Konsultativ psixologiya va psixokorreksiya


Курс ишнинг амалий аҳамияти



Download 255,5 Kb.
bet4/8
Sana30.03.2022
Hajmi255,5 Kb.
#517467
1   2   3   4   5   6   7   8
Bog'liq
Акром

Курс ишнинг амалий аҳамияти шундаки, олинган натижалар асосида ўқитувчилар учун таълим жараёнини такомиллаштириш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилади. Бундай тавсиялар таълим муассасаларида таълим-тарбия ишларини юқори савияда ташкил этишга ёрдам беради. Шу билан бирга, умумлаштирилган натижалар ижтимоий ва педагогик психология тадқиқотларини янги маълумотлар билан бойитади.


I боб. O‘spirin xulqida salbiy odatlarni psixokorreksiya qilishning методологик муаммолари
1.1. Шарқ мутафаккирларининг шахс тарбияси борасидаги қарашлари.
Маънавий меросимиздан ўрин олган ижтимоий-диний-ахлоқий қарашлар ҳозирда ҳам ёшларимизни баркамол этиб тарбиялашда катта аҳамиятга эга. Шу боис ҳам юртбошимиз Ислом Каримов ҳақли равишда қайд қилади: “Ҳар қайси миллат ўз мақсад –муддаолари, шу билан бирга, умумбашарий тараққиёт ютуқлари асосида ривожлантириб, маънавий дунёсини юксалтириб боришга интилар экан, бу борада тарихий хотира масаласи алоҳида аҳамият касб этади”5. Комил, баркамол инсонни тарбиялаш, вояга етказиш ҳақида мусулмон Шарқи ахлоқи тарихида инсон ҳаёти учун дастурамал, қўлланма вазифасини ўтаган кўп пандномалар, халқ китоблари мавжуд бўлган. Шулардан баъзиларини санаб ўтамиз. Чунончи, КАйқовуснинг “Қобуснома”, Саъдийнинг “Гулистон”, “Бўстон”, Амир Темурнинг “Темур тузуклари”, Абдураҳмон Жомийнинг “Баҳористон”, Алишер Навоийнинг “Маҳбубул-қулб”, Ҳусайн Воиз Кошифийнинг “Ахлоқи мухсиний” ва бошқаларни кўрсатишимиз мумкин. Бу асарларнинг кўпчилигини одил шоҳ ва адолат, ҳалолик, софлик, поклик, тўғрилик, ростгўйлик, инсонпарварлик, маърифатли бўлиш каби инсоннинг шарқона фазилатлари берилган.
Шу тариқа ўтмишда, комил инсоннинг ўзига хос ахлоқ кодекси ишлаб чиқилган бўлиб, бу сифатларга эга бўлиш ҳар бир одамнинг орзу-армони деб қаралган. Комил инсон ҳақидаги ғоялар катта ижтимоий-ахлоқий аҳамиятга эга бўлган. У инсонни шарафли, эзгулик ва буюк хайр руҳида тарбиялаш, меҳр-муҳаббат, вафо ва садоқат кучайтиришига хизмат қилиб келди. Ҳар замон, ҳар лаҳзада инсонларга уларнинг инсонлигини эслатиб, ёвуз, қабиҳ ишлар, ножўя хатти-ҳаракат ва қилиқлардан сақланишга кўмаклашди, уларда иймон ва виждон биносининг пайдо бўлишини таъминлайди.
Аждодлар ҳар доим ўзлари яратган маънавий-маърифий, ижтимоий-иқтисодий ва ҳатто сиёсий қадриятларнинг энг яхши томонларини асраб-авайлаб, авлодларига қолдиришни истайди. Токи, авлодлар тўғри йўлдан адашмасинлар, инсоният бошига кулфат келтирувчи иллатлардан ўзини асрасинлар. Бу ният таълим-тарбия асосини белгилайди. Агар буюк ва доно аждодларимизнинг ҳар бирларини адабий меросларига назар ташлайдиган бўлсак, ёшларни меҳнаткаш ва илмли қилиб тарбиялаш нақадар аҳамиятли эканини англаб етамиз. Мамлакатимизнинг равнақи йўлида, жамиятимизнинг ижтимоий-сиёсий ҳаётида ёшларимиз фаол иштирок этишлари учун энг аввало улар билимли, маънавиятли ва маърифатли бўлишлари талаб этилади. Зеро, маънавият ва маърифат жамиятнинг иқтисодий, сиёсий, ижтимоий ва маънавий тараққиётининг асоси, негизи, уни ҳаракатга келтириувчи ҳамда ҳалокатдан қутқариб қолувчи куч эканлигини доимо ёдда тутиш даркор. Шунинг учун ҳам “Ақл-заковатли, юксак маънавиятли кишиларни тарбиялай олсакгина, - деб таъкидлайди Президентимиз Ислом Каримов, - олдимизга қўйган мақсадларга эриша оламиз, юртимизда фаровонлик ва тараққиёт қарор топади. Агар шу муаммони ечолмасак, барча тоат-ибодатларимиз бир пул: тараққиёт ҳам, келажак ҳам, фаровон ҳаёт ҳам бўлмайди!”6
Буюк мутафаккир Ибн Сино «Ҳайй ибн Яқзон» қиссасида киши феъл-атворини, табиатни чуқурроқ тушуниш учун илми мантиқни билишга даъват қилади. Чунки бу илм киши дидини ўстиради, фикр доирасини кенгайтиради. Ибн Сино бу ҳақда шундай дейди: «Фаросат илми фойдаси нақд илмлардандир. Бу илмни билиб олсанг, у сенга кишиларнинг пинҳоний феъл-атворини билдиради. Фаросат илмидан баҳраманд бўлсанг, жуда ўткир бўлиб кетасан”7.
