Конституцияси – халқ манфаатлари йўлида


Юридик фанлари номзоди, доцент Ж.Ибодуллаев



Download 186 Kb.
bet2/13
Sana06.06.2023
Hajmi186 Kb.
#949143
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13
Bog'liq
Янги Конституция

Юридик фанлари номзоди, доцент Ж.Ибодуллаев


I БОБ. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ КОНСТИТУЦИЯСИНИНГ ХАЛҚ ФАРОВОНЛИГИ, ЁШЛАР КЕЛАЖАГИ ҲАМДА ТАДБИРКОРЛИК БОРАСИДАГИ КАФОЛАТЛАРИ


2-модда. “Давлат халқ иродасини ифода этиб, унинг манфаатларига хизмат қилади. Давлат органлари ва мансабдор шахслар жамият ва фуқаролар олдида масъулдирлар”.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 28.01.2022 йилдаги “2022 — 2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегияси тўғрисида”ги ПФ-60-сон Фармонида белгиланган 1-йўналиш инсон қадрини юксалтириш ва эркин фуқаролик жамиятини янада ривожлантириш орқали халқпарвар давлат барпо этиш бўлиб, бунда, маҳалла институти фаолиятининг самарадорлигини ошириш, уни жамоатчилик бошқаруви ва назоратининг таянч бўғинига айлантириш, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари фаолиятининг институционал асосларини замон талабларига мослаштириш, давлат бошқаруви органлари фаолиятини «фуқароларга хизмат қилишга йўналтириш» тамойили асосида трансформация қилиш, халқ билан мулоқотнинг механизмларини такомиллаштириш, таъсирчан жамоатчилик назоратини амалга оширишнинг ташкилий-ҳуқуқий асосларини такомиллаштириш каби устувор мақсадларга эришиш кўзда тутилган. Зеро, инсон манфаатларини таъминлаш учун эса аввало одамлар билан, халқ билан мулоқот қилиш, унинг дарду-ташвишлари, орзу-ниятлари, ҳаётий муаммо ва эҳтиёжларини яхши билиш керак. Мазкур модда орқали давлат органлари ва мансабдор шахсларнинг халқ олдида ҳисобдорлик масъулиятини ошириш, қабул қилинаётган қонунлар эса бевосита инсон ҳуқуқлари ва қонун билан қўриқланадиган манфаатларига зид келмаслиги назарда тутилади.

13-модда. Ўзбекистон Республикасида демократия умуминсоний принципларга асосланади, уларга кўра инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа ажралмас ҳуқуқлари олий қадрият ҳисобланади. Демократик ҳуқуқ ва эркинликлар Конституция ва қонунлар билан ҳимоя қилинади.

Маълумки, Инсон ҳуқуқларига оид БМТ томонидан 70 га яқин, Европа Кенгаши Бош ассамблеяси томонидан 160 дан зиёд, ЮНЕСКО томонидан 70 дан ортиқ, Европа Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти томонидан 30 дан ортиқ халқаро конвенциялар, декларациялар, пактлар қабул қилинган. Маълумотларда келтирилишича ҳозирги пайтда Инсон ҳуқуқлари бўйича 400 га яқин халқаро ҳужжатлар мавжуд. Мустақиллигимизнинг илк даврида қабул қилинган Конституциямиз шахс, жамият ва давлат ўртасидаги муносабатларда ўзаро ҳуқуқ ва мажбуриятлар ҳамда уларнинг кафолатларини аниқ-равшан белгилаб берди. Бунда инсонга нисбатан ҳуқуқий таъсир чораси давлат органи томонидан кўзланадиган қонуний мақсадга эришиш учун етарли бўлиши ҳамда манфаатдор шахсларга имкон қадар қийинчилик туғдирмаслиги керак. Инсоннинг давлат органлари билан ўзаро муносабатларида қонунчиликда юзага келадиган, бартараф этиб бўлмайдиган барча қарамақаршиликлар ва ноаниқликлар инсон фойдасига талқин қилинади. Конституциямизда инсон, унинг ҳаёти, эркинлиги, шаъни, қадр-қиммати ва бошқа дахлсиз ҳуқуқлари олий қадрият сифатида мужассам этилгани бежиз эмас.


