий талаблар ҳисобланиб жамоат бинолари махсус (бир функцияли) ҳамда универсиаль (кўп функцияли) турларга ажратилади.
Махсус (бир функцияли) жамоат биноларини лойиҳалашда алоҳида хизматлар кўрсатиш учун мўлжалланган муассасаларни алоҳида лойиҳаланган битта бинода блоклаштириш усули орқали лойиҳалаш мақсадга мувофиқ келади. (М: ўқув юртларини , боғча - яслиларни, тиббиёт муссасаларини ва х.к. ).
Юқорида келтирилган муассасаларни йиғилган ҳолатда бир бинога жойлаштириш хар жиҳатан турли хил қулайликларни туғдиради. (М: боғча ва яслиларда кичик ёшдаги ва ясли ёшидаги болаларни бир жойда тарбияланиши ёки 1-4 синф ўкувчилари ва 5-9 синф ўкувчиларининг бир мактабда таьлим олишлари, уларда даволаш ва овқатланиш муассасаларининг жойлаштирилиши ва х.к.лар). Хозирги кунда турар жой бинолари қурилишининг қаватлар сони ошиб бориши муносабати билан жамиятда яшовчи инсонларга турли хил қулайликларни туғдириш мақсадида турли хил мўлжалланишга эга бўлган жамоат биноларини турар жой бинолари билан биргаликда блоклаштирилган ёки биргаликда лойиҳалаш ишлари амалга оширилмокда. Ушбу лойиҳалаш ва қурилиш ишларини амалга ошириш шаҳарларда катта автомагистраллар бўйида жойлашган ва биринчи қаватда яшаш шароитлари ноқулай бўлган шароитларни бартараф этиш ҳамда турар жой биноларининг биринчи қаватларига турли хил хизмат кўрсатиш учун мўлжалланган жамоат биноларини жойлаштириш имкониятини яратмоқда. Ушбу турдаги лойиҳалаш ишларини бажаришда шаҳарнинг автомагистрал йўли бўйлаб турли хил хизматларни бажариш учун мўлжалланган жамоат бинолари алоҳида бир блок сифатида лойиҳаланади ва унинг орқа томонидан яьни ичкарироқда эса турар жой бинолари ёки иш жараёнини амалга оширишда тинч вазият талаб этиладиган жамаот бинолари ва бошқа муассасалар лойиҳалаштирилади.
Универсиаль ( кўп функцияли) жамоат бинолари амалда лойиҳаланган ва курилиши амалга оширилган бинони қисқа фурсатлар ичида аниқ бир мўлжалланган жараёндан бошқа турдаги жараённи амалга ошириш учун қулайликлар туғдирадиган ҳолатлар учун мўлжалланади. Ушбу турдаги жамоат бинолари турларига катта сиғимга эга бўлган турли спорт саройлари ва концерт заллари, катта майдонли залларга эга бўлган савдо ва лойиҳалаш муассасаларининг биноларини киритиш мумкин. Ушбу ҳолатларда М: спорт залини қисқа муддат ичида кўп кишилик тадбирларни ўтказиш майдонига айлантириш, савдо муассасаларининг савдо майдонларини қайта жиҳозлаш ёки савдо кўргазмалари виставкасига айлантириш, лойиҳалаш ташкилотининг чизма залларини замонавий технологиялар асосида қайта жихозлаш ишларини амалга ошириш мумкин.
Барча жамоат бинолари олиб бориладиган функционал жараёнларнинг қандай бўлишидан қатьий назар асосий, ёрдамчи ва хизмат кўрсатувчи хоналарга эга бўлишлари ва бинолар таркибида юқоридаги хоналар лойиҳаланиши шарт. Кейинги йилларда жамиятда яшовчи инсонлар учун қулайликлар туғдириш мақсадида жамоатчилик марказлари учун мўлжалланган универсиаль ( кўп функцияли) жамоат биноларини лойиҳалаш ва қуриш ишлари амалга оширилмокда. Ушбу жамоат биноларининг қулайликлари шундаки ушбу биноларда мўлжалланиши турли хил бўлган муассасалар бир том остида жойлаштирилади.
Барча турдаги лойиҳаланадиган ва қуриладиган жамоат биноларига умумий талаблардан ташқари махсус санитария, оловгабардошлилик ва жамоат биноларини лойиҳалашда асосий бўлиб саналган эвакуацион, яьни бино ичида бўлиб ўтадиган функционал жараёнларда иштирок этувчи кишиларни бино ичкарисидан тез ва қулай шароитларда чиқариш талаблари қўйилади. Юкоридагилардан ташқари маданий - маиший муассасалар биноларини лойиҳалашда узоқдан яхши кўриш хамда овозни яхши эшитиш талаблари асосий талаблардан ҳисобланади. Барча жамоат бинолари ичимлик ва хўжалик мақсадларида ишлатиладиган сув тармоғи, оқова сувларни чиқариш тармоғи, иссиқлик тармоғи, табиий ёритиш ва табиий шамоллатиш тармоқларига хамда газлаштирилган туманларда табиий газ тармоқларига эга бўлиши шарт. Бундан ташқари махсус ҚМҚлар талаблари асосида ёнғин хавфсизлиги, иссиқ сув тармоғи ҳамда коммуникацион (ички радио, телефон, махсус алоқа тармоқлари ва х.к.) тармоқларга эга бўлиши лозим.
Жамоат биноларини лойиҳалашда хар бир қаватдан камида иккита эвакуацион чиқиш эшиклари лойиҳаланмоғи лозим. Баьзи бир ҳолларда иккинчи эвакуацион эшик сифатида (боғча-яслилар, касалхона ва мактаб биноларидан ташқари) қаватдан эвакуация қилинувчилар сони 70 нафардан ошмаганда ташқи ёнғинга қарши қўлланилган зинапоялардан фойдаланишга рухсат этилади. Эвакуация мақсадида фойдаланиш учун мўлжалланган ёнғинга қарши зинапоялар албатта очиқ галереялар ёки балконларга туташган бўлиши шарт. Жамоат биноларини лойиҳалашда ёнғинга қарши кўлланилган кўндаланг деворлар орасидаги майдонлар махсус ҚМҚ лари талаблари асосида қабул қилинади.
Do'stlaringiz bilan baham: |