Оптик технологияларининг хусусиятлари PON нинг пассив оптик тармоқлари асосидаги дарахтсимон топологиясидан PON технологияси асосидаги “нуқта – кўп нуқта” мантиқий топологиясидан фойдаланилади. Марказий тугуннинг битта портига ўнлаб абонентни қамраб олувчи дарахтсимон архитектура асосидаги бутун бошли оптик-толали сегментни улаш мумкин. Бунда дарахтнинг оралиқ тугунларида манба ва хизмат талаб қилмайдиган зич, тўлиқ пассив оптик ажратгичлар (сплиттерлар) ўрнатилади.
бир тола бўйлаб бир-бирига қарама-қарши икки узунликдаги(1550 нм ва 1310 нм) тўлқинни узатувчи дарахтсимон архитектура;
Дарахтнинг оралиқ тугунларида пассив оптик тармоқлагичлар жойлашади;
TDMA уланиш усулидан фойдаланиш абонентлар орасида ўтказиш полосасини мослашувчан тақсимланишига йўл қўяди;
Марказий тугундан келаётган битта толага 32 та абонент тугунларини улаш мумкин;
PON технологиясида кирувчи трафикни кенг оммага етказиб беришда оқимларни спектрал ажратишдан ва чиқувчи каналда эса вақт бўйича мультиплексорлашдан фойдаланилади;
Максимал масофаси 20 км ни ташкил қилади.
PON технологиясидаги асосий терминлар :
Марказий тугун OLT (optical line terminal) – марказий офисда ўрнати-ладиган қурилма. Бу қурилма SNI (service node interfaces) орқали магистрал тармоқлардан маълумотларни қабул қилади ва абонент тугунларига кирувчи оқимга шакллантиради.
Абонент тугуни ONT (optical network terminal) бир томондан абонент интерфейсига, бошқа томондан узатишда 1310 нм тўлқин узунлигида, қабул қилишда эса 1550 нм тўлқин узунлигида PON дарахтига уланувчи интерфейсига эга. ONT маълумотларни OLT қабул қилиб, уларни конвертлайди ва UNI (user network interfaces) абонент интерфейслари орқали узатади.+
Оптик тармоқлагич – бу оптик нурланиш оқимини бир йўналишда тақсимлайдиган ва тескари йўналишда бир неча оқимларни бирлаштирадиган пассив оптик кўп қутбликдир. Умуман олганда тармоқлагичда M кириш ва N чиқиш портлари бўлиши мумкин. PON тармоғида кўпинча битта кириш портига эга 1хN тармоқлагичлар ишлатилади.
Ўтказувчанлик қобилиятини икки варианти мавжуд:
- биринчиси, иккала йўналишда ҳам маълумотларни узатиш тезлиги 155 Мбит/с бўлган симметрик трафикларга мўлжалланган;
- иккинчиси, ассиметрик бўлиб, абонентдан тармоққа маълумотларни узатиш 155 Мбит/с, тармоқдан абонентга эса 622 Мбит/с тезликда амалга ошади.
Бундай технологияларни қўллаганда тармоқлагичлар (ёки сплиттерлар) сони ва канал узунлиги, қўлланиладиган лазерга ва оптик толадаги йўқотишга боғлиқ.
Бундай PON тармоғининг бита сегменти, 20 км гача бўлган радиусда 32 абонентни таъминлаши мумкин. Барча абонент тугунлари терминалдир, яъни бирорта тугун ишдан чиқса ёки ўчирилса бошқасини ишига таъсир қилмайди.
Ҳар бир абонент тугуни, оддий хонадонга ёки юзлаб абонентларга эга бўлган офис биносидан иборат. Марказий тугун PON нинг 4 тагача сегментини қўллаши мумкин. Ахборотларни узатиш ва қабул қилиш учун бир тола етарлидир. Ўтказувчанлик оралиғи эса абонентлар орасида динамик тарқатилади.