Ибн Сино камолотга эришишнинг биринчи мезони саналган билимларга етишишга даъват этган. Чунки илм-фан табиат ва жамият қонуниятларини очиб, авлодларга етказади. Бу мақсадга етишиш учун инсон қийинчиликлардан қўрқмаслиги зарур, дейди.
Ҳазрат Абу Али Ибн Синонинг психологик қарашлари ижтимоий моҳиятга асосланган бўлиб, у бола камолотига умуминсоний тамойилнинг қўлланилишини ёқлайди ва тарбиячи, ота-оналарга уни қаттиқ тана жазосидан фарқли ўлароқ, шахсий ибрат орқали тарбиялаш маъқуллигини уқтирган. Ибн Сино ўзининг «Тадбири манзил» асарининг катта бир бобини оила ва оилавий масалаларга бағишлаганлиги тасодифий эмас. Ибн Сино оила бошлиғи олдига катта талаблар қўяди, фарзандларни бир-бирига нисбатан меҳр-оқибат туйғуси орқали тарбиялаш, илиқ руҳий муҳитни яратишни уқтиради. Оиладаги нохуш тарбия фақат шу оилагагина салбий таъсир қилиб қолмасдан, балки бошқа оилаларга ҳам худди шундай таъсир қилишини оқилона тарбия оила бахтининг муҳим асоси эканлигини таъкидлайди. Ибн Сино бола ёмон характер ҳислатнинг эгаллашини кутмасдан туриб, уни ижобий фазилатлар билан таништириб, болага яхши одобни сингдириш керак8, - деб ёзади. Унинг таъкидлашича, шароит (муҳит) қандай бўлишидан қатъий назар, фарзанд камолоти ота-оналарнинг асосий вазифасидир, улар давлат бошлиғими ёки жамиятнинг оддий бир аъзосими, бари бир тарбия масаласида улар учун бир хил талаб қўйилиши керак, чунки бу ижтимоий эҳтиёждир.
Абу Али Ибн Сино инсоний муносабатлар, унинг энг катта маънавий–руҳий бойлиги ҳақида ўзининг «Қуш тили» асарида батафсил баён этади. Асарда олим инсонларга хос бўлган характер ҳислатлари, уларнинг ижобий ва салбий томонларини ёритиб берган. Масалан, иккиюзламачилик, ёлғончилик, хоинлик каби ҳислатларни қоралайди, инсон устидан ҳар қандай зўравонликларни инкор этади. Оилавий муносабат масалаларига ҳам Ибн Сино инсонийлик нуқтаи назаридан ёндашиб, эркак оила бошлиғи, оиланинг барча талабларини қондириш унинг асосий бурчи эканлигини таъкидлайди. Аёл эса эркакнинг энг яқин йўлдоши, бола тарбиясида ёрдамчиси бўлмоғи лозимлиги уқтирилади. Айниқса, алломанинг инсонларнинг жамиятдаги тутган ўрни, мавқеи, ҳулқ-атвор кўринишларини тасвирлаши ва баҳолаши диққатга сазовордир. Жумладан Ибн Сино инсон ҳулқлари ҳақида қуйидагича фикрлайди:
«Хулқларнинг барчаси ўз табиати билан гўзал, ёмон хулқ-атворларга эса кейин эришилган бўлади». Ибн Синонинг фикрича, хулқ-атворлар одатланишдан келиб чиқади, яъни бу ерда одатланиш–бирор феъл-атворни озгина муддат ичида кўп марталаб ва узоқ вақт давомида қайта-қайта такрорланиш назарда тутилади. Ана шундай одатланишдан гўзал хулқ-атворлар юзага келиши, худди шунингдек ҳунук феъл-атворлар ҳам юзага келиши мумкинлиги, агар биз гўзал бир нарсага одатланадиган бўлсак, бу одатимиздан гўзал ҳулқ-атвор юзага келиши атрофлича ифодаланади. Ибн Сино инсонлардаги олийжаноблик ва яхшиликларни улуғлайди ва инсонларни бир-бирларига душманлик даражасига олиб келиши мумкин бўлган баъзи бир иллатларни қоралайди. «Инсон қиладиган ишларнинг энг ёмони, дейди Ибн Сино-риёкорлик, яъни икки юзламачиликдир». Олижаноблик, тўғрилик, қаноатлилик, саховатлилик, шижоатлилик каби ҳислатларни улуғлаб, ёмонлик, бахиллик, очкўзлик, ношукрлик каби салбий ҳулқ-атвор кўринишларини инсон маънавий-руҳий оламини бузувчи, обрўсизлантирувчи нарсалар эканлигини алломанинг қуйидаги фикрларида кўришимиз мумкин:
Олижаноблилик кишида шундай бир ажойиб фазилат ва шон-шарафни оширадиган ҳислатки, хатто бунга эришган одам ундан ҳам юқори даражалардаги шон-шуҳрат маромига эришишга интилади, бундай интилиш ундайларда чекланмаган бўлади.
Яхшилик ҳаммага бевосита севимли. Агар шундай бўлмаганда эди, ҳар ким ўз истаган ёки орзу қилган ва ёки ўзича яхшилик деб тасаввур қилган бирор нарсани ўз олдига мақсад қилиб қўймаган бўларди.
Тўғри деб ўйланилган қанчадан-қанча нарсалар бўладики, улар аслида тўғри бўлмай, балки фақат хатолардан иборат бўлади. Хулқнинг мувозанатда бўлиши бадан саломатлигини сақлайди. Билгинки, агар ғазаб тез ўтиб кетса, унинг сурати ҳаёлда такрорланмайди ва йўқ бўлиб кетади, натижада кек ҳосил бўлмайди.
Ибн Сино оилани ижтимоий институт, шахслараро муносабатлар манбаи, ўзаро таъсир ўтказишнинг қулай ижтимоий муҳити, миллий анҳаналар таъсирчанлиги, тақлид, юқиш феноменлари негизи эканлиги тўғрисидаги мулоҳазалари то ҳозирги давргача ўз кучини йўқотгани йўқ.
Юқоридаги таҳлил Ибн Синонинг психология фани ривожи учун қўшган улкан ҳиссасини яна бир карра эътироф этиб, бугунги психологияни ўқитиш жараёнида ушбу манбалардан кенг фойдаланишни йўлга қўйиш ҳамда тарғиб этиш долзарб муаммо сифатида қаралмоғи лозим.
Демак, ҳозирги буюк ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистон шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши давр тақозоси бўлиб, шахсий дунёқарашга эга бўлган инсонларгина жамият тараққиётини таъминловчи лойиҳаларни ишлаб чиқишга қодир бўладилар.
Қомусий олим Абу Райҳон Берунийнинг маънавий-ахлоқий қарашларида меҳнат, одоб-ахлоқ, таълим-тарбия, касб-ҳунар, илм-маърифат узвий ҳолда бир бутунликда таҳлил этилган. Инсон амалий фаолиятининг бирон-бир соҳаси уларнинг ўзаро таъсирисиз амалга ошмайди9, деб ёзгани бежиз эмас, албатта. Берунийнинг фикрича, юксак маънавият, гўзал одоб-ахлоқ белгисидир. Ўз зараринг ҳисобига бўлса-да, рост гапир, ҳақиқатдан юз ўгирма, ҳар бир нарсага одилона ва холисона ёндош, деб таълим беради ва ўзи мазкур ғоя ва таълимотларга бир умр садоқатликнинг ибрат намунасига айланади10.
Олим билим олувчиларга қалбни ёмон иллатлардан, инсон ўзи сезиши мумкин бўлмаган ҳолатлардан, қотиб қолган урф-одатлардан, ҳирсдан, беҳуда рақобатдан, очкўзликдан, шон-шуҳратдан сақлаш зарурлигини уқтиради. У барча иллатларнинг асосий сабабчиси билимсизликда, деб билган. Билимлар эгаллашда эса кишида билимга интилиш, қизиқиш ва ижтимоий муҳит ўрнини алоҳида таъкидлайди. Беруний инсон камолотида уч нарса муҳимлигини таъкидлайди – бу ҳозирги маърифат илм – фан ҳам эътироф қилувчи – ирсият, ижтимоий муҳит ва таълим-тарбиядир.
Берунийнинг фикрича, инсонпарварлик-кишиларнинг маънавият даражаси, у ўзида ижобий ахлоқий ҳислатларни тарбиялай олиши билан ҳам боғлиқ. Ақлли одам фақат ўткинчи бўлмаган ақлий ишлар, қадриятдан лаззатланади. Инсоннинг маънавий қиёфаси ва турмуш тарзи эса унинг ўз ҳис-туйғуларини қандай бошқара олиши билан боғлиқ. У инсонга табиатнинг гултожиси деб қарар экан, ҳар бир инсон ақл-заковатли, юксак ахлоқли, билим-маърифатли бўлиши лозим дейди. Унинг ҳамма асарларида инсон камолоти унинг тафаккурининг ривожланиши, соғлом ва жисмонан бақувват бўлишига боғлиқлиги таъкидланади. Берунийнинг ақлий тарбия ҳақидаги қарашлари унинг илм олиш, билиш жараёни ҳақидаги фикрларида ўз ифодасини топган. У билим олишни ахлоқий тарбия билан боғлайди. Зеро, инсонда комилликнинг муҳим мезони юксак ахлоқликдир.11 Абу Райҳон Беруний айтадики «Билим - қайтариш ва такрорлаш мевасидир. Сиз билимни ёзиш орқали боғлаб олинг. Олим одам кўр бўлса ҳам дунёни кўради, билимсиз кишиларнинг кўнгли хурофотга мойил бўлади».