14–модда. “Давлат ўз фаолиятини инсон фаровонлигини ва жамиятнинг барқарор ривожланишини таъминлаш мақсадида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари асосида амалга оширади”.
Инсон ҳуқуқлари – ҳар бир алоҳида шахснинг қадр-қиммати ва эркинликлари ҳимоя қилинишини таъминлайдиган қоидалар мажмуасидир. Улар ҳуқуқий давлат конституциявий ҳуқуқининг негизини ташкил этиб, шахснинг ҳуқуқий мақоми асосини ва асосий ҳуқуқларини мужассамлаштиради. Конституцияда давлат қурилишининг янги стратегик мақсади – ижтимоий давлат қуриш эканлиги белгилаб берилди, ижтимоий адолат ва бирдамлик принциплари жорий этилди, инсон ҳуқуқ ва эркинликларини ҳимоя қилишнинг мутлақо янги механизмларини назарда тутувчи конституциявий асослар мустаҳкамланди. 2023 йил 8 май куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясини амалга ошириш бўйича биринчи навбатдаги чора-тадбирлар тўғрисида”ги Фармонига кўра, Янги таҳрирдаги Ўзбекистон Республикаси Конституциясидаги суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлат принципларини изчил амалга ошириш бўйича экспертлик кенгашларига 2024 йил 1 январга қадар ўрта ва узоқ истиқболли суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатни ривожлантириш концепциялари ишлаб чиқилиши ва Давлат комиссиясига киритилишини таъминлашиши; янги таҳрирдаги Конституцияда мустаҳкамланган суверен, демократик, ҳуқуқий, ижтимоий ва дунёвий давлатнинг устувор принциплари ишлаб чиқилаётган норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳаларида акс эттирилиши устидан мониторинг олиб бориш вазифалари юклатилди. Бу эса, давлат ҳокимиятида қонунийлик, ижтимоий адолат ва бирдамлик принципларини мустаҳкамлаш учун муҳим чора-тадьирлардан биридир.


19-модда “Ўзбекистон Республикасида инсоннинг ҳуқуқ ва эркинликлари халқаро ҳуқуқнинг умумэътироф этилган нормаларига биноан ҳамда ушбу Конституцияга мувофиқ эътироф этилади ва кафолатланади. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади. Ўзбекистон Республикасида барча фуқаролар бир хил ҳуқуқ ва эркинликларга эга бўлиб, жинси, ирқи, миллати, тили, дини, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, ижтимоий мавқеидан қатъи назар, қонун олдида тенгдирлар. Имтиёзлар фақат қонунга мувофиқ белгиланади ва ижтимоий адолат принципларига мос бўлиши шарт”.
Ушбу қоида билан инсоннинг фундаментал ва ажралмас ҳуқуқларини таъминлаш давлат ва жамиятнинг энг асосий вазифаси сифатида Конституция даражасида мустаҳкамланди. Бу эса ҳар бир инсон мазкур ҳуқуқларга эгалик қилиш учун бирор-бир расмийлаштирув талаб қилинмаслигини ҳамда улар давлат томонидан кафолатланишини англатади. Мазкур асосий ҳуқуқ ва эркинликлар инсоннинг туғилиши ва унинг умри давомида у билан доимо бирга бўлади. Айни шу мақсадда Конституциямизга инсоннинг асосий ҳуқуқ ва эркинликлари ажралмасдир ҳамда улар ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлади, деган муҳим қоида киритилди. Инсон ҳуқуқ ва эркинликлари ҳар кимга туғилганидан бошлаб тегишли бўлиши Ўзбекистон иштирокчиси бўлган инсон ҳуқуқларига оид

Download 186 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   ...   13




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish