Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида


га яқин халқаро ҳужжатларда ҳам белгиланган



Download 186 Kb.
bet3/13
Sana06.06.2023
Hajmi186 Kb.
#949143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Янги Конституция

80 га яқин халқаро ҳужжатларда ҳам белгиланган. Ўзбекистонда инсон ҳуқуқлар борасида амалга оширилаётган бундай эзгу ишлар халқаро ҳамжамият томонидан алоҳида эътироф этилаётгани қувонарлидир. Хусусан, Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош Ассамблеяси сессиясида Ўзбекистон илк бор БМТнинг Инсон ҳуқуқлари бўйича кенгаши аъзолигига уч йил муддатга – 2021-2023 йилларга сайлангани тарихий воқеадир. Дарҳақиқат, бугун Ўзбекистон БМТ ва унинг ихтисослашган муссасалари, Ислом конференцияси ташкилоти, ЕХҲТ, МДҲ, ШҲТ, Туркий тилли давлатлар кенгаши доирасида ҳамкорликни амалга оширмоқда. Халқаро ҳамкорликнинг бундай кенг қамровли йўналишлари эса айнан Конституциямизда мустаҳкамлаб қўйилган. Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг 28.05.2021 йилги “2030 йилга қадар Ўзбекистон Республикасида гендер тенгликка эришиш стратегиясини тасдиқлаш ҳақида”ги СҚ-297-IV-сонли қарорида ҳам фуқароларнинг тенглик масаласига оид ҳуқуқлари ва манфаатлари олий мақомда ҳимоя қилиниши ҳам белгилаб қўйилган. Модданинг сўнгги қисмидаги имтиёзлар қонун билан белгиланиши тушунчаси маълум тоифага кирадиган шахсларга нисбатан бериладиган преференцияларни англатади.


20-модда Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқдир.
Инсоннинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир ҳамда улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилади. Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилайди.
Давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши керак.
Инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Бунда асосий урғу инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларига, шу жумладан, инсонлар оғирини енгил қилиб, турмуш тарзини яхшилашга қаратилади. Айнан шу тамойил “Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларацияси”нинг 1-моддасида “Барча одамлар эркин туғилади ва қадр-қиммати ва ҳуқуқлари бўйича тенгдир” деб қатъий белгиланган. Шу билан бирга, инсон ҳуқуқларини тан олиш нафақат уларни амалга ошириш ҳуқуқини, балки муайян мажбуриятларни бажаришни ҳам англатади. Халқаро ҳуқуққа мувофиқ, давлатлар инсон ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, ҳимоя қилиш ва уларни рўёбга чиқариш мажбуриятларини ўз зиммаларига оладилар. Шунинг учун конституциявий қонун лойиҳасининг 20-моддасини такомиллаштириш, аниқ механизмлар билан тўлдириш зарурияти туғилди. Ушбу моддада Ўзбекистон Республикаси фуқароси ҳамда давлат бир-бирига нисбатан ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар билан боғлиқлиги белгиланмоқда. Эски таҳрирдаги Конституцияга кўра, Ўзбекистон Республикаси фуқароси ва давлат бир-бирига нисбатан бўлган ҳуқуқлари ва бурчлари билан ўзаро боғлиқдирлар. Фуқароларнинг Конституция ва қонунларда мустаҳкамлаб қўйилган ҳуқуқ ва эркинликлари дахлсиздир, улардан суд қарорисиз маҳрум этишга ёки уларни чеклаб қўйишга ҳеч ким ҳақли эмас. Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар, деб умумий тушунчалар белгиланган эди. Янги таҳрирдаги Конституцияда инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари бевосита амал қилиши, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши аниқ кўрсатилган бўлиб, давлат органлари томонидан инсонга нисбатан қўлланиладиган ҳуқуқий таъсир чоралари мутаносиблик принципига асосланиши ва қонунларда назарда тутилган мақсадларга эришиш учун етарли бўлиши кераклиги назарда тутилди. Эндиликда инсон билан давлат органларининг ўзаро муносабатларида юзага келадиган қонунчиликдаги барча зиддиятлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин этилади.
Ҳар бир давлат ўз фуқаролари билан муносабатга киришар экан, алоҳида ҳуқуқ ва мажбуриятларга эга бўлади. Яъни давлат ҳам, фуқаро ҳам ўзига хос ҳуқуқларга ва мажбуриятларга эга. Масалан, давлат фуқаролар учун хавфсизлик, фаровонлик, тинчлик ва яхши ҳаёт кечириш учун шарт-шароитлар яратиб бериш каби мажбуриятларга эга бўлса, фуқаролар қонунларга бўйсуниш, бурч ва мажбуриятларни бажариш каби масъулиятни ўз зиммасига олади.
Айни пайтда фуқаролар ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, давлат ва жамиятнинг қонуний манфаатлари, ҳуқуқлари ва эркинликларига путур етказмаслиги шартлигига оид умуминсоний қоида сақланиб қолади. Мазкур моддага қўшилган яна бир нормада инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари қонунларнинг, давлат органлари, фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, уларнинг мансабдор шахслари фаолиятининг моҳияти ва мазмунини белгилаши қайд этилган. Ушбу норма билан давлат идораси ва ташкилотларининг бирламчи ва устувор мақсади — бу, аввало фуқаро, инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлашдан иборат бўлиши, “Халқ давлат идораларига эмас, балки давлат идоралари халқимизга хизмат қилиши керак” ғоясини акс эттирди.


21-модда. “Ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга. Ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмас. Инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларини амалга оширишда бошқа шахсларнинг, жамият ҳамда давлатнинг ҳуқуқлари, эркинликлари ва қонуний манфаатларига путур етказмаслиги шарт.
Инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари фақат қонунга мувофиқ ва фақат конституциявий тузумни, аҳолининг соғлиғини, ижтимоий ахлоқни, бошқа шахсларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилиш, жамоат хавфсизлигини ҳамда жамоат тартибини таъминлаш мақсадида зарур бўлган доирада чекланиши мумкин.
Янги таҳрирдаги Конституцияда илк маротаба ҳар бир инсон ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқига эга эканлиги ва ҳеч кимга унинг розилигисиз қонунчиликда белгиланмаган мажбурият юклатилиши мумкин эмаслиги назарда тутилган. Эътибор қаратадиган бўлсак, янги таҳрирдаги Конституция матнининг аксарият қисмини инсон ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, кафолатлаш билан боғлиқ қоидалар қамраб олинган десак, янгилишмаган бўламиз. Яъни, инсон ҳуқуқ ва эркинликлари билан боғлиқ нормалар уч ярим баробар кўпайган. Таъкидлаш лозимки, ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқи инсон салоҳиятининг янги қирраларини намоён қилиш, барча имкониятларини рўёбга чиқаришнинг бош омили ҳисобланади. Шахсларнинг ҳар томонлама камол топишига кўмаклашиш эса ҳар бир давлатнинг энг муҳим вазифаларидан биридир. Ўз шахсини эркин камол топтириш ҳуқуқи – бу инсоннинг ўз шахсини эркин ривожлантириш, қонунчилик ҳужжатлари билан тақиқланмаган ҳар қандай ҳаракатни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлишидир. 1948 йилда қабул қилинган Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясида ҳам айнан “Ҳар бир инсон жамият олдида бурчлидир, фақат шу ҳолатдагина унинг шахси эркин ва тўлиқ камол топиши мумкин”, деган қоида бежизга мустаҳкамланмаган. Баъзи ҳолатларда меҳнат муносабатларида юзага келадиган давлат ва фуқаролик хизматчиси ўртасидаги ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар тегишли қонунчилик талаблари асосида тартибга солинади. Мисол тариқасида, Ўзбекистон Республикасининг “Давлат фуқаролик хизмати тўғрисида” ги қонуннинг 34-моддасига кўра, давлат фуқаролик хизматчисининг иш вақтидан ташқари иши учун компенсация иш вақтидан ташқари ҳақиқатда ишлаб берилган соатларига камида икки ҳисса миқдорида ҳақ тўлаш ёки ортиқча ишлаган вақтининг давомийлигига мос бўлган қўшимча дам олиш вақти бериш орқали амалга оширилади. Янги киритилаётган қоида фуқаролар ва юридик шахслар фақат Конституция ва қонунчилик ҳужжатларида мажбурий этиб белгиланганидан ташқари, бошқа бирор-бир мажбуриятни бажаришга мажбур эмаслигини, шунингдек, давлат органлари ва уларнинг мансабдор шахслари ҳам уларга қонунчиликда белгиланмаган қўшимча талабларни юклаш ваколатига эга эмаслигини англатади. Бу эса амалиётда айрим ҳолатларда учраб турадиган бирор-бир қонунда кўрсатилмаган мажбуриятни ёки қандайдир вазифани (масалан, ўқитувчига кўча супуриш, врачга маҳаллага чиқиб хатлов ўтказиш) ташкилот раҳбари томонидан ходимга юклаш каби салбий ҳолатларга қатъиян чек қўяди. Шуни алоҳида қайд этиш лозимки, 2022 – 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг Тараққиёт стратегиясида “Қонун устуворлиги ва конституциявий қонунийликни таъминлаш ҳамда инсон қадрини ушбу жараённинг бош мезони сифатида белгилаш”, устувор мақсадлардан бири сифатида кўрсатилган. Унга кўра фуқароларнинг ҳуқуқларини чеклаш билан боғлиқ чораларни қўллашда қонунийликни сўзсиз таъминлаш вазифаси белгиланган. Шахснинг ҳуқуқ ва эркинликларини муайян шароитларда чеклаш мумкинлиги тўғрисидаги нормалар барча инсон ҳуқуқлари бўйича халқаро шартномаларда ўз аксини топган. Жумладан, БМТнинг Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 29-моддасига кўра, “Ҳар бир инсон ўз ҳуқуқ ва эркинликларининг рўёбга чиқишида шундай чеклашларга мубтало бўлиши мумкинки, булар қонун томонидан белгилаб қўйилиши ҳамда бундан муддао – бошқаларнинг ҳуқуқлари ва эркинликлари зарур даражада тан олиниши ва ҳурмат қилиниши ҳамда ахлоқ-одобнинг адолатли талаблари ижтимоий тартиб ҳамда демократик жамиятдаги бугунги фаровонликнинг адолатли талаблари қондирилган бўлсин”,- деб белгиланган.
33-модда. “Ҳар ким фикрлаш, сўз ва эътиқод эркинлиги ҳуқуқига эга.

Download 186 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish