Жойнинг бош режаси.
Кўргазма повильонининг атрофдаги табиат, шаҳарсозлик муҳити яъни янги шахарлар ёки кадимий шахарларни эски ва янги киёфаси билан уйгунликда мажмуавий жойлашуви бу лойихалашдаги муҳим вазифалардан биридир. Кўргазма павильонларни замонавий қурилиш амалиёти жойлашувининг бир нечта характерли усулларини беради:
А) оралчали, кўргазма павильонининг очиқ табиий ландшафтда ёки шаҳар паркида мустақил жойлашуви;
Б) кўргазма павильонининг маданий марказ асосида жойлашуви, бунда мустақил ишлаш учун етарлича худуд бўлади;
В) етарлича зич бўлган замонавий ва кадимий шаҳарлар қурилмалари шароитига кўргазма павильонларини мос жойлаштириш.
Ер участкасини танлашда, унга қулай кириш-чиқиши жойларини, жамоат ва шахсий транспорт учун очиқ турар-жойларни ўрнатиши, кўргазма павильони биноси атрофида хиёбонлар ва бошқа яшил экинларни жойлаштиришни ҳисобга олади.
Бино участкасида хўжалик ховли майдончаси, бир вақтда келувчи 100 та мехмонлар хисобидан, автомашиналарнинг очиқ турар жойи: бу биринчи навбатда 3-5 машина учун, кейинчалик эса 10-15 машина учун ҳисобланади. Автомабилларнинг очиқ турар жойи майдончаларини шундай гурухлаш керак-ки, уларнинг сиғими 20 та машинадан кам бўлмаслиги ва кенглиги 6 метрли кириш йўлакларига эга бўлиши лозим. Автомобил турар жойи битта енгил автомобил учун 25м2, бир автобус учун 50м2 хисобидан қабул қилинади.
Кургазма заллларини лойихалашнинг функционал талаблари.
Музей ва кўргазмаларнинг турли – туманлигига, ҳамда уларнинг архитектуравий-режавий ечимларининг кўп қирралигига қарамасдан, режавий тузилмаларнинг принципиал асослари, хоналар таркиби ва ўзаро алоқаси айрим фарқларни ҳисобга олмаса, бир-бирларидан фарқ қилмайди. Бу иншоотлар режавий ечимлари қарама – қарши оқимлар кесишувини олдини олувчи асосий техналогик талабларга кўра қурилади.
М узей ва кўргазмаларда режавий тузумларнинг принципиал схемалари ва мехмонлар оқими харакати графиги: а-анфилад тизим, б-доиравий, 1-вестибюль, 2-экиспозиця заллари.
Оқимлар харакати графигининг энг кенг тарқалгани бу анфилад схема бўйича харакатдир, у бир экспозитция залидан бошқасига кетма-кет ўтишни ўзида ифодалайди. Музей ва кўргазмалар бинолари лойиҳа ечимига қўйилувчи асосий талаблардан бири бу ички фазонинг функционал зоналашни тўғри ташкил қилиши, асосий ва ёрдамчи хоналарни ўзаро гурухлаш ва ўзаро алоқасидир. Музей ва кўргазмалар тузилмасига ўхшаш хоналар мавжуд, улар функционал белгилари бўйича гуруҳланади: мехмонлар кирувчи хоналар гурухи, экспозициялар учун хоналар, маъмурий ва хизматчи хоналар гуруҳи. Алоҳида холатларда, музей хоналари таркибида, буюртмачилар таклифи сабабли фарқлар бўлиши мумкин. Аммо асосан бу фарқлар унчалик аҳамиятли эмасдир.
Музей (кўргазма)лар функционал-режавий тузилмасининг припципиал схемаси:
1-гардеробли вестибюль, 2-ахборот-маълумот бўлими, 3-курсовод хонаси, 4-тиббиёт пункити, 5-чекиш хонаси, 6-санузел, 7-киоск, 8-дам олиш хонаси, 9-буфет, 10-маъруза зали, 11-оммавий тадбирлар худуди, 13-даврий кўргазма худуди, 14-аудитория, 15-кутубхона, 16-фойе, 17-маъмурият, 18-конференцзал, 19-илмий ходимлар хонаси, 20-вестибюль, 21-музей ходимларининг маиший хоналари, 22-ходимлари ошхонаси, 23-фотолаборатория, 24-экспонатлар реставрацияси ва консервацияси хонаси, 25-техник хоналар, 24-сейф; 1-маданий – оқартув хоналари, 2-маъмурий-хўжалик мажмуаси, 3-фонд омбори, 4-якуний зал, 5-очиқ экспозиция.
Мехмонларга хизмат кўрсатиш функциясига эга, биринчи гуруҳ хоналарига қуйидагилар киради: гардироб ва санузелли вестибюл, ахборат -маълумот маркази, экскурсоводлар хоналари, сувенирлар сотиш учун киоск (доконча)лар ва бошқалар. Кўпинча бадиий кўргазмалар ёнидаги жойларга жойлаштирилган очиқ экспозициялар билан тўлдирилади,у ерда хайкаллар ва кичик архитектуравий шакиллар жойлаштирилади. Вестибюль гуруҳи ва вестибюл олди очиқ экспозиция мехмонларни психологик тайёрлаш мақсадига эга ва биринчи тасаввурни ҳосил қилади. Ахборот маркази киномаъруза зали, мактаб кабинети ва кутубхонасидан ташкил топган, бу ерда мехмонлар экспозиция мазмуни ҳақида дастлабки маълумотларни ва уларни қизиқтирган саволлар бўйича маслаҳатлар олишлари мумкин. Мехмонларга хизмат кўрсатиш хоналари таркибида, шунингдек, мехмонлар сўрови билан маърузалар, конференциялар, учрашувлар йиғилишлар ўтказилувчи маъруза зали, ҳамда турли жамоат тадбирлари ва даврий экспозициялар ўтказилувчи универсал хоналар ҳам мавжуд. Иккинчи гуруҳ хоналари экспозиция заллари бўлиб, улар доимий экспозицияларнинг бош функционал зонасини ташкил қилади. Зал майдони кўргазма материали хажмига кўра, қабул қилинади.
Учинчи гурух хоналар функционал зонани ташкил қилиб, бу зона маъмурий-хўжалик хоналар, илмий кабинетлар, фотоомбор, лаборатория, реставрация устахонаси, экспанатларни узоқ сақлаш учун тайёрлаш хоналаридан ташкил топган. Хизматчи хоналар гуруҳи гардероб, дам олиш хонаси, душхона, санузел ва ошхона алоҳида киришга эга. Хоналар жойлашуви ва ўзаро алоқаси мехмонларга қулай хизмат кўрсатиш талаблари, оқимлар ҳаракати билан боғлиқ технологик шароитлар, экспозиция материаллари алмашинуви ва сақланиши, маъмуриятининг ташкилий ва хўжалик фаолияти билан аниқланади. Функционал схема бўйича, бу хоналар вестибюл гуруҳи ва маъмуриият билан бевосита боғланиши керак.
Кўргазма ва музейларнинг марказий композитция ядроси бу экспозиция залларидир. Уларнинг майдони турлича бўлиши мумкин. Лекин, амалиётдан кўринади-ки, бу турли – туманликни учта асосий турларга бўлиши мумкин: зал майдонлари 900, 1500 ва 3000м2 ва баландлик бўйича учта ўлчам; 4,5м-унчалик катта бўлмаган экспанатлар учун, 6м –машина ва механизимлар учун ва 3 дан 12м гача – жуда йирик экспонатлар учун. Маъмурий-хўжалик аҳамиятидаги барча қолган хоналар қават баландлиги 3,3 м қилиб лойиҳаланади.
Do'stlaringiz bilan baham: |