Мавлоно Баҳоуддин Нақшбанднинг таълим-тарбия ҳақидаги фикрлари ғоят қадрлидир. У баркамол инсонни тарбиялаш дастлаб одобдан бошланишини таъкидлаб, “Адаб хулқни чиройли қилиш, сўз ва феълни соз қилишдир”12, дейди. Адаб сақлаш-муҳаббат самараси, Яна муҳаббат дарахтининг уруғи ҳамдир. Агар адабдан озгина нуқсонга йўл қўйсанг ҳам нимаики қилсанг ҳам, беадаблик кўринади. Зеро, беадаблар яшайдиган ижтимоий-руҳий муҳит носоғлом бўлиб, нафақат инсонларга, балки бошқа жонзотларга ҳам салбий таъсир этиши табиий. Одам ўзини бир хил сифат ва кўринишда олиб юриши лозим, токи одамларда унга нисбатан таъсир қилиш бўлмасин, деб ҳисоблайди.
Қомусий билимлар соҳиби, буюк мутафаккир А.Навоий фан ва санъатнинг турли соҳалари: адабиёт, тарих, тил, мусиқа, хаттотлик, тасвирий санъат, меҳморчилик ва бошқа билимларни ривожлантириш билан бирга таълим-тарбияни такомиллаштиришга ҳам катта эътибор берган. У ўзининг «Ҳамса», «Вақфия», «Мажолисун нафас» асарларида тарбияга оид ўз қарашларини ифода этган. А.Навоий ўзининг бадиий асарларида комил инсон образларини яратиб, таълим-тарбия тўғрисидаги фикрларини ифодалаган бўлса, маърифий асарларида комил инсонни шакллантиришнинг мазмуни, йўллари, усулларини баён этади. Айниқса, инсон камолотида илм-фаннинг ўрни, ақл-идрокнинг аҳамияти, ақлий тарбиянинг моҳиятини ёритиб берди.
Ҳазрат Алишер Навоийнинг таълим-тарбия ҳақидаги қарашлари Шарқда кенг тарқалган таълимотдир. Навоий талқинида инсон бошқа мавжудотлар ичида аълоси, уларнинг гултожи ҳисобланади. Зероки, у сезги ва ҳиссиётлари орқали табиат ва унинг сир-асрорларини билишга қодир, яъни инсон уни ўраб турган табиий ва ижтимоий муҳитга таъсир этиш имкониятига эга. Бу эса фақат таълим-тарбия орқали амалга ошади.
Алишер Навоий “Маҳбубул-қулуб” асарида инсон ва унинг энг яхши фазилатларини тасвирлаб, комил инсон тимсолини яратади. Асарда инсонни комилликка элтувчи ягона восита – бу сабр. “Сабр, -дейди у-аччиқ, аммо фойда келтирувчи, у қаттиқ, аммо зиён-заҳматларни даф этувчи. Сабр-насиҳатгўй, ачитиб гапирадиган, киши табиати ундан озор чекади, лекин амал қилган охирида муродга етади. Сабр-табиб, бадхўр дори, бемор ундан озор тортади, аммо сўнггида соғлиққа эришади13. Ҳазрат Навоий ушбу асарида «Одамий шарифул кавнайндур» - яъни «Одам икки дунёнинг энг азиз ва энг шарифли маҳлуқидир. Инсон оламга камолотга эришиш учун келади. Камолотга интилмаган инсон ҳаёти маъно ва мазмунсиздир» дейди.
Алишер Навоий қарашларини хулосалаб, шуни айтиш мумкинки, таълим тарбия жараёнида юзага келадиган ижтимоий-руҳий муҳит фақатгина инсоннинг сабр-қаноати асосидагина яратилади, зеро инсон ҳар нарсага қодир.
Худди шунингдек, Махмуд Қошғарий (XI) ҳам «Девону Луғоти Турк» асарида инсонни психологиясини шакллантирувчи омиллардан таълим-тарбия ва илм фанга оид панду насихатларни берган. У «Илм ҳикмат ўрган, ўрганишда хавойи ва такаббурлик қилма, ҳеч нарса ўрганмасдан ўзини билимдон кўрсатиб, мақтанган киши имтихон вақтида уялади, ачинади»14, деган фикрлар билан ёшлар психологиясига билимдонлик, камтаринлик сифатларини сингдиради.
Шунингдек, Қошғарий ўз пандномасида ёшларни билимдонлик руҳида тарбиялаш учун зиёли кишиларга эътиборли бўлишини, имкониятларидан фойдаланишни, улардан олган билим ва ҳунарларини ҳаётда амалиётга тадбиқ қилиш зарурлигини уқтириб, «илмли, ақлли, одамларга яхшилик қилиб, сўзларини тингла, илмларини, хунарларини ўрганиб амалга ошир»15, дейди.
Худди шу каби ғояни олим, ёзувчи Юсуф Хос Хожиб (XI) «Қутадғу билик» асарида илгари суриб, агар биров сенга бир яхшилик қилган бўлса, сен унга ўн яхшилик қил. Инсонпарвар шахс бўлишининг йўли шу эканини қуйидаги «Кишилик қилишга киши бўл, мудом чин инсон бўлишга шу хил йўл бўлур»16, деган сўзларидан билишимиз мумкин. У оиладаги одоб-ахлоқ нормаларига катта қизиқиш билан қаради: катталарни ҳурмат қилиш кичикларнинг бурчи эканлигини, ўз навбатида, катталар ҳам кичикларни эъзозлаши ҳамма учун бурч, инсоний қадр-қиммат белгиси, деб билди. Бу шахснинг ижтимоий турмушдаги мавқеи ва бажариши лозим бўлган роли тўғрисида фикрлар мажмуасидир.
У инсон фақат жамиятдагина камолотга етиши мумкин, мулоқот ва ижтимоий - фойдали меҳнат уни ривожланишининг ва яшашининг мезонидир, деб ҳисоблайди: «Одам ким бўлишидан қатъий назар (шоҳми, гадоми) аввало инсоний бўлиши керак, чунки дунёда ўлмас бўлиб, фақат инсонийлик қолади. Яхши ахлоқий фазилатларга эга киши - ҳар қандай қимматбаҳо дурлардан ҳам қимматлидир».
Шоирнинг фикрича, фарзанд кўриш ва унга тарбия бериш ҳар бир инсон учун буюк бахтдир, уларсиз ҳаётнинг маъноси йўқ. Лекин бу нарса ота - онага жуда катта маъсулият юклайдики, унинг уддасидан чиқмоқ, ҳар бир ота-она учун ҳам фарз, ҳам қарздир. У оилавий муҳитни шахс ахлоқий тараққиётининг асоси, деб ҳисоблаган: «Агар боланинг хулқи ёмон бўлса, бунда боланинг айби йўқ, ҳамма айб - отасида» 17. Ижтимоий таъсир туфайли ва унга асосланиб, шахс жамият қонунлари, турмуш мезонлари, оммавий хулқ - атвор намуналари орқали ижтимоийлашиб боради.
XI асрда илгари сурилган бу ғоя айни хозирги бизнинг мустақиллик шароитида ҳам ғоят зарур аҳамият касб этади. Юсуф Хос Хожиб «Қутадғу билик» асарида инсонни меҳр-оқибатли, сахий, камтар, хушёр, дадил, эҳтиёткор, кечиримли, ҳунарли, билимли бўлишга чорлайди.
Кайковус Унсурулмайони Ўрта Осиё ва умуман Шарқ фалсафаси ва педагогикасига муносиб ҳисса қўшган олимдир. Қобусномадаги асосий ғоя - ёшларни ота-оналарни ҳурмат қилишга, уларни эъзозлашга чақиришдир. Муаллифнинг бу борадаги фикрлари пандноманинг «Ота-она ҳаққини билмоқ зикри» бобида баён этилган. Кайковус ота-она ўз фарзанди учун, ҳатто ўлимга ҳам тайёр эканлигини таъкидлаш билан бирга уларни асло ранжитмасликлари, аксинча, ширинсуҳанлик билан муносабатга киришишни уқтириб: «ҳар бир фарзандки, оқил ва доно бўлса, ота-она меҳр-муҳаббатини адо этмакдин бош тортмагай», - дейди ҳамда бу фазилат ақлли ва доно фарзандга хос нарса эканлигини қайд этади. «Нима эксанг, шуни ўрасан», деган ўзбек ва тожик халқларида кенг тарқалган мақолни ишлатиб, у оилада бола тарбиясининг қўйилиши ана шу муҳим мақол асосида кўрилса, мақсадга мувофиқ иш тутилган бўлади18, деб ҳисоблайди.
Ўрта аср ижтимоий-фалсафий фикр тараққиёти мутафаккир Абу Наср Форобий номи билан боғлиқ бўлиб, унинг инсон камолоти ҳақидаги таълимоти таълим-тарбия соҳасида катта аҳамиятга эга. Машҳур юнон файласуфи Арастудан кейин Шарқда ўз билими фикр доирасининг кенглиги билан ном чиқарган йирик мутафаккир Фаробийни “муаллим ус-соний” (“иккинчи муаллим”) деб атайдилар.
