Excel электрон жадваллар муҳаррири Microsoft фирмасининг авторлик ҳуқуқлари билан ҳимояланган MS Office дастурлар пакетининг таркибий қисми бўлиб, у турли соҳаларда кенг қўлланилади. Унда турли хил ҳисоб-китоблар амалга оширилади ва ҳужжатлар тайёрланади.
Excel матнлар, ўзгармаслар, формулалар ва жадваллар билан ишлашда қулайлик яратади.
Excel электрон жадваллар муҳаррири ўзига хос кўринишга эгадир. Унинг интерфейси қуйидагича:
Excelнинг ишчи ойнаси бир қанча қисмлардан иборат бўлиб, улар қуйидагилардир:
1. Сарлавҳа сатри.
Сарлавҳа сатрида Excel жадвал муҳарририда очилган ишчи китобнинг номи акс этади.
2. Меню сатри.
Меню сатри ўз ичига вазифалари бўйича туркумланган буйруқлар ва хизматлар йиғиндисини олган.
3. Ускуналар панели.
Ускуналар панели ҳар бири алоҳида функцияни бажарувчи тугмалар йиғиндисидир. Ускуналар панелидаги бирон-бир тугманинг босилиши Excel дастурининг мос буйруғини ишга туширади.
4. Формулалар сатри
Бу сатрга формула ва функциялар киритилади. Шунингдек, ушбу сатрда жорий катакдаги маълумотлар (матн, формула ва функциялар) акс эттирилади.
5. Катак манзили. Мазкур майдонда очилган жорий ишчи китобдаги фаол (актив) катак (ячейка)нинг манзили акс этади. Ушбу майдон очилганда барча номланган
катакларнинг (агар мавжуд бўлса) ва жорий ишчи китобнинг диапазонлари рўйхати чиқади.
6. Ҳолат сатри.
Ушбу сатр ишчи китобда амалга оширилаётган амаллар ҳақида маълумот беради, шунингдек, унда CAPS LOCK, NUM LOCK, SCROLL LOCK тугмаларининг ҳолати акс этади.
7. Саҳифадан саҳифага ўтказиш белгилари. Excel жадваллар муҳарририда бир неча саҳифалардан иборат жадваллар
билан ишлаш имконияти мавжуд. Мазкур панель эса бир саҳифадан иккинчисига ўтиш имкониятини беради.
8. Меню сатри. М еню сатри қуйидаги бўлимлардан иборат:
Файл; Правка (Таҳрир); Вид (Манзара); Вставка (Жойлаш); Формат; Сервис (Хизмат); Данные (Маълумотлар); Окно (Ойна); Справка – Кўмак. Юқорида санаб ўтилган бўлимларнинг ҳар бири ўз таркибий менюларига эга бўлиб, у ерда уларда хос турли буйруқлар жойлашган.
Бош менюнинг Файл бўлими қуйидаги кўринишга эга:
Создать (Яратиш) – буйруғи янги ишчи китобни очади. Бунда тайёр ишчи китоблари қолипларидан ҳам фойдаланиш мумкин.
Открыть (Очиш) – қаттиқ (винчестер) ёки юмшоқ дисклардаги мавжуд ишчи китобларни очади.
Закрыть (Ёпмоқ) – жорий (юкланган) ишчи китобни ёпади.
С охранить (Сақлаш) – жорий (юкланган) ишчи китобни хотирага сақлаб қўяди.
Сохранить как... (...каби сақлаш) – жорий (юкланган) ишчи китобни янги ном остида ва (ёки) бошқа каталогда сақлаш имконини беради. Шунингдек, бу буйруқ иш китобига турли мақомлар беришга ҳамда пароль (password) орқали ҳимоялашга имкон беради.
Сохранить рабочую область (ишчи ҳолатини сақлаш) – экраннинг кўринишини ва дастурнинг созланиш ҳолатини сақлаб қўйиш.
Параметры страницы (Саҳифа параметрлари) – иш саҳифасини форматлашда ва керакли саҳифа параметрларини ўрнатиш учун диалог ойнасини очади.
Область печати – маълум бир белгиланган катаклар диапазонини босмага чиқариш учун маълумотлар киритилади.
Предварительный просмотр (Дастлабки кўриш) – тайёр ишчи китобнинг қай ҳолда босмага чиқишини олдиндан кўриш.
Печать (чоп этиши) – тайёр ишчи китоби файлини босмага чиқариш.
Выход (Чиқиш)– Excel электрон жадваллар муҳарриридан чиқиш.
Правка (Таҳрир) менюси қуйидаги кўринишга эга:
Отменить (Бекор қилиш) – жадвал устида бажарилган охирги амални бекор қилиш.