Контейнерларда юк ташишни такомиллаштириш масалалари.
Режа:
Контейнерларда юк ташишни такомиллаштириш масалалари.
Темир йўл транспорти
Автомобиль транспортида халқаро юк ташишлар
Ўзбекистон Республикасининг хом-ашё импортини темир йўлда ташиш тарифларига ўрнатилган янги чегирмалар
2021 йил 24 августдаги “Ўзбекистон Республикаси Президентининг тадбиркорлар билан “очиқ мулоқот”да белгиланган вазифаларни амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Ф–5689-сонли фармойиш ижросини таъминлаш, ҳамда ишлаб-чиқариш корхоналарини қўллаб-қувватлаш мақсадида “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ томонидан 2021 йил 1 ноябрь кунидан хом-ашё импортини “Ўзбекистон темир йўллари” АЖ тасарруфидаги темир йўл станцияларига ташишда 25% миқдорида чегирма тақдим этилади. Товарларнинг коди ва импорт қилинадиган хом-ашё рўйхати илова қилинади.
Хом-ашё рўйхатини кенгайтириш бўйича таклифларни қуйидаги манзилга юбориш сўралади.
Ўзбекистон Республикасининг ташқи савдосини ривожлантиришда транспорт хизматлари: янги истиқболлар ва долзарб вазифалар
Ўтган беш йил мобайнида Ўзбекистон иқтисодиёти 24%, саноат - 34%, экспорт ҳажми 1,5 баробарга, хорижий инвестициялар - 3 баробарга ўсди.
Кейинги беш йилда иқтисодий ўсишнинг юқори суръатларини таъминлаш учун 120 млрд. доллар жалб қилинади, шундан камида 70 млрд. доллар хорижий инвестициялар бўлади. Транспорт соҳаси, йўл қурилиши ва бошқа соҳаларга давлат-хусусий ҳамкорлигига асосланган лойиҳалар доирасида 14 млрд. доллар инвестициялар жалб этилади.
Ўзбекистон Республикаси кейинги беш йилда иқтисодий ўсишни 1,5 баробар ошириш ва ЯИМни 100 млрд. долларга етказишни шунингдек, саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмини 1,4 баробар оширишни режалаштирмоқда. Мамлакат экспорт салоҳияти 1,7 баробар ошиб, 2026 йилда 30 млрд. долларга етади. Экспорт таркибида хом ашё улуши 23% камаяди ва тайёр маҳсулот ҳажми 2,5 баробарга ошади.
Дастлабки ҳисоб-китобларга кўра, мамлакатда юк ташишнинг умумий ҳажми 1,4 баробар, халқаро юк ташиш (экспорт, импорт ва транзитни ҳисобга олган ҳолда, қувур транспортидан ташқари) ҳажми эса 1,6 баробар ошади.
Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, иқтисодиёт ва ташқи савдонинг барқарор ривожлантиришга, аҳоли фаровонлигини оширишга транспорт, инфратузилма ва логистиканинг тизимли ва жадал ривожланишисиз эришиб бўлмайди. Шу муносабат билан, сўнгги йилларда, Ўзбекистонда халқаро транспорт коридорларини шакллантириш, логистика занжирларини шу жумладан, юк ва транспорт воситаларини чегара пунктлари орқали ўтказиш жараёнларини рақамлаштириш, халқаро товарлар етказиб беришда тўсиқларни камайтириш, экспорт маҳсулотлари шартнома қийматида транспорт ва бошқа харажатларни оптималлаштириш, юк етказиб бериш тезлигини ошириш, Жаҳон банкининг LPI (Logistics Performance Index) рейтингида мамлакат кўрсаткичларини яхшилашга устувор аҳамият берилмоқда.
Бир қатор қарорларнинг COVID 19 пандемияси бошланишидан анча олдин қабул қилинганлиги, жаҳонда рўй берган инқироздан Ўзбекистон Республикасини минимал даражадаги йўқотишлар билан чиқиб кетишига имкон яратди.
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 7 майдаги “Экспорт фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида” №ПҚ-4707 Қарори асосида иқтисодий тикланишни жадаллаштириш мақсадида транспорт туридан қатъий назар экспорт маҳсулотларини ташиш билан боғлиқ транспорт харажатларини қисман қоплаб бериш тизими жорий этилди.
Do'stlaringiz bilan baham: |