5. Мурожаатларни қайси давлат органлари ва ташкилотлари кўриб чиқишга ваколатли ҳисобланади?
Давлат органлари ва давлат муассасалари, шунингдек уларнинг мансабдор шахслари, шунингдек, давлат иштирокидаги ташкилотлар ва фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари мурожаатларни кўриб чиқиш ва ҳал қилишга масъул ваколатли органлар ҳисобланади.
6. Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қайси соҳаларга нисбатан татбиқ этилмайди?
Мурожаатлар тўғрисидаги қонун ҳужжатлари қуйидагиларга нисбатан татбиқ этилмайди:
– кўриб чиқиш тартиби маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги, фуқаролик процессуал, жиноят-процессуал, жиноят-ижроия, иқтисодий процессуал қонун ҳужжатлари ва бошқа қонунлар билан белгиланган мурожаатларга;
– депутатлар ва сенаторлар, шунингдек парламентнинг прокуратура, Департамент ва Бюро органлари фаолияти ҳақида маълумот олиш тўғрисидаги сўровларига;
– прокуратура, Департамент ва Бюро органлари таркибий тармоқлари, бошқа давлат органлари билан ўзаро ёзишмаларига.
6. Мурожаатларни кўриб чиқиш муддатини кўрсатиб беринг.
Ариза ёки шикоят масалани мазмунан ҳал этиши шарт бўлган давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан ўн беш кун ичида, қўшимча ўрганиш ва (ёки) текшириш, қўшимча ҳужжатларни сўраб олиш талаб этилганда эса, бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади. Ариза ва шикоятларни кўриб чиқиш учун текшириш ўтказиш, қўшимча материалларни сўраб олиш ёхуд бошқа чора-тадбирлар кўриш зарур бўлган ҳолларда, уларни кўриб чиқиш муддатлари тегишли давлат органининг, ташкилотнинг раҳбари томонидан истисно тариқасида узоғи билан бир ойга узайтирилиши мумкин, бу ҳақда мурожаат этувчига хабар қилинади. Таклиф давлат органига, ташкилотга ёки уларнинг мансабдор шахсига келиб тушган кундан эътиборан бир ойгача бўлган муддатда кўриб чиқилади, қўшимча ўрганишни талаб этадиган таклифлар бундан мустасно бўлиб, бу ҳақда таклифни киритган жисмоний ёки юридик шахсга ўн кунлик муддатда ёзма шаклда хабар қилинади.
7. Такрорий мурожаат ва мурожаат дубликати тушунчаларига таъриф беринг.
такрорий мурожаат – айни бир жисмоний ёки юридик шахсдан келиб тушган, унинг аввалги мурожаати юзасидан қабул қилинган қарор устидан шикоят қилинаётган ёки бошқача тарзда норозилик билдирилаётган, шунингдек, агар такрорий мурожаат келиб тушган пайтга келиб қонун ҳужжатларида белгиланган кўриб чиқиш муддати тугаган бўлса, илгариги мурожаати ўз вақтида кўриб чиқилмаганлиги тўғрисида хабар қилинаётган мурожаат.
Такрорий мурожаатлар бошқа мурожаатлар сингари прокуратура органларида юритилган рўйхатга олиш китобларида умумий тартибда рўйхатга олинади ва тегишли китобларда уларнинг такрорий эканлиги тўғрисида белги қўйилади.
Мурожаатнинг дубликати – айни бир жисмоний ёки юридик шахс мурожаатининг кўчирма нусхаси. Масалан, шахс бир хил мазмундаги аризани турли даражадаги ва тизимдаги давлат ҳокимияти ва бошқарув органларига юборганида, мурожаатлар тегишлилиги бўйича мурожаатни кўриб чиқишга ваколатли бўлган идорага, жумладан, тегишли прокуратурага келиб тушади. Бундай ҳолда барча дубликат мурожаатлар асосий мурожаат билан бирга кўрилиб, улар бўйича битта жавоб хати берилади.
Дубликатлар бошқа мурожаатлар сингари прокуратура органларида юритилган рўйхатга олиш китобларида умумий тартибда рўйхатга олинади ва тегишли китобларда уларнинг дубликат эканлиги тўғрисида белги қўйилади. 8. Қандай мурожаатлар кўриб чиқилмайди?
аноним мурожаатлар;
жисмоний ва юридик шахсларнинг вакиллари орқали берилган мурожаатлар, уларнинг ваколатини тасдиқловчи ҳужжатлар мавжуд бўлмаган тақдирда;
қонунда белгиланган бошқа талабларга мувофиқ бўлмаган мурожаатлар.
Do'stlaringiz bilan baham: |