Шу сабабли, компьютер инжиниринги йўналишида таҳсил олувчи бакалаврларга дискрет математика фанининг аҳамияти беқиёсдир. Бакалавриат босқичидаги талабаларнинг илмий-техникавий дунёқарашини шакллантириш, замонавий техника воситалари билан таништириш ҳамда ундан фойдаланишга замин яратиш учун уларга математик фанларни ўргатиш талаб қилинади. Жумладан, дискрет математика фанини ўқитиш бугунги кун талабига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашда муҳим ҳисобланади. - Шу сабабли, компьютер инжиниринги йўналишида таҳсил олувчи бакалаврларга дискрет математика фанининг аҳамияти беқиёсдир. Бакалавриат босқичидаги талабаларнинг илмий-техникавий дунёқарашини шакллантириш, замонавий техника воситалари билан таништириш ҳамда ундан фойдаланишга замин яратиш учун уларга математик фанларни ўргатиш талаб қилинади. Жумладан, дискрет математика фанини ўқитиш бугунги кун талабига жавоб берадиган мутахассисларни тайёрлашда муҳим ҳисобланади.
- Дискрет математика фани математик ва табиий-илмий фанлар блокига киритилган курс ҳисобланиб, мазкур фан “Эҳтимоллар назарияси ва математик статистика”, “Математик моделлаштириш”, “Схемотехника”, “Рақамли қурилмаларнинг математик ва мантиқий асослари”, “Ахборот хавфсизлиги”, “Мобил алоқа тизимлари” каби фанларнинг назарий ва услубий асосини ташкил қилиб, ўз ривожида ушбу фанлар учун замин бўлиб хизмат қилади.
Мавзуга оид адабиётлар таҳлили - Мавзуга оид адабиётлар таҳлили
- Илмий адабиётларда дискрет математика фанини олий та’лим муассасалари ҳамда ўрта махсус талим тизимида оқитилиши муаммолари, услубиёти ва аҳамиятли жиҳатлари илмий-назарий ҳамда услубий жиҳатдан тадқиқ этилган.
- Россиялик олимлар А.С. Алфимованинг “Табиий-математик фанларга ихтисослашган юқори синфларда "Дискрет математика элементлари" танлов курсини ўқитиш ихтисосликка кириш воситаси сифатида” [3], О.И. Мельниковнинг “Дискрет математикани ўқитишнинг замонавий аспектлари” [4], С.В. Рыбиннинг “Муҳандислик мутахассисликлари талабаларига дискрет математикани ўқитиш” [5], В.П. Карелиннинг “Иқтисодиёт ва бошқарувда комбинатор оптимизатсия моделлари ва усуллари” сарлавҳали илмий мақолаларида тадқиқ этилган.
- Х.Т. Тўраевнинг “Дискрет математика ва математик мантиқ” дарслиги, Н.Х. Касимов, Р.Н. Дадажанов Ф.Н. Ибрагимовларнинг “Дискрет математика ва математик мантиқ асослари” ўқув қўлланмаси, С.С. Сададдинова, Ю.М. Абдурахманова, Ф.С. Рахимоваларнинг “Дискрет математика” ўқув қўлланмаси, Э. Урунбаев, П. Каримов ва ҳ.к. олимларнинг илмий тадқиқотларида ёритиб берилган.
Do'stlaringiz bilan baham: |