Telnet хизмати;
IRC хизмати ёки Chat конференция; Маълумотларни излаш хизмати.
WORLD WIDE WEB (Жаҳон ахборот тармоғи).
WWW Интернетнинг энг оммалашган ахборот хизматларидан бири саналади. Ҳозирги вақтда интернет хизматининг 90% га яқинини WWW хизмати ташкил этади. Интернетга acoc солингандан бошлаб (1969 йил) WWW хизмати ташкил этилгунга қадар интернет секин ривожланди ва 25 йил давомида бор-йўғи 2 миллионга яқин фойдаланувчига эга эди, холос. WWW хизмати ташкил этилгандан сўнг эса (1996 йил) ҳap ярим йилда интернет фойдаланувчиларининг сони 1,5 баробарга ортиб борди. Бугунги кунда интернет тармоғидан фойдаланувчилар сони 300 миллиондан ортиқ.
WWW хизматининг асосий тушунчалари:
HTML формати;
"Гиперматн" боғланиш;
HTTP "гиперматн" узатиш протоколи;
Web ҳужжатлар;
Web узел ва сайтлар;
Web-саҳифаларнинг фаол қисмлари.
HTML формати тушунчаси.
Компьютерда форматлаштирилган электрон ҳужжат WYSIWYG (What You See Is What You Get) - "Нимани кўраётган бўлсанг, ўшани оласан" қабилида ишлайдиган матн муҳаррирлари ёрдамида яратилади. Масалан, MS Word, Wordpad, Блокнот ва бошқалар.
Бундай дастурлар ёрдамида биз электрон ҳужжатни хоҳлаган шрифтда, ўлчамда, чап ёки ўнг томондан текисланган ҳолда, (яъни ўзимизга маъқул бўлган форматда) яратишимиз мумкин. Аммо биз ушбу электрон ҳужжатни интернет ёрдамида эълон қила олмаймиз. Сабаби, уни ўқимоқчи бўлган бошқа бир интернет мижозининг компьютерида биз фойдаланган матн муҳаррири ёки ҳужжатдаги шрифтлар ўрнатилмаган бўлиши мумкин. Буни олдиндан айтиб бўлмайди. Ундан ташқари, ушбу матнни очишга мўлжалланган ойнанинг ўлчамлари ҳақида ҳеч қандай маълумотларга эга эмасмиз. Шунинг учун ҳам компьютерда фойдаланиладиган матн муҳаррирлари ва уларнинг "формат"лаш усулларидан интернетда фойдаланиб бўлмайди.
Бундай ноқулайликларнинг олдини олиш мақсадида янги HTML (Hypertext Mark-Up Language) – гиперматнларни белгилаш тили (стандарти) яратилди. Бир қанча махсус операторлар мажмуасидан иборат бўлган HTML дастурлаш тили бўлиб, унинг ёрдамида электрон ҳужжатларни интернетда бевосита эълон қилиш мумкин.
HTTP гиперматн узатиш протоколи.
HTTP (Hypertext Transfer Protocol) – гиперматнларни узатиш протоколи – тармоқ протоколлари ичида энг содда ва қулай протоколлардан ҳисобланади. Унинг асосий вазифаси гипербоғланишдан ҳосил бўлган URL манзилли электрон ҳужжатларни ўқишга оид сўров (запрос)ни серверга жўнатиш (худди шу вақтда сўралаётган ҳужжат жойлашган сервер билан алоқа ўрнатилади) ва сўралаётган ҳужжат олиб бўлингандан сўнг сервер билан алоқани узишдан иборат.
Web ҳужжатлар.
HTML форматида тайёрланган электрон ҳужжат HTML ҳужжат, Web ҳужжат ёки Web-саҳифа деб аталиши мумкин.
Агар электрон ҳужжатни тайёрлаш ҳақида гап борса, у ҳолда ҳужжат HTML ҳужжат деб аталади ва гап ушбу электрон ҳужжатни интернетда эълон қилиш ёки тарқатиш ҳақида борса, у ҳолда бу ҳужжат Web ҳужжат деб аталади. Борди-ю, ушбу ҳужжатдан фойдаланиш ҳақида сўз борса, у ҳолда бундай электрон ҳужжат Web-саҳифа деб аталади.
Web узел ёки сайтлар.
Битта муаллиф ёки ташкилотгa тегишли бўлган бир гуруҳ ўзаро гипербоғланишлар билан бирлаштирилган Web caҳифалар мажмуаси Web узел
(тугун) ёки сайт деб аталади.
Web сервер.
Web сервер тушунчасини икки хил маънода ишлатиш мумкин. Aгap WWW хизматини кўрсатиш ҳақида гап борса, у ҳолда Web сервер тармоқ мижозларига Web-саҳифа ва сайтлардан фойдаланиш имкониятини яратиб берувчи дастур маъносини англатади.
Агар сўз интернетнинг техник таъминоти ҳақида борса, у ҳолда Web сервер Web ресурслари сақланаётган ва унинг дастурий таъминоти ишлаб турган компьютер маъносини англатади.
Интернет тармоғининг ихтиёрий бир компьютерида бир нечта сервер дастурлар ишлаб туриши мумкин. Масалан, Web сервер дастури, FTP сервис электрон почта сервери дастурий таъминотлари ва ҳоказо.
Битта Web серверда (компьютерда) бир қанча ташкилот ёки корхоналарнинг Web сайтлари (узеллари), Web-саҳифалари жойлашиши мумкин.
Web-саҳифанинг фаол компонентлари.
Маълумки, Web-саҳифа таркибига HTTP протоколи орқали амалга ошириб бўлмайдиган алоҳида объектларни жойлаштириш мумкин. Агар худди шу Webсаҳифа таркибига бириктирилган объектлар HTTP протоколи кодларидан фарқли дастур бўлса, у ҳолда бундай объект Web-саҳифаларнинг фаол компонентлари (объектлари) деб аталади.
Ушбу фаол объектлар ёрдамида Web-саҳифаларга турли-туман ахборотларни жойлаштириш мумкин. Масалан, анимация, мультипликация ва видеофрагментларни жойлаштириш ёки мижоз билан интерфаол мулоқотни ташкил этиш, физика, химия ёки техникага оид ҳар хил тажрибаларни намойиш этиш ва ҳоказо.
Web-сервер билан ишлаш мобайнида Telnetга четдан уланишни бажариш, тармоқ мижозларига электрон почта юбориш, FTP-аноним ёрдамида файлларни олиш ва Интернетнинг бошқа бир қатор иловаларида (амалий дастурлар) иш бажариш мумкин. Бу WWWни интернетнинг интеграл хизмати деб ҳисоблашга имкон беради.
Электрон почта.
Do'stlaringiz bilan baham: |