Электрон почта (e-mail – electronic mail) оддий почта каби вазифани бажаради. У бир манзилдан иккинчисига маълумотлар жўнатилишини таъминлайди. Унинг асосий афзаллиги вақтга боғлиқ эмаслигида. Электрон хатлар жўнатилган заҳотиёқ манзилга боради ва эгаси олгунга қадар унинг почта қутисида сақланади. Матнли хат, графикли ва товушли файлларни, дастур файлларини ўз ичига олиши мумкин.
Электрон хатлар бир вақтнинг ўзида бир неча манзиллар бўйича жўнатилиши мумкин. Интернет фойдаланувчиси электрон почта орқали тармоқнинг турли хизматларидан фойдаланиш имкониятига эга бўлади, чунки Интернетнинг асосий хизмат дастурлари билан умумий интерфейсга эга. Бундай ёндашувнинг моҳияти шундаки, хост компьютерга талаб электрон хат кўринишида жўнатилади. Хат матни зарур функцияларга киришни таъминловчи стандарт ёзувлар тўпламидан тузилади. Бундай ахборотни компьютер фармойиш сифатида қабул қилади ва бажаради.
Электрон почта билан ишлаш учун бир қатор дастурлар яратилган, уларни mail умумлашган номи билан бирлаштириш мумкин. Windows операцион системасида электрон почта билан ишлашни Microsoft OutlookExpress иловаси таъминлайди. Бу дастурлар қуйидаги вазифаларни бажаради: матнни яратиш; хат-хабарларни (корреспонденцияларни) ўқиш ва сақлаш; хат-хабарларни ўчириш; манзилни киритиш; хат-хабарларни қабул қилиш ва жўнатиш; турли ҳужжатларни, жадвалларни, расмларни ва бошқа файлларни импорт қилиш (қабул қилиш ва керакли форматга ўзгартириш), хатга илова қилиш; хатларни мавзусига қараб ажратиш.
11.3. Интернетга уланишни ташкил этиш.
Интернет тармоғининг хизматларидан фойдаланиш учун албатта унга уланишни ташкил этиш керак. Кўпинча операцион системалар автоматик тарзда уланишни ташкил этади, лекин айрим ҳолларда у ёки бу сабабларга кўра боғланиш ўрнатилмаслиги мумкин. Ҳозирги кунда энг замонавий операцион система Microsoft Windows XP ҳисобланади. Биз ушбу операцион системада Интернетга уланишнинг ташкил этилишини кўриб чиқамиз:
Иш столида Сетевое окружение (тармоқ муҳити)ни танланг. Натижада қуйидагидек ойна ҳосил бўлади:
Юқорида кўрсатилган ойнада компьютерда мавжуд (жорий ва жорий бўлмаган) тармоқ уланишларини бошқариш ва ҳосил қилиш мумкин. Биз бу ерда Создание нового подключения (Янги уланишни яратиш) буйруғини танлаймиз. Натижада Мастер новых подключений (янги уланишлар устаси) ёрдамчи дастури юкланади. Ушбу уста уланишни ташкил этишда атрофлича ёрдамчи маълумот беради ва бу ерда биз уланиш ташкил этилишини бошлаш учун Далее (Олдинга) тугмасини босамиз. Кейинги ойнада биринчи услубни танлаб, яна Далее (Олдинга) тугмасини босамиз.
Кейинги ойнада “Установить подключение вручную” (Уланишни қўлда ўрнатиш)ни танлаб, Далее (Олдинга) тугмасини босамиз.
Ундан кейинги ойнада уланишда қўлланиладиган қурилма танланади. У ерда биз оддий модем орқали уланишни кўрсатамиз.
Бундан кейин Интернет провайдер номини киритамиз ва албатта Далее (Олдинга) тугмасини босамиз.
Интернет провайдер томонидан берилган телефон рақами киритилади. Агарда Сиз уланган телефон аналогли телефон станциясига тегишли бўлса, телефон рақамидан олдин р ҳарфини киритиш шарт. Масалан: р1619900
Кейинги ойнада Интернет-провайдер томонидан бериладиган фойдаланувчи номи (логин) ва пароль икки марта киритилади ва Далее (Олдинга) тугмаси босилади.
Натижада ёрдамчи уста дастурининг охирги ойнаси ҳосил бўлади. У ерда Готово (Тайёр) тугмасини босамиз. Агарда уланишни ташкил этувчи ёрлиқ иш столида ҳосил бўлишини истасангиз, Добавить ярлык на рабочий стол (Иш столида ёрлиқ яратиш)даги байроқчани ўрнатиш керак.
Энди Интернетга уланиш учун биз иш столида ҳосил бўлган янги ёрлиқни танлаймиз ва ҳосил бўлган ойнада Вызов (Чақириқ) тугмасини босиб уланамиз.