Комилов Х. П. Тс фантом doc


-расм. Коффердам билан ишлаш



Download 5,54 Mb.
Pdf ko'rish
bet52/109
Sana25.02.2022
Hajmi5,54 Mb.
#288363
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109
Bog'liq
Комилов Х П ТС Фантом-2

-расм. Коффердам билан ишлаш 
Коффердамни қўллаш афзалликлари: 
1. Беморни майда асбоблар, тиш синиқлари ва чархланган қириндиларни 
бехосдан ютиб қўйишдан ёки уларни нафас йўлларига тушиб 
қолишидан химоялайди.
2. Операцион (чархланаётган) майдоннинг стериллигини таъминлайди.
3. Милк, тил, лаб ва лунжларни зарарланишларидан химоялайди.
4. Иш майдони керакли куламда яхши куринади.
5. Муолажалар орасида бемор гаплашмайди ва тез-тез оғзини чайқатиш 
шарти йўқолади.
Коффердам ва унинг тишлар нуќсонларини
 тиклашда қўлланилиши. 
Тишларнинг композитлар ёрдамида тиклашнинг (реставрацияси) асосий 
шароитлардан бўлиб – операцион майдоннинг қуруқлигини таъминлашдан 
иборат. Агар бир тишни пломбалашда пахта болишчаларидан ва сўлак сўриб 
олувчи мосламасидан фойдаланиш билан чекланиш мумкин бўлса, икки ёки 
ундан ортиқ тишларнинг реставрациясида коффердам қўлламасдан иложи 
йуқдир (синоними раббердам, латекс ёпқич) – операцион майдонга сўлак ва 
оғиз суюқлиги тушишидан хамда беморнинг оғиз оркали нафас олишида 
тишларнинг деворлари намланиши натижасида келиб чиқадиган асоратларни 
олдини олишда ягона ишончли химоя воситасидир. Латекс ёпқичи айниқса 
бузилиб кетган премолярлар ва молярларни тиклашда операцион майдонни 
қуруқлигини таъминлаш қийин бўлганда қўллаш мухим хисобланади. 
Коффердамнинг ишлаб чиқарувчи фирмасига кўра бир қанча комплектлари 
мавжуд. Одатда унинг таркибига қуйидагилар киради: латекс ёпқичлари, 
PDF created with pdfFactory Pro trial version 
www.pdffactory.com


96
ёпқичларни фиксацияси учун занжирлар, занжирларни қўйиш учун 
омбурлар, тиш қаторини белгилаш учун шаблон, махсус тешувчи асбоб ва 
фиксацияловчи рамка. Рамкалар – металлдан ёки пластмассадан тайёрланади. 
Қуйидагилар фарқланади:
Катта ва кичик, юпқа, ўрта қалинликда ва қалин лотекс ёпқичлари 
фарқланади. Улар хушбўйлаштирилган ва турли рангларга бўялган: оқ, кўк, 
пушти, яшил. Ёпқич тайёрланган материалнинг чарчашини олдини олиш 
учун, уларни қоронғу салқин жойда сақлаш лозим. Музлатгичда ёки муз 
камерасида сақлаш муддати икки йил. Бу холда ёпқичлар ўзларининг асосий 
хусусиятни – эластиклигини йўқотмайди.. Реставрацияга мойил тишлар 
латекс ёрдамида махсус қоғоз ёки резина шаблон ёрдамида олиб борилади. 
Махсус тешувчи асбоблар латекс ёпқични тешгани учун турли диаметрдаги 
тешиклар, молярлар, премолярлар, қозиқлар, юқори ва пастки кесув 
тишларнинг размерларига мос бўлади. Коффердамни оғиз бўшлиғидаги 
фиксацияси учун турли хилдаги занжирлар мавжуд. Масалан: Hygenic 
фирмасининг наборларига, 7 та асосий занжирлар кириб, улар тишларнинг 
хамма гурухига мўлжалланган.
№7 Зажим-пастки молярлар учун мўлжалланган, №8 – юқори молярлар учун, 
№2 – премолярлар ва сут молярлари учун. №8-А (пастга қараган лунжлари 
билан) – қисман чиққан ёки бузилиб кетган сут молярлари учун. №9-(2-ёйли)
- фронтал тишлар гурухи учун. №14-А – қисман чиқган ёки бузилиб кетган 
молярлар учун. Зажим №-00 юқоридаги ва пастдаги премолярлар ва 
кесувчилар размери бўйича кичиқроқларида ёпқичларни фиксацияси учун 
мўлжалланган. Қанотли ва қанотсиз зажимлар фарқланади. Қанотсимон 
зажимлар тишларни реставрацияси вақтида операцион майдонни, тилни ва 
лунжларни суриш хисобига кенгайтиришга олиб келади. Қанотсиз зажимлар 
қанотга эга эмас.

Download 5,54 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   ...   109




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©hozir.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling

kiriting | ro'yxatdan o'tish
    Bosh sahifa
юртда тантана
Боғда битган
Бугун юртда
Эшитганлар жилманглар
Эшитмадим деманглар
битган бодомлар
Yangiariq tumani
qitish marakazi
Raqamli texnologiyalar
ilishida muhokamadan
tasdiqqa tavsiya
tavsiya etilgan
iqtisodiyot kafedrasi
steiermarkischen landesregierung
asarlaringizni yuboring
o'zingizning asarlaringizni
Iltimos faqat
faqat o'zingizning
steierm rkischen
landesregierung fachabteilung
rkischen landesregierung
hamshira loyihasi
loyihasi mavsum
faolyatining oqibatlari
asosiy adabiyotlar
fakulteti ahborot
ahborot havfsizligi
havfsizligi kafedrasi
fanidan bo’yicha
fakulteti iqtisodiyot
boshqaruv fakulteti
chiqarishda boshqaruv
ishlab chiqarishda
iqtisodiyot fakultet
multiservis tarmoqlari
fanidan asosiy
Uzbek fanidan
mavzulari potok
asosidagi multiservis
'aliyyil a'ziym
billahil 'aliyyil
illaa billahil
quvvata illaa
falah' deganida
Kompyuter savodxonligi
bo’yicha mustaqil
'alal falah'
Hayya 'alal
'alas soloh
Hayya 'alas
mavsum boyicha


yuklab olish