Компьютер саводхонлиги компьютер билан танишув



Download 2,77 Mb.
bet23/33
Sana21.07.2022
Hajmi2,77 Mb.
#834640
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33
Bog'liq
KOMPYUTER SAVODXONLIGI KITOB

Вернуть (Қайтариш) – жадвал устида бажарилган охирги амални бекор қилинганидан сўнг шу амални қайтариш.
Вырезать (Кесиб олиш) – жадвалдаги белгиланган катаклар диапазонини кесиб олиб, хотира (алмаштириш буфери)га сақлаб қўйиш.
Копировать (Нусха олиш) – жадвалдаги белгиланган катаклар диапазонидан нусха олиб, хотира (алмашиш буфери)га сақлаб қўйиш.
Вставить (Жойлаш) – кўрсаткич (курсор) турган жойга хотира (алмашиш) буферига сақлаб қўйилган матн бўлагини қўйиш.
Специальная вставка (Махсус жойлаш) – Ушбу буйруқ бир неча катакдан нусха олиб қўйишда ишлатилади. Бу буйруқ ишга туширилганидан сўнг махсус мулоқот ойнаси очилади. Бу ойнада алмашиш буферига олинган малумот бўлагини турли кўринишда жойлайди ва параметрлари танланади.
Заполнить (Тўлдириш) – маълум бир талаблар асосида катаклар блокини тўлдиради.
Очистить (Тозалаш) – белгиланган диапазонни маълумотлардан тозалаш.
У далить (Ўчириш) – белгиланган диапазон катакларидаги маълумотларни мулоқот ойнасидаги параметрлар асосида олиб ташлаш.
Удалить лист (Саҳифани ўчириш) – Ишчи китобидаги ишчи саҳифасини олиб ташлаш (ўчириш).
 
Найти (Топиш) – иш китобидаги бирор бир маълумотни (унинг жойлашган

ўрнини) қидириб топиш. Бу қуйидаги мулоқот ойнаси орқали амалга оширилади:
Заменить (Алмаштириш) – бирор бир маълумотни қидириб топиш ва бошқасига алмаштириш.
Перейти (Ўтиш) – белгиланган, алоҳида икки блокнинг биридан иккинчисига ўтиш.
Менюнинг қолган барча бўлимлари фармойишлари ускуналар панелида жойлашган. 
Ускуналар панели.
Excel электрон жадваллар муҳарририда бир қанча ускуналар панели мавжуд.
Улардан асосийлари қуйидагилардир:
Стандартные (стандарт ускуналар)
Форматирование (форматлаш ускуналари)
Диаграммы (Диаграммалар)
Ускуналар панелидаги буйруқлар тугма кўринишига эга бўлиб, агар сичқон кўрсаткичини бирон-бир тугма устида бир неча сония ушлаб турилса, шу тугманинг номланиши экранга қалқиб чиқади.
Стандарт ускуналар панели.
Стандарт ускуналар панелининг кўриниши қуйидагича:

Ускуналар панелдаги баъзи тугмалар вазифалари Файл ва Правка менюларидаги мос фармойишлар билан бир хил, яъни:
(Чапдан ўнгга) – Создать (Яратиш), Открыть (Очиш), Сохранить (Сақлаш), Печать (Чоп этиш), Предварительный просмотр (Якуний назорат), Вырезать (Кесиб олиш), Копировать (Нусха кўчириш), Вставить (Жойлаш), Специальная Вставка (Махсус жойлаш), Отменить (Бекор қилиш), Повторить (Такрорлаш).  тугмаси берилган диапазонда катаклардаги сонлар йиғиндисини ҳисоблайди ёки улар устида бошқа функцияларни танлаш орқали бошқа амалларни
бажариш имконини беради.
Мазкур тугма функциялар устасини ишга туширади. Бунда алоҳида мулоқот ойнаси очилади. Унинг кўриниши қуйидагича: 
 
 
Кўриб турганингиздек, бу мулоқот ойнасида функциялар турлари бўйича туркумлаган (финансовые (молиявий), дата и время (сана ва вақт), бухгалтерские (иқтисодий), логические (мантиқий) ва бошқалар) 



Бу тугма ёрдамида белгиланган диапазондаги катаклар маълумотларини алифбо бўйича тартибга солинади.



Бу тугма маълумотларни алифбога тескари тартибда саралайди.



Бу тугма чизиш ускуналари жойлашган панелни очади.

 

Мазкур тугма ишчи китобига харитани жойлаштиришга ёрдам беради.



Бу тугма графиклар ва диаграммалар устасини ишга туширади.

Бу тугма босилганидан кейин, қуйидагича мулоқот ойнаси очилади.
 
 
Бу тугма иш китобининг кўринишини кўрсатилган даражада катталаштириш учун ишлатилади. Иш китобининг кўриниши катталашгани билан унинг чоп этиладиган саҳифадаги ҳажми ўзгармайди.
Таҳрирлаш (форматирование) ускуналар панели.
Таҳрирлаш (форматирование) ускуналар панелининг кўриниши қуйидагича:

Панелдаги тугмалар вазифалари қуйидагича:
Бу тугма катаклардаги сонларни пул форматига ўзгартиради, яъни агар катакда 12 сони бўлса, бу сонни 12$, 12 сўм, 12 рубль ва ҳоказо кўринишга
ўзгартиради.
Б у тугма катак(лар)даги сонларни фоиз кўринишида ифодалайди, масалан, 0,12 ўрнига 12% ёки 12 ўрнига 1200%.
Бу тугма катакдаги (катаклар диапазонидаги) соннинг бутун қисмини ажратиб олади.
Б у тугма бутун бўлмаган сонлардаги вергулдан кейинги рақамлар хоналарини биттага камайтиради.
Бу тугма эса юқоридагисининг акси бўлиб, бутун бўлмаган сонлардаги вергулдан кейинги рақамлар хоналарини биттага кўпайтиради.
Бу тугма ишчи китобнинг чоп этиладиган қисми четидаги бўш жойни (ҳошияни) камайтиради. 
Б у тугма ишчи китобнинг чоп этиладиган қисми четидаги бўш жойни (ҳошияни) камайтиради.
Бу тугма катакларнинг чегараларини турлича (талабингизга қараб) чизади.
Б у тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги матнни чап томондан текислайди.
Бу тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги матнни ва бошқа маълумотларни ўнг томондан текислайди.
Бу тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги матнни ва бошқа маълумотларни марказ бўйича текислайди.
Мазкур тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги маълумотлар шрифтини белгилайди.
Бу тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги маълумотлар шрифти ўлчамини ўзгартиради (катталаштиради ёки кичиклаштиради).
Мазкур тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги ҳарфларни йўғонлаштиради.
Бу тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги ҳарфларни қиялаштиради.
Бу тугма катаклардаги ёки катаклар диапазонидаги матн остига чизиқ тортади. 
 
 
 

Download 2,77 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   19   20   21   22   23   24   25   26   ...   33




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish