Kompyuter tarmoqlari telekommunikatsiya texnologiyalari, 5 semestr



Download 9,67 Mb.
bet67/134
Sana16.04.2022
Hajmi9,67 Mb.
#556457
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134
Bog'liq
Kompyuter tarmoqlari Dilmurodan

Функционаллик

Талаб қилинадиган қийматлар

Маълумотлар узатиш максимал тезлиги (20 МГц полоса кенглигида)

«Пастга» каналда: 100 Мбит/сек. дан кам бўлмаслиги;
«Юқорига» каналда: 50 Мбит/сек. дан кам бўлмаслиги керак.

Абонентларнинг мобиллик даражаси

350-500 км/соатига

Абонент ускунасининг фаол режимга ўтиш вақти (пассив ҳолатидан актив ҳолатга ўтиш вақти)

100 мс. дан кўп эмас

Жавоб кечикиши вақти

10 мс. дан кўп эмас

Тармоқ сиғими

Бир сотада абонентлар сони 200тадан кам бўлмаслиги керак
(5 МГц полоса учун)

Радиоқамров зонаси (сотанинг ўлчами)

5-100 км гача, (аммо 30 км дан ортиқ масофада оғишлар бошланишини ҳисобга олган холда)

Частота канали кенглиги (каналнинг ўтказиш полосаси)

1,4 МГц; 3 МГц; 5 МГц; 10 МГц;
15 МГц ва 20 МГц.



LTE/SAE тизими архитектураси. LTE тармоғи иккита асосий компонентдан: E-UTRAN (Evolved UMTS Terrestrial Radio Access Network) радиоуланиш тармоғи ва SAE (System Architecture Evolution) таянч тармоғидан иборат (16.10-расм).

16.10-расм. LTE тармоғи архитектураси: E-UTRAN уланиш тармоғи ва SAE таянч тармоғи.

E-UTRAN радиоуланиш тармоғи техник спецификациялари фақат eNB (evolved Node B) таянч станцияларига мос бўлади. eNB таянч станциялари E-UTRAN тўлиқ алоқа тармоғининг элементлари ҳисобланади ва X2 интерфейси ёрдамида ўзаро “ҳар бири ҳар бири билан” принципи бўйича боғланган. X2 интерфейси LTE_ACTIVE ҳолатида мобил терминалда хендоверни қўллаб-қувватлайди. Ҳар бир таянч станция SAE таянч тармоғи билан пакетлар коммутацияси принципида қурилган S1 интерфейсига эга.
Баъзан EPC (Evolved Packet Core) тармоғи деб аталувчи SAE таянч тармоғи MME ва UPE логик элементларидан ташкил топган MME/UPE тугунларидан иборат. MME (Mobility Management Entity) логик элементи абонент терминалининг мобиллигини бошқариш масалаларини ечишга жавоб беради ва E-UTRAN тармоғи eNB таянч станциялари билан C-plane (S1‑C интерфейси) бошқариш текислиги протоколи ёрдамида бирга ишлайди. UPE (User Plane Entity) логик элементи U-plane фойдаланувчи текислиги протоколи билан мос фойдаланувчилар маълумотларини узатишга жавоб беради ва S1-U интерфейси орқали eNB билан бирга ишлайди.
Таянч станциялар S1 интерфейси ёрдамида тармоқ ресурсларини бирга фойдаланиш имкониятини берувчи бир неча MME/UPE тугунлари билан боғланган. Бундай интерфейсга S1-flex дейилади.
Бугунги кунда LTE стандартининг янада такомиллаштирилган варианти LTE-Advanced стандарти ишлаб чиқилган. LTE-Advanced – 3GPP лойиҳасининг 10-чи версияси сифатида пайдо бўлган мобил алоқа стандарти ҳисобланади. Спектрни жамлаш имконияти LTE-Advanced стандартининг энг асосий характеристикаси ҳисобланади. Бу имконият дастлаб LTE тизимида масштаблаштирилган кенгликдаги каналлар йиғиндиси шаклида олинган спектрдан фойдаланишда қўшимча эгилувчанликни таъминлайди.
LTE технологиясининг ривожланиши фаол давом этмоқда. GSA ассоциациясининг ҳисобларига кўра, 2011 йилда LTE тармоқларини жорий этиш бўйича ўз ниятларини билдирган мобил алоқа операторларининг сони 60та давлатдаги 184 та компанияни ташкил этди. GSA ҳисоботида, шунингдек, LTE тизимларининг дастлабки синовини ўтказишга қарор қилган 20 та мамлакатдан 54 та компания–операторлар кўрсатилган бўлиб, улар ҳам кейинчалик тижорат тармоқларини яратиш эҳтимолини билдиришган.

Компьютер тармоқлари” фани



Download 9,67 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   63   64   65   66   67   68   69   70   ...   134




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish