Компьютер саводхонлиги компьютер билан танишув



Download 2,77 Mb.
bet27/33
Sana21.07.2022
Hajmi2,77 Mb.
#834640
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33
Bog'liq
KOMPYUTER SAVODXONLIGI KITOB

техник;
дастурий; ахборот.
Интернетнинг техник таркибий қисми ҳар хил турдаги компьютерлар, алоқа каналлари (телефон, спутник, шиша толали ва бошқа турдаги тармоқ каналлари) ҳамда тармоқ техник воситаларидан ташкил топган. Интернетнинг ушбу техник воситалари доимий ва вақтинчалик асосда фаолият кўрсатиши мумкин. Улардан ихтиёрий бирининг вақтинчалик ишдан чиқиши Интернет тармоғининг умумий фаолиятига асло таъсир этмайди.
Интернетнинг дастурий таъминоти (таркибий қисми) тармоққа уланган хилма-хил компьютерлар ва тармоқ воситаларини ягона стандарт асосида (ягона тилда) мулоқот қилиш, маълумотларни ихтиёрий алоқа канали ёрдамида узатиш даражасида қайта ишлаш, ахборотларни қидириб топиш ва сақлаш ҳамда тармоқда ахборот хавфсизлигини таъминлаш каби муҳим вазифаларни амалга оширувчи дастурлар мажмуасидан иборатдир.
Интернетнинг ахборот таркибий қисми Интернет тармоғида мавжуд бўлган турли электрон ҳужжат, график, расм, аудиоёзув, видеотасвир ва ҳоказо кўринишдаги ахборотлар мажмуасидан ташкил топган. Ушбу таркибий қисмнинг муҳим хусусиятларидан бири шуки, у бутун тармоқ бўйлаб тақсимланиши мумкин. Масалан, компьютерингизда ўқиётган электрон дарслигингизнинг матни бир манбадан, расмлари ва товуши иккинчи манбадан, видеотасвир ва изоҳлари эса учинчи манбадан олиниши мумкин. Шундай қилиб, тармоқдаги электрон ҳужжатни ўзаро мослашувчан "гипер-боғланишлар" орқали бир неча манбалар мажмуаси кўринишида ташкил этиш мумкин экан. Натижада миллионлаб ўзаро борланган электрон ҳужжатлар мажмуасидан ташкил топган ахборот муҳити ҳосил бўлади.
IP ва URL манзиллари тушунчаси.
Бир қарашда интернетнинг техник таркибий қисми билан ахборот таркиби ўзаро ўхшашдек туюлади. Чунки иккала ҳолда ҳам биз "бирни кўпликка" усулда ташкил этилган объектлар боғланишига дуч келамиз. Аслида бундай эмас. Техник нуқтаи назардан интернетда мавжуд бўлган ихтиёрий компьютер кўплаб (миллионлаб) компьютерлар билан боғланган бўлади. Бундай боғланиш тармоқ (Net) деб аталади. Ахборот нуқтаи назаридан интернетда эълон қилинган ҳар бир электрон ҳужжат тармоқдаги бир нечта ҳужжатлар билан ўзаро боғланишда бўлиши мумкин. Бу ҳолдаги ахборот боғланиши тўр (Web) номини олган.
Шундай қилиб, тармоқ (Net) ҳақида сўз юритилганда ўзаро боғланган компьютерлар мажмуаси тушунилса, тўр (Web) ҳақида сўз юритилганда эса ягона ахборот муҳитини ташкил этувчи электрон ҳужжатлар мажмуаси тушунилади.
Амалиётда интернетнинг реал, физик боғланишлар орқали ташкил топган тармоғидаги компьютерлар билан виртуал ахборот фазосини ташкил этувчи электрон ҳужжатлари ҳар хил манзиллар ёрдамида ифодаланади. Интернет таркибига кирган ҳар бир компьютер тўрт қисмдан ташкил топган ўз манзилига эга, масалан: 142.26.137.07. Ушбу манзил IP (Internet Protocol) – манзил деб аталади. Интернетга доимий уланган компьютерлар ўзгармас IP-манзилга эга бўлади. Агар компьютер фойдаланувчиси интернетга фақат вақтинчалик ишлаш учун уланадиган бўлса, у ҳолда ушбу компьютер вақтинчалик IP-манзилга эга бўлади. Бундай IPманзил динамик IP-манзил деб аталади.
Тармоқда мавжуд бўлган ихтиёрий компьютер IР-манзилини билган ҳолда унга ҳар хил кўринишдаги сўровлар билан мурожаат қилиши мумкин бўлади. Бу сўровлар ўша компьютерда сақланаётган электрон ҳужжатлар, маълумотлар базаси ёки бўлмаса ундаги бирор бир дастурни ишлатишга, ўша компьютер таркибига кирган техник ресурслар имкониятидан фойдаланишга оид бўлиши мумкин ва ҳоказо.
Интернет ахборот муҳитини ташкил этувчи электрон ҳужжатларнинг ҳар бири компьютерларнинг IР-манзилларидан бошқа ўзларининг такрорланмас, уникал манзилларига эга. Бу манзил URL (Uniform Resource Locator) – манзил деб аталади. Масалан, Ўзбекистон Республикаси ҳукуматининг pacмий ахборотлари, Олий мажлис қарорлари ҳақида маълумот бeрувчи электрон саҳифа манзили www.gov.uz
Агар Интернет тармоғида бирор бир ҳужжат эълон қилинган бўлса, у ягона такрорланмас URL манзилга эга. Компьютерда бир ном билан дискнинг бир жойида иккита файл мавжуд бўлмаганидек, интернетда ҳам икки электрон ҳужжат бир хил URL-манзилга эга бўла олмайди.
 
11.2. Интернет тармоғининг машҳур ва оммабоп хизматлари.
Интернет хизмати турлари.
Интернет, авваламбор, унинг фойдаланувчиларига ахборот хизмати кўрсатиш учун яратилган. Умуман олганда, интернет хизмати турлари ниҳоятда кўп ва хилмахил бўлиб (кун сайин янги хизмат турлари пайдо бўлиб, баъзилари йўқолмоқда), уларни қуйидаги гуруҳларга ажратиш мумкин: WWW – электрон саҳифа хизмати; электрон почта хизмати; телеконференция (Usenet); файлларни узатиш (FTP); служба имен домен (DNS) (тармоқ ҳудудларига ном бериш хизмати);

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   23   24   25   26   27   28   29   30   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish