Наманган муҳандислик қурилиш институти Ахбор-ресурс маркази Илмий услубий ахборот маълумот булимини Бутун жаҳон оила кунига бағишланган “ слайди



Download 3,17 Mb.
Sana24.02.2022
Hajmi3,17 Mb.
#245253
Bog'liq
слайд (1)

Наманган муҳандислик қурилиш институти Ахбор-ресурс маркази Илмий услубий ахборот маълумот бўлимини Бутун жаҳон оила кунига бағишланган “Оила муқаддас даргох номли слайди.

Оила-кичик ватан,оила тинч бўлса,бахтли бўлса, ватан тинч бўлади. Ш.Мирзиёев

Оила инсон учун мукаддас ва улуғ даргохдир. Инсон анашу даргохда туғилади, ўсади, унади, вояга етади. Оилани мамлакатнинг кичик бир муътабар парчаси деб қиёслаш мумкин. Инсон болаликдан вояга етгунга қадар ота-она ёки унинг ўрнини босувчи шахс тарбиясида бўлади. Бола вояга етгач, ўзи мустақил оила қуради. Одам қайси оилада бўлишидан катъий назар, унга садоқатли бўлиб қолиши зарур. Айниқса, оила аъзоларининг ўз хонадонига содиқ бўлиб колиши билан бир қаторда, шу оиланинг ор- номуси учун курашмоги, шаънига доғ тушурмай яшамоги зарур.


Ўзбекистон ўз истиқболи ва келажагини оилани ривожлантириш, уни эъзозлашда, деб билаётгани юқоридаги анъанавий қадриятларимизни янада бойитган ҳолда замонавий, намунали ва фаровон оилани барпо этиш давлат сиёсатининг устувор йўналишларидан бирига айланганида ҳам яққол намоён бўлмоқда.

Умуминсоний ва миллий оилавий қадриятларни таҳлил қилиш асосида замонавий, намунали оила мезонларини белгилаш ҳамда “Оила жамият ва давлат ҳимоясида” конституциявий принципини кенг тарғиб этиш ва жамиятга сингдириш масалаларига комплекс ёндашиш фаолиятимизда устувор аҳамият касб этмоқда.


Бой илмий-маданий меросимиз, қадимий урф-одат ҳамда анъаналаримиздан аёнки, ҳар қандай замон ва маконда ҳам оила биз учун муқаддас қадрият саналган.

Бахтли аёл бу бахтли оила,бахтли мамлакат ва буюк келажак.

Оилада мукаммал тарбия кўрган, мустақил фикри ва кенг дунёқарашга эга бўлган фарзанд ўзининг мақсади сари интилиши, меҳнатсеварлиги, хулқу одоби билан ҳамиша бошқаларга ўрнак бўлиб келган.

Маҳмудхўжа Беҳбудий, Абдурауф Фитрат, Абдулла Авлоний, Абдулла Қодирий, Чўлпон, Мунавварқори Абдурашидхонов каби маърифатпарварларимиз ҳам одоб-ахлоқи гўзал, жисмонан ва маънан етук авлодни тарбиялашнинг ягона йўли — барқарор оила қуриш эканини, оилани мустаҳкамламасдан давлат ва жамият тараққиётига эришиб бўлмаслигини таъкидлашган.

Тарбиявий, маънавий-маърифий, руҳий-ахлоқий, иқтисодий-ҳуқуқий муносабатларга асосланган ижтимоий бирлик ҳисобланмиш оила қанчалик мустаҳкам бўлса, жамият ҳам шунчалик барқарор тараққий этишини аждодларимиз жуда яхши англашган.

Одам қайси оилада бўлишидан катъий назар, унга садоқатли бўлиб қолиши зарур. Айниқса, оила аъзоларининг ўз хонадонига содиқ бўлиб колиши билан бир қаторда, шу оиланинг ор- номуси учун курашмоги, шаънига доғ тушурмай яшамоги зарур.

Оила деганимизда кўз олдимизга ота-она, фарзандлар, бобо-бувилар ва бир хонадонда яшовчи бошқа шахслар келади. Оила катта-кичик бўлиши мумкин. Масалан, ота-она, фарзандлари, келинлари ва бир нечта набиралари, ёки ота-она ва битта фарзанд бўлиши мумкин. Оила-ватан ичра кичик ватандир.

Оиланинг энг муҳим ижтимоий вазифалари. Инсон зотини давом эттириш,болаларни тарбиялашдан, оила аъзоларининг турмуш шароитини ва бўш вақтини самарали уюштиришдан иборат.

Оила ҳар бир халқнинг, давомийлигини сақловчи,миллий қадриятларнинг ривожини таъминловчи муқаддас маскан ҳамдир.

Ўзбек ҳалқи азалдан оилани муқаддас, муборак даргоҳ сифатида эъзозлаган, бу қурғонга завол етмаслиги учун бор маҳоратини ишга солган. Зеро, оилани бошқариш фарзандларни халққа, ватанга муносиб авлод қилиб етиштириш катта санъатдир.

Аёл оқила, фозила, жонкуяр, ҳар нарсада эр қадрини юксак қўядиган бўлса, эр босиқ, жиддий, меҳрибон, фарзандлари, аҳли аёлига жонкуяр бўлиши керак. Эр-хотин ўртасида меҳр оқибат бўлиши керак. «Дунёнинг хаммаси матодир ва дунёга энг яхши матоси бу солиха аёлдир» (хадис).

Бахтли оила бахтиёр келажак! Қон-қардош оила – оиланинг дастлабки поғонаси, у ака-ука ва опа-сингиллар гуруҳли турмушига асосланган. Турмуш гуруҳлари аждодлари бўйича тақсимланган: барча бобо ва бувилар бир-бирига эр-хотиндир, худди шундай уларнинг фарзандлари ва фарзандларининг фарзандларидир.

Оила мустаҳкамлигини таъминлашда тажрибали, кўпни кўрган отахон ва онахонлар ўгити, пурмаъно насиҳатлари, уларнинг ибратли ҳаёт тарзи ҳам муҳим ўрин тутади. Шу жиҳатдан олганда, жамиятда юзага келаётган янги оилаларга улар турмуши ибрат бўлса, тажрибасидан ўрганишса, ўйлаймизки, оила янада мустаҳкам ва вояга этаётган фарзандлар тарбияли бўлади. Бинобарин, оила қўрғони маънавий етуклик ва бой тажриба асосида янада мустаҳкамланиб борилади.

Оила бағрида улғаяётган фарзандлар комил инсон сифатида вояга етиб, давлатимизнинг кучига куч, қудратига қудрат қўшаверсин. Зеро, оила жамиятнинг асосий бўғини экан, унинг мустаҳкам бўлиши, фаровонлиги давлатимиз ва жамиятимиз равнақига хизмат қилиши, шубҳасиздир.

Эътиборингиз учун рахмат


Download 3,17 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish