Доцент Мухаммадиев Ў.А. (СамДАҚИ)
Ҳар қандай компания учун ўз бозор мавқеини мустаҳкамлаш долзарб
муаммо ҳисобланади. Миллий бозорга хорижий товарларнинг бемалол кириб
келиши ички рақобатнинг кескинлашувига олиб келади. Шу сабабли
маҳаллий компанияларнинг рақобатбардошлигини ошириш ва уни аниқлаш
усулларини яратиш асосий муаммолардан биридир. Ушбу ҳол компаниянинг
рақобатбардошлик даражасини аниқлаш талабини қўяди. Мутахассислар
томонидан компаниянинг рақобатбардошлик кўрсаткичини формаллаштириш
ва стратегик режалаштириш ҳамда компаниянинг оператив ҳолатини назорат
қилиш унинг рақобатбардошлигини иқтисодий кўрсаткич сифатида аниқлаш
ва формаллаштириш ҳаракатлари амалга оширилмоқда. Масалан, фирманинг
рақобатбардошлигини
муайян
товарларнимуайян
бозорлардаги
рақобатбардошлиги кўрсаткичини ўртача қиймати билан ҳисоблаш орқали
аниқлашни таклиф этадиган олимлар ҳам мавжуд. Назарий жиҳатдан шунга
ўхшаш лекин мураккаброқ ҳисоблаш усулидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Бунда нафақат компания ишлаб чиқарадиган товарларнинг рақобатбардошлик
хусусиятлари балки, компаниянинг маркетинг тизими кўрсаткичлари ҳам
инобатга олинади. Иккала ҳолда ҳам рақобатбардошликни аниқлаш компания
товарлари сотиладиган бозорларнинг ва товарларнинг салмоғи билан аниқлаш
тавсия этилади.
Бошқа муаллифлар компаниянинг рақобатбардошлигини ишлаб-
чиқариладиган
товарлар
сифатига
ва
компанияни
бошқаришда
кўлланиладиган
ташкилий-технологик
механизмнинг
самарадорлик
кўрсаткичларига асосланган ҳолда аниқлашни таклиф қиладилар. Лекин
таҳлил этилган рақобатбардошликни аниқлаш усуллари компаниянинг
ҳақиқий рақобат устунлигини аниқлаб бераолмайди. Чунки компания
товарларига талаб камайиб борса,рақобатбардошлик кўрсаткичи ҳам пасаяди.
Компания товарларини сотилиш ҳажминикамайиб бориши бу жуда ташвишли
51
ҳолат ҳисобланади. Бундай ҳолатда “рақобатдардошлик кўрсаткичи”ни
ҳисоблаш долзарб муаммо бўлмай қолади. Чунки вазият кескин бошқарув
тадбир чораларини амалга оширишни талаб қилади. Бундан ташқари,
тарихдан маълумки, компания товарлари демпинг нархларда сотиладиган
вазиятлар ҳам учрайди. Ушбу ҳолда товар сотилиш ҳажми кескин ошади.
Демак, товар ишлаб чиқарувчининг рақобатбардошлиги расман ошиб боради.
Лекин бундай вазиятда компаниянинг рақобатбардошлиги ҳақиқатан кучайди
деб айта олмаймиз.
Илмий адабиётларда компаниянинг потенциалини сонлар ёрдамида
баҳолаш ҳам келтирилган. Унга мувофиқ компаниянинг рақобатбардошлиги
унинг хизматларига бўлган талаб – “имиж” билан баҳоланади ва иккита
ташкил этувчи унсурлар яъни, рейтинг ва компания хизматларини
истеъмолчилари сони билан аниқланади. Компаниянинг ижобий имижи,
албатта, қўшимча истеъмолчиларни ва ҳамкорларни жалб этади ва
рақобатбардошликни ўсишига олиб келади.Лекин истеъмолчиларнинг
компания товарларини ёқтириши ёки ёқтирмаслиги инсонларни ҳис-
туйғулари
ва
мулоҳазалари
билан
боғлиқ
бўлиб,
компания
рақобатбардошлигини аниқлашни назарда тутади. Шу билан бирга
истеъмолчиларнинг компания товарларини ёқтириши компания имижи каби
аниқлаш мураккаб бўлган кўрсаткичлардан ҳисобланади. Бунда ҳар бир гуруҳ
истеъмолчилар ва баҳоловчиларнинг ўз дунёвий қадриятлари мажмуаси
мавжуд.
Ҳар хил муаллифлар томонидан компаниянинг рақобатбардошлигига
тегишли турли кўрсаткичлар мажмуасидан фойдаланиш механизмлари
ажратилган.
Ушбу
таклифларнинг
асосида
рақобатбардошликни
таърифлайдиган
комплекс
миқдорлар
ётади.
Компаниянинг
рақобатбардошлигини аниқлайдиган усуллар мураккаблашиб тобора
“илмий” кўриниш олаётганлиги туфайли уни амалда қўллаш имконияти
пасайиб бормоқда. Масалан, мураккаб ташкилий – ишлаб чиқариш
тузилмасига эга компанияларни рақобатбардошлигини аниқлаш ечиш қийин
52
бўлган ташкилий ва тадқиқот муаммоларига тўқнаш келади. Нобель мукофоти
совриндори Г. Саймоннинг хулосалари муҳим аҳамиятга эга, унга мувофиқ,
“бошқарув муаммолари муайян чегаравий даражага етгандан кейин уларни
ҳеч бир ташкилот муваффақиятли ҳам эта олмайди”.
Рақобатбардошликни аниқлашга тегишли кенг қамровли ёндашувлар
компаниянинг
бошқа
жиҳатлари
билан
боғлиқдир.
Компанияни
рақобатбардошлигини
аниқлашга
бағишланган
усулларнинг
асосий
камчилиги шундан иборатки, бунда компаниянинг рақобатбардошлиги
нафақат унинг бозор мавқеи ва ишлаб чиқарадиган товарлари билан
аниқланади балки, компаниянинг стратегик менежмент соҳасигатегишли
бўлган муаммо ҳисобланади.
Компанияларнинг
рақобатбардошлигини
ва
самарадорлигини
оширадиган
замонавий
усуллардан
бири
маркетинг
ёндашувлари
ҳисобланади. Стратегик маркетингни компания учун муҳимлиги айниқса,
рақобат устунлигини баҳолашда яққол кўзга ташланади. Компания
менежменти келажакни баҳолашга ҳаракат қилиш жараёнида унинг олдида
қатор муаммолар пайдо бўлади. Жумладан компанияни капиталлашув
даражаси, компанияни йириклаштириш ёки бўлакларга ажратиш, янги
бозорларни излаш, ишлаб-чиқариш менежменти ва бошқа шу кабилар.
Стратегик мақсадлар учун бошқарувни амалга ошириш учун мунтазам
равишда компанияни фаолият натижаларини уни рақобатчиларининг фаолият
натижалари билан таққослаш ва баҳолаш лозим. Шу каби таҳлиллар
муваффақиятли компаниялар фаолиятини ўрганиш ва ундан фойдаланиш
имкониятини яратади. Бундай таҳлиллар асосида “энг рақобатбардош”
компанияни моделини яратиш ва уни реал шароитда эмпирик синаш мумкин
бўлади.
Замонавий иқтисодий жамиятнинг тарихи компаниянинг ташқи муҳит
ўзгаришларига мослашиш тарихидан иборат. “Адаптив тизимлар” атамаси
биология билан боғлиқ бўлиб, бунда биологик тизимларнинг ўз ҳаётини
сақлаб қолиш учун ўзгарувчан муҳитга мослашиши тушунилади.
53
Замонавий
компанияларга
бундай
ёндошув
тушунарли,
чунки
компаниянинг
рақобатбардошлигини
бошқариш
пировард
натижада,
компаниянинг реал шароитдаги ҳолати билан уни келажакда бошқаришнинг
“идеал” моделига яқинлашиши мумкин бўлади (мунтазам ўзгариб турадиган
ташқи муҳитга мослашиш). Компанияни ташқи муҳитга мослашиш жараёнида
унинг ресурслари муҳим аҳамиятга эгадир. Бугунги кунда компанияни
рақобатбардошлигини аниқлашга ресурсли ёндашув мантиқан тўғри ва
рақобатбардошлик тўғрисида реал тасаввурга эга бўлиш имкониятини беради.
Чунки, биринчидан, компанияни ташқи муҳит ўзгаришларига мослашиш учун
ресурс ҳаражатларини баҳолаш, иккинчидан, замонавий менежментда
ресурсларни бошқариш ва ресурслар мавжудлигини автоматлаштирилган
усуллардан фойдаланиб, ҳисобга олиш кенг қўлланилмоқда. Шу сабабли
компания ресурсларини ҳисобга олиш орқали бошқаришни амалга ошириш
компания рақобатбардошлигини ҳам самарали бошқариш имкониятини
беради.
Адабиётлар:
1. Ансоф И. Стратегическое управление. М.Экономика2009 г.
2. Армстронг Г., Вьнг В., Котлер Ф., Сандерс Д. Основы маркетинга. – М.
2016 г.
3. Белый Е., Раманова И. Количественная оценка конкурентоспособности
компаний. Маркетинг. – 2012 г.
4. Фатхутдинов Р.А. Конкурентоспособность организации в условиях
кризиса: Экономика, маркетинг, менежмент – М.: ИКЦ «Маркетинг»
2012 г.
54
КОРХОНА ХАРАЖАТЛАРИНИ САМАРАЛИ БОШҚАРИШДА
ИНТЕГРАЛЛАШГАН ЁНДАШУВНИНГ АҲАМИЯТИ.
Do'stlaringiz bilan baham: |