Фанкойллар, асосий конструктив элементлари ва уларнинг техник тавфсифлари.
Фанкойл – хонада ўрнатиладиган қурилма бўлиб, иссиқлик алмашгич ва вентилятор, фильтр, созловчи пульт (ташқарида ўрнатиладиган ёки биргаликда ўрнатиладиган)дан ташкил топган.
Фанкойл қурилмасининг схематик кўриниши
1-иссиқлик алмашгич; 2-таглик; 3-ҳаво чиқариш учун тўр; 4-қобиқ; 5-бошқарув панели; 6-бошқарув блоки; 7-сеткали филтир; 8-винтеляторли электродвигател; 9- электродвигател; 10-ички корпус:
CLIVET фирмасига тегишли фанкойлларнинг турлари.
Фанкойлнинг контрукцияси.
1-иссиқлик алмашгич, 2- электро исситгич, 3-вентилятор, 4-иссиқлик товуш иззоляцияси, 5-ҳаво чиқарувчи панжара, 6-бошқариш панели, 7-элтродвигатель, 8-бирлаштирувчи муфта, 9-осон ечулувчи фильтр, 10-ҳаво киритувчи панжара, 11-таглик.
Хонадаги ҳаво вентилятор ёрдамида иссиқлик алмашгич фанкойлга узатилади, унда ҳаво иситилади ва совутилади. Фанкойлга тоза ҳавонинг бир қанча қисми марказий кондиционер ёки оқимли тизимдан узатилади. Бундай ҳолатларда чиллерли ва фанкойлли тизимлар бир вақтнинг ўзида вентиляция масалаларини ҳал қилиши мумкин.
Чиллердан истеъмолчигача суюқликнинг циркуляцияси насос станциялари ёрдамида таъминланади. Насос станцияси қуйидаги агрегатлардан ташкил топган: циркуляцион насос, кенгайтириш сиғими, йиғувчи (аккумулирующий) сиғим, беркитиш араматураси ва зарурий автоматикасидан ташкил топган. Насос станцияси чиллер ёрдамида бошқарилади ёки мустақил ишлайди.
Конденсатори ҳаво ёрдамида совутилувчи чиллер (1) бинони томида ўрнатилади. Насос станцияси (2) чиллер билан ёнма – ён жойлашади.
Қувур тизимлари орқали суюқлик бино хоналардаги ҳар хил турдаги фанкойлларга (3,4,5) тарқатилади.
Кўрсатилган схема фақат ҳавони кондициялаш тизимини таъминлайди. Кондиционерни ишлатиб хонани вентиляциясини таъминлашга имконият яратадиган мураккаброқ кўрсатилган.
Чиллер марказдан қочма вентилятор билан бирга бино томига, марказий кондиционер билан ёнма – ён ўрнатилади. Чиллердан совутувчи суюқлик хонада ўрнатилган фанкойлга ва марказий кондиционернинг иссиқлик алмашгичига узатилади.
Марказий кондиционер, хонага санитария – меъёрини таъминлашини бажарадиган, совутилган ҳаво сарфини узатилишни таъминлайди.
Фанкойллар ҳар бир хона ҳароратини созаланишини таъминлайди. Тоза ҳаво марказий кондиционердан рециркуляцион ҳаво эса шу хонанинг ўзидан фанкойлларга узатилади. Бундай қарорни қабул қилиниши ҳаво сарфини камайишига ва шундан келиб чиққан ҳолда марказий кондиционернинг таннархини, ҳамда ўлчамини камайтиради, чунки вентиляция учун зарурий вентиляция учун зарурий санитария меъёрларини таъминлашга бериладиган ҳаво сарфи хонадаги берилган ҳароратини таъминлашга бериладиган ҳаво сарфи айтарли даражада кам.
Чиллерли ва фанкойлли тизимлар қуйидаги афзалликларга эга:
– тизим жуда кўп сонли хоналарни кондициялашда катта гибкостга эга. Битта чиллерга жуда кўп сонли фанкойлларни ҳамда марказий кондиционернинг ёки оқимли вентиляциянинг иссиқлик алмашгичларини улаш мумкин; ҳар бир истеъмолчи бир – бирига боғланмаган ҳолда, ўзишлаш режим ини ўзгартириб ёқиш ёки ўчириш мумкин.
– тизимни умумий иссиқлик режимини на фақат белгилаш, балки ҳар бир фанкойлга чиқарилган бошқариш пультини ҳамда хонадаги деворга ўрнатилган фанкойлни ишлаш режимини чиқарилган бошқариш пульти умумий тизимни режимини созлаш мумкин.
– истеъмолчиларни қувватини босқичма – босқич кўпайтириши, объектини алоҳида этаплар билан эксплуатацияга топширилиши имконият яратилади.
– чиллер ва фанкойллар орасидаги чегаравий масофа белгиланмайди ва насос станциясининг имконияти ва қувурларнинг иссиқлик изоляцияси билан аниқланади.
Чиллер – фанкойллар тизимининг тақсимловчи қувур тармоқлари одатда узатувчи ва қайтувчи тармоқли, бўлиб уларга истеъмолчилар параллел уланиши мумкин. Ҳар бир истеъмолчидан ўтадиган совутадиган суюқлик сарфи, истеъмол қилинадиган совуқлик унумдорлиги кираётган ва чиқиб кетаётган суюқликнинг ҳарорати ҳамда хонанинг ҳарорати билан аниқланади.истеъмолчилар бўйича зарурий совуқлик сарфининг тақсимланиши ҳисоблаш натижалари ва махсус балансировкали клапанларни ўрнатилиш билан таъминланади. Клапанларни созлаш тизимни синаш жараёнида бажарилади.
Чиллерга кираётган ва ундан чиқаётган сувнинг оптимал қийматини танлаш катта аҳамиятга эга, чунки улардаги ҳароратлар фарқи ускунанинг умумий таннархини аниқлашда қўл келади.
Чиллердан чиқаётган сувнинг ҳарорати унинг совуқлик унумдорлигини кўтарилишига олиб келади. Масалан ҳароратни 1 0С га кўтарилиши чиллернинг унумдорлигини 3 %га ошишига олиб келади. Шундан келиб чиққан ҳолда, чиллернинг ўлчами ва таннархини камайтириш имконияти яратилади. Бошқа тарафдан фанкойлга узатиладиган сувнинг ҳароратини кўтарилиши, фанкойлнинг совуқлик унумдорлигини камайтиради, хонадаги ҳаво ҳароратлари орасидаги ҳароратлар фарқи камаяди. Унумдорликни кўпайтириш учун фанкойлни ўлчамини кўпайтириш зарур. Табиий, ундай ҳолда унинг қиймати ҳам кўпаяди.
Чиллер-фанкойлли, марказий кондициялаш тизимлари.
Do'stlaringiz bilan baham: |