Мои ярлыки
|
Бошқа вазифалар бўлимига ўтиш, масалан, келган, юборилган, ўчирилган каби ҳужжатларни шу ерда батафсил кўриш мумкин.
|
10
|
Иш майдони
|
Ҳужжатлар мазмунини қисқача ёки тўлиқ тасвирлаш майдони
|
Windows операцион системаси таркибидаги Outlook Express дастурига кириш учун Пуск (Бошла) менюсига, ундан Программы (Дастурлар)га кириб, мазкур дастурни танлаймиз ва натижада қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
Microsoft Outlook Express дастурининг иш ойнаси ва тузилмаси
Янги электрон почта ҳужжатини яратиш учун Бош менюнинг Файл бўлимидан Создать (Яратиш) фармойишини ёки ускуналар панелидаги Создать сообщение (Хат яратиш) тугмасини босиш керак.
Ҳосил бўлган ойнада хатни киритиб, Кому: (Кимга) сатрига хатни кимга юбораётган бўлсак, унинг электрон почта манзилини, агар керак бўлса иккинчи манзилини ҳам кўрсатиб, Отправить (Жўнатиш) тугмасини босамиз. Агар зарур бўлса, хат билан биргаликда бошқа матн бўлмаган ихтиёрий файлни (архив, дастур, расм, аудио, видео ва ҳоказони) юбориш мумкин. Бунинг учун Вложить (Жойлаш) тугмасини босиб, уларни кўрсатиш керак.
12.3. Қидирув тизимлари ва бепул хизматлар тўғрисида тушунча.
Интернет тармоғида ҳар хил турдаги маълумотларни топиш мумкин. Лекин маълумотнинг аксарият қисми инглиз ёки рус тилида бўлади. Шунга қарамасдан, дунёдаги воқеалардан, об-ҳаво, қимматбаҳо қоғозлар нархлари, валюталарнинг курслари, сўнгги янгиликлар ва бошқа маълумотларни айнан интернетдан олган афзалроқ. Интернет тармоғида маълумотлар веб-саҳифа шаклида бўлади ва ҳар бир маълумотлар тўпламидан иборат сайт ёки саҳифа ўзига хос такрорланмас манзилга эга. Масалан сиз бирон-бир мавзу бўйича маълумот топмоқчисиз (Амир Темур тўғрисида). Интернет тармоғида айнан Amir Temur каби сайт мавжуд эмас. Шунинг учун бизни қизиқтираётган маълумотни махсус қидирув (излаш) тизимлари (поисковый сервер) лардан фойдаланган ҳолда топамиз. Уларнинг асосий вазифаси киритилган сўров асосида унга тўлиқ ва қисман жавоб берадиган веб-саҳифалар рўйхатини топиш ва рўйхатини экранга чиқаришдан иборат.
Бундай излаш-қидирув тизимларига Россия ва халқаро серверлардан қуйидагиларини (улар машҳур бўлганлиги учун) алоҳида таъкидлаб ўтиш мумкин:
www.rambler.ru; www.lupa.ru; www.aport.ru; www.yandex.ru; www.yahoo.com; www.altavista.com.
Улар ёрдамида Сиз сиёсат, иқтисодиёт, таълим, тиббиёт, илм, мода, дунё янгиликларидан хабардор бўлишингиз мумкин. Бунинг учун сиз юқорида кўрсатилган қидирув серверларининг бирига кириб, сизни қизиқтираётган сўровни инглиз ёки рус тилида киритиб, Найти (Қидирув) тугмасини босасиз. Натижада аниқланган веб-сайтлар рўйхати ҳосил бўлади ва сиз кераклисини танлаб, излаган маълумотни кўришингиз мумкин бўлади.
Мисол тариқасида қуйида машҳур қидирув тизимлари веб-саҳифаларининг ойналари кўрсатилган:
Aport.ru қидирув тизими.
Rambler.ru қидирув тизими.
Yandex.ru қидирув тизими
Yahoo.com қидирув тизими.
Yahoo, Yandex, Aport, Rambler, Mail каби қидирув ва бепул электрон почта хизматлари билан ишлаш.
Интернет тармоғида қидирув тизимларидан ташқари бепул электрон почта серверлари мавжуд, масалан, mail.ru, yahoo.com ва бошқалар. Бундан ташқари, юқорида кўрсатилган қидирув тизимларида ҳам (rambler, aport, yandex) электрон почта қутичасини ташкил этиш мумкин.
Машқлар.
Сиз www.mail.ru ва www.yahoo.com веб-сайтларида ўзингизнинг хос электрон почта қутичангизни яратасиз. Бунинг учун қуйидагиларни бажаринг:
Do'stlaringiz bilan baham: |