17-Маъруза:
Абонент кириш тармоқлари. хDSL, PON,
3G/4G, кабелли интернет
Режа:
1. Абонент кириш тармоқлари ҳақида асосий тушунчалар
2. xDSL технологияси асосидаги абонент кириш тармоқлари
3 PON технологияси негизидаги абонент кириш тармоқлари
4. 3G/4G технологиялари
5. Кабелли Интернет асослари
Абонент кириш тармоғини қуришни умумий тамойиллари
Кенг полосали кираолиш технологиялари қуйидагиларга ажратилади:
– мухит орқали узатиш;
– ўтказувчанлик қобилияти;
– максимал узоқлик харакати (майдонни эгаллаши);
– модуляция сигналларининг турлари;
– қўлланилиш сохаси бўйича;
– бошқа хар – хил характеристикалар орқали.
Мухит орқали узатишни кенгполосали абонент кираолиш технологиясининг классификацияси
Мавжуд абонент кираолиш тармоғини такомиллаштиришнинг умумий схемаси
DSL МОДЕМЛАРИ ҲАҚИДА ТУШУНЧА
Ахборот оқимининг ўсиши, компанияларнинг ва хусусий фойдаланув-чиларнинг Интернет тармоғи орқали узатадиган, ҳамда корпоратив тармоқ-ларга бўлган талаб, юқори тезликда маълумотларни рақамли телефон линияси орқали узатишларни талаб қила бошлади. Шунинг учун DSL технологияси мис жуфтли телефон симларини модернизация қилмасдан телефон линияси орқали маълумотларни узатиш тезлигини ошириш учун хизмат қилади.
хDSL (Digital Subscriber Line - рақамли ажратилган линия). DSL 5,4 км масофагача ишлаб турган мис телефон симлари ёрдамида турли усулларда маълумотларни ISDN узатиш тезликларидан юқорироқ тезликларда узатиш учун мўлжалланган.
ISDN (интеграллаштирилган рақамли алоқа хизматларини ташкил этувчи тармоқ).
х- харфи ўрнида ҳал қилувчи кўрсаткичлар, масалан A,H,S,V а бошқалар бўлиши мумкин.
DSL модемлари қуйидаги технологияларни ўз ичига бирлаштиради:
1. АDSL (Аsymmetric Digital Subscriber Line) ассимметрик рақамли абонент линияси. Бу технология ассимметрик ҳисобланади, фойдаланувчи тармоқ орқали маълумот узатишига қараганда, тармоқ орқали фойдаланувчига маълумотларни узатиш тезлиги юқоридир. Бир жуфт симлар бўйича АDSL технологияси 5,5 км масофагача 1,54 Мбит/с тезликда маълумотларни узата олади.
2. R - ADSL (R – адаптив тезликли улаш, рақамли абонент линияси) технологияси ҳам АDSL технологиясига ўхшаб бир хил тезликларда маълумотларни узатиш имкониятига эга. R - ADSL технологиясидан фойдаланганда ҳар хил телефон линиялари орқали маълумотларни узатишда ҳар хил тезликларга эга бўлади.
3. IDSL ( рақамли абонент линияси ) IDSL технологияси 144 Кбит/с тезликда маълумотларни дуплекс усулда узатишни таъминлайди. IDSL технологиясини АDSL дан фарқи маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN линиясидан фарқи IDSL маълумотларни узатиш чекланганидадир, ISDN қурилмаларни улашни талаб қилганда, IDSL линияси ҳар доим уланган холда бўлади
Do'stlaringiz bilan baham: |