Форобий таълим-тарбиянинг асосий вазифаси жамият талабларига жавоб бера оладиган ва шу жамият учун хизмат қиладиган етук инсонни тарбиялашдан иборат, деб билади. У таълим-тарбияга биринчи бўлиб таъриф берган олим. “Таълим деган сўз инсонга ўқитиш, тушунтириш асосида назарий билим бериш; тарбия – таълимнинг назарий фазилатларини, маълум ҳунарни эгаллаш учун зарур бўлган хулқ нормаларини ва амалий малакаларини ўрганишдир”, - дейди олим. Фаробий тарбия жараёнининг муваффақиятли кечиши учун тарбия берувчининг ўзи тарбияли бўлмоғи шарт дейди.
Абу Наср Форобий ўз рисолаларида ақлий билиш муаммосини ҳам ёритган. Мутафаккир айниқса, инсон тафаккури масаласига алоҳида тўхталиб ўтган. Форобий ақлли инсон ҳақида гапириб бундай ёзади: “Ақлли деб шундай кишиларга айтиладики, улар фазилатли, ўткир мулоҳазали, фойдали ишларга берилган, зарур нарсаларни кашф ва ихтиро этишга зўр истеъдодга эга ёмон ишлардан ўзларини четга олиб юрадилар. Бундай кишиларни оқил дейдилар”19. Дарҳақиқат, кенг мулоҳаза юрита олган, мустақил фикрлаш қобилиятига эга, ижодий ишлар билан шуғулланувчи кишилар ҳар қандай муаммо ва масалалар ечимини топа оладилар. Бундай шахслар муаммони ҳал қилишда биргина усул билан эмас, балки турлича йўллар билан ёндашадилар.
Тафаккурни ўрганиш ва уни ўстириш умуминсоний тарбия назарияси ва тажрибасида муҳим аҳамиятга эга. Чунки, янгича тафаккур қилиш шахсда билимлар, тушунчалар, образларни шакллантириш билан бирга эътиқод, онгли интизом, тажриба фаолиятини ишлаб чиқади. “Кадрлар тайёрлаш иллий дастури”, “Ёшлар йили”, “Баркамол авлод йили” давлат дастурларининг эълон қилиниши ҳамда ҳаётга татбиқ этилиши, ҳар томонлама тараққий этган, маънавий етук, жисмонан соғлом шахсларни тарбиялаш лозимлиги кўрсатиб турибди.
Форобий асарларини таҳлил қилиб, унда илгари сурилган ғояларни бугунги кун талаблари даражасида эканлигини алоҳида қайд этиш лозим. Унинг таълимотига кўра, тафаккур (ақл) орқали инсон материянинг сезгиларга номаълум ҳисобланган томонларини, умумий қонуниятларини, моҳиятини билади, санъат, фан тўғрисидаги билимларга эга бўлади. Демак, инсон тафаккури билан ижтимоий муносабатлар жараёнида жамиятдаги ўз ўрнини эгаллайди.
Абу Наср Форобий инсоннинг руҳий ва жисмоний ҳолати ташқи омиллар таъсирига боғлиқ деб билади. “Ҳар бир инсон табиатан шундай тузилганки, у яшаш ва олий даражадаги етукликка эришмоқ учун кўп нарсаларга муҳтож бўлади, у бир ўзи бундай нарсаларни қўлга кирита олмайди, уларга эга бўлиш учун инсонлар жамоасига эҳтиёж сезилади... Бундай жамоа аъзоларининг фаолияти бир бутун ҳолда уларнинг ҳар бирига яшаш ва етукликка эришув учун зарур бўлган нарсаларни етказиб беради”20,-деб уқтиради Абу Наср Форобий. У инсон камолотга ёлғиз эриша олмайди, у бошқалар билан алоқада бўлиш, уларнинг кўмаклашуви ёки муносабатларига муҳтож бўлади, деб ҳисоблайди. Бунга таълим-тарбияни тўғри йўлга қўйиш орқали эришиш мумкин, чунки мақсадга мувофиқ ташкил этилган таълим-тарбия инсонни ақлий ва ахлоқий жихатдан камолга етказади. Форобий инсонда гўзал фазилатлар икки йўл – таълим-тарбия билан ҳосил қилинади, таълим назарий фазилатларни бирлаштирса, тарбия эса туғма фазилат ва амалий касб-ҳунар, хулқ-одоб фазилатларини бирлаштиради, таълим сўз ва ўрганиш билан, тарбия эса амалий иш, тажриба билан амалга оширилади, дейди. Абу Наср Форобий айтадики, «Инсон яхши тарбия кўрмаган ва турмушда тажриба орттирмаган бўлса, у кўп нарсаларни назарига илмайди ва улардан жирканади. Бундай нарсалар унга ноўрин кераксиз бўлиб кўринсада, аслида бу нарсалар зарурий бўлиб чиқади».
