Конференция материаллари Самарқанд давлат архитектура-қурилиш институти Илмий-техник кенгашининг қарори асосида нашрга тавсия этилди. Баённома №10



Download 2,77 Mb.
Pdf ko'rish
bet15/85
Sana24.02.2022
Hajmi2,77 Mb.
#220283
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   85
Доц. Турдибеков Ҳ.И. (СамДАҚИ) 
Қурбонов Х. 302-Мен гуруҳи талабаси
Каримова Г., 201 КМЭваУБ гуруҳи талабаси 
 
Кейинги икки йил давомида мамлакатимизда муҳтарам Президентимиз 
Шавкат Мирзиёев раҳбарлигида Ўзбекистон тараққиётини янги босқичга 
кўтариш бўйича амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар туфайли 
халқимиз ҳаётида туб ўзгаришлар рўй бермоқда, унинг дунёқараши, онгу 
тафаккури юксалмоқда. 2018 йил – “Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар 
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили” Давлат дастури доирасида 21 
триллион сўм ва 1 миллиард долларга тенг 76 мингта лойиҳани амалга 
оширилди. Бу мамлакатимиз иққтисодиётининг инновацион ривожланишга 
катта аҳамият берилаётганлигидан далолат беради.
Инновациянинг асосий йўналишлари маҳсулот ва хизматлар, ишлаб 
чиқариш технологияси ва бошқарув жараёнларига янгилик жорий этишга 
қаратилган бўлиб, ҳозирги пайтда маҳаллий корхоналарда бошқарувга 
инновацияларни жорий этиш эътибордан четда қолмоқда. Ҳозирги пайтда 
замонавий иқтисодиётга оид адабиётларда корхона миқиёсида қўшимча 
қиймат яратишга қаратилган барча жараёнлар бизнес жараёни сифатида 
талқин этилади. Кўпчилик раҳбарлар рақобатчилар билан муваффақиятли


58 
кураш олиб бориш учун корхона фаолиятининг барча соҳаларида, ҳусусан 
маҳсулот сифатини ошириш, харажатларни қисқартиш, янги маҳсулотни 
ўзлаштириш муддатларини камайтириш, мижозларга хизмат кўрсатишни 
яхшилаш йўналишларида янгилаш жараёнларини амалга ошириш 
кераклигини англаганлар. Замонавий корхоналарда бизнес жараёнларни 
янгилашда асосий эътибор алоҳида функционал бирликлардан корхонанинг 
бутун структурасига қаратилмоқда.
Бизнес жараёнларини янгилаш харакатининг асосчиси Майк Хаммер бу 
жараённи «Бизнес жараёнлари самарадорлигининг асосий кўрсаткичлари, 
яъни сифат, нарх, хизмат кўрсатиш, тезликни сезиларли яхшилаш учун бизнес 
жараёнларини тубдан қайта кўриб чиқиш ва лойиҳалаш» деб таърифлайди. Бу 
ёндашув охирги 30 йил ичида амалиётга жорий этилган бўлиб, ячейкали ва 
тўлиқ юкланмаган ишлаб чиқариш, гуруҳли технологиялар ва тортиб олувчи 
ишлаб чиқариш тизимларида бизнес жараёнларини янгилаш асосида вужудга 
келган. Дастлабки пайтларда асосий эътибор ишлаб чиқариш жараёнларини 
янгилашга қаратилган бўлиб, бу корхонанинг ички фаолиятини яхшилаш 
имкониятини берган. Лекин ҳар доим ҳам юқори ишлаб чиқариш 
кўрсаткичлари бозорда юқори натижаларга эришишни англатмайди.
Кейинчалик истеъмолчилар эхтиёжларини қондиришга қаратилган 
функциялараро ва ташкилий жараёнларга ҳам эътибор кучайтирилди. Ахборот 
технологияларининг ривожланиши ва кенг қўлланилиши билан хизмат 
кўрсатиш корхоналарида ҳам янгиланиш жараёни тезлашди. Хозирда бу 
ҳаракат глобал миқиёсда авж олган бўлиб, Япония, Сингапур, АҚШ 
компаниялари бу соҳада етакчи ҳисобланади. 
Бизнес жараёнларини янгилаш истеъмолчилар эҳтиёжлари асосида 
технологик ишлаб чиқаришни қайта лойиҳалашдан иборат бўлиб, сифат, 
тезлик, янгиликларини жорий этиш даврийлиги, индивидуаллик ва хизмат 
кўрсатиришни такомиллаштиришга каратилган. 
Бунда иш юритишда инновацияларни жорий этишнинг асосий етти 
қоидаси таклиф этилган бўлиб, топшириқни ким, қачон, қаерда бажариши, 


59 
ахборотларни қандай қилиб тўплаш ва умумлаштириш масалаларига аниқлик 
киритади: 
1.Топшириқларнинг ижроси эмас, натижасини таъминлаш лозим. Бунинг 
учун жараён алоҳида ихтисослашган топшириқларга ажаратилмасдан, алоҳида
шахс ёки гуруҳ томонидан амалга оширилишини таъминлаш керак. 
2.Жараённи такомиллаштириш унинг ижрочилари томонидан амалга 
оширилиши лозим. Натижада топшириқ жараёнга ва унинг мақсадига
бевосита алоқадор бўлган ходимлар томонидан амалга оширилади. 
3. Ахборотни қайта ишлаш натижаларини ахборот тўпланган жараёнга 
жорий этиш керак, яъни ахборот тўплаган ходимлар уни ўзи кайта ишлаши 
керак. 
4.Географик жиҳатдан тарқоқ ресурсларга марказлашган ресурслар 
сифатида қараш. Замонавий ахборот технологиялари номарказлашган 
жараёнларни марказий бошқарув орқали бир вақтнинг ўзида назорат қилиш 
имконини беради.
5. Параллел фаолият турларини бирлаштириш, уларнинг натижаларини 
эмас. Бу ёндашув жараёнларни амалга оширишда параллел фаолият 
турларини ўзаро боғлашни ва узлуксиз равишда мувофиқлаштириб туришни 
назарда тутади.
Юқоридаги тамойилларнинг қўлланилиши ахборот технологияларидан 
самарали фойдаланишни назарда тутсада, фақат замонавий воситаларнинг ўзи 
бизнес жараёнларни янгилаш ва ишга ижодий ёндашиш учун етарли
бўлмайди. Бизнес жараёнларни янгилаш бўйича юқори натижаларга эга 
бўлган фирмалар тажрибаси кўрсатишича, самарали бизнес маданиятини 
шакллантиришда интизом (топшириқларни ихтиёрий равишда бажариш), 
қўллаб-қувватлаш (ўқитиш, ёрдам ва раҳбарлик), ишонч (бошқарувнинг 
ошкоралиги, бошқарувда иштирок этиш) ва харакатчанлик каби 
ҳусусиятларга асосий эътибор қаратиш лозим: 
Янгилаш ўз ичига янгилаш сабабларини асослаб бериш; янгиланиши 
керак булган жараёнларни аниклаш; янгилашни жорий этиш имкониятларини 


60 
бахолаш; мавжуд жараённи тахлил килиш; янги жараён лойихасини ишлаб 
чикиш ва янгиланган жараённи жорий этиш каби босқичларни олади. Бунда 
жараённи янгилаш воситалар ва усуллардан тўғри фойдаланиш муҳим 
ҳисобланади. Бизнес жараёнларини янгилашнинг турли шароитларга мос 
келувчи бир қатор воситалари мавжуд: 
1) индуктив фикрлаш маълум ёки яширин муаммоларнинг аниқ ечимини 
топишда қўлланилади; 
2) блок-схемалар тузиш янгиланишнинг бошланғич даврида асосий 
восита ҳисобланади; 
3) жараённи ижодий қайта лойиҳалаш. Турли хатоликларнинг таҳлили ва 
тахминий ғоялар, жараённи янгилашнинг янги усулларини ишлаб чиқиш 
имконини беради; 
4) жараён эталони (намунаси). Эталон ёндашувига асосан рақобат 
курашидаги лидерларнинг асосий ҳусусиятларини намуна, ёки эришиш керак 
булган натижа сифатида қабул килиш мумкин (баъзида ташқи стандартлар 
амалда бўлмаслиги ҳам мумкин); 
5) моделлаштириш жараёнларини тушуниш учун узлукли ҳодисани 
компьютерли моделлаштириш ва анимация усулларидан фойдаланиш 
самаралидир. Бу жараён ҳақида яққол тасаввурга эга бўлиш имконини беради; 
6) бизнес жараёнларни янгилаш учун дастурий таъминот. Хозирги пайтда 
жараёнларнинг батафсил технологик харитасини тузиш таҳлил қилиш ва 
янгиларини лойиҳалаш имконини берувчи кучли компьютерлар ва дастурий 
таъминот мавжуд. Асосан бу дастурлар АҚШ мудофаа вазирлиги томонидан 
ишлаб чиқилган услубият асосида вужудга келган.
Бизнес жараёнларни янгилаш мукаммал асосга эга ижобий концепция 
ҳисобланса-да, корхонадаги барча хавф-хатарларни бартараф эта олмайди. 
Ҳар қандай бошқарув усуллари каби бу ҳолда ҳам танланган воситаларни 
амалиётда қўллай олиш муҳим аҳамиятга эга. Бизнес жараёнларини янгилаш 
асоси бўлган компьютер технологиялари соҳасида юқори натижаларга 
эришилмоқда. Бу эса яқин йилларда янгиланиш руҳининг барча 


61 
ташкилотларга кириб боришидан далолат беради. Глобаллашув жараёни 
ривожланган ҳозирги даврда Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган ҳар бир 
корхона бизнес жараёнларини такомиллаштириш борасида етарли тажрибага 
эга бўлиши унинг рақобатбардошлигини таъминлашга асос бўлади. Бунда 
бошқарув жараёнларига инновацияларни қўллаш имконияти чекланган 
корхоналар модернизациялашга, яъни етакчи компаниялар тажрибаларини 
ўзлаштиришга эътиборни қаратиши мақсадга мувофиқ.
ХИЗМАТ КЎРСАТИШ КОРХОНАЛАРИДА ИННОВАЦИОН 
ФАОЛИЯТНИ БОШҚАРИШ ЙЎЛЛАРИ 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   11   12   13   14   15   16   17   18   ...   85




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish