55
Маълумки иқтисодиётда синергизм таълимоти дастлаб, ўтган асрнинг 60
йилларида пайдо бўлди. Бунда якка корхона ичидаги ҳар ҳил фаолият
турларининг ўзаро боғлиқлиги баҳоланади. Дастлабки кўринишда ушбу
таълимот ишлаб-чиқариш масштаби кўламидаги тежамкорликдан кенг
стратегик фаолият масштабидаги тежамкорликка ўтишини назарда тутган.
Янги замонавий ахборот технологиялари корхоналарнинг харажатларини
камайтиришнинг янги ёндошувларини очиб бормоқда “Интеграция ахборот
жараёнининг барча жиҳатларини қамраб олиши лозим. Бирламчи ахборотлар
бир неча фаолият йўналишларида ахборотга бўлган эҳтиёжни қондирмоқда,
маълумотлар ахборот каналлари орқали бир марта бир йўналишда – ҳисоблаш
марказига етказилади, шундан сўнг ҳар қандай бошқарув органи ушбу
ахборотларни талаб қилиши ва ундан фойдаланиши мумкин”,
- дейди
А.Шмигель.
Корхонани бошқарув тизими доирасида ҳаражатларни интеграллашган
бошқаруви мақсадли бошқарув ва ўзини-ўзи ташкил этиш механизмлари
асосида
амалга
оширилади.
Харажатларни
мақсадли
бошқарув
ҳаражатларнинг тузилишини, таркибини ва шаклланишини ўзгартиришни
назарда тутади. У ресурсларни ҳам интеграллашган тақсимотни
назорат
қилишни талаб қилади. Харажатларни мақсадли бошқариш йўналишида
ҳаражатларни пасайтириш стратегияси ва диверсификация стратегияси кенг
тарқалгандир.
Финляндиялик
олимлар
фикрича
мақсадли
бошқарув
жараёнида натижаларни аниқлаш, вазиятни инобатга олган ҳолда бошқарув ва
натижаларни назорат қилиш асосий босқичлар ҳисобланади.
Корхонанинг ҳаражатларини интеграл қайд этишни натижавийлиги
стандартларнинг
мавжудлиги
билан
аниқланади.
Ишлаб-чиқариш
жараёнларини автоматлашуви корхонани бошқаришнинг янги йўлларини
излаб топишни талаб қилади. Масалан: 2003 йилдан Европада ISO
стандартлари товар ва хизматларни яратувчилар учун жорий қилинган. Лекин
бизнес жараёнларда ахборот тизимларидан фойдаланиш учун (заиф
стандартлашган муайян корхонада стандартлардан
самарали фойдаланиш,
56
учун ҳар бир фаолият йўналиши учун) харажатларни интеграллашган
бошқарув жараёни ва стандартларни қўлланиш соҳалари аниқ белгиланиши
лозим.
Корхонани масъулият марказлари бўйича бошқарувини ташкил этиш
тадбиркорлар ва менежерлар учун яна бир истиқболли йўналиш ҳисобланади.
Корхонанинг ташкилий структурасига мос равишда жавобгарликни бошқарув
марказлари бўйича аниқлаш ҳар бир функционал бўлим ва унинг таркибидаги
ходимларнинг
жавобгарлигини
бир-бирига
боғлаш
ҳамда
умумий
натижаларда бўлимларнинг ва ходимларнинг улушини аниқлаш
имконини
беради. Айнан интеграллашган ёндашув ташкилотнинг таркибий унсурларини
самарали фаолиятини ташкил этиш истиқболини яратади.
Харажатларни интеграллашган бошқаруви ҳисобига корхонанинг муҳим
мақсадлари бажарилади:
- харажатларни тежайдиган бошқа корхоналар ҳисобига фойдаошади;
-ҳаражатларни пасайтириш ва дефференция ёрдамида ижобий молиявий
натижаларгаэришилади;
- корхонани узоқ ва қисқа муддатли ривожланиши маҳсулотнинг ҳаётий
даврини муқобиллаштириш ҳисобига эришилади;
- масъулият марказларини яратиш орқали бошқарувининг сифатини ва
самарадорлиги ошади;
- корхонада ишлаб чиқариладиган товарларни ва хизматларни кузатиш,
сифатини таҳлил этиш асосида унинг рақобатбардошлиги оширилади.
Харажатларни
интеграллашган
тизимини
яратиш
бошқарувнинг
мувофиқлаштириш функциясининг моҳиятини
кенгайтиради ва корхонанинг
ишлаб чиқариш технологик ва иқтисодий бўлимлари ўртасида талаб
қилинадиган алоқани таъминлайди. Интеграллашган қайд этиш ахборотларни
қайта ишлашни амалга ошириш доирасида корхонани турли бўлимлари
ўртасида ўзаро уйғунлашган ва самарали ҳатти ҳаракатларни, иқтисодий
кўрсаткичларни ҳар томонлама чуқур ва ҳамма фаолиятларни қамраб
оладиган таҳлилларни ва баҳолашларни бажаришга асос бўлади.
57
Адабиётлар:
5. Ансоф И. Стратегическое управление. М.Экономика,1989 г.
6. Лебедов В.Г., Дроздова Г.Г. Управление затратами на предприятии.
СПб.: Бизнес пресса, 2013 г.
7. Управление по результатам Пер. сфинского Издательство «Прогресс»,
2016 г.
8. Шмигель А.Д. Организация бухучета в промышленности. Киев. Вища
школа, 2018 г.
ИШЛАБ ЧИҚАРИШ ЖАРАЁНЛАРИГА ИННОВАЦИЯЛАРНИ
ҚЎЛЛАШ МУАММОЛАРИ
Do'stlaringiz bilan baham: