Конспект 1-мавзу. Фалсафа тарихи фан сифатида



Download 1,49 Mb.
bet30/92
Sana30.06.2022
Hajmi1,49 Mb.
#718602
TuriКонспект
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92
Bog'liq
2 5199454741016353168

Билиш назарияси
Тугалланган билиш назарияси баёнини ҳам ҳеч бир диалогида учратмаймиз. Билш масалалари “Теэтет” диалогда муҳокама этилади, аммо унда билимнинг нима эканлигига аниқ таъриф бермайди, асосан хато назарияларга раддия берилади, хусусан, билим назарияси ҳиссий идрок сифатида танқид қилинади. 59
Билим – бу ҳиссий идрок эмас
Платон устозидан объектив ва универсал ишонли билим мавжудлигига бўлган ишончни қабул қилиб олган, лекин уни наарий асослашни ҳоҳлаган ва шу сабабли билим нима ва у нима ҳақида деган саволларга жавоб топишга уриниб, билиш муаммолари билан шуғулланган. Бунда Платон танлаган методнинг моҳияти шундан иборат эдики, у диалектика ёрдамида Гераклит онтологияси ва Протагор эпитемологяси асосида қурилган билим концепциясини аниқ таърифлаб, ундан чиқадиган хулосани тадқиқ этиб, мазкур концепцияни ин билим концепцияси деб ҳисоблаб булмасликни кўрсатмоқчи бўлди, зеро билим, Платон фикрича: 1) ишончли ва 2) мавжуд нарса тўғрисида бўлиши керак. Ҳиссий идрок (Протагор: билим идрокдир, яъни ҳар бир кишига нима ин бўлиб туюлса, шу ҳақиқатдир-М.Ш.) бу мезонларга жавоб бермайди.60
Ёш математик-шогирд Теэтет Сократ билан мулоқатга киришар экан, Сократ ундан билим нимадан иборат эканлигини сўрайди. Теэтет жавобида геометрияга, фанга ва ҳунармандчиликка ишора қилади, аммо Сократ, бу унинг саволига жавоб эмас, зеро у билим нима тўғрисида бўлиши мумкин деб эмас, ўз ҳолича билим нима, деб сўраяпганини айтади. Суҳбат, шу тариқа, эпистемик характерга эга бўлаяпти , гарчи бунда онтология масалалари кўтарилаётган бўлсада, Платон гносеологиясининг ўзига хослиги ана шундай. Боз устига, билим ҳақидаги суҳбатда онтологик масалаларни четлаб ўтиб бўлмайди, билим бўшлиқда мавжуд эмас; ҳақиқий билим - бу ҳар доим нимадир тўғрисида бўлади, доимо обхектларнинг қандайдир алоҳида типига мансуб.
Сократ томонидан тетиклаштирилганТеэтет саволга яна бтр бор жавоб беришга уринади ва кўришни назарда тутган тарзда “билим – бу идрокдан бошқа нарса эмас” деган мулоҳазагни билдиради, гарчи бунда кўриш идрокдан каттароқ нарса бўлсада. Сократ бу ғояни тадқиқ этишни таклиф қилади ва суҳбат жараёнида Теэтетнинг Протагор фикрига қўшилиши, идрокни ўхшаб кўриниш, хусусан, бир кишига бир турда, бошқасига бошқача кўриниши маълум бўлади. Айни пайтда Сократ Теэтетнинг билим-бу доимо мавжуд бўлган нимадир тўғрисидаги тўғрисидаги билим ва шундай бўлганича ишончли бўлиши кераклигини тан олишига эришади. Бу масала аниқлашгач, Сократ, Гераклит айтганидек, идрок объектларининг доимий ўзгариш ёки ҳаракатда бўлишини: уларнинг узил-кесил бор бўлиши эмас, шаклланаётганини кўрсатишга уринади. (Албатта, Платон Гераклитнинг бара нарсалар шаклланиш жараёнида бўлишидоктринасини тўлалгича эътироф этмаган, у фақат ҳиссий идрок объектларига нисбатангина қабул қилгани ҳолда, ҳисий идрок билим бўла олмайди деган хулоса чиқарган). Объект муайян вақтда бир кишига оқ, бошқа кишига кулранг бўлиб кўринар экан; баъзан у совуққа , баъзан эса илиққа ўхшаб туюлар экан ва ҳоказо, “ўхшаб кўринади” сўзи “шаклланмоқда”ни билдиради, чунки фақат шаклланаётган нарсагина доимо ўхшаб кўринади.
Мана шу нуқтага етгач, Сократ мазкур фикрни қуқур тадқиқ этишни таклиф этади. У, агар билим идрон бўлса, ҳеч бир одам бошқасига нисбатан донороқ бўла олмайди, чунки ҳар бир киши ўз ҳиссиётининг ҳакамидир, дейди. Унда Протагорнинг бошқаларга ақл ўргатишга ва яна буни пул олиш ҳисобига қилишга интилишини нима билан оқлаш мумкин? Ва ундан ўрганишга мажбур қиладиган жаҳолатимиз нимада? Ахир ҳар биримиз ўз донолигимизнинг мъеёри эмасмизми? Боз устига, агар билим ва идрок –бир нарса бўлса ва кўриш ва билим орасида ҳеч қандай тафовут бўлмаса, унда ҳар бир киши аввал билган (кўрган) нарсасини ҳозиргача эслайди, гарчи эсласа-да, уни билмайди-- чунки ҳозир уни кўриб турган йўқ. Шундай қилиб, инсон қачонлардир идрок этган нарсасини эслайди, ва уни ҳозиги пайтда идрок этмаган тақдирда ҳам уни билиши мумкиндеб ҳмисоблар эканмиз, билимни идрокка тенглаштириб бўлмайди (ҳатто идрок билимнинг бир тури бўлган тақдирда ҳам).
Шундан кейин Сократ Протагорнинг доктринасининг танқвидини кенгроқ асосда, унинг “Инсон барча нарсаларнинг меъёридир” деган мулоҳазасини нафақат ҳиссий идрокка нисбатан , балки том маънодаги ҳақиқатга нисбатан талқин қилади. У кўпчилик одамлар билим ва жаҳолатнинг ҳақиқатдан мавжудлигига ҳамда чин нарсанинг чинлигига ишонишади. Шунга мувофиқ равишда Протагор доктринасини хато деганлар ҳақ, Протагорнинг таъкидича эса, барча нарсаларнинг меъёри конкрет инсондир. Шундан кейин Сократ ўз танқидини қуйидагиларни кўрсатиш билан якунлайди: 1) идрок – бу тўлиқ билим эмас ва 2) у ҳатто ўз чегараларида ҳам идрок билим бўла олмайди.
1.Идрок – тўла билим эмас, чунки билим деб ҳисобланадиган нарсанинг катта қисми ҳиссий идрок объекти бўлмаган терминларни ўз ичига олади.
2. Ҳатто ўз сферасида ҳам идрок билим эмас. Биз бирорта объект тўғрисида ҳақиқатни билмай туриб – у мавжудми ёки йўқми, бошқа предметларга ўхшашми ёки йўқми эканлигини аниқламай туриб, уни биламиз деб айта олмаймиз. 61

Download 1,49 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   92




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish