Excel дастурини бир неча усул билан ишга тушириш мумкин:
Пуск/Программы/Microsoft Excel (Бошла/Дастурлар/Microsoft Exsel).
Excelда ёзилган ихтиёрий ҳужжатни очиш ёрдамида.
«Пуск» / «Создать документ Office» / «Новая книга»/ ОК Бошла / Oфис ҳужжатини яратиш / Янги китоб / ОК.
Натижада дастур ойнаси ҳосил бўлади:
Бу ойна бир нечта таркибий қисмдан иборат:
Дастур ва жорий ҳужжат номини ўзига олган қатор (бош қисм, сарлавҳа);
Меню;
Стандартная (Стандарт) ускуналар панели;
Форматирование (Форматлаш) ускуналар панели;
Жорий катак манзили ва формула киритиш сатри;
Электрон жадвал
Жорий саҳифа номи, уни танлаш ва жадвал сургичлари Ҳолат сатри.
Катакка маълумот киритилганидан кейин Enter тугмаси босилади ва кўрсаткич кейинги катакка ўтади. Агарда катакнинг ичига киритилган маълумотни ўзгартириш керак бўлса, F2 функционал тугмасини босиш керак. Катак ичига киритиладиган маълумотнинг кўриниши, шакли, ранги, шрифти, ўлчами, унинг чегараси ва турини белгилаш учун CTRL+1 қўштугмадан ёки «Формат» менюсидаги катаклар «Ячейки…» буйруғидан фойдаланиш керак. Натижада қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
Бу Формат ячеек (Катаклар формати) ойнаси бир нечта жилддан иборат:
Число (Сон) – киритиладиган сонларнинг кўринишини танлаш учун;
Выравнивание (Текислаш) – катак ичига киритиладиган маълумотлар шаклини ва услубини кўрсатиш учун;
Шрифт – катакка киритиладиган матн шрифти, ранги, ўлчами ва бошқа хусусиятларини кўрсатиш учун;
Граница (Чегаралар) – катак чегараларини ўрнатиш, улар қалинлиги ва қўлланиладиган чизиқ шаклини танлаш учун;
Шуни таъкидлаш жоизки, Excel дастурининг электрон жадвалидаги чегаралари принтердан чоп этилмайди. Бунинг учун фойдаланувчининг ўзи чоп этиладиган жадвалга чегара ўрнатиши лозим.
Маълумотларни бир-биридан ажратиш ва фарқланиши учун уларни бошқа шрифтда, ўлчамда, рангда ва фонда киритиш мумкин.
Масалан:
Агар зарурат бўлса, бир нечта катакларни бирлаштириш ҳам мумкин. Бунинг учун уларни белгилаб ускуналар панелидаги Катакларни бирлаштириш (Объединение ячеек) тугмасини танлаш керак.
8.2. Microsoft Excel дастурида формула ва функциялар билан ишлаш.
Excel катакларига уч хил маълумотлар киритиш мумкин:
Матнли маълумотлар – сарлавҳа, белги, изоҳларни ўз ичига олади;
Сонли ифодалар – бевосита жадвал ичига киритиладиган сонлар;
Формулалар – киритилган сонли қийматлар бўйича янги қийматларни ҳисоблайдиган ифодалар.
Улардан биринчи иккитаси бевосита жадвал катагига киритилиши мумкин.
Формулалар эса махсус формулалар сатрига киритилади. Формулалар ҳар доим «=» белгисини қўйиш билан бошланади. Формула ячейкага киритилгандан сўнг шу формула асосида ҳисобланадиган натижалар яна шу ячейкада ҳосил бўлади. Агар шу формулада фойдаланилган сонлардан ёки белгилардан бири ўзгартирилса, дастур автоматик тарзда янги маълумотлар бўйича ҳисоблаш ишларини бажаради ва янги натижалар ҳосил бўлади. Excel дастурида ҳисоб-китобларни олиб боришда, иложи бўлса, маълумот жойлашган катакни кўрсатишга ҳаракат қилиш керак. Масалан:
Нотўғри киритилган формула
|
|
Тўғри киритилган формула
|
Excel дастурида мавжуд стандарт арифметик, статистик ва бошқа турдаги функциялардан фойдаланиш мумкин. Бирорта функция ёки (арифметик, математик ва ҳоказо) амални ҳисоблашдан олдин асос бўладиган қийматларни киритиш лозим. Бундан кейин эса улар устида функция ва амалларни бажариш мумкин бўлади.
Керакли сонлар (қийматлар) жадвалга киритилганидан кейин, Стандартная
(стандарт) ускуналар панелидан Вставка функции (Функцияни жойлаш) ускунасини танлаймиз.
Натижада қуйидаги ойна ҳосил бўлади:
У иккита қисмдан иборат:
Do'stlaringiz bilan baham: |