Интернет тармоғига уланишни тузилиш схемаси
ADSL - модемли технология.
У стандарт телефон линия воситасида узатувчи аналог сигнални рақамли сигналга (маълумотлар пакетига ) айлантиради ва ишлаш вақтида қўнғироқ қилишга йўл беради.
Асимметрия “доимий ўрнатилган боғланиш” ҳолати билан биргаликда (ҳар доим телефон номерини териш кераклигини ва боғланиш ўрнатилишини кутишни йўқ қилганда) ADSL технологиясини Интернет тармоғига ва локал тармоққа киришни ташкил қилиш учун идеал қилади.
Бундай боғланишни ташкил қилинганда одатда фойдаланувчи узатишдан, кўпроқ хажмли ахборотни қабул қилади. ADSL технологияси маълумотларни узатиш тезлиги 1,5Мбит/с дан 8 Мбит/с ва қабул қилиш тезлиги 640 кбит/с дан 1,5Мбит/с гача таъминлайди.
ADSL технологияси хеч қандай харажатсиз анъанавий телефон сервисини сақлаб қолиб, юқори тезликли маълумотлар узатишни, юқори тезликли Интернетга киришни, юқори сифат билан битта телевизион канал узатиш, сўров бўйича видеони, масофавий ўқитишни беради.
ADSL қурилмасига уланиш схемаси
ADSL қурилмасига уланиш схемаси
Замонавий хDSL стандартлари
Технология
|
ITU-T
|
Номи
|
Ишлаб
чиқилган
йили
|
Максималь узатиш
тезлиги
|
ADSL
|
G. 992.1
|
G.dmt
|
1999
|
7 Мбит/с паст,
800 кбит/с юқори
|
ADSL2
|
G. 992.3
|
G.dmt.bis
|
2002
|
8 Мбит/с паст,
1 Мбит/с юқори
|
ADSL2 +
|
G.992.5
|
ADSL2plus
|
2003
|
24 Мбит/с паст,
1 Мбит/с юқори
|
ADSL2-RE
|
G. 992.3
|
Reach Extended
|
2003
|
8 Мбит/с паст,
1 Мбит/с юқори
|
SHDSL
|
G.991.2
|
G. SHDSL
|
2001
|
5,6Мбит/с юқори/паст
|
VDSL
|
G. 993.1
|
Very-high-data-rate
DSL
|
2004
|
55 Мбит/с паст,
15 Мбит/с юқори
|
VDSL2
|
G 993 2
|
Very-high-data-rate
DSL 2
|
2005
|
100 Мбит/с юқори/паст
|
xDSL технологиясининг турлари
G.Lite – ADSL технологиясини варианти ҳисобланади. У 1,5 Мбит/сда узатади тезлиги 512 кбит/сда қабул қилади. Бу технология ADSL га қараганда узунроқ линиялар бўйича маълумотларни узата олади.
G.Lite - арзонроқ ва ўрнатишга оддийроқ. Лекин кенг тарқалмаган.
IDSL - ISDN рақамли АЛ. Бу тўлиқ дуплекли маълумотларни узатишни 128 кбит/с гача тезликда таъминлайди. Бунда нутқ узатиш мумкин эмас.
HDSL - юқори тезликли рақамли АЛ. Бу технология маълумотлар узатишнинг симметрик линиясини ташкил қилишни кўзда тутади. Унинг биринчи кўриниши ISDN нинг U интерфейси ҳисобланади. У 160 Кбит/с тезлик билан битта витая жуфтликдан дуплексли узатади, кейингиси Basic Rate ISDN. HDSL Е1 линияларига альтернатив сифатида ишлатилган. Унинг тезлиги 2048 Кбит/с. Лекин HDSL маълумотларни ёки нутқни узатиш масофаси (0,4 мм диаметрли симли кабел бўйича ) 4 км , ADSL га қараганда кам. HDSL линия узунлигини регинаторлар ўрнатииш билан ошириш мумкин. Буни ИКМ -30 олиб ташлаб ўрнига қўйиш учун ишлатилади. Корхона АТСни улаш, интернет серверини улаш, локал тармоқларни улаш учун қўлланилади. Бу технология давлат ва коммерсия алоқа операторлари томонидан ишлатилади. Бу технология оддий витая жуфтлик бўйича Е1 оқимини узатиш учун телефонияда қўлланишидан ташқари, компьютер тармоқларида кенг қўлланилади, ишлаб турган мис кабел бўйича видео узатиш учун ҳам ишлатилади. Бу эса бу хизматни нархини сезиларли туширади. Демак ОТАЛ бўйича узатиш билан эришиш мумкин бўлган ҳолатга HDSL асосида эга бўлиш мумкин ва қиммат турадиган тармоқлараро ҳамкорлик қурилмани ўрнатишни талаб қилмайди. HDSL яна тармоқни мантиқий бўлишни қўллайди.
SDSL – бу технология HDSL га ўхшаш SDSL TI / E1 линия тезлигига мос тушувчи тезлик билан симметрик маълумотларни узатишни таъминлайди. Лекин бу технологияда иккига мухим фарқ бор. Биринчидан фақат битта витая жуфтрик сим ишлатилади. Иккинчидан максимал узатиш масофаси чекланган - 3 км. Бу технология бизнес хизматчилари учун керакли афзалликларни таъминлайди; уларга Интернет тармоғига юқори тезликли кириш; кўп каналли телефон алоқа (VO DSL технология) ташкил қилиш ва хоказо. Бу оилага МS DSL (Multi-speed SDSL) технологиясини киритса бўлади. Бу технология оптимал узоқликка эришиш учун узатиш тезлигини ўзгартиришга йўл беради.
SDSL HDSL га ўхшаш тавсифласа бўлади. Лекин SDSL HDSL қараганда кам масофа ўтишга мўлжалланган, ваҳоланки иккинчи жуфтликни тежаш мумкин. Кўпроқ фойдаланувчининг офиси оператор бор нуқтадан 3 км дан кўп бўлмаган масофада бўлиниш мумкин, бу ҳолатда SDSL технология HDSL га қараганда нархи /унинг фойдаланувчиларига хизмат сифати нисбати бўйича сезиларли афзалликка эга. M SDSL вариант кабел холати яхши бўлмагада камроқ тезлик билан худди шундай масофани ўтишга, йўл беради. Тўлиқ 2 Мбит/с хамма мижозларга хам керак эмас, кўпроқ 256 ёки 128 кбит/с ҳам етарлидир.
VDSL- ўта юқори тезликли РАЛ хDSL технологиясини энг юқори тезликли технологияси ҳисобланади.
У ассимметрик вариантда маълумотлар узатиш тезлиги фойдаланувчига downstream 13 дан 52 Мбит/с фойдаланувчидан (upstream) 1,6 дан 6,4 Мбит/с(16 Мбит/с гача).
Симметрик вариант учун 13 дан 26 Мбит/с.
Телефон симларини битта витая жуфтлиги бўйича ишлайди. VDSL технология ОТАЛни фойдаланувчигача ётказишга тежамли самарали альтернативи сифатида кўрилади. Лекин маълумотлар узатиш максимал масофаси 52 Мбит/с тезликда 300м дан ва 13Мбит/с гача тезликда 1,5 км гача тенг. VDSL ADSL ўхшаш ишлатилади. Бундан ташқари юқори аниқли телевидения (HDTV) сигналларини узатиш, сўров бўйича видеони узатиш ва хоказо учун ишлатилиши мумкин.
Do'stlaringiz bilan baham: |