Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида



Download 186 Kb.
bet1/13
Sana06.06.2023
Hajmi186 Kb.
#949143
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Янги Конституция


МАДАД” ННТ САМАРҚАНД ШАҲАР ҲУҚУҚИЙ МАСЛАҲАТ БЮРОСИ “IQTIDOR.UZ” ҲУҚУҚИЙ, МАДАНИЙ, МАЪНАВИЙ-МАЪРИФИЙ ВЕБ-САЙТИ


ЯНГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ
КОНСТИТУЦИЯСИ –
ХАЛҚ МАНФААТЛАРИ ЙЎЛИДА
(кенг жамоатчиликка мўлжалланган қўлланма)

ҚАШҚАДАРЁ 2023 й.
CЎЗБОШИ


Конституция – давлатнинг Асосий қонуни ҳисобланиб, унда давлат тузилишини, ҳокимият ва бошқарув органлари тизимини, уларнинг ваколати ҳамда шакллантирилиш тартиби, сайлов тизими, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликлари, жамият ва шахснинг ўзаро муносабатлари, шунингдек, суд тизимини ҳамда давлат ва жамиятнинг ўзаро муносабатларини белгилаб беради. 1992 йил 8 декабрда қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Шарқ ва Ғарб, Жануб ва Шимолнинг 97 та мамлакати тўплаган илғор конституциявий тажрибани ҳисобга олиб яратилган бўлиб, унда фуқароларнинг энг муҳим орзу интилишлар ва мақсадлари ифода этилди ва халқимизга чорак асрдан зиёд хизмат қилди. Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатимиз тараққиёти ва жамиятимиз фаровонлигини таъминловчи, халқнинг асрий қадриятлари ва анъаналари, интилишлари, орзу-истаклари, маданияти ва истиқболини ўзида акс эттирувчи қомусий, тарихий, ҳуқуқий ва сиёсий-мафкуравий ҳужжат сифатида қабул қилинди. Соҳибқирон Амир Темур бобомиз “Давлат қонунлар асосида қурилмас экан, ундай салтанатнинг шукуҳи, қудрати ва тартиби йўқолади”, деб таъкидлаган эдилар. Шу нуқтаи назардан Конституция ва қонун устуворлигини таъминлаш биз бунёд этаётган демократик ҳуқуқий давлатнинг бош мезони ҳисобланади. Ҳар қандай демократик ислоҳотлар самараси, тинчлик ва тараққиётнинг асосий гарови ҳам Конституция ва қонун устуворлиги таъминланиши билан бевосита боғлиқ. Қонун устуворлиги – бу давлат ҳокимияти ва бошқаруви органлари чиқараётган ҳужжатлар, мансабдор шахсларнинг хатти-ҳаракатлари фақат ва фақат Конституция ҳамда қонунларга мувофиқ бўлиши шарт, деганидир. Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Конституциявий комиссия билан учрашувидаги нутқида “Янгиланган Конституция мамлакатимизнинг узоқ муддатли тараққиёт стратегиялари, умуман, юртимиз ва Халқимизнинг эртанги фаровон ҳаёти учун мустаҳкам ҳуқуқий асос ҳамда ишончли кафолат яратиши лозим. Бир сўз билан айтганда, “Инсон қадри учун” ғоясини ҳамда ҳозирги ислоҳотларимизнинг бош тамойили бўлган “Инсон –жамият-давлат” деган ёндашувни Конституциямизнинг мазмунига чуқур сингдириб, амалий ҳаётимизда бош қадриятга айлантиришимиз зарур. Яъни, инсоннинг қадр-қиммати, шаъни ва ғурури бундан буён барча соҳаларда биринчи ўринда туриши керак”, деб таъкидлаган эдилар. Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг янги таҳрири 2023 йил 1 майдан эътиборан кучга кирган бўлиб, бунга 30 апрел куни бўлиб ўтган референдум натижасига кўра 11 та моддадан иборат тегишли қонуннинг қабул қилиниши асос бўлди. Бунга қадар 1992 йилдан буён констититуцияга жами 15 марта ўзгартиш киритилган эди. Бу сафар эса ўзгаришлар кўлами катталиги сабаб ҳужжатнинг янги таҳрири қабул қилинди. Янгиланиш натижасида, бош қомусдаги моддалар сони 128 тадан 155 тага, ундаги нормалар эса 275 тадан 434 тага ошди. Умуман, расмий маълумотларга кўра, Конституция 65 фоизга янгиланган. Айтиш жоиз, Конституция лойиҳасини тайёрлашда халқимизнинг фикри, таклифлари икки босқичда ўрганилди. Биринчи босқичда фуқароларимиздан Конституция лойиҳасини шакллантиришга қаратилган 60 мингдан зиёд таклиф тушди. Иккинчи босқичда Конституция лойиҳаси умумхалқ муҳокамасига қўйилди. 5 миллионга яқин аҳоли оммавий ахборот воситалари, интернет тармоғи орқали лойиҳа билан танишди, 150 мингдан зиёд таклиф ва мулоҳаза айтилди. Айни пайтда халқаро-ҳуқуқий ҳужжатлар, 190 дан ортиқ давлат тажрибаси ўрганилди, лойиҳа 6 хил экспертизадан ўтказилди. Шунингдек, янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 15-моддасига қуйидагича қўшимча қўшилди: “Ўзбекистон Республикаси Конституцияси мамлакатнинг бутун ҳудудида олий юридик кучга эга, тўғридан тўғри амал қилади ва ягона ҳуқуқий маконнинг асосини ташкил этади”. Қолаверса, “Инсон қадри учун” тамойили Конституцияда, қонунларимизда ва давлат идоралари фаолиятида бош мезон бўлиши шартлиги, инсоннинг шаъни ва қадр-қиммати дахлсизлиги, ҳеч нарса уларни камситиш учун асос бўлиши мумкин эмаслиги белгилаб қўйилди. 2023 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармони қабул қилиниши Конституцияни амалга ошириш йўналишидаги фаолиятни мувофиқлаштириш тизими, бир қатор янги моддалар бўйича аниқ ва манзилли чора-тадбирлар, уларни амалга ошириш юзасидан ташкилий тадбирларни белгилаб қўйди. Аҳамиятлиси, Фармонда “Янги Ўзбекистон Конституцияси” ягона миллий портали ва унинг мобил иловаси ишга туширилиши назарда тутилди. Бунда, портал ва унинг мобил иловасида фуқаро ва тадбиркорлар учун қонунчиликни янги таҳрирдаги Конституцияга мувофиқлаштириш, уни амалга оширишда юзага келаётган муаммоларни бартараф этиш бўйича таклифларни тақдим этиш имконияти бўлади. Мазкур Фармон янги таҳрирдаги Конституцияни сўзсиз ва тўлиқ амалга ошириш, унда мустаҳкамланган устувор принципларни Янги Ўзбекистон улуғвор ғоясига ҳамоҳанг тарзда рўёбга чиқариш, давлат органларининг фаолиятини янгича конституциявий-ҳуқуқий шароитларда йўлга қўйиш, фуқаролар ўз ҳаётида халқ Конституцияси руҳини яққол ҳис этиб туришини таъминлашга қаратилган. Қўлингиздаги мазкур қўлланмада, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг халқ фаровонлиги, ёшлар келажаги ҳамда тадбиркорлик борасидаги кафолатлари батафсил ёритилган бўлиб, турли ёшдаги фуқароларнинг конституциявий ислоҳотлар билан боғлиқ масалаларни қисқа ва асослантирилган тарзда тушунишига ёрдам беради, деган умиддамиз.



Download 186 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
  1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish