O‘ZBEKISTON RESPUBLIKASI
OLIY VA O‘RTAMAXSUS TA’LIM VAZIRLIGI
FARG‘ONA DAVLAT UNIVERSITETI
PEDAGOGIKA- PSIXOLOGIYA FAKULTETI
PSIXOLOGIYA YO‘NALISHI
15.12 -guruh talabasi Anvarov Akramjon Adhamjon o‘g‘lining
KONSULTATIV PSIXOLOGIYA VA PSIXOKORREKSIYA
fanidan
“O‘spirin xulqida salbiy odatlarni psixokorreksiya qilish yo‘llari”
mavzusidagi
KURS ISHI
Ilmiy rahbar: Dotsent N.SHomurotova
Farg‘ona- 2019
КАК
МАВЗУ: Ўспиринлик даврида шахс тарбиясининг ўзига хослиги
$Мундарижа
МУНДАРИЖА
Кириш....................................................................................................................
I боб. O‘spirin xulqida salbiy odatlarni psixokorreksiya qilishning методологик муаммолари
Шарқ мутафаккирларининг шахс тарбияси борасидаги қарашлари....................................................................................................
Ижтимоий-психологик тизим ўспирин шахсини ривожлантирувчи омил сифатида……………………………………….........................................
II боб. O‘spirin xulqida salbiy odatlarni psixokorreksiya qilishning амалий психологик таҳлили
2.1.Ўспирин шахси камол топишидаги ички қарама-қаршиликлар.................
2.2. Ижтимоий-психологик тренинглар ёрдамида ёшларни ўзини-ўзи тарбиялашга ўргатиш............................................................................................
Хулоса.....................................................................................................................
Тавсиялар...............................................................................................................
Адабиётлар рўйхати..............................................................................................
Кириш
Барчага маълумки, бугунги кунда Ўзбекистонда ёшлар муаммоси давлат сиёсати сифатида устивор аҳамият касб этмоқда. Зеро, эртанги кун бугунги ёшларимиз қўлидадир. Шу боис, ёш авлодни ҳар томонлама етук, баркамол инсон қилиб тарбиялаш, уларнинг сиёсий, маънавий ва ижтимоий манфаатларини ҳимоя қилиш долзарб масалалардан биридир.
Комил инсонни тарбиялаш вазифаларининг долзарблигига эътибор қаратган юртбошимиз ўз нутқида шундай деганлар: «Ҳар бир инсоннинг, айниқса, эндигина ҳаётга қадам қўйиб келаётган ёшларнинг онгига шундай фикрни сингдириш керакки, улар ўртага қўйилган мақсадларга эришиш ўзларига боғлиқ эканлигини, яъни бу нарса уларнинг собитқадам ғайрат-шижоатига, тўла-тўкис фидокорлигига ва чексиз меҳнатсеварлигига боғлиқ эканлигини англаб етишлари керак. Худди шу нарса давлатимиз ва халқимиз равнақ топишининг асосий шартидир»1. Инсон шахси тараққиётида энг масъулиятли ва муҳим ҳисобланган ўспиринлик ёш даври жамиятнинг ахлоқ нормаларини ўзлаштириш учун қулай бўлишини назарда тутиб, бу ёшдагиларни махсус дастурлар воситасида ижтимоий ҳаётга тайёрлаш давлат аҳамиятига молик вазифадир.
Ўспиринга ёрдам беришнинг энг маъқул йўлларини аниқлашда қуйидагиларга эътибор бериш мақсадга мувофиқ саналади. Булар ўспиринларнинг педагогик-психологик жиҳатдан билимдонлигини ошириш, улар фаолиятини тўғри ташкил қилиш учун индивидуал режа тузиш, ўз устида ишлаш режасини тузиш, ўспириннинг ҳиссиёти ёки характеридаги салбий ўзгаришга қарши курашиш ва ҳоказолар.
Жамиятимиздаги ислоҳотларнинг тезлашуви, юксак ахлоқли, маънавиятли, профессионал маҳоратли ёшларни тарбиялашда ана шу каби ижтимоий-психологик омиллар комплексини билиш ва улардан психологик таъсир воситаси сифатида фойдаланиш бугунги куннинг долзарб муаммоларидандир.
Do'stlaringiz bilan baham: |