Мустақилликка эришганимиздан сўнг ҳалқнинг дунёқараши ўзгарди, ўзлигини англай бошлади. Чунки миллий қадриятларимиз қайта тикланди. Тафаккур қилиш орқали инсон, ижтимоий муносабатлар жараёнида ўзининг мустақил фикрига эга бўлади ва мавжуд билимларини бошқаларга етазиб бера олади. Форобий фикрича, инсон тушуниш, фаҳмлаш, муҳокама қилиш, ўйлаб топиш, фикрлаш қувватига туғилишидан эга бўлади ва уларнинг қандай вужудга келганинин ўзи ҳам билмайди, бу хусусиятлар боланинг ўсиб, камолга ета бориши билан ривожланиб боради. Демак, ҳозирги буюк ислоҳотлар амалга оширилаётган Ўзбекистон шароитида мустақил фикрловчи ёшларнинг бўлиши давр тақозоси бўлиб, шахсий дунёқарашга эга бўлган инсонларгина жамият тараққиётини таъминловчи лойиҳаларни ишлаб чиқишга қодир бўладилар. Ана шундай ёшларни тарбиялашда эса миллий анҳанларнинг ўрни катта бўлиб, таълим-тарбия жараёнида улардан фойдаланиш катта самаралар беради.
Буюк мутаффаккир Абдулла Авлонийнинг ижтимоий ва педагогик асарларида ахлоқий қарашлар мужассамлашган бўлиб, унинг фикрича, ёшларда ахлоқий ҳислатларнинг таркиб топишида ижтимоий муҳит, оилавий шароит ва уларнинг атрофидаги кишилар, шахслараро муносабат ғоят катта аҳамиятт касб этади. Боланинг шахс сифатларига тўхталиб, унда оиланинг ролини таъкидлар экан, “Қуш уясида кўрганини қиладур”, дейди. “Инсон жавҳари қобилдир. Агар яхши тарбия топиб, бузуқ хулқлардан сақланиб, гўзал хулқларга одатланиб катта бўлса, ҳар ким қошида мақбул, бахтиёр бир инсон бўлуб чиқар...”. Олим оиланинг бола тарбиясидаги ролини бирламчи эканлигини таъкидлаб: “...тарбияни туғилган кундан бошламоқ лозим”21, дейди. У инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонлардан қайтарувчи илм-ахлоқ ҳақида шундай дейди: “Илм-дунёнинг иззати, охиратнинг шарофатидир. Илм инсон учун ғоят олий фазилатдир. Зероки, илм бизга ўз аҳволимизни, ҳаракатимизни ойна каби кўрсатади. Зеҳнимизни, фикримизни қилич каби ўткир қилади, чунки, илмсиз инсон мевасиз дарахт кабидир”22.
Бозор муносабатларида ҳам юксак маънавиятли ва ахлоқ-одобли, иқтидорли, билим савияси юқори ва чуқур, зукко, ишбилармон, ишчан кишилар зарур. Қашшоқ маънавият, маънавий-ахлоқий суст, билим савияси юзаки ва паст, ишнинг кўзини билмайдиган кишилар бозор муносабатларида кўзланган мақсадга эриша олмайдилар. Бундан хулоса шуки, ҳеч кечиктирмай, иккиланмай маънавий-маърифий тарбия масаласи ҳақида ўйлаш, уни тўғри йўлга солиш вазифаси келиб чиқади. Бунда биз маърифатпарвар Абдулла Авлонийнинг: “Тарбия бизлар учун ё ҳаёт – ё момот, ё нажот – ё ҳалокат, ё садоқат – ё фалокат масаласидир”, деган ўгитига амал қилишимиз зарур.
Маълумки, тарбия-инсон шахси, маънавий қиёфасини шакллантиришга қаратилган тадбирлар тизимидир. Таълим эса ахлоқли, одобли шахсга ҳунар ўргатиш, билим беришдир. Инсон шахсини шакллантириш билан боғлиқ бўлган тарбия ва таълим бир-бири билан узвий боғланган жараёндир. Абдулла Авлоний таълим ва тарбиянинг муштараклиги ҳақида шундай ёзади: «Дарс (яъни таълим) ила тарбия орасида бироз фарқ бўлса ҳам, иккиси бир-биридан айрилмайдиган, бирининг вужуди бирига бойланган жон ила тан кабидир. Чунки дарс олувчи - тарбия олувчи, амал қилувчи демакдир»23.
Абдулла Авлонийнинг қарашлари ҳозирги кунда ҳам баркамол инсонни камол топтиришда кишиларни чинакам туйғулар, умуминсоний эзгу ғоялар руҳида, виждонийлик руҳида тарбиялаш борасида қимматли манбаа сифатида эътиборни ўзига жалб қилиб келмоқда.
Шунингдек, Умар Ҳайём (1048-1123) асарларида ўқувчиларнинг билимларни тўла, чуқур ва онгли равишда ўзлаштиришлари, кўникма ва малакаларни эгаллашлари ҳамда уларни мустақил билим ўзлаштиришга тайёрлаш йўллари тўғрисида кўпдан-кўп фикрлар берилган. Умар Ҳайём таъкидлаб ўтадики, ўқувчилар билимларни фақат ўқитувчининг берган маълумотлари ва китоб ўқиш билангина эмас, балки ҳаётий ҳодисаларни бевосита ўрганиш жараёнида, кўникма ва малакаларни эса амалиётда, айнан битта ҳаракат ва амалларни кўп марталаб қайта-қайта такрорлаш, турли операциялар ва шу кабилар натижасида ҳам эгаллаб оладилар. Хулоса қилиб айтганда, таълимни амалиёт билан бирга олиб бориш зарурлиги кўрсатилади. Талабалар билимларини мустақил ўзлаштириши кераклиги айтилади. Умар Ҳайём билим, кўникма ва малакаларни эгаллашга ҳудди шундай ёндошишни ҳамма вақт эслатиб, ўқувчиларни фикр юритишга рағбатлантирар эди. Шунинг учун ҳам у «Сен осонгина ўйлаяпсан», «Кўп ўйлаб мақсадга эришиш мумкин», «Бир оз ўйлагандан кейин сен тушуниб оласан», деб таъкидлар эди ва бу билан ўқувчилар руҳига таъсир қилиб уларни мустақил фикр-мулоҳаза юритишга ундар эди.
Умар Хайёмнинг таъкидлашича, соғлом фикр, зийрак ақл ва ўткир зеҳн инсонни баркамол қилиб шакллантиради; шунингдек, инсон юксак ахлоққа эга бўлади.
Шарқ мутафаккирларидан Насриддин Туси (1201-1274) олий инсоний ҳислатлар ҳақида ўзининг «Ўқувчиларни тарбиялаш ҳақида» номли трактатида таъкидлаб ўтган. Насриддин Туси ўқитувчи олдига шундай талабларни қўяди. Ўқитувчи мунозараларни олиб боришни, ўз фикрининг тўғрилигига ишониш, нутқи эса мутлақо тоза, жумлалари мантиқий ифодаланадиган бўлиши лозим. Ўқитувчи соф виждонли, ростгўй, шошмасдан, ишончли қилиб қатъий гапирадиган бўлиши лозим. «Ўқитувчи нутқи, - деб таъкидлайди Туси, - ҳеч қачон ва ҳеч қаерда заҳарҳандали, қўпол бўлиши мумкин эмас. Дарс пайтида ўқитувчининг ўзини тута олмаслиги ишни бузиши мумкин. Ўқитувчи ўз нутқида ҳаётий далилларни, мақолларни, ота-боболаримиз, қадимги аждодлармиз фикридан мисолларни келтириши лозим. Бу эса ҳар қандай ҳолатда фойдалидир».
Илғор ўзбек демократик шоирларидан З.Фурқат, М.А. Муқимий, Аваз Ўтар, Завқий каби машхур адиблар ҳам ўз асарлари билан халқ руҳига кириб бориб, улар қалбидаги ички дардларни очиб ташлаб халқни маърифатга чорлаган. Маърифатпарвар одамгина ёшларни камол топишига, халқни тўғри йўлга бошлашга етакчилик қила олади, деган илғор фикрларни илгари суриб устозлик вазифасини бажарганлар. Бу шоирлар ўша давр тарбиячиларини яъни ўқитувчиларининг таълим-тарбия бериш жараёнини танқид қилиб, уларнинг ўта қаттиққўл, жохиллик, таъмагирлик сифатларини қоралайди. Бу маърифатпарвар шоирлар ўз асарларида ўқитувчи шахси болаларни севиши, уларни тушуниши, хушмуомала, тўғри сўз, меҳнатсевар, билимдон бўлиши зарурлигини уқтиради.
Жумладан, ёзувчи Боту ҳам ёшларни камол топишига алоҳида эътибор бериб, ўзининг қатор психологик-педагогик асарларидаги «Бола нима деганини тингланг», «Бола билан тўғри сўзлашинг», «Бола билан қўпол гапиришманг» каби фикрларини ота-она ва ўқитувчиларга қаратган. У бо-лалар дунёсини, руҳини ва ҳарактерини теран билган ва бошқа ўқитувчиларни ҳам шунга чақирган.
Буюк юртдошларимизнинг илғор ғояларини давом эттирган Махмур, Гулханий, Муқимий, Фурқат, Завқий, Абдулла Авлоний, Аваз Ўтар кабиларнинг дидактик асарларида инсоннинг баркамоллиги муаммоси, шахсни такомиллаштиришда миллийлик ва маданий-ижтимоий муҳитнинг роли алоҳида ўрин эгаллайди. Хуллас, Шарқ мутафаккирлари билим даражасига кўтарган удум ва анҳаналаримиз ўзлигимизни англатиш ва маънавиятимизни юксалишига хизмат қилади.


    1. Download 255,5 Kb.

      Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish