4 та сабаб тўғрисидаги таълимот. Аристотель ўзидан аввалги мутафаккирлар таълимотларини таҳлил қилгани ҳолда, уларда 4 та сабаб тўғрисидаги мулоҳазаларнинг мавжудлигини қайд этади. Улар:
“метерия”, яъни тушунчанинг амалга ошиши;
“шакл”- материянинг “имконият” ҳолида мавжудлигидан воқеликка айланаётганида қабул қиладиган тушунчаси;
Ҳаракат сабаби;
Мақсад – ҳатти ҳаракат билан тақозаланадиган сабаб.
Аристотель фикрича, фақат оламдаги жисмларгина эмас, балки ҳаракатлар ҳам 2 та турга бўлинади: мукаммал (айлана бўйлаб текис ҳаракат) ва номукаммал (яъни, тўғри чизиқли ҳаракат) ҳаракатлар. Мукаммал ҳаракатнинг соф намунаси бу ҳаракатсиз юлдузлар сферасининг Ер атрофида айланиши.
Аристотелнинг фикрича, ҳар қандай табиий ҳаракат мақсадга эга. Хўш, табиатда қандай мақсад мавжуд? Бу имконият ҳолатидан борлиқ ҳолатига ривожланиш, ёки материядаги шакллар уйғунлашувидир. Гарчи Аристотелъ табиатда қандайдир онгли мақсад мавжудлигига мантиқан изн берган бўлса-да, Афлотундаги каби, унда ҳам табиатга нисбатан теологик (илоҳий) қарашлар механистик қарашлардан кўра устунроқ. Бироқ унинг телеология-си (илоҳиёти) барча нарсани қамраб ололмайди ва барча жойга сингиб кета олмайди, бинобарин материя баъзан телеологияга бўйсунмайди (жумладан, мажруҳлар пайдо бўлган ҳолат материянинг ўзидаги нуқсонлар билан изоҳланади).
Шундай қилиб, баъзан ҳеч қандай мақсадни кўзламайдиган ҳодисалар ҳам рўй беради, бироқ юзага келган ҳолатлардан зинҳор қочиб бўлмайди. Бунинг учун, жумладан гарчи мажруҳларнинг пайдо бўлишига “норози бўлса-да”, “табиатга кўра” рўй берувчи ҳодисаларни чорловчи τό αύτόμα-τον ёки “ғайриихтиёрийлик” жавобгар. Бу каби ҳодисалар нохуш ва улар жумладан, хазина топиб олинган ҳолатдаги каби қувончли ҳолатни ўзида акс эттирувчи “бахтли тасодиф”дан кескин фарқ қилади.
“Табиатда” ҳамма нарса маълум мақсадда юз беради, дея таъкидлашга Аристотелъ ҳақлимиди? Афлотун Оламдаги рух ва Демиург тамойилини илгари сурган ва шу сабабли у табиатда барча нарса нима учун қилинади, дейди – у ҳолда Аристотелнинг сўзларидан маълум бўлдики, теологик (илоҳий) фаоллик табиатга хосдир. Ҳақиқатан, баъзан у Тангрини ёдга олади, бироқ табиат қай йўсинда Тангри билан боғланганлигини аник тушунтириб бера олмайди. Унинг “Метафизика”даги Тангрига берган тавсифи эса Унинг томонидан табиатга нисбатан ҳар қандай мақсадга йўналтирилган фаоллигига барҳам беради. Эҳтимол, буни Аристотелнинг эмпирик фанга нисбатан йилдан-йилга кучайиб бораётган қизиқишининг унга Тангри тўғрисидаги масала бўйича ўз нуқтаи-назарини аниқ белгилаб олишига имкон бермагани, ва боз устига, бу қизиқишнинг Аристотелъ илмий қарашларининг унинг метафизик фикрларига тўғри келмаслиги тўғрисидаги ўринли айбловга сабаб бўлгани билан изоҳ-лаш мумкин. Аристотелнинг табиат телеологияси (илоҳиёти)га (табиатда ҳамма нарса олдиндан белгиланган мақсадга мувофиқ қилиб яратилган, дея талқин қилувчи диний таьлимот) қарашларини инкор этиш ёки унга шубҳа қилиш фикридан мутлақо йироқ бўлганимиз ҳолда, биз Аристотелъ метафизик назариясининг, ёки унинг илоҳиётининг унга табиат тўғрисида ақлан бошқарилувчи тизим сифатида сўз юритишига ҳуқуқ бермаслигини эътироф этишимиз жоиз, бинобарин у буни кўп бора такрорлаган. Шак-шубҳасиз, Аристотелнинг ушбу мулоҳазалари соф мавҳумлик аломатини касб этади.
8. Аристотелнинг фикрига кўра, Борлиқ – ой остидаги (ёруғ оламдаги) ва ой устидаги (самовотдаги) каби икки турли оламдан иборат. Самовот оламида йўқ бўлиб кетишга ва ўзгаришларга юз тутмайдиган юлдузлар жойлашган. Улар фазога жойлашиб, тўғри чизиқ бўйлаб эмас, балки айлана бўйлаб ҳаракатланади. Фақат тўрт унсургина тўғри чизиқ бўйлаб ҳаракат-ланади. Аристотелнинг таъкидлашича, юлдузлар бошқа унсурдан – айлана бўйлаб жойлашишдан бошқа ҳеч қандай ўзгаришларга юз тутмайдиган бешинчи ва энг олий унсур бўлган эфирдан иборат. Аристотелъ Ер доира шаклида бўлиб Борлиқнинг марказида ҳаракатсиз жойлашган, унинг атро-фида эса сув, ҳаво ва олов ёки кул қатламлари жойлашган. Улардан ташқарида само гумбази жойлашган, улардан энг узоқдагиси ҳаракатсиз юлдузлар доираси бўлиб, дастлабки двигател томонидан ҳаракатга келти-рилади. Аристотелъ Калиппнинг сфералар сони ўттиз учга (айнан шундай миқдор сайёралар ҳаракатини изоҳлашга имкон беради) тенг деган ғоясини ўзлаш-тиргани ҳолда, яна тескари томонга ҳаракатланувчи йигирма икки сферанинг ҳам мавжуд эканлигини эътироф этади. Бу сфералар бошқа сфераларнинг қўшни сферадаги сайёралар ҳаракатини бузишга интилишига қарама-қарши туриш мақсадида бошқаларига ўтиб кетади.
Шу тариқа унда энг узоқ сферани ҳисобга олмаган ҳолда, эллик бешта сфера бўлган, ва бу шундан далолат берадики, нима учун Аристотелъ “Метафи-зика”да юлдузлар сферасини ҳаракатлантирувчи Дастлабки двигателдан ташқари, эллик бешта ҳаракатланмайдиган двигателлар ҳам мавжудлигини таъкидлайди (Унинг эътирофига кўра, агар Калиппнинг эмас, балки Евдокс-нинг ҳисоблашини ҳақиқий дея ҳисобланадиган бўлса, у ҳолда эллик бешта эмас, балки қирқ тўққизта сфера бўлади).
Бу оламда айрим нарсалар юзага келади ва йўқолади, турлар ва навлар эса – абадий. Шундай қилиб, Аристотелъ таълимотида биз замонавий мазмундаги тадриж ғояларини топа олмаймиз. Бироқ гарчи Аристотелъ турларнинг тарихий тадрижи назариясини ярата олмаган бўлса-да, “идеал” даражадаги тадриж дея аталувчи тадрижни ёки Шаклнинг роли янада баланд даражага кўта-рилиб, барча нарса янада кучаювчи бутун мавжудотнинг тузилиш наза-риясини Борлиқ тузилишини тавсифловчи назарияни ярата билди. Ушбу тузилиш негизида ноорганик материя жойлашган бўлиб, ундан сўнг органик материя жойлашган, зеро ўсимликлар – камроқ такомиллашган ва ҳайвон-лардан бир поғона пастда жойлашган. Бироқ ҳатто ҳаёт тамойили сифатида ўсимликларнинг ҳам жони бор, Аристотелъ буни “яшашга қодир табиий тана энтелехияси” (“Руҳ ҳақида”) сифатида талқин қилади. Руҳ, танадан ажрал-маган ҳолда бир пайтнинг ўзида унинг шаклу-шамойили, ҳаракатланиш тамойили ва унинг мақсади ҳам ҳисобланади. Тана руҳ учун мавжуд, ва ҳар бир орган – унинг фаоллигини таъминлаш каби ўз мақсадига эга.
Аристотелъ “Руҳ ҳақида”ги рисоласининг бошида руҳни тадқиқ қилиш нақадар муҳим эканлиги тўғрисида сўз юритади, зеро “руҳ бу жонли мавжу-дотнинг гўёки витал ибтидосидир”.
Бироқ ушбу муаммо бирмунча мураккаб, шу сабабли тадқиқотнинг тўғри усулини топиш осон эмас. Аристотелнинг таъкидлашича, файласуф ва натуралист-олим турли усуллардан фойдаланади ва шу сабабли ўз талқиқини турлича шакллантириши – ғоят тўғри. Турли фанлар тадқиқотнинг турли усулларини қўллашини барча мутафаккирлар ҳам тан оавермаган, ва шундан келиб чиққан ҳолда, қандайдир фан кимёгарнинг ёки табиатшуноснинг усул-ларини қўллай олмайди, унинг хулосалари ҳақиқатни бузиб кўрсатиши керак эмас.
Мураккаб субстанция – бу ибтидоси руҳ дея аталмиш, ҳаётга эга табиий тана. Тана руҳ бўлиши мумкин эмас, зеро тана – бу ҳаёт эмас, балки ҳаёт касб этади (“Руҳ ҳақида”ги рисоланинг биринчи китобида Аристотелъ турли файласуфларнинг қарашларини таснифлаб ва психология тарихини тавсиф-лар экан, қуйидагиларни эътироф этади: “Ибтидо борасида асосан уларни моддий дея сановчилар ва номоддий дея тан олувчилар ўртасида келиш-мовчиликлар мавжуд”. Аристотелнинг ўзи ўзини Левкипп ва Демокритнинг эмас, балки Афлотун издошлари сирасига қўшди)
Шу тариқа тана руҳ учун материя бўлди, руҳ эса – бу тананинг шакли ёки ҳаракатидир. Шу сабабли Аристотелъ руҳни изоҳлашда у тўғрида руҳдан маҳрум бўлган нарса сифатида эмас, балки руҳга эга нарса сифатида сўз юритади. Шундай қилиб руҳ, – бу тананинг ҳаракатланиши ва ундан ажралмайди (гарчи эҳтимол танадан ажралиб чиқувчи қисмлар мавжуд бўлиши мумкин, зеро улар унинг аниқ ҳаракатланиши ҳисобланмайди). Руҳ – бу жонли тананинг сабаби ва моҳиятидир: а) ҳаракатланиш манбаи сифатида; б) чекловчи сабаб сифатида ва с) жонли тананинг реал субстан-цияси (яъни расмий сабаб) сифатида.
Турли хилдаги руҳлар турли кўринишдаги жонли таналарга тааллуқ-лидир, зеро бирмунча қуйи (паст) кўринишдагилари аксинча эмас, балки олий турларга мансубдир. Руҳнинг энг қуйи (паст) шакли ўсимликлар руҳи (жони) ҳисобланиб, озуқланувчи моддаларни ютиш ва ўзи кабиларни акс эттириш билан машғул. Уни нафақат ўсимликларда, балки ҳайвонларда ҳам топиш мумкин, гарчи у соф кўринишда, жумладан ўсимликларда мавжуд бўлса ҳам. Ушбу функциялар ҳаётни қўллаб-қувватлаш учун муҳим бўлиб, барча жонли мавжудотларда учраса-да, бироқ ўсимликларда фақат ушбу функциларгина мавжуд, уларнинг руҳи (жони) янада юқори фаолликни билмайди. Ўсимликларга ҳис қилишнинг кераги йўқ, бинобарин улар ҳаракатланмайди ва мутлақо автоматик равишда тупроқдан озуқа модда-ларини тортиб оладилар (Бу нарса ҳаракатланмайдиган ҳайвонларга ҳам тааллуқлидир). Ҳаракатлана оладиган ҳайвонлар эса, ҳис қила олиши зарур, зотан улар озуқа излаши беҳуда бўлган бўлар эди, агар улар бу ҳолида озуқа топганларида ҳам, уни ўзларининг озуқаси эканлигини аниқлай олмаган бўлардилар.
Ҳайвонлар бирмунча юқори шаклдаги руҳга – ҳис қилувчи руҳга, яъни ҳиссий қабул қилиш, интилиш ва маконга оид ҳаракатланиш каби учта қобилиятга эга. ҳис қилишдан сўнг ривожланиши хотира бўлган тасаввур қилиш боради.
Аристотелъ ҳаётни қўллаб-қувватлаш учун озуқланиш зарурлиги тўғрисида сўз юритар экан, у шунингдек ҳайвон ўз емишини фарқлай олиши учун, ҳеч бўлмаганида унга теккан пайтида унга пайпаслаб сезиш зарурати ҳам муҳим эканлигини ва бу ҳайқонга ёрдам беришини эътироф этди. Ҳайвонни ўзига чорловчи емишнинг таъми ҳам ҳаёт учун ниҳоятда муҳим. Ҳайвон манфаати учун бошқа, у қадар муҳим бўлмаган сезгилар ҳам мавжуд.
10. Кейинги поғонада инсон руҳи жойлашган. Бу руҳ ўзида бирмунча қуйидаги – ўсимликлар, ҳайвонлар руҳи функцияси(вазифаси)ни бажаради, бироқ– ақл, фикрлаш қобилияти каби бошқаларда мавжуд бўлмаган яна бир қобилиятша эга. Ақл илмий фикрлаш кўринишидаги ва амалий фикрлаш кўринишидаги каби икки усулда фаолликни намоён қилади. Биринчисининг объекти ҳақиқат, ўзи учун ҳақиқат саналади; иккинчисининг объекти ҳам ҳақиқат, бироқ ўзи учун бўлмаган, балки амалий мақсадларга эришиш ва оқилона хатти-ҳаракатларни амалга ошириш каби ҳақиқат саналади. Руҳнинг фикрлашдан бўлак бошқа барча қобилиятлари танадан ажралмас ва ўтувчандир; ақл эса туғилишдан аввал ҳам мавжуд бўлган ва ўлмасдир. Бироқ танадан макон топган ақл, руҳнинг – ўз изларини қолдириши керак бўлган tabula rasa бўлиши кераклиги имконияти тамойилига риоя қилишни талаб қилади.
Шундай қилиб, биз ақлнинг - серғайрат ақл ва бардош берувчи ақл каби икки хил кўринишга ажратамиз.
Серғайрат ақл бардош берувчи ақлни тушунчага айлантирувчи образ-лар ёки фантазмлардан шаклларни тортиб олади (Аристотелнинг фикрича, фикрлашнинг барча кўринишлари тасаввурга таянади). Фақат серғайрат ақл ўлмасдир. “Ва бу ақл алоҳида ва ҳеч нарсага юз тутмайди, ўз моҳиятига кўра фаолият бўла туриб, у ҳеч гарса билан аралашмаган. Ахир ҳаракатдаги ҳамиша бардош берувчидан юқорида ва ибтидоси ҳам материядан баланд”.63
Do'stlaringiz bilan baham: |