Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet74/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Таянч тушунчалар
Ғоя, ғоялар дунёси, ғоялар тушунчалар сифатида, Платон диалектикаси, Платон диалоглари, Платоннинг ижтимоий қарашлари, идеал давлат, давлат типлари.
4.12 АРИСТОТЕЛЬ ФАЛСАФАСИ
Аристотель (384-322) Стагирда (Македониянинг яқинидаги Фракия шаҳрида) таваллуд топган. Отаси Никомах Македония ҳоқони Аминтнинг саройида шифокор бўлган. 367 йили Аристотель Афинадан кетиб, Платон Академиясига киради, у ерда Платон ўлимигача қолади (347). 347 йили Платон Академиясига Спевсипп раҳбар бўлиб қолади, Аристотель ва Ксенократ Академияни ва умуман Афинани тарк этади, Атарнеяга кўчиб ўтади.
Эр.авв. 343 ёки 342 йилда Аристотель Македония саройига Александрнинг (Македония шохи Филипп ўғлининг) тарбиячиси лавозимига таклифни қабул қилади. Бу лавозимда 3 йил фаолият кўрсатади. Аристотель Персия юришларини бошлаб юборгандан кейин Аристотелда Македонияда қолишга ҳожат қолмайди ва у Афинага қайтади. У ерда Аполлон Ликейский храмида ўз мактабини очади (Ликей сўзи храм номидан келиб чиққан). Маърузаларни боғда сайр этиб юриб ўқигани учун перипатетик (сайр этувчи) лақабига эга бўлган. Унда таълим икки шаклда олиб борилган: 1) Экзотерик (ёки риторикдан дарс бериш) шаклда (бу барча учун мақбул, эплай оладиган шакл); 2) Акроатик (ёки эсотерик) шакл – бу махсус тайёргарлиги бўлган ўқувчилар учун.
Унинг таълим структурасига матафизика, физика ва диалектика кирган. Эсотериклар эрталаб, эксотериклар-кечқурун ўқишган. Платон Академиясидаги сингари Ликейда нафақат ўқишган, балки унда дўстлик ипи билан боғланган кишилар йиғилишиб туришган, ўзига хос давра бўлган. Ёрдамчи материаллар, китоблар, бошқа манбаларга бўлган эҳтиёж уларни тўплашга, кутубхона ташкил этилшга имкон берган. Александр вафотидан кейин (эр.авв.323) Аристотелнинг Афинада қолиши хавфли бўлган. Афинада Македониялик хокимиятига қарши кучли оппозиция шаклланган эди. Македонияликлар билан ҳамкорлик қилган Аристотелни ёқтиришмас эди. Охир-оқибатда у таъқибга олиниб, устидан жиноий иш қўзғатилади. Анаксагор ва Сократдаги сингари унга қўйилган айб сиёсий эмас, диний характерга эга эди. Аристотель Афинадан чиқиб кетишга мажбур бўлади (суд бўлгунга қадар). У Эвбей оролидаги Халкидага ўрнашади. Эр.авв. 322 йилда шу ерда вафот этади.
Асарлари: Аристотелга 146 асар тегишли деган фикр мавжуд (ўзининг кутубхонасидаги китоблар асосида тузилган рўйхат):
Мантиққа оид “Органон”;
“Метафизика” ақл билан билиб олинадиган борлиқ асослари тўғрисида бир қанча трактатлар мажмуаси;
“Физика” (Мавжуд табиатни тажриба ёрдамида ўрганади).
“Физика тўғрисида дарслар”;
“Ҳайвонларнинг қисмлари тўғрисида”;
“Никомах этикаси”;
“Сиёсат”;
“Риторике”;
“Поэтика”;
“Афина политияси” (1890 йилда Мисрда унинг қўлёзмаси топилган).
Маълумки, Платоннинг “ғоялар” тўғрисидаги таълимоти бўйича фикр қуйидаги схемада ҳаракатланиши керак: “ғоялар” (эйдослар) (борлиқнинг бошланғич асослари) хусусий дунё ҳодисалари (улар борлиқнинг асл сабаблари ва хақиқий шаклларини бузиб кўрсатади) борлиқ тўғрисидаги тушунчалар. Лекин Платон доктринаси бунга зид. Платон Сократ таълимотига таяниб, тушунча предметнинг асосий хусусиятларини, моҳиятини акс эттиргани учун, билишнинг мақсади эса айнан ана шу ўзгармас моҳиятини билишга қаратилгани учун тушунча ҳам борлиқ тўғрисидаги фикр, ҳам шу борлиқнинг ўзи деган хулосага келади. Бунда Платон тушунчаларни моҳият сифатида ўз холича мавжуд деб тушунади.
Тушунчалар тўғрисидаги масала Аристотелнинг ҳам диққат марказида бўлган. У Платоннинг “ғоялар” тўғрисидаги таълимотини айнан ана шу масала моҳиятини очиш давомида танқид қилади. Аристотель Платоннинг тушунча предметлар моҳиятини ифода этади, деган фикрига қўшилади. Бирорқ у ўз устозининг тушунчалар ўз холича мавжуд деган фикрига қарши чиқади. Унинг эътирози Платоннинг “ғояларни” ҳиссий борлиқнинг ёлғиз ҳақиқий моҳияти сифатида талқин этишига қаратилган. Аристотель фикрича, бунга Платоннинг Гераклетнинг ҳиссий предмет ҳодисаларнинг узликсиз ўзгариб туриш тўғрисидаги фикрига асосланиши сабаб бўлган. Гераклит фикридан Платон, агар барча реал ҳодисалар ўзгариб турадиган бўлса, ундан фарқ қиладиган бошқа – ўзгармас моҳиятга эга реаллик ҳам мавжуд ва мос моҳиятга эга реаллик ҳам мавжуд ва бу реаллик ғоялардир, яъни борлиқнинг ўзгармас моҳиятидир, деган хулосага келган.
Аристотель Платоннинг ғояларини ўз ҳолича мавжуд моҳиятлар деб, уларни ҳисий билинадиган предметлар дунёсига қарама-қарши қўйишини танқид қилар экан, ўзининг тушунчалар ва ҳиссий предметлар дунёсининг ўзаро муносабати тўғрисидаги таълимотини яратади. Бунда Аристотель Платоннинг “ғоялар” тўғрисидаги таълимотига 4 та эътироз билдиради.

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   70   71   72   73   74   75   76   77   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish